Руйхатга олинди
Download 1.88 Mb. Pdf ko'rish
|
jahon tarixi
- Bu sahifa navigatsiya:
- 5-савол баѐни*
4-савол баѐни* 1838-1842 йилларда биринчи Англия Афғон уруши бўлиб ўтди. 1838 йил сентябр ойида шуджини тахтда ўтказиш учун 22 минг кишилик армия билан Афғонистонга юришни бошлади. Англия қўмондони Макнотен унинг ҳарбий котиби Александр Бернс эди. Қандаҳор қаршилик кўрсатмади. Дўстмуҳаммад шимолий Афғонистон ҳудудига қочди. Душман 1839 йил Қобулни эгаллади, бу урушга Англичанлар 60 минг фунт стерлинг сарфлади. 1841 йил кузида афғонлар тожиклар бирлашиб инглизларга қарши курашди, бироқ Дўст Муҳаммад асир тушди ва Ҳиндистонга асирга юборди. Дўстмуҳаммадларнинг ўғли Акбархон билан 12 декабр 1841 йил шартнома тузди. Англичанлар ўз қўшинларини Жалолобод ва Кандаҳордан чиқариб кетиши керак эди, аммо бу шартномани Макнотен бажармади. 1842 йил 6 январда Англия қўшини катта талофатлар кўриб Афғон ҳудудини ташлаб чиққа бошлади. Дўстмуҳаммад 1863 йил вафот этди узоқ тортишувлардан кейин унинг ўғли Шералихон 1869 йил тахтга ўтирди, 1878 йилда Берлин Конгресси кетаѐтган бир пайтда Россия Англияга ўз таъсирини ўтказмоқчи бўлди. Столетов бошчилигида рус миссияси келди бироқ Шералихон миссияни қабул қилмади. 1878 йил ноябр ойда Англия Афғонистонга уруш бошлади Шералихон 1879 йил феврал ойида вафот этди. Давлат тепасига Ёқубхон келди. 5-савол баѐни* 1901 йили Абдураҳмон вафот этди. Амирлик тахтини Ҳабибулло эгаллади. У отаси йўлидан кетиб афғон қабилаларини бирлаштириш сиѐсатини олиб борди. Инглизларга қарши курашни давом эттирди.Россия билан савдо алоқалрни ўрнатди . Бунга жавобан Буюк Британия Афғонистонга қарши иқтисодий қамал сиѐсатини қўллади. Айни пайтда 1904 – йили Буюк Британия Афғонистонга битим таклиф қилди. Унда ташқи савдо Буюк Британия назоратида Бўлмоғи мамлакатда инглизларнинг темир йўл қуришига розилик бериш, инглиз фуқороларининг Афғонистонга эркин кириб чиқишга руҳсат бериш талаб қилинган эди.1907 йилда шу масалалар кўзда тутилган битим имзоланди.Айни пайтда Афғонистон Буюк Британия манфаатлари минтақаси деб эълон қилинди. Росссия учун эса савдо ҳуқуқлари берилди ҳолос. Хулоса қилиб айтадиган бўлсак Ўрта Шарқда 1747 йил Афғонистон мустақил давлати ташкил топди. Афғонистон давлати ташкил топгандан кейин ўзининг ташқи сиѐсатини Ҳиндистонга, яъни Бобурийлар сулоласини ағдариб ташлашга қаратди Мустақил Афғонистон давлатига XVIII асрнинг 40 йилларига келиб чет мамлакатларнинг жумладан Англия ва Россия давлатларининг қизиқиши кучайди. Download 1.88 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling