Сабзавот экинларидан мўттасил ва юқори ҳосил олиб туришда маҳаллий


Дурагайлаш йўли билан дастлабки материал яратиш


Download 3.5 Mb.
Pdf ko'rish
bet23/151
Sana03.12.2023
Hajmi3.5 Mb.
#1806389
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   151
Bog'liq
Сабзавот экинлари селекцияси ва уруғчилиги

2. Дурагайлаш йўли билан дастлабки материал яратиш 
Мавжуд бўлган дастлабки материал орасида режалаштирилган навга яқин 
келадиган формалар бўлмаса, дастлабки материални керакли популяциялари 
сунъий йўл билан яратилади. Дастлабки материал популяцияларини 
яратишнинг дурагайлаш усули хаммадан кенг қўлланилади. 
Дурагайлаш ѐки чатиштириш деб урўшаниш вақтида ирсий жиҳатдан ҳар 
ҳил бўлган иккита гаметаларнинг сунъий ѐки табиий йўл билан бирга 
қўшилишига айтилади. Бунинг натижасида ҳар ҳил ирсиятни битта 
организмда мужассам қилган янги формалар вужудга келади. Амалиѐтда 
чатиштириш иши бир навдаги ўсимлик чангини назорат остида бошқа нав 


ѐки турга. мансуб ўсимликлар тумшуқчасига тушириш ва ўсимликларни энди 
гуллаб келаѐтган махалида уларга ѐт, бегона чанг тушиб колишидан химоя 
қилиб боришдан иборат. 
Чатиштиришнинг хилари ва ота-она жуфтларини танлаш. 
Чатиштирилаѐтган ўсимликларнинг қон-қардошлик даражасига қараб, 
дурагайларнинг турли хилари қўлланилади: тур ичида, навлараро (ҳар хил 
навдаги ўсимликлар чатиштирилади), турлараро (ҳар ҳил турларга мансуб 
ўсимликлар чатиштирилади) ва туркумлараро дурагайлаш шулар 
жумласидандир. Дурагайларнинг сўнгги икки хили систематик жиҳатдан 
бир-бирига узоқ формаларни чатиштириш деб аталади. Дурагайлаш учун 
турли географик ѐки экологик минтақалардан келиб чиққан, лекин битта 
систематик турга мансуб бўлган ота-она формалари олинадиган бўлса, 
бундай дурагайлаш ҳам узоқ дурагайлаш деб аталади, лекин бу тури эмас. Бу 
хилдаги ДУрагайлашни географик ва экологик жиҳатдан узоқ дурагайлаш 49 
дейиш керак. Тур ичида дурагайлаш узоқ, дурагайлашдан кўра осонроқ 
бўлади. 
Олинадиган дастлабки формаларнинг сонига қараб, оддий ва мураккаб 
дурагайлаш тафовўт қилинади. Оддий дурагайлаш иккита форма - она ва ота 
организм бир марта чатииггирилади. Бунда бевосита (А х Б) ва тесҳари (Б х 
А) дурагайлаш тафовўт қилинади. Чатиштиришнинг шу иккаласи биргаликда 
реципроқ чатиштириш деб аталади. Оддий чатиштириш жумласига жуфтлик 
А х Б ва диаллел (циклик) Ах Б, Ах В, АхГ чатиштириш киради ва хоқазо. 
Чатиштиришнинг мураккаб хиларида оддий чатиштириш билан олинган 
дурагайлар дастлабки формаларнинг бири билан, янги нав ѐки дурагай билан 
чатииггирилади ѐ бўлмаса, чатиштиришда иккитадан ортиқ, ота-она 
ўсимликлар иштироқ этади. Мураккаб чатиштиришнинг погонали ва 
қайталанма чатиштириш деган хилари бор. Погонали чатиштириш деб бир 
неча ота-она формаларнинг ирсияти дурагай авлодда мужассам топадиган 
чатиштиришга айтилади. Погонали мураккаб чатиштириш асосан олинган 
дурагайларни аввалги формаларда бўлмаган ижобий сифатларни ўзида жо 


қилган бошк.а нав ѐки формапар билан чатиштиришдан иборат. Буни 
қуйидагича ифодалаш мумкин: 1) (А х Б) х В - дурагайда учта ота-она 
формаларнинг ирсияти бирлашган; 2) [(А х Б) х В] х Г - дурагайда тўртта ота-
она формаларининг ирсияти бирлашган. Погонали мураккаб чатиштириш 
кўшачоқ, ва кўпсонли бўлиши ҳам мумкин, кўшалоқ чатиштиришда олдин 
навлар жуфт-жуфт қилиб, кейин эса дурагайлар ўзаро чатиштирилади: F (А х 
В) х F (С х Д); кўп сонли чатиштиришда чанглар аралашмасидан ѐки эркин 
чангланиш усулидан фойдаланилади. Погонали мураккаб чатиштиришда бир 
нечта генотипларнинг белгилари дурагай авлодда бирга кушилган бўлади. 
Шу нарса ўзгарувчанлик даражасини кучайтиради ва битта белгига бир нечта 
ген таъсир кўрсатиб борадиган бўлганидан, ижобий трансгрессиялар юзага 
чиқишига ѐрдам беради. 
Олинган дурагай такрор чатиштиришда ота-оналарнинг бири билан
масалан (А х Б) х А ѐки (А х Б) х Б тарзида қайта чатиштирилади. Бу хилдаги 
мураккаб чатиштиришнинг моҳияти шундаки, ҳар қайси авлодда дурагай 
насл она ѐки ота организмнипг ирсий материали билан такрор равишда (ѐки 
янада кўпроқ марта) туйиниб боради. Чатиштиришнинг бу хили такрорий, 
туйинтирувчи чатиштириш ѐки беккросс ва готувчи чатиштириш деб ҳам 
аталади. 
Дурагайлаш йўли билан мўлжалдаги навни яратишга керакли дастлабки 
материални олиш учун ота-она жуфтларини танлашга алоҳида эътибор 
бермоқ зарур. Ота-она организмларининг ирсий хусусиятлари билан 
белгиларнинг наслдан наслга ўтиб бориш қонуниятларини билиб олган 
такдирдагина дурагайлашнинг натижалари қандай бўлиб чиқишини олдиодан 
айтиш мумкин. Ижобий ва салбий белгилар, одатда, ирсиятга алоқадор 
бўлади ва дурагай авлодга ўтиб боради. Чатиштирилаѐтган ўсимликларда 
сапбий белгилар мумкин қадар кам ва ота ҳамда она ўсимликларда улар хеч 
бир махалда бир-бирига тўғри келмайдиган бўлиши керак. 
Она организм тариқасида кдйси навни олиш керагу, ота организм 
тариқасида қайсисини олиш кераклигини аниқ, билиш жуда муҳим. Она 


организм тарикдсида хўжалик уўхуп кнмматли белгилари кўп бўлган 
ўсимликни олиш керақ чунки белгилар ядро генларига боғлик бўлмай, балки 
цитоплазма генларига ботиқ бўлади. 
Сабзавот экинлари селекциясида дурагайлаш учун аксари у ѐки бу 
хўжалик белгисини авлодга ўтказиладиган донор навлардан фойдаланилади. 
Хўжалик белгисининг ота-она нав тарикдсида ишлатилаѐтган формадан қай 
тариқа наслга ўтиши номаълум бўлса- ю, лекин белги сиртдан маълум 
берадиган бўлса, у ходца бу формани ўша белгига эга бўлган нав деб 
айтилади. Ўзбекистонда Кўтана деган донор нав (ярим маданий кенжа турга 
мансуб хинд нави) дан фойдаланиб, Ичи қизил, Шаҳарпалақ Оқ УРУ*\ 
Қўйбош қовун навларининг ун-шудринг ва фўзариоз сўлиш касалликларига 
чидамли аналоглари олинган. 

Download 3.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   151




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling