Сабзавот экинларидан мўттасил ва юқори ҳосил олиб туришда маҳаллий


Ер участкасини танлаш, дслянкаларни жойлаштириш ва агротехника


Download 3.5 Mb.
Pdf ko'rish
bet50/151
Sana03.12.2023
Hajmi3.5 Mb.
#1806389
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   151
Bog'liq
Сабзавот экинлари селекцияси ва уруғчилиги

Ер участкасини танлаш, дслянкаларни жойлаштириш ва агротехника 
хусусиятлари. Селекция иши учун мўлжалланган ер участкаси рельефи, ер 
ости сувларининг чуқур ѐки юза жойлашгани, ифлосланганининг хили ва 
даражаси жиҳатидан бир текис ва Тупрога бир жиисли бўлиши керак. 
Дастлаб қўйилгаи тажрибапарда бу участкада 5-6 йил бир хил экинларни 
экиб, бир хил агротехникани қўлланиб борилади. Бундай хилннмайдигаи 
бўлса, ер шароити ва бошқаларни, яъни агрофонни бир ҳолипга келтириш - 
текислаб олиш учун тенглаштирувчи экинлар экилади. 
Тенглаштирувчи экиы - тажрибага атаб ажратилган участканинг паст-
балацдлиги, яъни оласини камайтириш, тенглаиггириш мақсадида дон ѐки 
сабзавот экинларини баҳорда сидирғасига экйшдир. Уларни экишдан олдин 
ерга катта дозалардаги органик ва минерал уғитларни бир текис солиб туриб, 
ерпи кузда чуқур қилиб шудгорланади. Селекция ва уруғчилик билан 
шуғулланадиган илмий муассасаларда тенглаштирувчи экинлар ҳар бир 
даланинг ярмига экилади. Келаси йили даланинг шу ярмига селекция ва 
уруғчилик мақсадларида бошқа экин, иккинчи ярмига эса, тенглаштирувчи 
экин экилади. Булгуси тажриба участкасинипг Тупроқ унумдорлиги 
жиҳатидан нечоғлик бир текис ҳолга келганини аниқлаш мақсадида сидирға 


қилиб, қандай бўлмасип бирор экин экиб кўрилади, рекогносцировка 
(разведка) экини деб шуни айтилади. Ҳосилни йиғиб-териб олиш олдидан 
даланинг ҳаммаси майдони бир-бирига тенг бўлган бир қанча элементар 
делянкаларга бўлинади. Шулардан ҳар бирининг ҳосили алоқица-алоҳида
йиғиб-териб олинади. Квадрат ѐки тўғри бурчак доирасида бир-бирига 
тахалиб тур га н ва ҳосилдорлиш бир хил бўлган делянка гуруҳлари 
бирлаштирилади, пайваста майдоп деб шуни айтилади, бу майдонга кейинги 
экиш махалида барча намуналарнинг айрим бир такрорини жойлаштиришга 
ҳаракат хилинади. 
Ҳар бир кўчатхонадаги иав-намупалар сони аниқдаиганидан кейин 
делянка ва кўчатхонанинг улчамлари, уларнинг шакли ва майдонда оладигаи 
жойи белгиланади. Уларнинг майдони намуналарнинг сони ва намунадаги 
ўсимликлар миқдорига боғлиқ. Ўсимликларга парвариш 
ХЙЛИШ 
махалида 
механизация воситаладан фойдаданишга имкон яратиш учун барча 
кўчатхоналарда Ўсимликлар бир хил схема бўйича жойлаштирилади ва 
делян- каларнинг бўйи ҳам бир хил қилиб олинади. Делянкада ундаги 
қаторлар ѐки ленталар сонини, кўчатхонада эса, такрорлар сонини 
ўзгартириш йўли билан керакли экин қалинлигига, яъни ўсим- ликларнинг 
зарур сонда бўлишига эришилади. Делянкаларнинг энг қулай шакли узун 
томони суғориш арикҳари буйлаб жойлаштирилган тўғри тўртбурчак 
шаклидир. 
Делянканинг катта-кичиклиги уруғ олиш учун қимматли ўсимликларни 
етиштириб чиқаришни, уларни етарлича аниқ баҳолашни таъминлайдиган 
намунада 
қанча 
ўсимликлар 
бўлиши 
зарурлигига, 
шунингдек 
ўсимликларнинг озиқланиш майдонига боғлиқ Селекция жараѐнининг турли 
боскиаҳарида, яъни ҳар ҳил кўчатхоналарда делянкадаги зарур ўсимликлар 
сони шу делянканинг майдони ва ўсимликлар қалинлиги билан белгиланади. 
1кв.м майдонга жойлаштириладиган ўсимликлар сони қуйидагича бўлиши 
тавсия этилади: сабзи билан петрушка - 54-95, редиска - 43-71, Шолғом - 27-
48, ловлаги - 21-36, тури - 14-24, бош пиѐз - 18-36, саримсоқ - 21-48, помидор 


- 1,9-5,7, карам - 2-4. 
Тажриба участкаси Тупрогининг унумдорлига ва ундаги бошқа шароитлар 
ҳар ҳил бўлади, шуларни текислаш, баравар қилиб олиш учун ҳар бир иамуна 
бир неча хайтарих (вариант) ҳолида экилади. Қайтарих деб участканинг 
турли қисмларига жойлаштирилган бир номли делянкалар сонини айтилади, 
синалаѐтган намуналарнинг тўла Туплами, мажмуасини ўз ичига оладигаи 
участка қисми эса қайтарма деб аталади. Одатда 2-4 та хайтарих қўлланилади 
ва ишни поѐнига етказадиган масъулиятли босқичлардагина булар 6-8 тага 
етказилади. Қайтарикҳар сони кўпайиб бориши билан делянкадага 
ўсимликлар сони камайиб боради. Ишнинг илк босқичларидан бир мупча 
кечки босқичларига ўтилган сайин ўсимликларнинг умумий сони бир қадар 
ортиб боради. 
Ўсимликлар ўсадиган муҳит шароитлари ва уларга қилинадигаи парвариш 
битта қайтарик доирасида бир хил бўлиши керақ шундапша намуналар 
ўртасидаги тафовутлар фақатгина ирсиятга боғлиқ бўлиб чиқади. Бунинг 
учун битта хайтарих билан банд бўладиган участками квадратга яқин шаклда 
қилиб олинади, ўсимликларни экиш, парвариш Қилиш ва ҳосилини йиғиб-
териб олиш ишларининг ҳаммаси баравар ва бир хилда сифатли қилиб 
бажарилади. Тажриба қўйишда синалаѐтган навларни жойлаштиришнинг 
икки усули қўлланилади: 1) жуфт усул, бунда синалаѐтган икки нав ўртасига 
учинчи - стандарт нав жойлаштирилади. Синалаѐтган навлар кўп вў Тупроқ 
билан рельеф шароитлари жуда ҳар ҳил бўлганида шу усул қўлланилади; 2) 
кўп мартали хайтарикҳар усули, бунда қайтариклар 3-8 та бўлгани ҳолда 
стандартлар синалаѐтган ; чавларнинг 5-10 таси оралаб жойлаштирилади. 
Участка нечоғлик текис қилиб олинган, бараварлаштирилган бўлса, стандарт 
навлар орасидаги масофа шунча кўп ва тажриба қайтарикҳари шунча кам 
бўлади ва аксинча. Тажриба қайтарикҳари участкада бир ѐки бир неча ярус 
қилиб жойлаштирилиши мумкин (29-расм). 
29 расм расм. Тажриба майдонининг схемаси. Синалаѐтган бешта навни 


битта стандарт нав билан бирга жойлаштириш. А - уч қайтарикли; Б - беш 
қайтарикли; В - икки ярусли ва тўрт қайтарикли қилиб жойлаштириш. 
Синалаѐтган тўртта навни иккита стандарт нав билан бирга жойлаштириш: Г 
- уч ярусли ва уч қайтарикли; Д - беш ярусли ва беш қайтарикли қилиб 
жойлаштириш. 
Уч қайтарикда тажриба уч ярусга жойлаштирилади ва бунда делянканинг 
ҳар бир ярусидан битта қайтарик жой олади. Тўртта қайтарикда эса, 
тажрибани икки ѐки уч ярусга жойлаштирилади ва ҳар бир ярусда битта ѐки 
иккита қайтарикли делянкалар бўлади. Тажрибани икки-тўрт ярусда қўйиш 
мумкин бўлмаса, уни битта ярусга жойлаштирилади. 
Экинларни 
тасодифан 
зарарланиш, 
пайқон 
булшццан, 
кушни 
участкаларнинг таъсиридан сақлаш учун бугун тажриба участкасининг гир 
айланаси буйлаб эни 2-3' м келадиган қаторлар ва делянкалар кўринишида 
албатта ихота йўллари (кимоя экинлари) қолдирилади. Участканинг боши ва 
охирги томонида экинлар қатор ораларини ишлаш ва бошқа парвариш 
юмушларини бажариш вақтида тракторларнинг айланиб олиши учун эни кўп 
деганда 6 м келадиган бурилиш йўллари қолдирилади. Тажриба участкаси 
кудудида яруслар оралигидаги йўлкалар белгилаб қўйилади, булар 
кўчатхоналар ўртасидаги чегаралар бўлиб ҳисобланади. Делянкалар, яруслар 
оралигидаги йўлкалар, ихота йўллари ва бошқа тафсилотларни 
жойлаштириш плани маълум кисобдаги масштабда миллиметрли Қоғозга 
чизилади. 
Тажрибанинг аниқдиги участканинг бир текислиги билан бир қаторда 
агротехника ишларининг бир вақтда ўтказилиши ва уларнинг сифатига, 
айникса экинларнинг сийракпигига кўп даражада боғлиқдир. 
118 экса V вақтда кейинги кузатувлар олиб борилмайди, делянка 
майдонининг бир қисми ѐки бутун-бутун қайтарикҳар тажрибадан чиқариб 
ташланади. Делянка участкасидаги ўсимликларнинг ҳакикий қалинлиги 50 
фоизни ташкил этадиган ва бундан кўра камроқ бўлса, бу делянка бутунлай 
тажрибадан чиқариб ташланади. 


Селекция участкасининг Тупроқ-иқлим шароитлари мазкур минтақада кўп 
учраб турадиган шароитлардан катта фарқ кдлмайдиган бўлиши керак. 
Тажриба экинлари хусусида минтақадаги илғор хўжаликлар учун хос бўлган 
юксак агротехника қўлланилиши керак. Бундай агротехника ўсимликларнинг 
ўсиб, ривожланиб бориши учун бир хилдаги шароитларни яратишга 
қарашилган бўлиши лозим. Шунга эришмоқ, учун барча агротехника усул-
амаллари энг яхши, шу билан бирга қисқа муддатларда, бараварига ва бир 
хилда сифатли қилиб бажарилади. Ўсимликларнинг ўсиб, униши учун бир 
хилда яратилган шароитлар синалаѐтган намуналарда ташқи муҳит таъсири 
остида рўй берадиган тафовутларни камайтиради ва ўсимликларнинг ирсий 
тафовутларини яхшироқ, аниқлаб олишга ѐрдам беради. 
Селекция участкасига органик ва минерал ўғитларни у та участканинг 
ҳамма томонига баравар, бир текис қилиб солиш зарур. Шудгорлаш ишини 
ўз вақтида ўтказиш ва бир кунда тугаллаш, ерни эса, булгуси қаторлар 
йўналишига тик тушириладиган қилиб ҳайдаш керак. 
Тўғри экиш нормасига амал қилиш учун ҳар бир намунанинг уруғлари 
пакетларга солинади, бу пакетларнинг сони қайтарикҳар сонига тенг бўлади 
ва уларга қайтарикцинг номери, даланинг тартиб номери, номи, дастлабки 
материалнинг номи, оила ѐки линиянинг номери ѐзиб қўйилади. Уруғлар 
участкада қандай тартиб билан экиладиган бўлса, пакетлар ҳам худди 
шундай тартиб билан яшчикларга жойланади. Пакетлар билан бирга - 
пакетнинг тартиб номери ѐзиб қўйилади ѐрликҳар ҳам яшчикларга солинади. 
Битта синов гуруҳ,ига кирадиган намуналарнинг уруғлари бир кунда экиб 
олиниши зарур, экишни эртасига қолдириш маъқул эмас. Намуналар кўп 
бўлганлиги учун экишда танаффус қилиш зарур бўлиб колса, бундай 
танаффусни қайтарикни экиш тугалланганидан кейин қилиш лозим. Кўчатли 
сабзавот экинлари билан ишлашда синалаѐтган барча намуналарнинг 
кўчатларини бир хилдаги шароитларда ўстириб бориш зарур. Кўчат ва 
уруғлар мазкур минтақада расм бўлган муддатларнинг ўзида экилади ва 
бунда ўсимликларни жойлаштириш хусусида ўша минтақада қабул ВДлинган 


схемага амал қилиб борилади. Борди-ю, ўсимликлар °Датдаги муддатларда 
экилганида уларни кўпайтириб олиш мумкин бўлмайдиган бўлса, ана 
шундагина селекция ишида экиш ўУДДатларини ўзгартиришга йўл 
қўйилади. Бу колда бир йиллик Ўсимликлар пишган уруғ бериши мумкин 
бўлган муддатларда, икки йиллик ўсимликлар эса, она Тупларини саклашга 
олиб ққўйиладиган вақт келғунча етилиб оладиган муддатларда экилади. 
Селекция экимларига қилинадиган барча парвариш ишлари (яганалаш, 
тагини юмшатиш, бегона ўтларни йуқотиш, суғориш , озиқ бериш ишлари ва 
бошқалар) бутун участкада бир вақтнинг ўзида, баравар ва бир хил сифатли 
қилиб ўтказилади, шуща ўсимликларнинг ўсиб, униши шароитларининг бир 
хилиги бузилмайди. 
Ўсимликларнинг ҳосили намуналар пишиб, етклган сайин бир йўла ѐки 
кун марталаб йиғиб олинади. Аввал ажрагиб қўйилади энг яхши 
ўсимликларнинг ҳосили, кейин эса, ҳолганларининг ҳосили йиғиб териб 
олинади.

Download 3.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   151




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling