Сабзавот экинларидан мўттасил ва юқори ҳосил олиб туришда маҳаллий


Вегетатив йўл билан кўпаядиган ўсимликларни танлаш методлари


Download 3.5 Mb.
Pdf ko'rish
bet39/151
Sana03.12.2023
Hajmi3.5 Mb.
#1806389
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   151
Bog'liq
Сабзавот экинлари селекцияси ва уруғчилиги

Вегетатив йўл билан кўпаядиган ўсимликларни танлаш методлари. 
Вегетатив йўл билан кўпаядиган ўсимликлар кўп ҳол- ларда ирсий жиҳатдан 
анча мураккаб табиатга эга бўлади. Селекция ишида уларга одатда клонларни 
танлаш усули татбиқ, этилади, бу Усул ялписига ва якка тартибда 
ўтказиладиган хиларга бўлинади. 
Клонларни ялпи танлашда дастлабки намуна орасидан бах;о 
‘Натижаларига кўра энг яхши ўсимликлар танлаб олинади ва буларни
вегетатив йўл билан (туганавлари, кузчалари, тишчалари, пиѐзчалари, 
қаламчалари, илдиз иоясининг қисмлари ва бошқаларидан) кўпайтирилади. 
Бир неча ўсимликдан олинган авлодлар бирга экилади.


21-расм. Клонларни ялпи танлаш схемаси 
Кўп қайталаб танлаш ўтказштадиган бўлса, ўсимликлар баҳоланиб, яна 
энг яхшилари танлаб олинади, уларни вегетатив йўл билан кўпайтириб, яна 
умумий участкага экилади ва хоқазо (21-расм). Клонларни ялпи танлаш 
одатда куртаклар мутацияси натижасида пайдо бўлиб қолган номақўл 
ўсимлик формаларини тоза навлардан ажратиш зарур бўлган махалларда 
қўлланилади. 
Клонларни якка тартибда танлашда энг яхши ўсимликлардан олинган 
вегетатив авлодлар (клонлар) алоҳида -алоҳида делянкаларга экилади. 
Сўнгра, товар пишиқлигига етганидан кейин ўсимликлар хўжалик белгилари 
бўйича баҳоланади ва энг яхши клонлардан энг яхши ўсимликлар танлаб 
олинади. Олинган клонлар яна алоҳида делянкаларга экилади (22-расм). 
22-расм. Клонларни якка танлаш схемаси 
Клонларни якка тартибда танлаш уларни ялпи танлашдан кўра 
самаралироқдир. Бунда унча қимматли бўлмаган ўсимликлардан олинган ва 
анча яхши шароитларда ўстирилгани учун яхши ўсимликлар жумласига 
кириб қолган клонларни вақтида яроқсизга чиқариш ва селекция жараѐнидан 
олиб танлаш мумкин. Айни вақтда қимматли куртак мутацияларини ажратиб 
олса ҳам бўлади. 
Селекция жараѐнининг турли босқичларида танлашнинг турли усул- 
амаллари, методлари қўлланилиши мумкин. Олдинига, материал текисланиб 
борган сайин, оилаларни танлашнинг турли методларидан фойдаланилади. 
Ишиинг охирида, яъни нав энди яратилиб бўлган-у, лекин уни кўпайтириш 
зарур бўлган махалда камроқ мехнат талаб қиладиган ялпи танлаш яна 
қўлланилади. Танлапща оилалар ҳар томонлама ўрганилиб, бир-бирига ва 
стандартга, яъни намуна қилиб олинган андозага солиштириб кўрилади. 
Қаноатлантирмайдиган 
оилалар 
яроқсизга 
чиқарилади. 
Оиладаги 
ўсимликпарнинг сони синаб курилаѐтган оилалар сони ва ўсимликларнинг 
улчамлари билан белгиланади. Йирик ўсимликларда уларнинг сони 120-250 
ни, майда ўсимликларда - 150-600 ни ташкил этади. 



Download 3.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   151




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling