«руйхатга олинган»
IV. ТАРАФЛАРНИНГ ХУКУК ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ
Download 96 Kb.
|
ИЖАРА ШАРТНОМАСИ
- Bu sahifa navigatsiya:
- 4.2. “Ижарага берувчи” куйидаги мажбуриятларга эга
- 4.3. “Ижарага олувчи” куйидаги хукукларга эга
IV. ТАРАФЛАРНИНГ ХУКУК ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ
4.1 “Ижарага берувчи” куйидаги хукукларга эга: -"Ижарага олувчи"дан ижара шартномасида кўрсатилган муддатларда ва миқдорда ижара тўловини амалга оширишни талаб қилиш; -мулкнинг физик ҳолатини "Ижарага -ижара тўловидан тушадиган маблағларнинг 40,00 фоизини ўз ҳисоб рақамига қабул қилиш; -"Ижарага олувчи" билан коммунал ва фойдаланиш хизматлари кўрсатиш бўйича битимлар тузиш ва унга мувофиқ "Ижарага олувчи" томонидан унга кўрсатилган коммунал ва фойдаланиш хизматлари ҳақини ўз вақтида тўланишини талаб қилиш; -ижарага олинган "Объект" қайтарилаётганда камчиликлар аниқланган тақдирда (қонунда назарда тутилган ҳоллардан ташқари) "Ижарага олувчи" "Объект"ни шартномада белгиланган муддатларда ижара шартномаси шартларига мувофиқ ҳолатга келтиргунгача ёки етказилган зарарни қоплагунгача уни қабул қилиб олишни ва "Объект"ни топшириш-қабул қилиш далолатномасини имзолашни рад этиш; -қонун хужжатларида ва мазкур шартномада назарда тутилган бошқа ҳаракатларни амалга оширади. 4.2. “Ижарага берувчи” куйидаги мажбуриятларга эга: -“Объект”ни бериш ва кайтариш тўгрисидаги икки томонлама томонлама топшириш-қабул қилиш далолатномаларини ўзининг ваколатли вакиллари томонидан имзолаш ва ўз мухри билан тасдиклаш; -"Объект"ни бериш ва қайтариш тўғрисидаги икки томонлама топшириш-қабул қилиш далолатномаси имзоланиб тасдиқланган санадан "Ижарага олувчи"ни "Объект"га хеч қандай тўсиқсиз кириб чиқишига рухсат бериш; -коммунал авария ҳолати юзага келса ва бунда "Ижарага олувчи"нинг айби бўлмаса, таъмирлаш ишларини ўз ҳисобидан кечиктирмасдан амалга ошириш; -қонун ҳужжатларида ва мазкур шартномада назарда тутилган бошқа мажбуриятларни бажаради. 4.3. “Ижарага олувчи” куйидаги хукукларга эга: -мазкур ижара шартномаси шартларига мувофик “Объект”ни “Ижарага берувчи”дан кабул килиб олиш; -ижарага олинган “Объект”да жорий таъмирлаш ишларини ўз кучи ва ўз хисобидан амалга ошириш; -ижарага берилган "Объект"ни тиклаш ёки мукаммал таъмирлашни амалга оширган тақдирда, ўзининг қилган харажатларини Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг тегишли хизматлари экспертизаси натижаларини тақдим этган ҳолда ижара тўлови суммасини камайтиришни "Ижарага берувчи"дан сўраш; -ижарага олинган "Объект"ни яхшилашни амалга ошириш тўғрисида "Ижарага берувчи" ва "Ижарага берувчи"га мурожаат қилиш; -ўз мажбуриятларини зарур тарзда бажарганда янги муддатга ижара шартномасини тузишда устунлик хукукига эга бўлиш; -конун хужжатларида ва мазкур шартномада назарда тутилган бошка харакатларни амалга оширади. Download 96 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling