Сабзавот экинларидан мўттасил ва юқори ҳосил олиб туришда маҳаллий


Download 3.5 Mb.
Pdf ko'rish
bet20/151
Sana03.12.2023
Hajmi3.5 Mb.
#1806389
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   151
Bog'liq
Сабзавот экинлари селекцияси ва уруғчилиги

Маҳаллий материалдак фойдаланиш. Маҳаллий материал дейилганида 
ҳалқ селекцияси йўли билан етиштирилган, у ѐки бу жойдаги аҳоли 
томонидан ўзоқ вақтдан бери экиб келинаѐтган жайдари навлар тушунилади. 
Бу навларнинг келиб чиқиши кўпчилик ҳолларда номаълум бўлади. Неча юз 
йиллардан бери экиб келинаѐтган баъзи навлар мазкур жойда ўрнашиб олган 
одамлар олиб келган популяциялардан, бошқалари - ўзга юртлардан ва 
хориждан олиб келинган-у, вақт ўтиши билан аввалги номларини йўқотиб 
қўйган ва белгилари ўзгариб қолган навлардан, учинчи хилари эса, маҳаллий 
материалнинг янги келтирилган навлар билан табиий равишда чатишуви, 
табиий ва бир қадар сунъий танлаш бўлиб ўтгани натижасида келиб чиққан 
бўлади. 
Маҳаллий навларнинг кўп чилиги у ѐки бу белгилари жиҳатидан яхши 
ажралиб турадиган кўп сонли ўсимлик формаларидан иборат нотекис 
популяциядан ташкил топади. Маҳаллий навлар ўзининг морфологик 
белгилари жиҳатидан нотекис, яъни ҳар ҳил бўлишига Карамай, ўзоқ давом 
этган табиий ва сунъий танлаш натижасида етишиб чиққан бўлгани учун, 
маҳаллий Тупроқ-иқлим шароитларига мослашганлиги жиҳатидан анча бир 
текис ва касаллик кузғатувчилари ҳамда зараркунандаларнинг маҳаллий 
иркларига юқори даражада чидамли бўлади. Улар бошқа шароитларда 
ўстирилганида, одатда, юқори ҳосил бермайди. 


Маҳаллий, яъни жайдари навлар маҳаллий шароитларга яхши 
мослашадиган ва жуда турли-туман морфологиқ биологик ҳамда биокимѐвий 
белгиларига эга бўлгани туфайли юқори ҳосил берадиган янги навларни 
етиштириб чиқариш учун қимматли дастлабки материал бўлиб ҳисобланади. 
Маҳаллий навлар билан ишлаища селекциянинг вазифаси хўжалик учун энг 
қимматли ўсимлик формаларини ажратиб олиш ва уларни районлаштирилган 
навларга солиштириб, синаб кўришдан иборат. Натижалари яхши чиқадиган 
бўлса, бу навларнинг маҳаллий шароитларга мосланувчанлигини сақлаб 
қолган ҳолда уларни морфологик жиҳатдан текислаб олиш ишлари 
ўтказилади. 
Ўзбекистонда ҳозир районлаштирилган талайгина навларнинг кўпчилиги 
танлаш йўли билан жайдари навлардан яратилган: чунончи, кўпгина қовун 
навлари; Кузибой 30, Гулистон деган тарвуз навлари; Маргеланский 322, 
Ўзбекский 740 деган бодринг навлари; Самарқандский красний 172 деган 
бош пиѐз нави; Майский ВИРа деган саримсоқ нави, Сариқ мирзои 304, 
Қизил мирзои 228 деган сабзи навлари; Эртолишар деган редиска нави; 
Ўзбекистанский 243 деган укроп нави; Маргеланский 330 деган аччиқ 
қалампир нави, Андижанская 9 деган турп, Нон кади деган қоюқ навлари 
шулар жумласидандир. 

Download 3.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   151




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling