Сабзавот экинларидан мўттасил ва юқори ҳосил олиб туришда маҳаллий
Экинларнинг ўзидан чанглана олмаслиги, яъни ўзининг ўзига т5три
Download 3.5 Mb. Pdf ko'rish
|
Сабзавот экинлари селекцияси ва уруғчилиги
Экинларнинг ўзидан чанглана олмаслиги, яъни ўзининг ўзига т5три
келмаслиги асосида дурагай уруғлар олиш. Карам, редиска, турп ва карамдошлар оиласига мансуб бошқа ўсимликларнинг дурагай уруғлари шу асосда олинади. Ўзининг ўзига тўғри келмаслиги ѐки ўсимликларнинг ўз чанги билан чанглана олмаслиги четдан чангланадиган кўпгина ўсимликларда кенг тарқалган. Карамдошлар оиласининг вакиллари ва баъзи бошқа ўсимликларда бу ҳодиса 40 дан ортиқ аллеллари бўлган битта ген томонидан назорат қилиб борилади. Гул чангги номувофиқдиқ яъни ўзи ўзига тўғри келмаслик генининг бошқа аллели таъсиридаги тумшуқчага тушиб колса, у вақтда униб, уруғланишни таъминлаб беради. Шунинг учун нав популяцияси ўзи ўзига тўғри келмасликни юзага чиқарувчи ген аллеллари ҳар ҳил тарзда бирга кўпшлган гетерозиготлардан иборат бўлади. Бош карамнинг бир қанча навларида ўз чанги билан чанглана олмайдиган ва селекщгя ишига яроқли бўлган ўсимликлар 70 фоизгача учрайди. Одатда гуллари ўзидан чангланганида кўпи билан 2-4 та шона, яъни ҳар қўзоқда ҳаммаси бўлиб 6-8 та уруғ ҳосил бўладиган ўсимликлар танлаб олинади. Селекция жараѐни уруршси ўз чангги билан чангланганида юқори даражада уруғ бериш лаѐкатига эга бўлган шоналарни аниқлаб олисщан бошланади. Шоналаш фазасида ўзининг ўзига тўғри келмаслик ҳодисаси хали намоѐн бўлмайди. Олинган биринчи инбрид авлодда ўзи ўзига тўғри келмаслик ген аллеллари бўйича гомозигот ўсимликлар ажратиб олинади ва шоналарини ўзидан чанглатиб, кўпайтирилади. Иккита ѐки бир нечта навларнинг бир неча йил давомида ўтказилган инбридинг иатижасида кўпгина хўжалик белгилари жиҳатидан текислиб олинган, ўзи ўзига тўғри келмайдиган линиялари комбинацион лаѐкати бўйича баҳоланади, бунинг учун улар бир-бири билан чатиштирилади ва олинган дурагайлари тахдил қилиб чиқилади. Уларнинг энг яхши- лари шоналарини ўзидан чанглантириб кўпайтирилади ва дурагай уруғлар олиш учун ишлатилади (28-расм). 28 расм. Ўзи-ўзига тўғри келмаслик ҳодисасидан фойдаланиб, бош карамда дурагай уруғлар олишнинг энг оддий схемаси. Шу мақсадда иккита нав линиялари қайта чангланиши учун навбатлашиб борадиган қаторлар ҳолида экилади. Бир линия ўсим- ликлари бир-бирини уруғлантира олмайди, шунинг учун тумшуқчага тушиб қолган икки линия чангининг аралашмасидан фақат бошқа линиянинг чанги унади, ҳолос, Натижада уруғлар ҳаммаси дурагай бўлиб чиқади. Бувда ишлатиладиган она линия ота линияни қайта чанглай оладиган бўлиши керак. Ана шундагина 100 фоиз дурагай уруғлар олиш таъминланиши мумкин. Download 3.5 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling