Сабзавот экинларидан мўттасил ва юқори ҳосил олиб туришда маҳаллий


Download 3.5 Mb.
Pdf ko'rish
bet32/151
Sana03.12.2023
Hajmi3.5 Mb.
#1806389
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   151
Bog'liq
Сабзавот экинлари селекцияси ва уруғчилиги

Тўкималар култураси. ―Тўқима культураси‖ ѐки ―Тўқима селекцияси‖, 
"тўкималардан ўстириш" деган атамалар ҳамма тилларда ҳам аксари in vitro, 


яъни пробиркада ўстиришнинг барча усул-амалларини умумлаштирувчи 
тушунча тариқасида ишлатилади, лекин бу унча аниқ эмас. Ҳозирги вақтда 
бу метод она ўсимликдан органлар, тўқималар, айрим хужайралар ва 
хужайра протопластларини ажратиб олишга ва сунъий йўл билан идора этиб 
бориладиган қулай ташқи шароитлардаги синтетик озиқ муҳитида 
стерилликка қаттиқ риоя қилинган ҳолда ўсимликларни ўстиришга, уларда 
органогенез ва регенерацияни юзага келтиришга имкон беради. Стерил 
культура янги озиқ муҳитли янги идишларга қўчириб туриладиган бўлса 
(субкультура) чекланмаган вақт давомида сақланиб бориши мумкин. 
Ажратиб олинган ўсимлик хужайралари ва тўқималарини ўстириб бориш 
методининг назарий асоси хужайранинг тотипотентлиги, яъни маълум 
хужайраларнинг регенеранияланиб, яшовчан ўсимлик пайдо қилишига қобил 
бўлишидир. 
Хужайра ва тўқималарни in vitro ўстириш методининг энг муҳим шарти 
эксплантат, озиқ муҳити ва ишлатиладиган идишларнинг стерил, тегишли 
озиқ муҳити ва қулай ташқи шароитларнинг етарли миқдорда қулай 
бўлишидир. Озиқ муҳитида макро- ва михроэлементлар, углерод манбалари 
(саҳароза, агар), витаминлар, фитогормонлар ѐки ўсиш жараѐнини ростлаб 
борадиган синтетик моддалар (ўсиш регуляторлари) бўлиши керак. 
Бу усулни тадбиқ этиш одатдаги лабораторияларда керак бўладигандан 
кўра кўпроқ ва яхшироқ асбоб-ускуналар бўлишини талаб этади. 
Лабораторияда ишлаш учун стерил шароитлар, озиқ муҳити тайѐрлаш учун 
тайѐр турадиган талайгина лаборатория идишлари ва ниҳоятда тоза 
химикатлар, шунингдек культураларни ўстириб бориш учун иқлими ва 
ѐруғлигини сунъий йўл билан ростлаб, тўғирлаб бориладиган хоналар 
бўлиши керак. 
Ўсимлик турлари, органлари орасида тафовутлар, органларнинг 
ривожланиш фазалари ўртасида фарқлар бўлишига қарамасдан ҳозир 
ўсимликнинг ҳар қандай қисмини алоҳида культура қилиб ўстиришга 
ўтказиш мумкин. Ўсимликларнинг қайси орган ва тўқималарида 


органогенезни етарли даражада юзага чиқариш мумкин бўлса, улар орган ва 
тўкималарни культура ҳолида ўстиришгина селекция учун ахамиятга эга. 
Тўкималар культураси усулини қўлланиш қуйидаги асосий ишларни ўз 
ичига олади: олдинга қўйилади масалани ечиш учун боп келадиган нав 
(генотип) ни ва культура тайѐрлаш учун ўсимликларнинг керакли 
қисмларини танлаш; стерил культура олиш; ундан селекцияда фойдаланиш 
мақсадида керакли жараѐнни жонлантириш учун ўзига хос шароитлар 
яратиш (ҳарораг режими, Ёруғлик шароитлари, озиқ муҳити ва бошқалар); 
яшовчан ўсимликларни ерга экиш ѐки гидропоникага ўтказиш ва шу тариқа 
уларни селекция жараѐнига киритиш имконига эга булиш. 
Ҳар бир ўсимликда уни in vitro шароитларида ўстириб боришда 
фойдаланилса бўладиган бир қанча имкониятлар бор. Лекин шулардан энг 
муҳимини ажратиб олишга ҳаракат қилиш зарур. Улардан фойдаланиш 
соқаларини селекция ишиниыг уч мажмуасига гуруҳлаш мумкин: 
ўсимликлар селекцияси генетик базасини кенгайтириш учун янги дастлабки 
материал олиш; қимматли элита ўсимликларини генетик жиҳатдан бир текис, 
бир хил қилиб етиштириш ѐки гетерозисга селекция қилиш учун линияларни 
сақлаб қолиб, кўпайтириш; вируссиз материал олиш ва уни соғлом ҳолда 
сақлаб бориш. Яхши самара берадиган тўғри йўлни излаб топиш ўсимликлар 
илмий ва амалий селекциясининг муҳим вазифасидир. Турлараро ва 
туркумлараро дурагайларни ва айниқса хақиқий полиплоидларнн олиш йўли 
билан маданий ўсимликларнинг генетик базасини анча кенгайтириш мумкин. 
Бироқ, бир-биридак ўзоқ, турларнинг чатишмаслиги, бир-бирига мос 
келмаслиш ва олинган дурагайларнинс бепушт бўлиши туфайли бу иш бир 
қанча ҳолларда қийин бўлади. Хужайра ва тўкималар культураси методи бу 
соқада янги имкониятларни очиб беради. Прогам номувофиқликни 
ўсимликларни сунъий равйшда уруғлантириш йўли билан, постгам 
номунофикликни эса, in vitro (пробиркадаги) эмбриокультура ѐрдамида 
енгиш мумкин. Бу - ўсимлик чангини стерил ҳолдаги озиқ муҳитида ўстириш 
ва Тугунчалар билан уруғкуртакларни муваффақият билан ўстириб бориш 


шартларини билиб олишни кузда тутади. Ана шу методлар билан турлараро 
помидор дурагайлари (Licopersicum esculentum Mill X L. peruvianum Brezh) ва 
маданий картошка тури (Solanum tuberozum) нинг x,ap хил ѐввойи турлар 
билан ҳосил бўлган дурагайлари олинган. Ўсимликлар селекцияси базасини 
кенгайтириш учун культурадаги каллуснинг генетик ўзгарувчанлигидан 
фойдаланилади. Ўсимликларнинг ўсишига таъсир кўрсатадиган турли 
регулятор моддаларнинг юқори қонцентрациялардаги эритмалари ѐрдамида 
Ўсимликларнинг деярли барча қисмларида каллус бўлишига эришиш 
мумкин. Каллус хужайраларининг генетик тургунлиги унча юқори бўлмайди 
ва улардан етилиб чиқадиган ўсимликлар хромосомаларининг сони 
жиҳатидан 
кўпинча 
ўз 
ота-оналаридан 
фарқ 
қилади. 
Сабзавот 
ўсимликларидан бош пиѐз, саримсоқ, ловлаги, брюсел карам билан қизил 
карам, помидор, петрушка, ловия, нўхат, картошка, спаржада каллус ва 
хужайралар суспензиясидан ўсувчи новдалар ѐки ўсиш нухталари етиштириб 
чиқарилган. 
Чангдонлар ва чанг доналаридан гаплоид ўсимликлар олиш ўсимликлар 
селекцияси генетик базасини кеигайтиринща катта ролни уйнаши мумкин. 
Бошқа оилалардан кўра итузумдошлар оиласига мансуб экинларда бунга 
эришиш осонроқ. Калампир, помидор, картошка, карам, спаржанинг баъзи 
турларида чангдонлар ва чанг доналаридан гаплоид ўсимликлар ҳосил 
қилинган. 
Худди шундай мақсадларда хужайралар культурасидан фойдаланса ҳам 
бўлади, бунда хужайралар линиясидан ўзига хос, махсус мутантларни 
ажратиб олиш ва соматик хужайраларни қўшилтириш йўли билан муайян 
узоқ дурагайларни ҳосил қилиш мумкин. Помидор, картошка, спаржа, 
сабзида алоҳида хужайралардан ўсимлик ўсиб чиқишига эришиш бир мунча 
осон. 
Ўсимликларнинг бир-бирига тўғри келмаслиги туфайли жинсий йўл билан 
ҳосил қилиб бўлмайдиган геномлар комбинациясини протопластлар 
культурасида соматик дурагайлаш ўтказиш йўли билан юзага келтириш 


мумкин. Бунда стерил шароитларда керакли тўқимани ажратиб олиб, ундан 
хужайралар суспензияси тайѐрланади, хужайраларнинг хобихларини 
ферментлар ѐрдамида эритилади-да, ялангоч ҳолдаги протопластлар олинади, 
хужайраларнинг қўшилишини жонлантириб, ядроларининг бир-бирига 
қўшилиши таъминланади, шу тариқа қўшилишдан ҳосил бўлган 
гетероҳариоитлар орасида танлаш олиб борилади, хужайраларда бўлиниш 
бошланиши ва дурагай ўсимликлар ўсиб чиқиши таъминланади. Соматик 
дурагайлар олиш жараѐни кўп мехнат талаб қиладиган иш. Лекин маданий 
сабзи билан ѐввойи Daucus capilifolius тўрининг дурагайлари ва маданий 
картошка билан ѐввойи ҳолда ўсувчи турларининг дурагайларини, 
шунингдек тамаки билан итузумдошларга мансуб бошқа экинларнинг баъзи 
дурагайларини олишга эришилгаи. 
Маҳаллий тўқималар культураси қўлланилишининг муҳим соқаси - 
генетик жиҳатдан бир зайлдаги қимматли элита ўсимликларини олиш 
мақсадида 
уларни 
кўпайтиришдир. 
Бундан 
қуйидаги 
ҳолларда 
фойдаланилади: селекцияда дастлабки материал сифатида ишлатиладиган 
айрим генотипларни олиш ва кўпайтириш учун; қимматли навларнинг 
кўпайишини тезлаштириш, дурагай уруғларни ишлаб чиқаришга керакли 
линияларни олиш ва кўпайтириш; вируссиз материал олиш мақсадида стерил 
шароитларда кўпайтириш; вегетатив йўл билан кўпайтириладиган ва четдан 
чангланадиган энг муҳим экинлар сортиментини яратиш учун. 
Бу метод билан олинадиган ўсимликларнинг генетик бир зайлдалиги 
мўтлақ яъни абсолют эмас, лекин бунда ўсимликларнинг нормал мўтабиллик 
доираси ва амалий мақсадлар учун зарур қалампирдаги генетик тургунлик 
тўла-тўкис таъминланади. Ажратиб олиб, ўстириладиган тўкиманинг 
улчамлари нечоғлик катта бўлса, ренетик тургунлик шунча кщори, лекин 
к;упайиш коэффициенти шунчалик кичик бўлиб, ишнинг меҳнат 
талабчанлиги ортиб боради. 
Ўсимликларни генетик жиҳатдан бир зайлда бÿлгaн элита ўсимликлар 
олиш мақсадида кўпайтиришда кўпинча куртак учларини кўпайтириш 


усулидан фойдаланилади. Бу усул ―меристема культураси‖ деб аталади, 
лекин уни шундай деб аташ унчалик тўғри эмас, чунки озиқ, муҳитига кириб 
ўтказиладиган куртак қисмларида меристемадан ташқари куртакнинг бошқа 
элементлари ҳам бўлади. Бу усулни ―in vitro клонлаш‖ деб аталса, тўғрироқ; 
бўлади. Уни кўпчилик экинлар учун тадбиқ; этиш мумкин. In vitro 
шароитларида пояларнинг учлари Кўпчилик ҳолларда генетик жиҳатдан 
тургун бўлиб чиқади, илдизларнинг тўхтовсиз ўсиб, регенерацияланиб 
боришига эришиш осон, регенератлар осон қаламчаланади, шунга Кўpa 
кўпайиш коэффициентини анча оширишга эришилади. Бу - қисқа вақт ичида 
ўсимликни миллионлаб қўпайтириб олишга имкон беради. Куртак учларини 
культура қилиш (in vitro клонлаш) технологиясининг асосий элементлари 13-
расмда тасвирланган. 

Download 3.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   151




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling