Сабзавот экинларидан мўттасил ва юқори ҳосил олиб туришда маҳаллий
Уруғидан купаядиган ўсимликлар оилаларини танлаш
Download 3.5 Mb. Pdf ko'rish
|
Сабзавот экинлари селекцияси ва уруғчилиги
Уруғидан купаядиган ўсимликлар оилаларини танлаш. Оилаларни
танлашда айрим ўсимликлар авлоди, яъни оилалари билан иш олиб борилади. Бунда ҳар бир ўсимликнинг уруғлари алоқдда- алоқдца йиғиб олиниб, алоқдца-алоқдца экилади, итунга кўра авлодлар ўз хусусиятларини, яъни индивидуаллигини садлаб қолади. Ўсимликларни бахдлаш натижалари бўйича ҳар бир оиланинг умумий таснифи тўзиб чидилади. Нобоп белгиларга эга ўсимликлар оилада кўп бўлса, бу оила яроқсизга чиқарилади, чунки ижобий белгиларга эга бўлган ўсимликлар гетерозигот бўлиши ва нобоп аллелларни келгуси авлодга ўтказиши мумкин. Кейинги авлод наслларини олиш учун нобоп белгили ўсимликлари кам бўлган оилаларнинг ижобий белгиларга эга бўлган ўсимликларигина олинади, ҳолос. Оилавий танлаш методи модификацион ўзгарувчанлик муносабати билан ѐки ирсият туфайли эмас, балки тасодифан қулай яшаш шароитига тушиб қолгани учун юқори натижа олган ўсимликларнингг I авлодларини селекцияланаѐтган материалдан чиқариб ташлаш I цмқонини беради. Ялпи танлашда булар, умумий популяция орасида булиб, унинг сифатини пасайтириб қўяди, чунки танланаѐтган г белгилариниш кўрсаткичлари паст бўлган ўсимликларни ҳосил кцлади ва. бундан ташкдри, бошқа қимматли ўсимликларни қайта чангдантиради. Оилани танлашда ана шундай ўсимликлардан олинган оилалар бошқа ўсимликлар билан бир хилдаги шароитларда ўстириб борилганида паст кўрсаткичларга эга бўлади ва улар яроқ;сизга чиқарилади. Четдан чангланадиган ўсимликлар селекциясида уларнинг биолошк хусусиятлари ва селекция ишини нечопгак синчиклаб, тоза олиб бориш зарурлигидан келиб чикдб, оилаларни танлашнинг ҳар ҳил модификациялари қўлланшгади, изоляцияланмаган ва изоляцияланган оилаларни тагшаш, яримлар усулида танлаш, жуфт чатиштириш методҳари шулар жумласидандир. Изоляцияланмаган оилаларни танлаш. Бунда танлаб олинган энг яхши ўсимликлар битта участкага экилади, бу ер да улар эркин чангланаверади. Ҳар бир ўсимликнинг уруғлари (оиласи) алоҳида - алоҳида йиғиб олинади ва кейин уларни ҳар ҳил делянкаларга экилади (17-расм). Танлашнинг бу усулида ҳар бир оила популяциядан иборат бўлиб, ундаги ҳар бир ўсимлик ўз аллелларининг ярмини она ўсимликдан, ярмини ўша участканинг ўзида ўсиб, она ўсимликни чанглашда иштироқ этган ўсимликлардан олади. Модомики шундай экан, ҳар бир оиладаги она ўсимликнинг ирсияти тўла-тўкис намоѐн бўлмайди. Изоляцияланган оилавий танлашдан камроқ; ҳолларда фойда- ланилади. Бунда ҳар бир оилада ижобий белгиларга эга бўлган ўсимликлар ажратиб олиниб, қайта чангланиши учун алоҳида участкага экилади (18-расм). Шу усулда кейинги авлодда олииадиган попуяшштар муқаррар равишда қайта чангланади ва демақ ирсий жиҳатдан бир-биригаяқин ўсимликлар ўртасида ген аллелларининг алмашинуви бўлиб ўтади. Шу ҳодиса нопуляцияда рецессив ҳолатда бўлган номақўл алле.лларни аниқлаб олишга имкон беради. Бир йиллик ўсимликларни уларга баҳо бериб чиқилганидан кейин изонукдага экиш кцйин бўлганлигидан, бу танлаш усулидан икки йиллик ўсимликлар билан ишлаш махалида фойдаланиш осонроқ. Бунда энг яхши оилаларнинг энг яхши ўсимликлари изонуқталарга ѐки ўзаро чангланиши учун алоҳида изоляторлар тагига экилади. Четдан чангланадиган ўсимликлар селекциясида баъзан изоляцияланган оилаларни танлашнинг шаклан ўзгартирилган усули Қўлланилади, бунда ҳар бир ўсимликдан уни мажбуран ўзидан чанглантириш йўли билан уруғ олинадики, инбридинг ѐки инцухт деб Щуни айтшгади. У ажратиб олинган она ўсимлик генотипининг сифатини аниқлаб олишга имкон беради, чунки авлод ўсимликларининг хилма-хил бўлиши қимматли генлар аллелларининг ҳар хил тарзда бирга қўшилишига боғлик. 17 расм. Изоляцияламанган икки йиллик сабзавот экинларида оилавий танлаш (схема) Бу усулнинг камчилиги шундаки, уни қўлланилганида етарли миқдорда уруғлар олиш кдйинроқ бўлади ва четдан чаитанувчи ўсимликлар ўзидан чанглаииб қолиб, баъзаи инбред депрессии ҳодисаси рўй беради, шу нарса хўжалик учун қимматли белгиларнинг одатдагича намоѐи бўлишига тускинлик қилади. Яримларни танлаш усули четдан чангланадиган ва шу билан бирга меваларининг сифати ва миқдорига қараб баҳоласа бўладиган ўсимликларда (бодринг, баклажонда) қўлланилади. Ушбу усулни қўлланишдан мақсад қиммати бирмунча камроқ бўлган бошқа ўсимликлар билан қайта чангланиш эхтимолини бартараф этишдир. 18-Изоляцияланган икки йиллик сабзавот экинларида оилавий танлаш (схема) Танлашнинг бу усулида энг яхши ўсимликларнинг уруғлари (баъзан инбридинг натижасида олинган уруғлар) алоқ,ида-алоқ,ида йиғиб олинади. Ўсимлик оилаларини қимматли хўжалик белгиларига қараб бахдлаш учун уларнинг бир қисми биринчи йили экилади, уруғларнинг иккинчи қисми эса сақлаб қўйилади. Иккинчи йили фақат энг яхши оилаларнинг сақлаб қўйилади уруғлари экилади. Авлодларидан энг яхши ўсимликлар танлаб ажратилади ва бу ўсимликларнинг уруғлари бахдлашнинг кейинги цикли учун йиғиб- териб олинади (19-расм). 19-расм. Яримлар усулида оилаларни танлаш Бу усул билан оилаларни танлашда авлодлар энг яхши оила вакилларининг қайта чангланиши натижасида дунѐга келадики, бу - уларнинг генетик таркибини анча яхшилайди. Айни вак;тда ав- лодларнинг одатдаги танлаш усулларидагидан кўра кўпроқ даражада бир текис бўлиб чшдишига эришилади. Лекин бундай танлаш нисбатан ўзоқ, вак;т ишлашни талаб этади, чунки бир йили оилаларга баҳо берилса, кейинги авлодни етиштириш учун керакли уруғларни иккинчи йили йиғиб олинади. Жуфт чатиштириш усули билан оилаларни танлашда чангловчиларни битта ўсимлик бидан чеклаб қўйилади ва шу билан оилалар яшаш қобилиянининг пасайиб кетишига йўл куйилмайди. Бунда танлаб олинган ўсимликлар ажратиб қўйилади участкаларга ѐки битта участкадаги алодида- алоҳида изоляторлар тагига бир-бирини чанглантирадиган бўлиши учун жуфт-жуфт қилиб экилади. Битта изолятор тагига одатда инбред депрессия бўлмаслиги учун ҳар ҳил оила вакиллари жойлаштирилади. Ҳар бир жуфт ўсимликларнинг уруғлари алоқнда-алоҳида териб олинади ва оилалар турли делян- каларда ўстирилади. Энг яхши оилалардан энг яхши ўсимликларнитанлаб олинади. Турли оилаларнинг вакиллари алоҳида изоляторлар тагига яна жуфтлаб экилади (20-расм). 20-расм. Жуфт чатиштириш усулида оилаларни танлаш (схема) Жуфтлаб чатиштириш усули жуфтларни танлаш ва кўп миқдор изоляторлар тайѐрлашни талаб Қилади, шунинг учун бу усул сермехнат бўлиб ҳисобланади. Лекин танлашнинг бу усули ўсимликларнинг депрессияга учрашига йўл Куймайди ва четдан чангланадиган ўсимликларнинг текисланган популяцияларини нисбатан тез етиштириб олишга имкон беради. Download 3.5 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling