Руйхатга олинди


Download 1.88 Mb.
Pdf ko'rish
bet52/115
Sana29.04.2023
Hajmi1.88 Mb.
#1401359
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   115
Bog'liq
jahon tarixi

2-саволнинг баѐни* 
 
Инглиз савдогарлари Хитойга Ҳиндистондан ғайриқонуний равишда афюн 
олиб кела бошладилар. Хитой маъмурлари афюн ортилган карвонларини 
мусодора қилганига жавобан инглиз ҳукумати афюнни, айниқса 
газламаларни Хитойга олиб киришни қонунлаштириш учун Хитойга қарши 
«афюн уруши» ни бошлаб юборди. 
Биринчи «афюн уруши» (1840-1842) давомида ингилизлар флоти ва 
қўшини Хитойга жанубий шарқ томонидан ҳужум бошлаб Кантонга ўт 
қуйдилар. Хитойнинг иқтисодий ва ҳарбий жиҳатдан қолоқлиги 


мағлубиятга сабабчи бўлди. Ўқ, ѐй, найзалар билан инглизларнинг кўплаб 
тўплар ўрнатилган фрегатлари ҳамда энг янги ўт очиш қуроллари билан 
таъминланган қўшинлари ҳужумларини қайтариб бўлмас эди. 
Англия Гонконг оролини босиб олди ва Хитойни чет Эл савдогарлари 
учун бир катор бандаргоҳларни очиб қуйиш ҳақидаги нотенг шартномани 
имзолашга мажбур этди. Хитойга афюннинг олиб кирилишини тан олмасада 
амалда бунга йул қуйди. 
1856-1860 йилларда Янги, иккинчи «афюн уруши» руй берди. Хитой 
инглиз ва французлар бирлашган қўшинларнинг кақшатқич зарбаларига 
учради. Улар Пекин бўсағаларида жуда бой хазиналарга эга бўлган 
император ѐзги саройини таладилар ва вайрон килдилар. Мустамлакачилар 
Хитойни Янги нотенг шартномалар тузишга мажбур этдилар. Чет элликлар 
учун яна бошқа бандаргоҳларда ҳам савдо олиб боришга рухсат этилди ва 
янги имтиѐзлар берилди. Хитой ҳудудида инглиз ва француз фуқаролари 
Хитой қонунлари ва судига буйсунишдан озод қилиндилар. Агар улар 
жиноят қилсалар ўз давлатларининг қонунларига биноан суд қилинадиган 
бўлди. Денгиз савдосида устунликни эгаллаган Англия Хитойда ҳаммадан 
кўпроқ имтиѐзлардан фойдаланарди. Денгиз соҳилидаги катта шаҳарларда 
махсус вужудга келтирилган маҳаллаларда фақат ажнабийлар яшар, Хитой 
маъмурлари эса бу ерларга кира олмас эдилар. 
Цин хукуматининг чет эл босқинчилигини даъф эта олмаслиги 
ҳокимиятининг заифлашувига сабаб бўлди.Ўз навбатида тузилган нотенг 
шартномалар натижасида Хитой бозорларида чет эл товарлари кўпайиб, 
хитой ҳунармандларининг хонавайрон бўлишига олиб келди. 

Download 1.88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   115




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling