Русс нашриётига сўз боши


Бундай иш тутишни ўзгартириш керак эмасми?


Download 1.05 Mb.
Pdf ko'rish
bet28/72
Sana13.08.2023
Hajmi1.05 Mb.
#1666766
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   72
Bog'liq
Rework (2)

Бундай иш тутишни ўзгартириш керак эмасми? Сизнинг ишингизни 
ҳақиқатдан 
ҳам 
бирор 
нарсага 
таъсири 
бўлаяптими? 
Сизнинг 
маҳсулотингиздан истеъмолчилар фойдаланишларига бу янгилик ҳақиқатдан 
қандай таъсир этишига ишонч ҳосил қилмагунингизча маҳсулотга ҳеч қандай 
янгилик киритманг.
Янаям осонроқ йўли борми? Қандай ишнинг устида ишлашингиздан 
қатъий назар мана шу саволни бериб кўринг. Кўпинча, муаммони ҳал 
қилишда қўллаётган усулингиздан бошқа осонроқ вариант топиш мумкин 
бўлади. Одатда масала етарлича оддий бўлади, фақат бизга уни ҳал этиш 
учун мураккаброқ йўл керакдек туюлади.  
Сиз бунинг ўрнига нима қилишингиз мумкин эди? Уурғуни тўғри 
қўйиш асосан ресурлари чекланган кичик компаниялар учун муҳим 


аҳамиятга эга. Айни вақтда А устида иш олиб бора туриб, аввалгидек Б ва В 
ни апрелгача тугатишга улгурасизми? Агар улгура олмасангиз, балки, А нинг 
ўрнига Б ва В нинг устида ишлаш керакдир? Агар сиз узоқ вақт бор 
кучингизни битта лойиҳани ҳал қилишга қаратсангиз, бошқалари амалга 
ошмайди.  
Ҳақиқатдан ҳам бу иш шунга арзийдими? Ҳақиқатдан ҳам йиғилиш 
олтита одамни ишдан чалғитишга арзийдими? Ҳақиқатдан ҳам бугун туни 
билан тўхтовсиз ишлаш зарурми ёки бошланган ишни эртага тугатса ҳам 
бўладими? 
Ҳақиқатдан 
ҳам 
рақобатчингиз 
чиқарган 
пресс-релиз 
бошингизнинг оғришига арзийдими? Ҳақиқатдан ҳам рекламага шунча пул 
сарфлаш арзийдими? Бирор ишга шўнғиб кетишдан олдин, бу ишнинг 
ҳақиқатда қандай қийматга эгалигини аниқлаб олинг.
Ўзингизга (ва бошқаларга) юқорида келтирилган саволларни бершда 
давом этинг. Албатта бу жараённи расмиятчиликка айлантириб юборишнинг 
кераги йўқ, лекин эътиборсиз қолдириш ҳам керак эмас. 
Шунингдек ўзингизнинг чиқарган хулосангиздан ҳам қўрқманг. Баъзида 
иишни тўхтатиш – тўғри қўйилган қадам бўлади, хатто сиз унга кўп 
кучингизни сарфлаган бўлсангиз ҳам. Ёмон ишга яхши вақтингизни 
сарфламанг.

Download 1.05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling