Сабзавот экинларидан мўттасил ва юқори ҳосил олиб туришда маҳаллий


-расм Кимматли элита ўсимликларини купайтириш ва сақлаб қолиш


Download 3.5 Mb.
Pdf ko'rish
bet33/151
Sana03.12.2023
Hajmi3.5 Mb.
#1806389
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   151
Bog'liq
Сабзавот экинлари селекцияси ва уруғчилиги

13-расм Кимматли элита ўсимликларини купайтириш ва сақлаб қолиш 
учун поя куртакларини ўстириш. 
Ўсимликлар селекциясида тўкималар культурасининг амалий аҳамиянига 
баҳо берилар экан, ўсимликнинг у ѐки бу қисмидан фойдаланиш муайян 
масалаларни хал қил ад и, чунончи: 

куртак учларидан фойдаланиб, айрим ўсимликларни кўпай- тириш 
(клонлаш), селекцияда гетерозисга мўлжаллаб линиялар олиш, вируссиз 


материал олиш мумкин; 

гул 
куртаклар, уруғкуртак Тугунчасидаи фойдаланиб, ўзоқ; 
дурагайлашда in vitro урўшантириш йўли билан жинсий номуво- фикдикни 
енгиш, ўсимликни индукцияланган полиэмбрионияда кўпайтириш мумкин; 

чангдон ва чангдан фойдаланиб, гаплоид ўсимлик тўкималарини олиш, 
гаплоид доирада мутантлар ҳосил қилиш ва уларни танлаш, гомозиготалар 
олиш мумкин; 

мўртаклардан фойдаланиб, ўзоқ; дурагайлашда постгам ному- 
вофикдикни енгиш ва дурагай уруғларни кўпайтириш мумкин; 

хужайралардан фойдаланиб, хужайра доирасида мутантлар юзага 
келтириш ва танлаш, суспензион культуралар олиш, протопластлар ҳозирлаш 
ва уларни ажратиб олиш, соматик дурагайлашда жинсий номувофиқликни 
енгиш, ирсий ахборот ташувчиларини (хромосомалар, пластидалар, 
митоқондриялар, ДНК ни) бошқа тузилмаларга кучириш мумкин; 

каллус тўкимаси янги дастлабки материал етиштириш, суспензион 
культуралар яратиш учун юқори даражадаги ирсий хилма- хиликдан 
фойдаланишга имкон беради. 
Ген инженерияси. Ген инженерияси ѐки генетик инженерия, бу - 
таъсирчан генларни синтезлаш, яъни сунъий равишда яратиш ѐки бир 
организмдан генларни ажратиб олиб, уларни бошқа организмлар 
хужайраларига жо қилиш йўли билан ўсимлик ва хайвонларнинг ирсий 
хоссаларини маълум бир мақсадда ўзгартиришдир. 
Молеқўляр биологиянинг янги йўналиши бўлмиш ген инженериясининг 
вужудга келиши ѐт ДНК нинг бошқа организм, хужайрасига ўтиб, уита 
хужайра гени билан бирика олиши кашф этилиши билан боғлиқ бўлди. Ген 
инженериясининг назарий асоси - генетик коднинг универсаллишдир. 
Инсондан тортиб то вирусларгача бўлган барча организмларда 
аминокислоталар оқсил молеқўлаларига турли тарзда бирикиб, тегишли 
кодонларни, яъни организмнинг ирсий хоссаларини белгилаб берадиган 
нуклеотидлар триплетларини ҳосил қилади, модомики шундай экан, молеқўл 


ал ардаги ДНК ни ҳар қандай ѐт хужайрага кўчириб, молеқўлалар доирасида 
дурагайлаш ҳодисасини юзага чиқариш амалий жиҳатдан мумкин. Одатдаги 
дурагайлашда ота-она организмларнинг хромосомалари қайта кушиладиган 
(рекомбинацияланадиган) 
бўлса, 
ген 
инженериясида 
ҳар 
қандай 
организмлардан олинган ДНК лар бирлаштирилади, шунга кўра бир-биридан 
ўзоқ турадиган туркумлар, оилалар, синфлар, ҳаттоқи хайвонлар олами 
била!1 ўсимликлар олами ўртасида генлар алма- шинуви рўй бериши 
мумкин. 
Одатдагача чатиштириш махалларида генлариинг бир организм- дан 
бошқасига ўтиши хужайралар воситасида, соматик дурагайлаища эса, 
ядролар воситасида рўй берадиган бўлса, ген инженериясида сунъий йўл 
билан юзага келтириладиган ирсий элементлар - векторлар (вектор молеқўл 
ал ар) ѐрдамида рўй беради. Вектор махсус яратилган плазмида (ўз-ўзидан, 
мустақил равишда репликация- ланишга қодир бўлган ва хужайралар
хусусан бактериялар бўлганида киз хужайраларга ўтадиган хромосомадан 
ташқари молеқўлалар) ѐки геномига ѐт ирсий ахборотни жо қилса бўладиган 
вирусдир. Гении бошқа ѐт хужайрага кўчириб ўтказиш трансгенез деб 
атадади. Сунъий йўл билан синтезланадиган ген ѐки геилар блоқини кўчириб 
ўтказиш мумкин. 
Генларни кўчириб ўтказиш, яъни трансгенезнинг бир иечта усули маълум. 
Уларнинг бири вируслар ва фаглар ѐрдамида трансдукциялашдир, айни 
вақтда буларнинг ДНК сига кимѐвий йўл билан ѐки ферментлар ѐрдамида 
бир хужайра ДНК сининг ҳар қандай қисмларини пайвандлаб қўйиш ва 
бошқа хужайргларга кўчириб ўтказиш мумкин. Чунончи, инсулин гормони, 
яъни сўт эмизувчи организмларда қондаги қанд миқдорини идора зтиб 
борадиган гормон синтезини назорат қилувчи гении сичқон ху- жайрасидан E. 
coli бактериясига кўчириб ўтказиш мумкин бўлди. 
Юксак организмларда хужайралардан ажратиб олиниб, аралашмалардан 
тозаланган ДНК ѐрдамида трансгенезни юзага чиқариш мумкинлиги исбот 
этилган. Жужа эмбрионининг хужайраларини сунъий озиқ муҳитида 


ўстирилди ва бу муҳитга синтезланаѐтган ДНКнинг ҳамма игшарига 
бирикадиган ҳамда белги, яъни нишон бўлиб хизмат қиладиган 
бромдезоқсиуридин к ушиб борилди. Шу муҳитга сичқондан олиниб, тритий 
билан нишонлаб қўйилади ДНК ҳам бир йўла кушиб борилди. Бир мунча 
вақт ўтиб, хужайралар булинганидан кейин улардан ДНК ажратиб олиндя ва 
ДНК бўлакларининг алмашиниб қолгани аниқдавди. Сичқон ДНК сига жужа 
ДНК си ўтиб қолган эди ва аксинча. 
Ген инженериясини юзага чиқари1ода муайян қийинчиликлар бор. Ёт 
организмга киритилган ген унинг ирсий апнаралига росмана қўшилиб , ўзи 
учун янги булга! муҳитга мослашиб олиши ва вдора этиб борувчи мураккаб 
механизмлар тизимида фаолият кўрсатадиган бўлиши керак. 
Ген инженериясидан фойдаланиш истиқболлари катта. Чунончи, унинг 
ѐрдамида моддалар алмашинувининг бузилишига алоқадор ирсий 
касалликларга даво қилиш усулларини ишлаб чиқиш, атмосфера азотини 
ўзлаштириш учун зарур нитрогеназа ферменти генларига эга ўсимликларни 
яратиш йўли билан биологик равишда азотни тугааб боришга эришиш 
мумкин. Азот Тупловчи бакте- рияларда ана шундай генлар бўлади. Ген 
инженерияси ѐрдамида бир-биридан ўзоқ турган ўсимликларни дурагайлаш 
имкониятларини анча кенгайтириш ва самарадорлигини ошириш мумкин. 

Download 3.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   151




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling