Сабзавот экинларидан мўттасил ва юқори ҳосил олиб туришда маҳаллий


Сунъий йўл билан дастлабки материал тайсрлаш


Download 3.5 Mb.
Pdf ko'rish
bet29/151
Sana03.12.2023
Hajmi3.5 Mb.
#1806389
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   151
Bog'liq
Сабзавот экинлари селекцияси ва уруғчилиги

3. Сунъий йўл билан дастлабки материал тайсрлаш 
Ирсияти ўзгартирилган дастлабки материални яратищда бир-бирига яқин 
ва ўзоқ бўлган ўсимликларни дурагайлаш билан бир қаторда ўсимликларга 
механик, табиий ва кимѐвий омиллар билан таъсир ўтказиш усулларидан 
фойдаланиш, 
соматик 
дурагайлаш, 
хромосомалар 
ва 
ДНК 
ни 
трансформацияга учратиш амалларини куяланиш кам мумкин. Бу усул-
амаллар дала экинлари селекциясида кенг қўлан ил адигаь! бўлди ва 
эгщиликда сабзавот экинлари билан картошка селекциясига жорий 
этилмоқда. 
Сунъий мутагенез. Бу - ионлаштирувчи нурлар ва кимѐвий омиллар 
ѐрдамида мутациялар ҳосил қилиш усулидир. Бунда ирсият шу қадар кўп
ўзгариши мумкинки, мазкур навда бўлмаган белги ва хоссалар юзага келиб 
қолиши мумкин. Мутагенез учки меристемаларга таъсир ўтказиб, 
хромосомаларда юзага келадиган ўзгаришларни шу гул куртакларида 
шаклланган гаметалар геномларида руѐбга чиқадиган қилиб қўйишдан 
иборат. Ўсимликнинг қайси қисмига мутагенлар билан ишлов бериш унинг 
кўпайиш усулига ҳамда навдай қилинганида ишлаш осон бўлишига боғлиқ. 
Уруғлардан кўпаядиган ўсимликлар билан ишлашда уруғлари, ѐш шонали 
тўпгуллари, яқиндагина чангланиб олган гулларига ишлов берилса, вегетатив 
йўл билан кўпаядиган ўсимликларда қаламчалари, куртак кузчалари, 
пиѐзлари, туганавларига ишлов берилади ва хоқазо.
Мутагенез уруғдан кўпаядиган ўсимликлардан кўра вегетатив йўл билан 
кунаядиган ўсимликлар селекциясида кўпроқ самара беради. Сабаби шуки, 
вегетатив органларга мутагенлар билан ишлов бериш селекция жараѐнини 
қисқартиришга имкон очади; сунъий йўл билан олинадиган мутациялар 
табиий мутацияларга ўхшаш бўлади ва белгиларни ўзгартириш имконияти 


жиҳатидан олганда табиий мутациялардан устун туради. Бундан ташқари, 
вегетатив йўл билан кўпаядиган баъзи ўсимликлар учун соматик 
мутацияларни индукциялаш усули дастлабки материал яратипшинг бирдан-
бир йўли бўлиб ҳисобланади. 
Сунъий мутагенезда мутациялар ҳосил қилиш учун: дастлабки 
формаларни тўғри танлаб, уларга мутагенлар билан ишлов бериш
ўсимликларни ўстириб, ипдукцияланган мутацияларни клонлаш йўли билан 
аниқлаш; олинган материалнинг айнимаслиги ва сифатини текшириб кўриш, 
қимматли формаларни айнимайдиган ѐки гомозигот ҳолга келтириш энг 
яхши мутаген формаларни бирламчи нав синаш усулларини қўлланиб туриб, 
ўрганиб чиқиш, хўжалик белгилари яхши маълум бўладиган бўлса, уларни 
кўпайтириш ва янги нав тариқасида давлат синовига топшириш зарур. 
Мутагенезда ўзгаришларнинг қай тариқа маълум бериб, намоѐн бўлиши 
фойдаланилган ўсимликнинг генотипига боғлиқ, шу сабабдан дастлабки 
формани тўғри танлаш мутацион селекциянинг муваффақиятли чикцши учун 
замин бўлади. Турли навларга мансуб ўсимликларнинг мутаген омилларга 
сезгирлиги ҳар ҳил бўлишининг Ҳам аҳамияни бор. Шунинг учун сезгир 
ўсимликларни, шунингдек онтогенезнинг қайси даврида ва қандай 
шароитларда ўсимликларга таъсир кўрсатиладиган бўлса, натижаси 
ҳаммадан яхши бўлиб чиқишини олдиндан билиб, аниқлаб олиш ўринлидир. 
Ҳосил бўладиган мутантлар сонини ошириш учун йиғиб олинган уруғлар ѐки 
вегетатив органларнинг бир қисмига мутагенлар билан такрор ишлов бериш 
мумкин ва лозим. 
Мутагенлар билан ишлов берилганида ўсимликларнинг ўсишини 
сўсайтириб, бугим оралиқлари калта бўладиган ўсимликлар олиш, гуллари, 
мевалари, баргларининг рангини куюклаштириш ѐки сўсайтириш томонига 
ўзгартириш; ўсимликларнинг бепуштлиги, яъни стериллигини ҳам, 
фертиллигини ҳам кучайтириш; вегетация Даври муддатини, ўсимлик 
органларининг биокимѐвий таркибини ўзгартириш, вегетатив йўл билан 
кўпайтириладиган ўсимликларнинг илдизини кучайтириш, ноқулай ташқи 


муҳит омилларига, касалликлар ва зараркунандаларга чидамлилигини 
ошириш, ҳосилдорлигини кўтариш мумкин. 
Мутаген омиллар жумласига физик таъсирлар ѐки физик мутагенлар ва 
кимѐвий мутагенлар, жумладан супермутагенлар киради. 
Физик мутагенлар қаторига рентген нурлари, гамма-нурлар (буларнинг 
манбалари 
60
Со ва 
137
С дир), ультрабинафша нурлар, протонлар (сусткаш, 
тезқор протонлар, иссиқлик протонлари), атом реакторларидаги электронлар 
ва нейтронлар, юқори ва паст ҳарорат, туплаб, ғуж қилинган қуѐш нури, 
альфа ва бета-заррачалар, лазер нури киритилади. Бета-нурлар манбаи 
бўлмиш радиоктив фосфор изотоплари (
32
Р ва 
35
Р) ҳам ўсимликларда ирсий 
ўзгаришларни келтириб чиқариши мумкин. 
Ўсимликларга бериладиган ишлов Кўпчилик ҳолларда ўсимликларга ўзоқ 
муддат (сурункасига) ва фазалар давомида гамма-нурлар таъсир эттириш ѐки 
реакторларда қисқа муддат (ўткир, дағал нурлар билан) нур бериш йўли 
билан ўтказилади. 
Амалий ишда мутагенларнинг дозалари қуйидаги хиларга бўлинади: 
оптимал доза - ўсимликларнинг яшаб қолиши хусусида олинганида, қонтроль 
гуруҳга қараганда унча катта ўзгаришларга сабаб бўлмайди; жоилантирувчи 
ѐки рағбатлаптирувчи доза - ўсимликларнинг бирмунча кўп яшаб қолишига, 
новдалари каттароқ бўлиб, кўпроқ уруғ, мева тугишига сабаб бўлади; критик 
ѐки ярим летал доза - нур берилган органлар, ўсимликлар, уруғларнинг 
тахминан 30-50 фоизи халоқ бўлиб кетишига олиб келади; сублетал доза - 
объектларнинг 90 фоизи ва бундан кўра кўпроги халоқ бўлиб кетишига олиб 
келади; летал доза - ўсимликлар, уруғлар ва пайвандларнинг ҳаммаси қўриб 
кетишига сабаб бўлади. 
Ионлаштирувчи нурларнинг дозалари экиннинг турига ва ўсимликнинг 
ишлов бериладиган органига боғлиқ. Экин уруғлари учун рентген ва гамма-
иурларнинг критик дозалари КР (қилорентген) ҳисобида қуйидагича: 
помидор уруғи - 18-20, бодринг уўзуги - 30-50, карам уруғи - 50-100, сабзи 
уруғ - 40-80, нўхат ва ловия уруғ - 5- 15, тури уруғи - 100, редиска уруғи-200. 


Кимѐвий мутагенлар жуда кўп. Улар орасида иприт, пероксидлар, 
формальдегид, пўринлар, фенолларнинг унумларидан тортиб этиленихмин 
(ЭИ), 
диэтнлсульфонат 
(ДЭС), 
этилметансульфонат 
(ЭМС), 
диазолацетилбутан (ДАБ) ва бошқалар ҳам бор. Нитрозометил мочевина 
(НММ) ва нитрозоэтилмочевина (НЭМ) жуда ҳам машҳур, булар юқори 
даражада (85-100%) фаол бўлгани учун супермутагенлар деб аталадиган 
бўлди. Фақатгииа нуқта ҳолидаги мутацияларни пайдо қиладиган ва 
хромосомаларнинг қайта тузилишига сабаб бўлмайдиган мутагенлар 
тонилган. 
Кимѐвий мутагенлар, одатда, сувдаги 0,01-0,2% ли эритмалар ҳолида 
ишлатилади, бунда улар 6 соатдан тортиб 24 соат ва бундан кўра кўпроқ вақт 
давомида таъсир эттириб борилади (экспозиция). Чунончи, уруғларга ишлов 
беришнинг оптимал дозаси қуйидагича (эритмалар қонцентрацияси фоизлар 
ҳисобида ифодаланганида): нўхат учун - ДАБ - 0,2, ДМС - 0,02-0,05, НАМ - 
0,06-0,012, НЭМ - 0,01-0,05, ЭИ - 0,002-0,03, бодринг учун - ДАБ - 0,1 -0,2, 
НАМ 0 06-0,012, НЭМ - 0,01-0,05, ЭИ - 0,05-0,03, помидор учун - ДАБ - 0,05-
0,02, ДМС - 0,02-0,05, НАМ - 0,01-0,02, НЭМ - 0,01- 0 05, ЭИ - 0,01-0,02; 
баклажон учун - НЭМ - 0,01-0,05, ЭИ - 0,01- 0*02; салат учун НММ - 0,006-
0,025, НЭМ - 0,006-0,005, ЭИ - 0,01-0. 
Кимѐвий мутагенлар физик мутагенларга Қараганда кўп роқ, хилма- хил 
ва тозароқ мутацияларни беради. Уларни қўлланиш ҳам осонроқ. Уларни 
ишлатишнинг асосий усуллари ўсимликларнинг у ѐки бу органларини 
мутагенлар эритмаларига намлаш ѐки шу органлар атрофида газ муҳити 
яратиищир. Бу усуллар баъзан биргаликда қўлланилиб, суюклик-газ муҳити 
яратилади. Мутагенлар гоқо ўсимликларга игна билан юборилади (инъекция 
қалинади). Уларни 10 фоизли саҳарозада тайѐрланган 0,001-0,01% ли 
эритмалар ҳолида сунъий уруғлантириш олдидан чангдонлар тумшуқчасига 
тушириш 
йўли 
билан 
ўсимликларнинг 
уруғланиши 
даврида, 
эмбриогенезнинг илк босқичларида ишлатиш мумкин. 
Мутагенлар билан ишланган уруғлардан кўпаювчи ўсимликлар биринчи 


авлод ўсимликлари (М.) деб аталади. Бу авлодда танлаш иши ўтказилмайди, 
чунки Кўпчилик мугацияларнинг рецессивлиги хўжалик учун қимматли 
белгияарни аниқлаб олшнга им қон бермайди. М
2
авлодда мутантларнинг бир 
қисми ажратиб олиниб, улардан ҳар биринииг уруғлари алоҳида -алоҳида
экилади ва танлаш иши давом эттириб борилади. 
Сунъий мугагенездан фойдаланишнинг катта амалий аҳамияни бор. 
Дурагайлаш ва полиплоидия ҳосил қилиш, ўзоқ дурагайлашда чатишмаслик 
ходиеасини енгиш, ўсимликларнинг бир-бирига тўғри келмаслипши 
сўсайтириш, дурагай авлодда белгилар ўзгарувчанлигини ошириш, баъзи 
қимматли ва ножуя белгиларнинг наслдан наслга ўтишида тўташганликни 
издан чиқариш, янги навларни танлаш ва бевосита етиштириб чиқаришда 
мутантлардан фойдаланилади. 

Download 3.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   151




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling