Руйхатга олинди


Download 1.88 Mb.
Pdf ko'rish
bet55/115
Sana29.04.2023
Hajmi1.88 Mb.
#1401359
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   115
Bog'liq
jahon tarixi

5-саволнинг баѐни* 
 
1905-1906 йиллар Хитойда ижтимоий харакат янада кучайди.Конституция 
яратишга уринишлар бўлди. Цин сулоласини сақлаб конституцион 
монархия хукуматини тузиш режалари ишланди.Сун Ят Сен ташкилоти 
конституциявий монархия хақидаги фикрларни қоралади. Цин сулоласини 
умуман йуқотиб, Республикаси тузиш талаби куйилди. Бу чақириқлар 
Манжурларга қарши ҳаракатни янада кучайтирди .Бу ҳаракат айниқса 
1 9 1 1 йилда чет элликлардан Ханькоу Сичуан, Ханькоу-Гуанчжоу темир 
йўллари қурилиши учун қарз олиш хақида битим тузилгач қуролли 
қаршилик кескин тус олди. 
Сичуанда бу ҳаракат авжига чиқди. Ҳукумат қушинлари 
қўзғолончиларни ўққа тутди. Бу воқеа мамлакатда норозичиликни 
кучайтирди. 
Хитойдаги ижтимоий ҳаракат Манжурлар ҳокимиятини тугатиш 
мақсадлари билан «Синхай инқилоби» номли воқеаларга уланиб кетди. 
Манжур маъмуриятининг қўзғолон ҳаракати вакилларини қидириш, 
тутиб қатл этиш каби чоралари халқнинг сабр-косасини тўлдирди. Учан 


шаҳрида аскарлар ѐтоғини тинтув қилишга кирган манжур маъмурияти 
тарафдорларини аскарлар тутиб ўлдирдилар.Қурол-аслаҳа омборини босиб 
олдилар. Бошқа қўшин қисмлари ҳам уларга қўшилди. Инқилобчилар 11-
октябрда Учанни тўла қўлга киритдилар. Улар Республика ҳукуматини 
туздилар ва барча Хитой вилоятларини Республика атрофида бирлашишга 
чақирдилар. 
Манжур сулоласи ҳукмронлиги тугатилгани эълон қилинди. Хунань, 
Шэньси, Цзянсу, Чжэцзян Фуцзянь, Гуаидун, Гуанси, Гуйчжоу, Юнань, 
Шанхай Шаньдунь ва бошқа вилоятлар ҳам Манжур сулоласи итоатидан 
чиқдилар. Шундай қилиб , «Синхай инқилоби» қуролли қўзғолон йўли 
билан Хитойда XVI асрдан бошлаб хукмронлик қилган Манжурлар 
ҳокимиятини ағдариб ташлади. 
Иқтисодчи демократ Сун Ят Сен (1866-1925йиллар) Хитойдаги 
миллий озодлик харакатининг атоқли арбоби эди. У Гуанчжоу (Кантон) 
якинида дехкон оиласида таваллуд топди. Сун Ят Сен 90-йилларда 
Гангконгда (Сянган) инглиз тиббиѐт институтини тамомлади. Кейинги 
хаѐтини сиѐсий соҳа билан боғлади. 
Сун Ят Сен 1905 йилда «Хитой уюшмалари иттифоқи» (Тунминхау) 
деган сиѐсий ташкилот тузди. Йирик шаҳарларда бу ташкилотнинг 
бўлимлари очилди. Бу иттифоқ 1905 йил ноябрида «Минбоу» (халк 
газетаси)ни чиқара бошлади. 
«Иттифоқ» Сун Ят Сен бошчилигида кенг дастур кабул қилди. 
Дастурда Цин монархиясини ағдариб ташлаш, Хитойда Республика таъсис 
этиш ва ерга эгалик ҳуқуқини тенглаштириш, мустақилликни тиклаш, 
миллатпарварлик, демократия ва халқ фаровонлиги талаб этилган эди. Сун 
Ят Сеннинг аграр дастури ер олишга «ташна» бўлган дехқонлар орзу 
ниятларини ифода этарди. 
Сун Ят Сен ижтимоий жиҳатдан суст тарақкий этган Хитойда ерга 
эгалик килиш хуқукини тенглаштириш йули билан ижтимоий адолатли 


тизим яратиш мумкин, деган фикрда эди. 1911-йил охирига келиб, 
Хитойнинг барча жанубий ва марказий вилоятлари қўзғолончиларнинг 
таъсирида эди. 1911-йил 25 -декабрда кўп йиллик мухожирликдан сунг 
Сун Ян Сен Хитойга қайтиб келди. Уни Хитой халқи ўта хурсандчилик 
кутиб олди. Бундан Сун Ят Сеннинг хам боши кўкка етди. 1911-йил 29-
декабрда Нанкин шахрида инкилобий вилоятлар вакилларидан иборат 
Миллат мажлиси тўпланди. Миллат мажлиси Хитойни Республика деб 
эълон 
қилди 
ва 
муҳожирликдан 
қайтиб келган Сун Ят Сенни Хитой Республикасининг вактинча 
президенти қилиб сайладилар. 1912- йил 1 январдан Сун Ят Сен ўз 
Президентлик вазифасини бажаришга киришди. Миллат мажлиси 
вақтинча 
қабул 
қилган 
конституцияда барча фуқароларнинг тенглиги ва турли демократик 
эркинликлар эълон қилинсада, деҳқонларни орзу тилакларни ифода этувчи 
«Ерга эгалик қилишда тенг хуқуқли бўлиш» шиори конституцияда ҳам, 
миллат мажлисининг қурган чора-тадбирларида ҳам ўз аксини
топмади. Лекин дехқонлар ўзларича ташабус кўрсатиб, помешчекларга 
ижара хақи тўлашдан бош тортдилар. Чунки кўпчилик вилоятларнинг 
рахбарлари инқилобчи демократлар эмас, балки лебирал кайфиятдаги 
помешчиклар ва буржуазия вакиллари эди. Улар «Бирлашган иттифоқ»га 
кириб, унинг қарорларини бажармай катта салбий таъсир кўрсатдилар. 
Бундан ташқари Сун Ят Сеннинг кўплаб содиқ сафдошлари хам 
лебираллар томонига ўтиб кетишди. Сун Ят Сеннинг ўзи хам уларнинг 
тазйиқи билан ўз дастурининг асосий бандидан - «Ерга эгалик қилишда 
тенг хуқуқли бўлиш» талабидан воз кечди. 
XX аср боларида Хитойда ижтимоий зиддиятлар кучайиб кетди. 

Download 1.88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   115




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling