Сабзавот экинларидан мўттасил ва юқори ҳосил олиб туришда маҳаллий
Download 3.5 Mb. Pdf ko'rish
|
Сабзавот экинлари селекцияси ва уруғчилиги
3 боб. СЕЛЕКЦИЯ МАТЕРИАЛИНИ БАҲОЛАШ ВА СЕЛЕКЦИЯ ПОПУЛЯЦИЯЛАРИНИ ЯРАТИШ МЕТОДЛАРИ 1. Селекция материалини баҳолаш Ўсимликларни баҳолашнинг аҳамияни. Селекция иши жараѐнида танлаб олинадиган форма ва навларнинг ҳаммаси селекция материали деб аталади. Янги нав яратишда селекционерга неча юзлаб ва минглаб ўсимликлар билан ишлашга туЕри келади. Уларнинг орасидан селекция мақсадларига ҳаммадан кўра кўпроқ, мос келадиган, энг қимматлиларини ажратиб, танлаб олиш учун уларни баҳолаш зарур. Селекция материалидан келажак авлодларда жуда яхши сифатли наслларни берадиган қимматли ота- она ўсимликларни топиб олиш белгиларни тўғри танлаш ва аниқ баҳолашга кўп даражада боғлик. Баҳолаш иши етарлича аниқ, бўлмаса, қимматли формаларни йўқотиб қўйиш мумкин. Баҳолаш иши ҳар томонлама бўлиши ва тез ўтказилиши керак. Уни шунинг учун ҳам ҳар томонлама ўтказиш керакки, ўсимлик- ларнинг асосий белгилари - ҳосилдорлиги, маҳсулотининг сифати ва вегетация даврининг муддати жуда мураккаб ва ҳар ҳил табиатли бир талай оддий белгиларга боғлиқ бўлади. Уни пайсалга солмай, тез ўтказиш кераклигининг сабаби шуки, бу иш чузилиб кетадиган бўлса, ўсимлик ла Р ҳар ҳил ѐшга кириб қолади, олинадиган натижалар таккослаб кўриш учун ярамайдиган бўлиб чиқади, яъни ўсимликнинг у ѐки бу ҳолати унинг ирсиятига боғликми ѐки ѐшига боғлиқми, буни аниқлаш мумкин бўлмай қолади. Ўсимликларнинг ҳаммаси учун бир хилдаги парвариш шароитларини яратиб, бир хилдаги агротехникани қўлланиб бориш ҳам жуда муҳим. Ўсимликлар хўжалик белгиларининг бутун бир мажмуасига қараб баҳоланади: уларнинг маҳсулдорлиги, маҳсулдор органларининг шакли, катта-кичиклиги, ташқи кўриниши, озиқлик қиммати, мазаси, технологик сифатлари, етилиш муддатлари, ноқулай ташқи муҳит омиллари ва касалликларга чидамлилиги, механизмлар ѐрдамида парваришлаш ва ҳосилини йиғиб олишга яроқлилиги ва бошқалар шулар жумласидандир. Селекция материали Кўпчилик белгилари жиҳатидан текисланиб, бир зайлга келтириб олинган бўлса, баҳолаш ишини селекция мақсадини белгилаб берадиган битта белги бўйича олиб бориш мумкин, лекин бунда ўсимликнинг маҳсулдорлиги ва маҳсулотининг сифати устидан назорат олиб бориш тухтатилмайди. Баҳолаш натижаларига қараб энг яхши ўсимликлар ажратиб олиниб, улар кўпайтирилади ва улардан олинган насл ни яна селекция жараѐнига киритилади. Паст баҳо олган ўсимликлар яроқсизга чиқарилади. Селекция материалининг сифати ва селекция ишининг мақсадига қараб турли белгилар бўйича баҳолаш иши бир нечта ѐки ҳар қайси авлодда ўтказилади. Рецессив генга алоқадор сифат белгиси (помидор меваларининг сариқ, ранги ва камералари сонининг кўплиги, илдизмеваларининг оқ ранги ва шолғомнинг сариқ ранги) бўйича баҳолаш битта авлодда ўтказилса, доминант генга алоқадор сифат белгиси бўйича баҳолаш то ажралиш ҳодисаси барҳам топмагунича бир нечта авлодда ўтказилади; жуда кўп сонли генларга алоқадор бўладиган миқдор белгилари бўйича баҳолаш эса, ҳар бир авлодда олиб борилади. Баъзи салбий белгиларни (касалликларга моииллиқ поқўпай муҳит омилларига яхши чйдамаслик ва бошқаларни) баҳолашда ўсимликлар одатдаги агротехника билан ўстирилмай, балки салбий белгиларнинг намоѐн бўлишига қулайлик туғдирадиган, йўл очадиган алоҳида агротехника билан ўстириб борилади. Download 3.5 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling