Русс нашриётига сўз боши


Download 1.05 Mb.
Pdf ko'rish
bet27/72
Sana13.08.2023
Hajmi1.05 Mb.
#1666766
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   72
Bog'liq
Rework (2)

 
Тўхтатиш учун сабаблар 


 
Сизга туюлганидек, қилиниши керак бўлган ишлар устида бош қотириб, 
унга шўнғиб кетиш жуда осон. Бошингизни кўтариб “нима учун” деб сўраш 
эса нисбатан қийинроқ. 
Сиз шуғулланаётган ишлар нима учун аҳамиятга эга эканлигига ишонч 
ҳосил қилиш учун ўзингизга беришингиз керак бўлган муҳим саволлар 
рўйхати. 
 Нима учун сиз буни қилаяпсиз? Сиз бу саволга ўзингизга аниқ жавоб 
бера оласизми ёки шунчаки буни қилишни кимдир таклиф қилганини учун 
қилаяпсизми? Кўпгина ҳолларда шундай бўлади. Бу ишдан нима топасиз? 
Охирида бундан ким кўпроқ фойда кўради? Бу саволларга жавоб излаш сизга 
ишнинг ўзини тўғри тушуниб олишингизга ёрдам беради. 
Сиз қандай муаммони ҳал қилаяпсиз? Аслида муаммо нимада? 
Сизнинг мижозларингизнинг мияси гангиб қолганми? Ёки сиз ўзингиз 
саросимага тушаяпсизми? Нимадир етарлича тушунарли эмасми? Олдинроқ 
ола олмаётган нарсангизга ҳақиқатдан зарурат сезаяпсизми? Баъзида 
ўзингизга мана шундай саволлар бериб, бирданига тасаввурингиздаги 
муаммоларни ҳал қилаётганингизни тушуниб оласиз. Тўхтанг! Шу пайтда 
тўхташ керак ва нима билан шуғулланаётганингизни қайта баҳолаб 
олишингиз керак.  
Ҳақиқатдан ҳам фойдаси борми? Фойдалиликни иштиёқ билан 
адаштириб юбориш осон. Албатта, баъзида бироз кўнгил ёзиш ва бирор 
ажойиб ишни қилиш яхши. Лекин, эртами, кечми ўзингизга савол 
беришингиз керак: “Ҳақиқатдан ҳам бу фойда келтираяптими?”. Ажойиб 
ишлар вақти келиб, бундай бўлмай қолиши мумкин. Лекин фойдалиси ҳеч 
қачон фойдасиз бўлиб қолмайди. 
Қадр-қиммат қўшаяпсизми? Ниманидир қўшиш осон, лекин қадр-
қиммат қўшиш қийин. Ҳаққиқатдан ҳам сиз устида ишлаётган нарса 
маҳсулотингизни мижоз учун қадрли қилиб қўя оладими? Бу янги 
киритилаётган нарсадан улар ўзларига олдингидан кўпроқ афзаллик ола 
олишадими? Баъзида сизнинг фикрингизча афзаллик киритиши керак бўлган 
нарсалар, аксинча уни камайтиради. Афзаллик балансда. Жуда кўп кетчуп 
картошка фрини таъмини бузади. 

Download 1.05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling