Сабзавот экинларидан мўттасил ва юқори ҳосил олиб туришда маҳаллий
Селекция популяцияларини яратиш методлари
Download 3.5 Mb. Pdf ko'rish
|
Сабзавот экинлари селекцияси ва уруғчилиги
2. Селекция популяцияларини яратиш методлари
Танлашнинг моҳияти ва уни гуруҳлаш. Селекция жараѐнининг иккинчи босқичи танлашдир, танлаш моқдят эътибори билан айтганда, ажратиб олинган дастлабки ўсимлик материалидан бир текис, бир зайлда бўладиган авлодлар олишдир. Бу авлодларнинг ҳамма индивидлари қимматли белги ва хоссаларга эга бўлиши керак. Олинадиган авлодларда энг яхши индивидлар орасида танланаѐтган белгиси жиҳатидан гомозигот индивидлар билан бир қаторда гетерозигот ўсимлиютар ҳам учраб туради. Бундан ташкдри, четдан чангланадиган ўсимликлар унча қимматли бўлмаган бошқа ўсимлиютар билан чангланиб қолиши мумкин. Шу мукосабат билан олинган авлодяарда номаъқул белгиларга эга бўлган ўсимликлар ҳам анчагина бўлади. Шунинг учун кейиши авлодда ўсимликлар янщдаи баҳоланиб, энг яхшштари ажратиб олинади ва текис цопуляция яратиш учун кўпайтирилади. Кескин ажралиб турадиган белшлари жиҳатидан гетерозиготларнинг ҳаммаси яратилаѐтган селекция популяциясидан чиқариб ташланиб, янги нав яратилмағунча бу иш неча марта такрорланаверади. Бугзда ўзидан чангланадиган ўсимликларда ҳамма индивидлар хўжалик учун қимматли белгиларни юзага чиқарадиган барча генлари бўйича гомозигот бўлиши ;четдан чангланадиган ўсимликларда эса, улар хўжалик учун қимматли белгиларнинг юзага чиқишига яқиндан таъсир ўтказиладиган алеллар бўйича гетерозигот бўлиши керак. Шу тариқа етиштирилган нав кейинчалик ишлабчиқаришда ўстирилар экан, уруғчилик жараѐнида сифатини яхшилаш учун навни яхшилайдиган ҳар ҳил танлаш усуллари Қўлланилади. Ўсимликларнинг чангланиш ва кўпайиш усули, дастлабки материалнинг нечопшк хилма-хилиги, селекционер олдида қандай вазифалар турганига қараб селекция популяциялари яратишнинг турли методлари ѐки одатдагича ном билан айтганда, танлашнинг турли методлари қўлланилади. Танлаш методлари - дастлабки материал танлашни, селекция ўотехнихаси, ота-она ўсимликларни баҳолаш ва танлаш, кўпайтириш Те хникаси (уруғларни танлаш ва экиш) ва бошқаларни ўз ичига °ладиган чора-тадбирлар тизимидир. Уруғлардан кўпаядиган ўсимликлар селекциясида ѐппасига (ялпи) . Ва °илаларни танлаш усуллари, вегетатив йўл билан кўпаядиган ўсимликлар селекциясида эса, ѐппасига ва якка клонларни танлаш усуллари қўлланилади. Кузланган мақсадга эришмоқ учун танлашни неча марта урказиш кераклигига қараб, танлашнинг ҳар бир методи бир марта, такрор суратда (босим бир неча йил) ва ўзлуксиз равишда (ҳар бир янги авлодга нисбатан қўлланилади) ўтказилиши мумкин. Уруғдан купаядиган ўсимликларни ѐппасига танлаш. Ёппасига ѐки ялпи танлашда ўсимликларнинг уруғларини йиғиб олиб, ҳаммаси бир экилади, бунда дастлабки ўсимликларнинг авлодлари бир-бирига аралашиб, қўшилиб кетади. Ялпи танлаш оддий ва яхшиланган танлашга бўлинади. Ялпи оддий танлаш. Ўзидан чангланадиган ўсимликлар билан ишлашда ажратиб олинган ўсимликлар козиқчалар ѐки тасмалар билан белгилаб қўйилади ва уруғлари етилгунича дал ад а қолдирилади. Энг яхши ўсимликларнинг етилиб қолган уруғлари алоҳида идишга янчиб олинади. Четдан чангланадиган ўсимликларда уруғини олиш учун танланган энг яхши ўсимликлар навларни дурагай материал аралашмаларидан тозалаш мақсадида алоҳида участкага экилади. Бир йиллик ўсимликларнинг ўзаро чангланиши натижасида олинган уруғлари бирга йиғалади ва келаси йил и битта делянкага экилади. Четдан чангланадиган икки йиллик экинларда ҳам танлаш шунга ухшаган схема бўйича олиб борилади: биринчи йили танлаб олинган энг яхши ўсимликлар сақлаб қўйилади ва қайта чангланиши учун келаси йили алоҳида участкага экилади (уларни қайта экишнинг иложи бўлмаса, жойида қолдирилади, ѐмонлари эса юлиб ташланади); элита ўсимликлардан йиғиб олинган уруғларнинг бир қисмидан кейинги авлодни олиш учун фойдаланилади (15-расм). Ялгга оддий танлаш йўли билан олинган уруғлардан етишиб чиққан авлодлар мураккаб популяциядан иборатдир, чунки бундай популяциядаги ҳар бир ўсимликнинг ирсияти ҳар ҳил ота-оналардан олинган бўлади. Шу сабабдан энг яхши ўсимликларни танлаш бир неча йил давомида такрорлаб борилади. Ялпи оддий танлашнинг афзалликлари бу ишни бажариш осон ва мехнат сарфи кам бўлишидадир. Самарадорлиганинг камлиги, яъни гетерозигот ўсимликлардаги у ѐки бу белганинг сифати ѐмон бўлиб чиқишини белгилаб берадиган рецессив аллелларни узил-кесил аниқлаб бўлмаслиги ва уларнинг кейинги популяцияларда сақланиб кола олиши бу методнинг камчилиги бўлиб ҳисобланади. Танлашнинг ушбу методи сабзавот экинлари уруғчилигида айн икса кенг қўлланилади. Энг яхши ўсимликлар ва улардан йиғиб олинган уруғлар элита ўсимликлар ва уруғлар ѐки элита деб аталади. Таҳлил қилинаѐтган популяциянинг нечоғлик хилма-хилигига қараб, ўсимликларнинг 20-70 фоизи элита сифатида танлаб олинади. Келгуси авлод уруғларини олиш учун танлаб олиниб, фоизлар ҳисобида ифодаланган ўсимликлар улуши танлаш интенсивлиги деб аталади. Бу атама бир талай генлар томонидан юзага чиқариладиган миқдорий 15-расм. Икки йиллик сабзавот экинларида ялпи оддий танлаш ўтказиш схемаси белгилар бўйича олиб бориладиган танлаш хусусидагина ишлатилади, ҳолос. Яхшиловчи ялпи танлаш. Бу ѐппасига оддий танлашдан шу билан фарқ, қиладики, элита ўсимликлар гуруҳицан энг яхши ўсимликларнинг кичик бир гуруки, яъни суперэлита ажратиб олинади. Суперэлитани ажратиб олишда аксари талайгина белгилар бўйича қўшимча баколаш иши ўтказиладики, бу билан танлашнинг самарадорлиги ортиб боради. Элита ва суперэлита ўсимликлар умумий участкага ѐки алоқдца- алоқдца қилиб экилади, лекин селекция ишлари учун факдт суперэлита ўсимликларнинг уруғлари ишлатилади (16-расм). Ялпи танлашнинг иккала туридан фойдаланиш ўзидан чангланадиган ўсимликлар билан ишлашда ҳаммадан кўра кўпроқ самара беради, чунки популяциялар рецессив ҳолатда бўлиб, нобоп белгиларни юзага чиқарувчи аллеллардап тезроқ тозаланиб, ҳоли бўлади. Четдан чангланадиган ўсимликлар популяцияларида бу аллеллар гетерозигот колатда жуда ўзоқ сакланиши мумкин. Бордию, улар доминант аллел намоѐн бўлишига йўл очадиган бўлса, танлаш маҳалида буларнинг сони ортиб боради ва селекцияланаѐтган популяцияни бир ткис ыилиб чиқариб олишга тўсқилик қилади. 16-расм. Икки йиллик сабзавот ўсимликларида такомиллашган ялпи танлаш схемаси Download 3.5 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling