Сабзавот экинларидан мўттасил ва юқори ҳосил олиб туришда маҳаллий
Илдизмевали сабзавотлар уруғчилиги
Download 3.5 Mb. Pdf ko'rish
|
Сабзавот экинлари селекцияси ва уруғчилиги
6. Илдизмевали сабзавотлар уруғчилиги
Икки йиллик илдизмсваларнинг қайта экиш усулида олиб бориладиган уруғчилиги. Бу усулда биринчи йили уруғлик илдизмевалар етиштирилади, иккинчи йили эса, илдизмеваларни қишда сақлаб қўйилганидан кейин далага экилади ва уруғи олинади. Уруғлик илдизмеваларни етиштиришда механик ифлосланиш, уруғлик ўсимликларни етиштиришда эса, механик ва биологик ифдосланишнинг олдини олишга дойр чоралар кўрилади. Уруғлик илдизмеваларни етиштириш технологияси овқатга ишлатиладиган илдизмевалар етиштириш технологияси билан тахминан бир хил. Лекин унинг ўзига хос баъзи хусусиятлари ҳам бор. Касалликларнинг тархалишига йўл куймаслик учун биринчи йил экинлари иккинчи йил экинларидан камида 500 м масофада жойлаштирилади. Уруғлик илдизмеваларни элита тоифасидан олиб, бир мунча кечки муддатларда экиш керақ шунда илдизмевалар сақлаб қўйиш учун йиғиштириб олинадиган пайтга келганда жуда ҳам ўсиб кетмаган бўлади. Жуда ўсиб кетган илдизмевалар сақлашга камроқ чидайдиган бўлади ва яхши турмайди. Уруғлик илдизмевалар олиш учун энг қулай экиш муддатлари - Мирзои желтая 304 ва Мирзои красная 228 деган сабзи навларида июлнинг ўрталари, Мшак 195 навида июл охири-август бошлари, ош ловлагида июн охирлари ва июлнинг бошлари, турп билан шолғомда июлнинг охирлари ва августнинг бошлари. Экиш муддатлари бир мунча орқага сурилиши муносабати билан бегона ўтларга ҳарши қўшимча равишда кўраш олиб бориш имкониятлари туғилади. Асосий шудгорлашдан кейин экишга 12- 15 кун қолганида 10-12 см чуқурликда қилиб, суғориш эгатлари олинади-да, бегона ўтлар майса берадиган бўлиши учун эгатларга сув берилади, 2-3 кувдан кейин суғориш яна такрорланади. Ер етилганидан кейин сидирғасига чизелланиб, борона ва мола босилади. Дастлабки сув берилганидан 3-4 кун кейин бегона ўтларнинг энг ашадцийлари униб чика бошлайди, иккинчи марта суғориш дан кейин эса, ер юзи бутунлай деярли бегона ;ўтлар билан копланади, чизеллаш йўли билан булар йўқ қилинади. Уруғлик илдизмева етиштирилаѐтган участкалардан товар маҳсулот ажратиб олишга мутлақо йўл куйилмайди, чунки бунда илдизмеваси барвақт ва яхши шаклланадиган формалар нав популяцияси қаторидан чиқиб кетади, шу нарса етиштириладиган уруғларнинг ирсий фондини анча камбағаллаштириб қўяди. Илдизмевалар тўла товарлик даврига кирганида экин апробацияси ўтказилади. Илдизмевалар совуқ тушмасидан илгари йиғиштириб олинади. Мамлакатимизнинг марказий қисмида бу фурсат октябр ойининг сўнгги 10 кунлиги - ноябр ойининг биринчи 10 кунлигига тўғри келади. Биринчи галда ош ловлаги, сўнгра сабзи, тури ва шолғом йиғиштириб олинади. Илдизмевалар мухсус панжалар, ловлаги навлагичлар, тиркама қўльтиваторлар билан ковлаб, суғориб олинади, илдизларини пастга қилиб уюб қўйилади. Уруғлик илдизмеваларни экиш ва йиғиштириб олиш муддатлари уларнинг ўсиши ва гуллашига таъсир қилади. Бир мунча эрта муддатларда эқилган ва бир мунча кечки муддатларда йиғиштириб олинган илдизмевалар дал ага экилганидан кейин тезроқ ўсиб боради, ноя чиқариш ва гуллаш ҳодисаси эса, бир мунча эрта йиғиштириб олинган илдизмеваларда тезроқ бошланади. Йиғиб олинган илдизмевалар кейин майда-йириклиги, шакли, ранги, ўсимлик баргларининг табиати ва ранг-тусига қараб сараланади. Уруғлик мақсадлари учун оғирлиги 100-300 г келадиган сабзи, 200-500 г келадиган ловлаги илдизмевалари, диаметри 7-10 см келадиган турп ва Шолғом илдизмевалари танлаб олинади. Танлаб олинган илдизмевалар омборга ташиб кетилади. Илдизмеваларни танлаш акт билан расмийлаштирилади (уруғикни Кузги танлаш акти билан). Бир гектар ердан танлаб олинадиган уруғлик боп илдизмевалар сони ош ловлагида 50 минг, сабзида - 70-80 минг, турпда 30-35 минг ва Шолғомда - 60-80 минг донагача боради. Танлашни осоьшаштириш учун минг дона илдизмева миқдори тортиб кўриш йўли билан аниқланади. Сабзида 1 куб м. илдизмеваларнинг оғирлиги 550-580 кг ни ташкил этади, 1 куб м. даги уруғлик илдизмеваларнинг зфтача сони эса 7000-10 000 донага боради, бу рақамлар ловлагида тегашлича тахминан 600 кг ва 2000-2500 донани, турпда - 550 кг ва 6500-7000 донани, Шолғомда - 600 кг ва 5500-6500 донани ташкил этади. Сабзининг уруғлик илдизмевалари омборлар ва траншеяларда сакданса, ош ловлаги, турп ва Шолғомнинг уруғлик илдизмевалари омборларда, траншеяларда ва Туп-Туп қилиб уюб қўйилади ҳолда сақланади. Сабзи илдизмевалари омборларда сақланганида нам кум ва юмшоқ Тупроқ билан аралаштирилади ва 1-1,5 м кенгликда, 0,8- 1,0 м баландликда қилиб уюб қўшилади. Ош лавдаги, турп ва шолғом илдизмевалари 1,5 м баландиликда қилиб уюб қўйилади ѐки тахта сандиқларда сақланади. Турп билан шолғом илдизмеваларининг устига қум ѐки юмшоқ Тупроқ сеииб қўйилади. Илдизмеваларни сақлаш учун энгқўлдай ҳарорат +10°С атрофида, лекин уларни сақлаш муддатининг тугашига 30 кун қолганида ҳароратни 3-4° С гача кзлариш керак бўлади. Ўсимликлар репродуктив фазага тезроқ зигадиган б;улиши учзш шундай қилиш зарур. 1-2°С ҳароратда сақланганида илдизмеваларнинг касалланиши камаяди, лекин нам йўқотиши кўпайиб, ўсиш конусининг табакаланиши, илдизмеваларнинг тутиб олиши, ўсиши, поя чиқариши ва гуллаши кечиқади, мажмагил бўлиб ўсадиган, яхши гулламайдиган ўсимликлар сони кзшаяди. шунинг учун 1-2°С ҳарорат марказий куртак учун критик ҳарорат бзчшб ҳисобланади. Илдизмевалар юқорироқ ҳарорат шароитларида сақланганида далага олиб чиқиб экиладиган вақтга келганида барглар чиқаради, 7-10 кун илгари гулга киради ва анча кўп пояли туплар ҳосил қилади. Кўпчилик ҳўжаликларда уруғлик илдизмевалар траншеяларда сакланади, траншеяларни ер ости сувлари чуқур - траншея тубидан камида 1 м паст жойлашган ерлардан казилади. Сабзи сақланадиган траншеялар 0,6-0,8 м кенглик ва 0,6-1 м чуқурликда, ош ловлаги, турп ва Шолғом сақланадиган траншеялар эса 0,7-0,8 м кенглик ва 0,7-1 м чуқурликда казилади. Траншеяларнинг узунлиги ихтиѐрий, лекин 1,5-2м оралаб уларни бўлиб- бўлиб қўйган маъқул. Сабзини олдин ТМТД суспензияси билан дорилаб (100 кг илдизмевага 0,6- 0,8 кг), устига кум ѐки юмшоқ Тупроқ сепилади-да, аралаштирилади. Ош ловлаги, турп ва Шолғом 310млари устига 0,8 м ҳалинликда Тупроқ тортиб қўйилади. Траншеялар усти уларнинг учки қисмидан ҳисоблаганда 20-25 см қалинликдаги Тупроқ билан кумиб қўйилади, кучли совуқлар бошланиши олдидан Тупроқ қавати 50 см гача етказилади, траншея туби буйлаб хаво ÿra6 туриши учун арикча (вентиляцион канал) очиб, унга тортувчи қувурлар қўйиб қўйилади. Қиш бўйи траншеялар кузатиб борилади. Қаттик совуқ ҳар вақтида хаво ÿтиб турадиган қувурлар бекитилади. Траншеяларни ҳар йили алмаштириб туриш керак. Ош ловлаги ва бошқа ўсимлискларнинг уруғлик илизмеваларини уюб кзўйиб сакласа ҳам бзўлади. Уюмларни жойлаш учун ер 20-30 см чуқурликда казилади. Тубига хаво зпгиб турадиган арикчалар очилиб, буларнинг учларига тортувчи қувурлар зфнатилади. Илдизмевалар 1-1,2 м ҳалинликда жойланади. Устига 20-25 см ҳалинликда Тупроқ тортилади. Сабзини таркиби идора этиб туриладиган газ муҳитида сақлаш жуда истиқболлидир. Бунда илдизмевалар 5 фоиз ҳарбопат ангидрид, 3 фоиз кислород, 92 фоиз азотдан иборат ўзгармас таркибли атмосферада совўтгич камераларда сақланади, нафас жараѐни сўсаядиган бўлгани учун уруғлик илдизмеваларнинг сакданувчанлиги 95-99 фоизни ташкил этади, шу усулда сақланадиган илдизмевалар анча юқори уруғ ҳосили беради. Уруғлик илдизмевалар баҳорда бевосита экиш олдидан траншеялардан олинади. Омборларда сақланган илдизмевалар ҳам, траншеяларда сақланган илдизмевалар ҳам экиш олдидан бирма-бир куздан кечирилиб, сараланади. Касал текканлари, поя чиқарганлари, навга хос бўлмаган, мажмагал, механик шикастланганлари олиб ташланади. Ана шундай саралаб, танлаш ўтказилгани уруғликларнинг баҳорги танлови тўғрисидаги акт билан расмийлаштирилади. Илдизмеваларни далага чиқишнинг биринчи имконияти бўлган захоти мумкин қадар эртароқ экишга киришиш керак (феврал ойининг иккинчи ярми-март ойининг бошларида). Улар нечоғлик барвақт экиладиган бўлса, шунча яхши тутиб олиб, илдиз системаси билан ер устки қадимлари шунча бақувват бўлади ва ўсимликлар шунча кўп поя чиқариб, шунча юқори ҳосил беради. Уруғлик илдизмеваларни кузда ҳам экиш мумкин, лекин бунда уларнинг музлаб қолиш эхтимоли бор. Шунинг учун бунга жуда эхтиѐт булиш керак. Боз устига, илдизмевалар кузда экиладиган бўлса, уларнинг сақлаб дуйишга чидамлилигини аьшкдаб олиш учун имкон бўлмайди. Иккинчи йил экинларини жойлаштиришда битта экин навлари орасида ва чатиштирилаѐтган экинлар орасида очиқ, ерларда 2000м ва ѐпих; ерларда сабзи билан ловлаги учун камида 800м, илдизмевалибошқа ўсимликлар учун эса, камида 600м фазовий изоляция бўлиши керақ деган қоидага амал лилиш керак. Уруғлик экиш учун ажратилган участка кузда тугфогани агцариб, 27-28 см чуқурликда шудгор қалинади. Шудгорга гектарига 80-90 кг х;исобидан фосфор ва 60-70 кг ҳисобидан ҳалий тўғри келадиган қилиб, минерал урнтлар солинади. Эрта баҳорда ер бароналаниб, кейин қўлътиваторлар билан марказлар оралигини 70см дан қилиб экиш эгатлари олинади. Эгатларни суғориш йўналишига қараб олиш керак. Енгил Тупроқди ерларда шудгорни бароналаш ва эгат олиш ишларини кузда ўтказиш мумкин. Бу - уруғлик илдизмеваларни баҳорда бир мунча эрта муддатларда экиб олишга имкон беради. Уруғлик илдизмеваларни эгат тубига босиб қадаш ва атрофига Тупроқ бостириб қўйиш йўли билан қўлда экилади. Сўнгра окучник билан усти кумиб қўйилади. Майда илдизмеваларни экиш учун кўчат экадиган машиналар, шунингдеқ ВПУ-4, ВПУ-8, ВПС-2,8 марҳали экиш машиналаридан фойдаланилади. Экин қатор оралари 70 см бўлганида қатордаги ўсимликлар орасидаги масофа сабзида - 25-35, ош ловлагида - 35-50, турпда - 40-50 ва шолғомда 35- 40 см ни ташкил этади. Ош ловлаги илдизмеваларини ўртасидан иккига бўлиб, нимтапар ҳолида экиш ҳам мумкин.Экинга қилинадиган парвариш ишлари вегетация даврида экинни сугориб, қатор ораларига 3-4 марта ишлов бериш (қультивация қилиш ва суғориш эгатлари олиш), икки марта чопиқ қилиш (мотига билан чуқур чоник қилиш) ва икки марта озукд беришдан иборат. Қатор ораларини ишлаш ва чониқ қилиш юмушлари ўсимликлар ҳали унча ўсиб кетмаган ва бериладиган иишов уларни зарарлантириб куймайдиган даврда )ггказилади. Биринчи озуқа ўсимликлар ўсиб олганидан кейин, иккинчиси эса гулга кира бошлаган вақтда берилади. Ҳар сафар экинга 35-50 кг/га дан азот, 30-40 кг/га дан фосфор ва 40-50 кг/га дан ҳалий солинади. Заруратга қараб касалликлар ва зараркунандаларга қарши кўраш олиб борилади. Иккинчи йил уруғлик экинларини бегона ўтлардан тоза ҳолда сақлаш керак. Ўтоқ маҳалида ўстирилаѐтган экин билан чанглана оладиган бегона ўтларни, шунингдек янчиш ва тозалаш маналида уруғларини экин уруЕларидан ажратиб олиш қийин бўлган бегона 5пларни (курмақ печақ шура)ни йўк кцлишга ахдмият берилади. Уруғлик эқилган ерларга кушни участкаларда ѐввойи турп, сабзи ва шолғом ўсимликлари, дала сурепкаси йўқ қилинади, чунки бу ўсимликлар ўзларининг маданий хилари билан осон чангланади. Экин гуллаши олдидан навини текшириш иши ўтказилиб, нав учун хос бўлмаган (баргларниг тузилиши ва ранги, тупининг габитуси жиҳатидан), касал теккан ўсимликлар олиб ташланади ва текширув юзасидан акт тузилади. Сабзи ва ош ловлаги уруғлари июл ойида етилади. шу билан бирга уларнинг ҳамма уруғлари баравар етилмайди. Сабзида аввал марказий соябоп, кейин эса. навбатдаги тартиб соябоплари, ловлагида олдин бош поя уруғлари, сўнгра ѐн шоклардаги уруғлар етилиб боради. Уруғлар тўкилиб кетадиган бўлгани учун йиғимни уруғларнинг ҳаммаси етилиб олгунича қолдириб бўлмайди, шунга Кўpa йиғимни танлаб-танлаб ўтказган маъқул. Ловлаги ўсимликларида коптокчаларнинг учдан бир қисми, сабзи ўсимликларида эса, соябшшарнинг 40-50 фоизи етилган бўлса, уруғлик бутунлай йиғиштириб олинади. Сабзи соябопларининг ярмиси жигарранг тусга кирганида, ош ловлагида эса, биринчи тартиб новдаларининг биринчи учдан бир қисмидаги коптокчалар бўзариб қолганида экинни сидирғасига йиғиштириб олишга киришилади. Кичикроқ, участкалардаги уруғлик ўроқлар билан қўлда йиғиб олинса, катта-катта участкалардаги уруғлик ҳар хил типдаги машиналар билан ўриб олинади. Ўриб олинган уруғлик боғ қилиб боғланади-да, сунъий етилтириш ва куритиш учун ташиб келтирилади. Уруғлик сабзи билан ловлаги 8-10 кун давомида сунъий равишда етилтириб қўйилади ва кейин яхши янчиладиган бÿлиши учун бир ҳафта қуритилади. Уруғлик яхшироқ қўриб олиши учун поялари вақти-вақти билан агцариб турилади. Турп ва Шолғом қўзоқчалари июн ойида етилади. Қўзоқчалар пўстининг оқариши ва уруғининг бўзранг тусга кириб, эти каттиклашиб қолиши қўзоқчалар етилганини кўрсатадиган белгидир. Шолғомда аввал пастки, кейин эса устки қўзоқчалар етилади. Шолғомнинг етилган қўзоқчалари ѐрилиб, уруғлари тўқилади. Шунинг учун қўзоқчаларнинг тўла етилишини кўтиб турмасдан, уруғлик Шолғомни пастки қўзоқчаларнинг кўп қисми етилиши билан йжиб олиш керак. Етилмай қолган устки қўзоқчалар хирмовда туриб, етилиб олади. Турп қўзоқчалари ѐрилмайди ва уруғлари тўқилмайди, шунинг учун уруғлик турпни қўзоқчаларнинг ҳаммаси етилганидан кейин йиғиштириб олиш керак. Уруғлик турп ва шолғом ўсимликларини илдизлари билан суғориб олиш ѐки уриш йўли билан йиғиштириб олинади. Йиғиштириб олинган ўсимликлар хирмонга келтирилиб, сунъий равишда етилтириш ва куритиб олиш учун 8-12 кун сақлаб турилади. Обдон етилиб, қўриб олганидан кейин барча илдизмевали усршлшларнинг уруғлари молотилка ѐки комбайнларда янчилади. Бунда барабаннинг айланиш тезлиги камайтирилиб, минўтига 400-500 мартагача туширилади. Янчилмай долган соябоплар, қўзоқчалар ва Тупмевали ўсимлик шоқчалари молотилкадан яна бир марта ўтказилади. Уруғларини биринчи бор тозалаб олиш учун ЗАВ-10. 30 000 марҳали ва бошқа машиналар ишлатилади. Уларни узил-кесил тозалаш иши СВУ-5 ва ―Пектус‖ типидаги машиналарда (―Пектус- Селехтра‖ К-218-1", ―Пектус Гигант К-531-1‖ марҳали машиналарда) ўтказилади. Оғир уруғларни тозалаш учун ОПС-2 марҳали пневматик колонка, ловлаги уруғларини поялари қолдикҳаридан тозалап1 учун ловлаги горқаларидан фойдаланилади. Уруғларни куритиш ва тозалаш жараѐнида уларнинг намлиги қондиция даражасига келтирилади (ловлагида - 14%, сабзида - 10, тури, Шолғомда - 9% га) ва уруғлар дезинфекцияланган пишиқ в а қурук ҳолларда сақланади. Ҳар гектар ердан олинадиган ўртача уруғ ҳосили сабзида - 0,5- 0,7, ош ловлагида - 1,5-2,5, турпда - 0,6-0,7 ва Шолғомда - 0,3-0,4 т ни ташкил этади. Қайта экмасдан туриб, сабзи уруғи етиштириш. Илдизмевали ўсимликларда биологик ривожланиш циклининг икки йил давом этиши ѐввойи ҳолда ўсувчи формаларни маданийлаштириш бора- сидаги тарихий жараѐн натижасидир, бунда танлаш ишлари ўсимликларнинг уруғлари бўйича эмас, балки маҳсулдор органларига қараб олиб борилган. Илдизмевали ўсимликларнинг икки йиллик бўлиши уларнинг биологик моҳиятидан келиб чихмайди, генотипга ҳам боғлиқ эмас, чунки ташқи муҳит шароитларига қараб бу ўсимликлар кузги экинлар хоссаларини намоѐн қилиши мумкин. Қайта экмасдан туриб уруғ етиштиришда илдизмевали ўсимликларнинг бир йиллик бўлиб қолиши, уруғчилик жараѐнида репродукциялаш ўзоқ давом этмайдиган бўлса, наслдан наслга ўтиб борадиган ирсий белги бўла олмайди. Қайта экмасдан туриб уруғ етиштириш усули қиш совуқ келадиган Ўзбекисгон шароитларида Тупроқ, устида шаклланадиган илдизмевалар (ловлаги, турп, Шолғом)нинг халоқ бўлиб кетишига олиб келади, лекин сабзи илдизмевалари Тупроқда чуқур ботиб турадиган бўлгани учун мамлакатимизда бу экин уруғларини шу усул билан бемалол етиштириш мумкин. Бироқ, совуқ ҳар ўзоқ, давом этадиган ва қор қоплами кам бўладиган, айникса қор тушмайдиган махалларда экинларни совуқ ўриб кетиш эхтимоли бор. Бу усулда илдизмеваларни йиғиштириб олиш, қиш даврида сақлаб қўйиш ва баҳорда далага олиб чиқиб экишга хожат қолмайди. Шу нарса мехнат сарфини анча камайтиради. Бу усулда ўсимликларнинг поя чиқариши, гуллаши ва уруғларининг етилиши экинни қайта экиб уруғ етиштириш усулидагига Қараганда 10-17 кунга тезлашади, уруғ ҳосили сезиларли даражада ортади. Бу усулнинг камчилиги шуки, бунда уруғликларни куз ва баҳорда саралаб, танлаш ишлари ўтказилмайди. Шу сабабдан қайта экмасдан туриб сабзи уруғи етиштириш учун фақатгина элита уруғларни ишлатиш керак. Шу усулда етиштирилган уруғлардан кейинги уруғчилик ишларида фойдаланиб бўлмайди. Бу уруғлар товар маҳсулот олиш учунгина ишлатилади, ҳолос. Қиш совуқ келиб, қор кам тушганида ўсимликларнинг халоқ бўлиб кетиши ѐки эрта баҳорда уларни совуқ ўриб кетиши ҳам бу усулнинг каттагина камчилигидир. Шу сабабли бу усул сабзи уруғи етиштиришда илдизмеваларни экиб олиб бориладиган асосий усулга қўшимча тариқасида қўлланилади. Хорижда қайта экмасдан туриб сабзи уруғи етиштириш учун пленҳали тоннеллар қўлланила бошлади. Пленка остига экин ҳалин эқилиб, ягана қилмасдан етиштирилади ва фақат марказий соябопларидангина уруғ олинади. Қайта экмасдан туриб сабзи уруғи етиштиришнинг энг муҳим шарти оптимал экиш муддатларига риоя қилишдир. Экин қайси муддатда экилганида ўсимликлар диаметри 1,5-2 см ва оғирлиги 25-40 г илдизмева тугиб, қишга кирадиган бўлса, ана шу муддат энг яхши муддат бўлиб ҳисобланади. Мамлакатимиз шароитларида ўрта пишар навларни экишнинг энг яхши муддати август ойининг биринчи ярмига, тез пишар навлар хусусида эса, - 20-25 августгача бўлган даврга тўғри келади. Қайта экмасдан уруғ етиштиришда экиш нормаси юқорироқ қилиб олинади - гектарига 8-10 кг дан уруғ экилади, қиш тушгунича ўсимликлар қалинлиги гектарига 1,7-2,0 млн. донани ташкил этадиган бўлиши керак. Шунда бўладиган нобудгарчиликларни ҳисобга олганда йиғим вақтига келиб, I кв. м жойда 80-185 Туп ўсимлик қоладиган бўлади. Экиннинг ана шундай ҳалинликда бўлиши ҳаммадан маъқул деб ҳисобланади, чунки ўсимликларнинг кўп шоқлаб кетишига йўл куймай, фақат марказий соябоьшар билан биринчи тартиб соябоплари шаклланиб боришига, экин '' уруғларининг баравар етиладиган бўлишига ѐрдам беради. Қайта экмасдан туриб сабзи уруғи етиштиришда экиннинг қишга чидамлилиги ва уруғ ҳосилдорлигини ошириш учун фосфорли ва ҳалийли ўғитлар каттароқ, дозаларда ишлатилади. Бу ўғитлар олдин шудгорга, экиш вақтида қаторларга солинади, Кузги озиқлантириш махалида берилади. Баҳорда экин қаторларнинг кундалангига қараб бороналанади ва унга баҳорги озиқ, берилади. Бегона ўтларни экин қатор ораларини ишлаш ва гербицидлардан фойдаланиш йўли билан йўк қилиб борилади. Заруратга қараб экинга сув бериб турилади. Касалликлар ва зараркунандаларга қарши кўраш учун албатта профилактика чораларини кўриш зарур. Нав тозалаш ишларига алоҳида аҳамият бермоқ керак. Мамла- катимизда ѐввойи ҳолда ўсувчи сабзининг ҳам бир йиллиқ ҳам икки йиллик хилари учраб турадиган бўлгани муносабати билан, агар тегишли нав тозалаш ишлари ўтказилмайдиган бўлса, қайта экмасдан туриб уруғ етиштириш усули овқатга ишлатиладиган сабзи сифатининг пасайиб, навларининг айнаб кетишига олиб келиши мумкин. Ёввойи сабзига қарши кўраш уруғлик экинларда баҳор кезлари ўсимликлар баргларининг кўриниши ва илдизмевасининг рангига қараб икки-уч марта нав тозалаш ишларини ўтказиш ва участка атрофида учраган ѐввойи сабзини ўриб ташлаш йўли билан олиб борилади. Экин қалин экилганида битта ўсимликда туғиладиган соябоплар сонининг чекланган бўлиши уруғларнинг баравар етилишига ѐрдам беради. Шу нарса қайта экмасдан етиштирилаѐтган уруғлик сабзини комбайнлар билан бир йўла йиғиштириб олишга имкон беради. Бунда комбайнлар яхши ишлайдиган делителлар билан ускуналанган бўлиши керак. Уруғ нобудгарчилигини камайтириш учун йиғим ишларини эрталабки ва кечки соатларда ўтказиш лозим. Сабзини қайта экмасдан ўстириш усули қўлланилганида олинадиган уруғ ҳосили гектарига 0,7-0,8 т ни ташкил этади. Download 3.5 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling