Сабзавот экинларидан мўттасил ва юқори ҳосил олиб туришда маҳаллий


Download 3.5 Mb.
Pdf ko'rish
bet41/151
Sana03.12.2023
Hajmi3.5 Mb.
#1806389
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   151
Bog'liq
Сабзавот экинлари селекцияси ва уруғчилиги

Кимѐвий омиллар даторига патоген учун ѐки ташиб юрадиган организм 
учун озид моддалар йудлиги, заҳарли моддалар борлиги, ҳужайра 
ширасидаш pH нинг ноқулай, осмотик босимнинг баланд бўлиши ва 


моддалар алмашинувининг бошда хусусиятлари киради. Жанубий 
районларда помидор штамб навларининг столбур билан кам касалланиши 
шунга богаидки, бу ерларда флоэма шираси вирусларни ташиб юрадиган 
чигирткаларнинг озиқланиши учун унча боп келмайди. Бош пиѐзнинг ташкй 
пўстлари рангли бўладиган навлари од пиѐз навларига Қараганда бўйин 
чириш ва антракноз, яъни доракуя касаллиги билан камроқ, зарарланади, 
чунки рангли пиѐз пўстлари қўриб қолганида ҳужайраларида патоген микро- 
организмлар учун заҳарли бўлган фенолли бирикмалар ҳосил бўлади. 
Ўсимликлар чидамлилигининг энг кенг тарқалган омили атро- фдаги 
мудитга турли-туман антибиотик моддалар - фитонцидлар чиқариб туриш 
лаѐдатидир. Фитонцид моддалар таркибини кенг доирада ўзгартириш 
ўсимликларнинг у ѐки бу касалликларга чидамлилигини оширишнинг 
усулларидан бири бўлиб ҳисобланади. Фитонцидлар орасида шундай бир 
гуруд моддалар - фитоплексинлар борки, булар касалланган жойдан душни 
ҳужайраларга патоген микроорганизм ўтишига жавобан ажралиб чиқади. 
Фитоплекси1шар 
касалланган 
жой 
томон 
сурилиб, 
патоген 
микроорганизмнинг тарқалишини тўхтатиб дуяди. Ўсимликларнинг 
илдизларидан ажралиб чидадиган кимѐвий моддалар илдиз системасини 
зарарлайдиган патогенлардан садлашга ѐрдам бериши мумкин. 
Кимѐвий омиллар жумласига некротик реакция (ўта сезувчанлик 
реакцияси) дам киради. Бунда патоген микроорганизмлар ажратиб 
чиҳарадиган 
моддалар 
ичида 
феноллар 
бўладиган 
вакуолалар 
мембраналарининг функциясини бўзади. Шунда феноллар вакуолалардан 
чидиб, цитоплазмадаги ферментлар таъсирида оқсидланади-да, ҳужайрани 
емирадиган хининларни ҳосил дилади. Хужайра далоқ бўлади ва у билан 
бирга патоген дам улиб кетади. Бу ҳодиса нечоғлик тезрод содир бўлса, 
юзага келадиган некротик доглар шунча кичик ва нав шунча чидамли бўлади. 
Патоген микроорганизмга кўрсатиладиган таъсирнинг табиати ва даражасига 
қараб, чидамлиликнинг икки тури тафовўт этилади: 
и
РДДа хос ѐки 
горизонтал ва ирдда хос бўлмаган (умумий) ѐки вертикал чидамлилик. Унинг 


биринчи тури касаллик дўзгатувчи- ' ларнинг фадат битта ѐки бир нечта 
ирдлари хусусида яхши намоѐн бўлиши ва юқори самара бериши билан 
ажралиб туради (помидорда 

фитофтороз, кунгир дог, фўзариоз сўлиш; ловияда - занг; салатда 

мозаика; ҳарахмда илдиз чириш касалликлари хусусида). Чидамли- 
ликнинг иккинчи тури мазкур патоген организмнинг ҳамма иркда- рига, 
баъзида эса, ҳар ҳил турдаги микроорганизмларга ҳам ўртача даражада 
таъсир ўтказиши билан таърифланади. 
Иркка хос чидамлилик одатда битта ген томонидан назорат қалинади, 
аксари доминант аллелга боғлиқ бўлади. Осонгина наслга ўтиб борадиган ва 
аниқ-равшан юзага чиқадиган бўлгани учун бу турдаги чидамлиликни бир 
селекция материалидан иккинчисига ўтказишда алоҳида кцйинчиликлар 
тушлмайди. Бироқ,, битта иркдаги патогенга алоҳида чидамлилик 
кўрсатадиган нав яратиш иши, фақатгина агар ўша ирх мазкур экин 
битадиган минтақада яккаю- ягона бўлса, ана шундагина самарали бўлади. Бу 
минтақада башарти бошқа иркҳар ҳам бўлса, биринчи ирх нобуд бўлиб 
кетганидан кейин бу ирхҳар бояги вирулентликни касб этиб, янги навни 
касалланти- раверади. Кўпгина патоген ирхҳарига нисбатан чидамлиликни 
битта ўсимликнинг ўзида мужассам қилиш ҳозирча жуда хийин (карамда 
чириш ва помидорда кунгир догаи пайдо қиладиган иркҳар унтадан ортади, 
баъзи замбуруғларда эса, юздан ортиқ ирхҳар бўлади). 
Шу сабабдан селекционерлар ҳозир умумий чидамлиликка алоҳида
эътибор беришади, бундай чидамлилиқ гарчи иркха хос чидамлиликдек 
ўсимликларни туда химоя қилишни таъминлаб бермаса-да, патогенларнинг 
деярли барча ирхҳарига қор қилади. Умумий чидамлилик кичик генлар деб 
аталадиган, ўсимликларнинг турли-туман анатомо-морфологиқ функционал 
физиологпк ва кимѐвий хусусиятларшш белгилаб берадиган, патогеннинг 
ўсимликларга кириб, тархалиб боришига тусхднлик қилиб, уни сўсайтириб 
хуядиган бир талай генлар томонидан назорат хилинади. У усиўмлик 
тузилиши ва хаѐт-фаолиянининг ҳар ҳил ген аллеллари томонидан 


белгиланадиган хусусиятлари туфайли пайдо бўладики, шу нарса улариинг 
хупчилигини битта генотипга бирлаштиришга имкон беради. 
Касалликларга чидамлиликка қарашилган селекциянинг дастлабки 
материали ва методлари. Сабзавот экинларини касалликларга чидамли қилиб 
етиштиришда усихмликлар билан патогенлар ўртасида, шунингдек айрим 
навлар билан иркҳар ўртасидаги муносабатларнинг мураккаб ва хилма-хил 
бўлишини, чунончи, паразитларнинг турли физиологик иркҳари ва ҳар ҳил 
ареаллари бўлишини, битта навнинг ўзида турли иркҳарга нисбатан 
чидамлилик бўлиши хмумкинлигини ҳисобга олиш керак. 
Чидамли ўсимликлар навини яратишга дойр селекция иши қуйидаги 
вазифаларнинг бири ѐки бир нечтасини хал кдлищдан иборат бўлади: мазкур 
навда мавжуд бўлган чидамлиликни кучайтириш, чидамлилик генларини 
чидамли ўсимликлардан чидамсиз ўсимликларга кучириш, чидамлилик 
генини яратиш. 
Селекция қилинаѐтган нав ѐки мазкур турдаги ўсимлик бошқа 
навларининг патогенга кўрсатадиган умумий чидамлилиги ҳамда бу 
патогеннинг айрим иркҳарига нисбатан юзага чиқарадиган хусусий 
чидамлилиги суст бўлса, ана шундай ҳолларда чидамлиликни кучайтириш 
чоралари кўрилади. Чидамлиликни кучайтиришга бир нечта чидамлилик 
генларини битта генотипга бирлаштириш йўли билан эришилади. Айни 
вақтда турли навлар ва популяциядаги айрим нав ўсимликларининг 
чидамлилиги табиатан кдндай эканини тахдил қилиб чиқиш зарур бўлади. 
Агар бу чидамлилик турли белгилар билан белгиланадиган ва ҳар хил 
белгининг намоѐн булиш даражаси талайгина аллелларга богаик бўлса, бунга 
эришиш мумкин (баъзи ўсимликларда чидамлилик фитонцидларининг 
фаоллилигига, бошқаларда - кўтиқўла қалинлигига, учинчи хил 
ўсимликларда эса - кўтиқўлада патоген учун заҳарли моддалар борлигига 
боғлиқ бўлади ва хоқазо). Мазкур колда селекция жараѐнининг схемаси 
чидамли дурагай популяциялар яратишни ва танлаш методларидан 
биронтасини қўлланишни таъминлаб берадиган у ѐки бу белгини мумкин 


қадар кўпроқ намоѐн эта оладиган генотипларни мавжуд популяцняларда 
кддириб топишдан иборат бўлади. Агар дастлабки материал тариқасида 
чидамсиз навлар олинган бўлса, ўсимликларни чидамлиликка баҳолаш 
натижаларига қараб туриб, бир неча авлодлар давомида оилаларни қатъий 
қилиб танлаш ишини ўтказиш баъзан кифоя қилади. 
Тўкима ва хужайраларни озиқ муҳитида, яъни культура тарзида ўстириш 
йўли билан ҳам чидамлиликни кучайтиришга эришилади. Таркибида 
касаллик кузғатувчиларининг тоқсинлари бўлган озиқ муҳитида хужайралар 
ўстирилганида уларнинг шу тоқсинларга ҳаммадан кўра чидамли 
бўлганларигина омон қолади. Мана шулардан касалликка чидамли экани 
кўпроқ эхтимол бўлган ўсимликларни етиштириб чиқариш (регенерациялаш) 
мумкин. Бу методларни картошкада ҳалқа чириш ва қуруқ, чириш 
касалликларига, макроспориоз, ризоқтанияга чидамлилик юзага келтиришга 
қарашилган селекцияда ва бошқа экинлар селекциясида қўлланса бўлади. 
Чидамлилик генини бир формалардан бошқаларига кучириш усули мазкур 
навга хос бўлган белгиларнинг бутун мажмуасини сақлаб қолиш зарур 
бўлган махалларда қўлланилади. Агар чидамлилик иркка хос бўлиб, қандай 
бўлмасин бирор навда ўкузатиладиган ва осонгина наслдан-наслга ўтиб 
борадиган бўлса, буни уддалаш қийин эмас. Бунинг учун танлашга керак 
бўладиган Дастлабки материал беккросс методи билан яратилади. 
Чидамлилик гени доминант бўлганида касалликка берилувчан нав унга 
чидамли нав билан чатиштирилади. Касалликка берилувчан нав олинган 
Дурагай чангги билан чатиштирилади. Олинган биринчи беккрос авлод 
оилавий танлашни ўтказиш учун дастлабки материал бўлиб хизмат қилади. 
Чидамли формалар орасида хўжалик учун қимматли бедгилар мажмуасига 
эга бўлган формалар бўлмаса, кейинги беккрос авлодини олиш учун ўсимлик 
навларини чатиштириш инщда уларнинг энг яхшиларидан фойдаланилади. 
Популяцияда оилаларнинг бош аждодлари ажратилади. Оилавий танлашни 
чидамлилик генн бўйича текис аллеллар олинғунча давом эттириб борилади. 
Кўчириб ўтказилаѐтган чидамлилик рецессив генга алоқадор бўлса, 


биринчи беккрос авлодида чидамли ўсимликлар бўлмайди. Олинган 
популяцияларда ўсимликларни дастлабки нав - реципиент белгилари бўйича 
ажратиптга, булардан олинган оилалардан эса, чидамли ўсимликларни 
кдцириб кўриш ва улардан кейинги авлод оилаларини олишга тўғри келади. 
Ўзбекистонда Кўтана деган чала маданий хинд ховуни навидан фойдаланиш 
йўли билан Шаҳарпалақ Ичикпзил, Оқ. уруғ, Куй бош навларининг ун-
шудринг касаллигига берилмайдиган, фўзариоз сўлиш касаллкгига жуда 
чидамли бўлган аналоптари олинган. 
Чщгамлилик гени ўсимликнинг ѐввойи ҳолда ўсадиган хиларидан ҳам 
ўтказилиши мумкин, лекин бу ўсимликлар чатишгиришга ярайдиган ва 
серпушт дурагайлар берадиган бўлиши керак. Бу ҳолда етиштириб 
чиқарилгап чидамли ўсимликларни чидамлилик билан тўташган ҳолда 
наслдан наслга ўтиб борадиган номаъқул белгалардан халос этишга алоқадор 
қўшимча хийинчиликлар тугалади. Шу нарса селекция қилинаѐтган материал 
хажмини ва танланадиган авлодлар сонини оширишни талаб қилади. 
Чунончи, У вирусга чидамлилик генига эга бўлган, бу вирус таьсирига 
берилмайдиган ѐввойи ўS. 51о1опйегшп туридан келиб чикдан бир канча 
картошка навлари бор. 
Баъзан тўғри келмаслиҳ яъни номувофиқдик тусикҳарини енгиш ва 
олинган дурагайларнинг жинсий стершшигини бартараф этиш зарурати 
келиб чиқади. Бу масалаларни хал қилиш учун селекци- онерлар Юқорида 
тасвирлаб ўтилган полиплоидия ва Тўқима культураси усулларини 
қўлланишади. Масалан, Тўқимадаги озиқ муҳитида ўстириш, яъки культура 
қилиш шароитларида полиплоид- лаш ѐрдамида бош пиѐз билан батун-пиѐз, 
олтой турлараро дурагай- лари, шунингдек батун-пиѐз* билан шнит-пиѐз 
дурагайларининг фертил формалари олинганки, булар барг чкҳариши, 
пиѐзчалар тугиши жиҳатидан жуда хилма-хил бўлиб, иероноспорозга 
чидамли- дир. Оддий помидор билан нематода ва вирус мозаикасига анча 
чидамли бўлган перу помидорный чатиштирищцан олинган дурагай- нинг 
етилмаган уруғларидан мўртакларни қўлтура қилиш методи билан ниҳоллар 


олинади. 
Агар хмазкур турда ва бир-бирига яхин ҳариндош бўлган турлар 
популяцияларида мазкур иатогенга чидамлилик бўлмаса, у вақтда 
чидамлилик генини яратии1 зарур бўлиб ҳолади. Бунинг учун энг қимматли 
навларга мутагенларни таъсир эттириш йўли билан дастлабки популяциялар 
яратилади. Айни вақтда ишлов бериладиган материалларни ҳар ҳил қилиб 
олиш ва уларга турли мутагенлар билан ва турли усулларда таъсир ўтказиш 
ўринлидир. Чидамлилик генларини яратишда ген инженерияси методларини 
қўлланишнинг катта истиқболлари бор. 
Ўсимликларнинг 
касалликларга 
чидамли 
бўлишига 
қарашилган 
селекцияда уларга селекция жараѐнининг ҳамма босқичларида баҳо бериб 
борилади. Чидамлилик рецессив ген томонидан назорат қилинадиган бўлса, 
баҳолаш иши ўша ген гомозигот ҳолатда бўла оладиган авлодлардагина 
ўтказилади. Баҳолаш усулини танлашда объектив, яъни ҳолисона 
кўрсаткичларга эга булиш ва селекция ишида муваффақият козониш 
имкониятларига қараб иш кўрилади. 
Касалликларга чидамлиликни фақат патоген жуда кўп тарқалиб кетган 
йиллардашна аниқ; баҳолаш мумкин. Бошқа йилларда патоген 
микроорганизм популяциялари ѐки айрим иркҳарини ўсимликларга юктириш 
ва ўша микроорганизмларнинг хаѐт-фаолияни учун қулай шароитларни 
(ѐрўтиқ намлиқ ҳарорат шароитларини) яратишга тўғри келади. Юхтириш 
усуллари касаллик хўзгатувчисининг ўсимликка кириш хусусиянига боғлик. 
Агар у илдизлар орқали кирадиган бўлса, ўсимлик хўзгатувчиҳар юкдириб 
қўйилади субстратда ўстирилади; башарти ўсимликдаги жароқатлар орқали 
кирадиган бўлса, ўсимликни игна ѐки жилвир қоғоз билан зарарлаб, 
зарарлан- ган жойларига касаллик хўзгатувчилари юктирилади; агар булар 
ўсимликнинг барглари орқали ўтадиган бўлса, ўсимликка споралар 
суспензияси пуркалади ѐки бу суспензия томизгич ѐ бўлмаса, муйха- лам 
билан ўсимлик баргига туширилади. 
Касалликка чидамлилик хусусиянига баҳо бериш учун селекция 


материали сунъий йўл билан касаллик юктирилган шароитда, яъни 
провакацион деб аталадиган фонда ўстирилади. Бодринг билан ховун 
ўсимликларининг ун-шудринг ва фўзариоз касалликларига чидамли- лигини 
баҳолашда албатта шундай хилинади. 
Кўп мехнатни талаб этадиган экинлар билан ишлащда касаллик- ларни 
барвақт - ниҳоллик ѐки кўчатлик даврида аниқлаб олиш усулларини қўлла
ниш
муҳим аҳамиятни касб этади. Барвақт ўтказиладиган бувдай диагностика кўп 
миқдор ўсимликларни осон баҳолаб олиш ва кам қимматлиларини яроқсизга 
чиқариш имконини беради. Лекин ѐш ўсимликларнинг чидамлилиги билан 
вояга етган ўсимликларнинг чидамлилиги ҳамиша ҳам бир-бирига мос 
келавермайди. Ўсимликлар турли органларининг чидамлилиги ҳам бир хил 
бўлавермайди. 
Ноқулай муҳит шароитларига чидамлиликка қаратилган селекция. 
Мамлакатимиз худудининг иқлими табиатан арид иқлим бўлиб, хаво 
ҳарорати кескин ўзгариб туради, хиши совуҳ ѐзи эса иссиқ ва қуруқ бўлади. 
Ерларнинг кўп қисми шурланган. Шунинг Учун ҳам сабзавот экинларини 
етиштириб чиқариш катта Қийинчиликларга дуч келади, ўсимликларни 
ноқулай ташқи муҳит Шароитларига мослаштириш зарурати туғилади. 
Шу муносабат билан сабзавот экинларининг ноқулай муҳит шароитларига 
чидамли бўлишига қарашилган селекция бизнинг мамлакатимизда жуда 
катта аҳамиятга эга. Иссиқда чидамли ва шўр таъсирига бардош берадиган 
навларни етиштириб чиқариш ҳаммадан кўра муҳим бўлиб ҳисобланади. 
Кургоқчиликка, совуқка чидамли навлар, Тупроқдаги анчагина қолдик 
пестицидлар таъсирига чидамли навларни яратиш ҳам муҳим аҳамиятга эга. 
Мамлакатимиз селекционерлари ўз табиатига кўра совуқка чидамли экин 
бўлмиш бош карамнинг иссцкка чидамли навларини яратищда катта 
муваффақиятларни қўлга киритдилар. Ўзбекистанская 133, Ташкентская 10, 
Судья Ўзбекский деган навлари Марказий Осиѐдаги барча мамлакатларда 
ѐзги экиш муддатларида эқилиб, юқори ҳарорат шароитларида муваффақият 
билан етиштириб борилмоқда. 


Ташқи муҳитнинг қандай бўлмасин бирор ноқулай омилига чидамлиликни 
оширишга қарашилган селекция ҳам худди касаллик- ларга чидамлилик 
селекцияси билан бирдек вазифаларни хал кцлади, чунончи: мазкур навда 
мавжуд бўлган чидамлиликни (ноқулай омилга чидамлиликни) кучайтириш, 
чидамлилик генларини чидамли формалардан чидамсиз формаларга 
кучириш; чидамлилик генларини яратишни кузда тутади. Ечиладиган 
масалалар тахминан бир хил бўлганидан, ўулланиладиган селекция 
методларида ҳам маълум бир умумийлик бор. 
Ташқи муҳитнинг поқўпай омилларига чидамлиликни кучайтиришда 
дурагайлаш, донор навлардан, танлаш усулларидан фойдаланиш билан бир 
қаторда хужайра ва тўкималарни озиқ муҳитларида ўстириш, яъни культура 
усули (хужайра селекцияси)ни қўлланишнинг катта истиқболлари бор. 
Хужайраларни тўзлар ѐки пестицидлар қонцентрациялари юқори бўлган озиқ 
муҳитига экилганида шу моддаларга кўпроқ чидамли бўлган хужайралар 
омон қолиб, уна бошлайди. Паст ва юқори ҳарорат таъсирига чидамли 
хужайраларни ҳам худди шу йўл билан, яъни одатдан ташқари шароитларда 
ўстириб, танлаб олса бўлади. Лаборатория шароитларида юзага келтирса 
бўладиган бошқа ноқулай омиллар таъсирига ўсимликларни чидамли қилиш 
селекциясини ҳам худди шу тамойил асосида олиб бориш мумкин. 
Хужайра селекцияси методи дала шароитларида танлаш усулига 
;
Қараганда анча кўп унум беради. Миллионта чидамсиз хужайралар орасидан 
битта чидамли хужайрани топиб олиш учун (табиий мутациялар эхтимоли) 4 
та Петри косачаси кифоя, ҳолбуки худди шунча сондаги ўсимликлар билан 
иш олиб бориш учун бир неча ун гектар ер керак булур эди. 
Генларни кўчириб ўтказиш ва яратиш йўли билан ноқулай ташқи муҳит 
омилларига 
чидамлиликни 
кучайтиришга 
қарашилган 
селекцияда 
касалликларга чидамлиликни ошириш учун қилинадиган селекциядаги билан 
бир хилдаги методлар қўлланилади (ҳаттоқи, бир-биридан ўзоқ 
ўсимликларни, агар зарур бўлса, уларнинг ўзаро мос келмаслиги ва 
пуштсизлигини енгиб туриб, дурагайлаш, мутагенларни қўлланиш методлари 


ва бошқалар). 
Ўсимликларни ноқулай муҳит шароитларига чидамлилигига қараб 
баҳолаш учун уларда пинхон ѐтган салбий ѐки ижобий ирсий хусусиятларни 
аниқлаб олишга имкон берадиган махсус шароитлар яратилади 
(ўсимликларни намлик етишмайдиган, ҳарорат паст ѐки Юқори бўладиган 
шароитларда, ортиқча шурланган, ифлосланган Тупроқҳарда ўстириш ва 
бошқалар шулар жумласидандир). Сунъий йўл билан яратиладигаш ана 
шундай шароитлар провоқацион шароитлар деб аталади. Табиатнинг ўзида 
мавжуд бўлган ѐки сунъий йўл билан яратилган, битта ѐки бир нечта ноқулай 
омиллари жуда кучли ифодаланиб, айрим ўсимликларнинг халоқ бўлиб 
кетишига олиб келадиган шароитлар экстремал, яъни одатдан ташҳари 
шароитлар деб юритилади. 
Ўрганилаѐтган популяциядан энг чидамли ўсимликларни танлаб олиш 
учун ўша популяция бир неча қисмга бўлинади ва ҳар бир қисми ноқулай 
омиллар ҳар ҳил даражада ифодаланадиган шароитларда ўстириб борилади. 
Яратилган шу шароитларнинг хайси бири популяциядан энг яхши 
ўсимликларни ҳаммадан кам миқдорда танлаб олишга имкон берадиган 
бўлса, ўша вариантдаги энг яхши ўсимликлар ажратиб қўйилади. Баҳолаш 
иши баъзан ноқулай шароитларда омон қолиш лаѐхатига қараб эмас, балки 
маҳсулдор органлар ҳосил қилиш ѐки уларни шакллантиришга киришиш 
лаѐхатига қараб олиб борилади. Бунда маҳсулдор органларнинг бор- 
йўклигига қараб баҳо берилади. Шу органлар пайдо бўлганидан кейин 
ўсимликлар одатдаги шароитларгакучирилади. 
Ўсимликларга уларнинг ноқулай муҳит шароитларига чидамлилиги 
жиҳатидан дастлабки баҳо бериш учун буни барвақт аниқлаб олиш, яъни илк 
диагностика методлари (урукларининг униб чиқиши, ниҳолларининг ўсиб 
бориши ва бошқалар ҳисобга олинадиган методлар) ва лаборатория усулари 
қўлланилади. Тўқималарнинг Ҳолати, турли физиологик жараѐнларнинг 
нечоғлик жадаллиги, ферментларнинг ханчалик фаоллиги ва бошқалар 
аниқланади. 



Download 3.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   151




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling