Руйхатга олинди
Download 1.88 Mb. Pdf ko'rish
|
jahon tarixi
- Bu sahifa navigatsiya:
- Мавзуга оид муаммолар
- 1-саволнинг баѐни*
Ўқитувчи
Ажратилган вақт – 2 соат Асосий саволлар: 1. Хитойда XVII- асрда манжур хукмдорларининг цин империясига асос солиши. 2. Цин империясининг ташқи сиѐсати. Афюн урушлари. 3. Хитойда тайпинлар қўзғолони 4. ХIХ-асрнинг бошларида Хитойда ижтимоий-иқтисодий аҳвол 5. «Синхай инкилоби» ва манжурлар хокимиятининг ағдарилиши 6. Биринчи жаҳон уруши йилларида Хитой Мавзуга оид муаммолар: 1.Хитойнинг ижтимоий тузуми хақида гапиринг? 2.Манжурлар династиясининг ички ва ташқи сиѐсати қандай бўлган? 3.Тайпинлар ҳаракатининг мағлубияга учраши сабаблари ? 4.Синхай инқилоби ва тарихий аҳамиятини айтинг? 5. Биринчи жаҳон уруши йилларида Хитойнинг иқтисодий ҳолатини ѐритиб беринг? Мавзу юзасидан дарснинг мақсади: ХVII-асрнинг ўрталарида Хитойнинг иқтисодий ахволи, Тайпинлар ҳаракати, Синхай инқилобининг аҳамияти ва Биринчи жаҳон уруши йилларида Хитойнинг иқтисодий ҳолати тўғрисида талабаларга тушунча бериш ва уларда мустаҳкам тасаввур ҳосил қилдириш. Идентив ўқув мақсадлари: 1. Хитойда XVII- асрда манжур хукмдорларининг цин империясига асос солиши. 2. Янги даврда Хитойдаги сиѐсий ҳолатни кўрсатади. 3. Хитойнинг тараққиѐт даражасини таҳлил қилади ва шарҳлайди. 4. Хитойнинг маданияти. 1-саволнинг баѐни* Хитой жахон цивилизациясининг марказларидан бири бўлиб, қадим замонлардан бу ерда чой етиштириш, ипак курти боқиш, шойи газлама заргарлик буюмлари, чинни, ўсимликлардан олинадиган буѐклар ишлаб чикариш юксак даражада ривожланган. ХVII-асрнинг биринчи ярмида Хитой манжур қабилалари билан узоқ вақт давомида уруш олиб борди, ўз навбатида дехқонлар ҳам махаллий бойларга қарши бош кўтардилар.Дехқонлар қўзғолонидан талвасага тушган Хитой феодаллари Манжур суворийларига Пекин дарвозаларини очиб бердилар ва улар ѐрдамида қўзғолонни бостирмокчи бўлдилар.Ана шу хоинлик туфайли манжур феодаллари 1644 йилда Пекинда ҳокимиятни қўлга олдилар. Улар юқори ҳарбий лавозимларни, серҳосил унумдор ерларни эгаллаб аҳолидан турли солиқлар ундира бошладилар. Давлат тепасида манжурларнинг Цин сулоласига мансуб, чекланмаган мутлақ ҳокимиятга эга бўлган богдихонлар турар эдилар.Хитойнинг манжурлар томонидан босиб олиниши ўзок вақт давом этиб, ҳар кандай халқ қўзғолонлари қаттиққуллик билан бостириларди. Цин сулоласи хукмронлиги даврида Хитойда ижтимоий ва давлат сиѐсати соҳасида деярли ўзгаришлар руй бермади. Ишланадиган ерларнинг катта кисми ер эгаларига тегишли бўлиб ,дехқонлар ерга бириктирилган хамда улар хосилнинг тенг ярмини помешчикларга беришлари ва бошқа қўшимча мажбуриятларни бажаришлари шарт эди. Цин империяси кучли ва мустақил давлатлигича қолиб, қўшни давлатлар ва мамлакатларга нисбатан устунликни даъво қилар , халқ онгига хитой дунѐнинг маркази ва унинг атрофидагилар унга буйсиниш керак деган фикр зўр бериб сингдириларди. Мин сулоласи ўрнига келган Цин империяси хукмдорлари ичида император Канси олиб борган сиѐсат диққатга сазовор. У саккиз ѐшлигидаѐк тахтга ўтириб мамлакатни (1661-1722) йиллар давомида бошқарди. Канси Конфуций таълимотини қўллаб қувватлади ва Мин сулоласи давридаги энг яхши анъаналарни. давом эттирди. Ўз навбатида бошқа динларга нисбатан хайриҳоҳлик билдирди. Саноат ,санъат ,адабиѐт ва маориф ривожланди. Илгаридек чиннисозлик кенг тарқалди. Китобларни рангли буѐқлар асосида чоп этиш кашф этилди, гравюра санъати ўзлаштирилди. Цин империяси хукмронларининг бошқарув санъати сирларидан бири шунда эдики, улар хитой маданиятини пухта ўзлаштириб ,унинг илғор анъаналарини давом эттирдилар. Кансининг ўзи ҳам уз замонининг етук шахси бўлиб, ҳарбий соҳада, илм-фан, маориф, адабиѐт соҳаларида катта муваффақиятларга эришди. Кансининг фармонига кўра Хитой тилининг кўп жилдли луғавий тўплами тузилди. Бу тўплам ҳозиргача ўз қимматини йуқотмаган. Канси ташаббуси билан яна бир асар яратилди.У бир неча юз жилддан иборат, безакли қомусий китоб бўлиб, унда барча фанларга тегишли маълумотлар мавжуд. Учинчи нодир асарда Хитой мумтоз адабиѐти шоирлари, ѐзувчилари, олимлари қаламига мансуб машҳур ибораларнинг, мазмуни кенг ѐритилган. Кансининг адабий мероси беқиѐс ,у ҳаѐтнинг турли жабҳаларини ривожлантириб Хитой тарихида ўчмас из қолдирди. Цин империяси чегаралари Россия подшолиги ерлари каби кенгайиб борди. 1689 йилда Рус қўшинлари ва Цин армияси Амур дарѐси водийсида тўқнашдилар .Бу тўқнашувда хитойликлар русларни мағлубиятга учратдилар. Цин сулоласининг қўшинлари Бирма ва Ветнамга бир неча марта бостириб кирди. XVII аср охирларида Цин сулоласи Мўғулистонни босиб олди ва ўзига буйсундирди. XVIII аср ўрталарида Цин қўшинлари Мўғулистоннинг ғарбидаги Жунғория давлатига ҳужум қилди. Миллионга яқин аҳоли қириб ташланди, уларнинг бир қисмини Россия ҳудудига ўтиб кетдилар. 1757 йилда шундай фармойиш чиқарилдики у моҳиятан Хитойни бошқа мамлакатлардан, аввало ғарбий Европа давлатларидан ажратиб қуйиш сиѐсатининг бошланиши эди. Бунинг асосий сабаби европалик сайѐҳлар, савдогарларнинг Хитойда ўзбошимчалик қилиб ерли аҳолини менсимаслиги ва боскинчилик харакатларини таргиб килишларида эди. Бу сиѐсатнинг зарарли томони шундай эдики, мамлакатда ички биқиқлик ҳукум сурган ҳолда Хитойни дунѐда ўз ўзини яккалаб кўйишга олиб келди. Download 1.88 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling