Сабзавот экинларидан мўттасил ва юқори ҳосил олиб туришда маҳаллий
Касалликларга ва ноқулай муҳит шароитларига чидамлиликка
Download 3.5 Mb. Pdf ko'rish
|
Сабзавот экинлари селекцияси ва уруғчилиги
3. Касалликларга ва ноқулай муҳит шароитларига чидамлиликка
қарашилган селекция Касалликларга чидамлилик ва уни белгилаб берадиган омиллар. Сабзавот экинлари турли хил замбуруғ, бактериал касалликлар ва вирус касалликларига чалинадиган бўлади. Дал ада булсин, сақлаб қўйиш махалида булсин, рўй берадиган ҳосил нобудгарчилиги талайгина миқдорларга етади. Шу муносабат билан, Ҳаммадан кўп таркачган ва зарарли касалликларга чидамли навларни я ратиш сабзавот экинлари ҳосилдорлигини ва сифатини оширишда ; Муҳим аҳамиятга эга. Сабзавот экинларининг ҳар ҳил турлари одатда турлича патоген омиллар билан зарарланади. Шу билан бирга битта касаллик кузғатувчисининг ўзи бир туркумга ва ҳатто бир оилага мансуб кўпгина турларда ўхшаш касаллиютарни келтириб чиқаради (қовоқдошларда ун-шудринг, карамдошларда илдиз чириш касаллилигини). Бироқ,, ҳар хил тур ва тур доирасвдаги ҳар ҳил навларга мансуб ўсимликларнинг касалликлар билан зарарланиш даражаси ҳар ҳил бўлади. Ўсимликларнинг касаллик билан зарарланмаслиги ѐки зарар- ланса ҳам, у ѐки бу даражада зарарланиш лаѐкати чидамлилик деб аталади. Бу - организмнинг унга патоген омил кириб олишига қанчалик қаршилик қилишини кўрсатадиган миқдорий белшдир. Чидамлилик тўла, юқори, ўртача, суст бўлиши ѐки бутунлай бул- маслиги мумкин. Патоген омил га бутунлай берилмаслик иммунитет деб аталади. Чидамлиликнинг жуда паст бўлиши ва умуман бўлмаслиги берилувчанлик деб таърифланади. Берилувчан ўсим- ликлар орасида шундайлари бўладики, уларда касалликнинг аломатлари суст ифодаланади ѐки бўлмайди, бундай ўсимликлар толерант (бардошли) ўсимликлар деб аталади. Хадцан ташқари сезувчанлиқ яъни патоген омил кириб олган жойда хужайраларнинг тез улиб кетиши туфайли ўша омилнинг тарқалиб бориншга, ўсимликда жойлашиб қолишига олиб келадиган сезувчанлик ўта сезувчанлик дейилади. Ўсимликларнинг патогенга чидамлилиги бир ханча механизмларга боғлиқ бўлиб, турли омиллар билан таъминланади. Бу омиллар уч гуруҳга бўлинади: анатомо-морфологиқ функционал-физиологик ва кимѐвий омиллар. Анатомо-морфологик омиллар жумласига ўсимяикда пукак Тўқима, кўтиқўласида мум губори, қисмларида тўқлари бор-йўклиги ва қалинлиги, огазчаларнинг сони, катта-кичиклиги ва шакли киради. Эпидермисининг хобихлари қалинлашган, бир талай майда-майда оғизчалари бор ўсимликлар ѐки барг ва меваларининг эпидермиси қалин кўтиқўлага эга ѐки мум губор ѐ бўлмаса, қалин тўқлар билан хоплапган ўсимликлар камроқ даражада касалланади. Бу мосламалар ўсимликларни уларга патогенлар ўтишидан сахлаб туради. Кўтиқўланинг қалинлиги билан қўлранг чириш касаллигига чидамлилик ўртасида богланиш борлиги помидор, карам ва бошқа ўсимликларда аниқланган. Функционал-физиологик омиллар жумласига касаллик кузғатувчисининг споралари унишига жавобан оғизчаларнинг беқиладиган ѐки анча кечки найтларда спораларнинг униши учун ноқулай шароитлар юзага келадиган бўлиши, шунингдек ўсимликларнинг зарарлангап жароқат юзасида патогенлар учун заҳарли моддалари бўладиган махсус Тўқима (жароқат неридермаси) ҳосил қила олиши киради. Баъзи ўсимликларда микроорганизмлар кириб қолган махадца ксилема томирларида тилалар ҳосил бўлиб, томирлар жародат смолалари билан тидилиб доладики, бу - иатогеннинг яна тарқалиб боришига йўл дуймайди. Шу додиса нечоғлид тез рўй берадиган бўлса, нав шуича чидамли бўлади. Чунончи, помидорнинг чидамли навлари вилг билан зарарланганида томирларида тилалар касаллик юддан пайтдан дисоблагацца 10 кундан кейин ҳосил бўлади, бу касалликка берилувчан, яъни чидамсиз навларда эса 21 кундан кейин ҳосил бўлади. Download 3.5 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling