Сабзавот экинларидан мўттасил ва юқори ҳосил олиб туришда маҳаллий


Download 3.5 Mb.
Pdf ko'rish
bet53/151
Sana03.12.2023
Hajmi3.5 Mb.
#1806389
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   151
Bog'liq
Сабзавот экинлари селекцияси ва уруғчилиги

Назорат кўчатхонаси. Бу кўчатхонада ялпи танлашда истиқболли деб 
текислаб олинган ѐки бирлаштирилган 30-40 оила ва намуналар ўстирилади 
ва райоплаштирилган навлар билан такхослаб, синаб кўрилади. Уларни 
ўрганишда хўжалик-агрономик белгиларига алоҳида аҳамият берилади. 
Ўсимликлар тўрт-олти хайтарикда катта майдонли делянкаларга экилади, 
бунда стандартлар 5-10 намуна оралаб жойлаштирилади. Ҳисоб хилинадиган 
делянканинг майдони редиска учун 2, илдизмевалар ва нўхат учун - 7-10, 
бодринг ва пиѐз учун - 5- 10, эртанга карам учун - 7-5, кечки карам ва 
итузумдошларга мансуб экинлар учун - 10-15 кв.м бўлиши керак. 
Ўсимликлар селекция кўчатхонасида қандай хўжалик белгиларига қараб 
баҳоланадиган бўлса, назорат кўчатхонасида ҳам худди шундай белгилари 
бўйича баҳоланади. Ундаги синов ишлари 2-3 йил олиб борилади. 
Ўсимликларнинг ҳосили делянкалар бўйича аниқлаб чиқилади ва ҳосилнинг 
товар қисми қанча-ю, товармас қисми қанчалиги алоҳида - алоҳида ҳисобга 
олиб борилади. Ҳосилнинг сифати бир ѐки икки қайтарикда олинган 
ўсимликлар бўйича баҳоланади, шу ўсимликлардан энг яхши намуналарни
булардан эса элита ўсимликларни танлаб олинади-да, буларнинг уруғлари 
алоҳида идишга йиғилади. Бу уруғларнинг бир қисмидан қонкурс синовлари 
учун, бошқа қисмидан эса ўсимликларни кўпайтириш учун фойдаланилади. 
Қонкурс (станцион) синов кўчатхонаси. Бу кўчатхонада назорат 
кўчатхонасидан келган энг яхши намуналарга баҳо берилади. Уларнинг 
нечоғлик истиқболли эканлиги аниқданиб, бу ўсимликлар узил-кесил 
баҳоланади-да, шу билан селекция жараѐни поѐнига етказилади. Энг яхши 
намуналар давлат нав синови учун топширилади. Шу билан бир вақтда 
уруғларнинг бир қисми давлат ва ишлаб чиқариш нав синаш ишларини 
ўтказиш учун урукларни жамлаб, захира қилиб қўйиш мақсадида ўсимликлар 
биринчи бор кўпайтириб олинадиган участкаларга, яъни дастлабки 
кўпайтириш участкаларига юборилади. Бу кўчатхонада делянкаларнинг 
майдони, синовлар қайтарикҳари ва техникаси Давлат нав синаш 
ишларидашга яқин бўлади. Делянкалар майдони эртанги карам учун 15 ва 


бошқа навлари учун 21, турп, Шолғом, ловлаги, сабзи ҳамда петрушка 
сельдер учун - 7-10, пиѐз ва саримсоқ учун - 5-10, очиқ ердаги редиска учун - 
3-5, бодринг учун - 25, помидор, бақлажон, қалампир учун - 12-25 кв. м ни 
ташкил этади. Қайтариклар тўрт ва олтита бўлиб, намуналар ва стандарт 
навлар қайтарик доирасида рендомизланган тарзда жойлаштирилади. 
Қонкурс синовида ўсимликларнинг ҳосилдорлиги, ноқулай ташқи муҳит 
омиллари, касалликлар ва зараркунандаларга чидамлилиги билиб олинади
нечоғлик тезпишарлилиги, фазалар орасидаги даврларнинг қанча давом этиб 
бориши, ҳосилининг қанча муддатда нечоғлик баравар етилиши ҳамда мева 
тугишининг хусусиятлари аниқданади; товарлик сифатлари билан истеъмол 
ва технологик сифатлари белгиланади; биокимѐвий таркиби анализ қилиниб, 
асосий морфологик белгилари тасвирлаб берилади. Ҳисобга олиш ва кузатиб 
бориш ишлари, асосан, объектив усуллар билан олиб борилади. 
Қонкурс синовида баъзан дастлабки ѐки кичик синов, асосий синов Ҳам 
тафовўт қилинади. Дастлабки синовда одатда бир неча унтага борадиган 
навлар 1-2 йил давомида синаб борилади, асосий синовда энг яхши бир нечта 
намунага уч йил давомида узил-кесил баҳо берилади. Навларнинг турли 
экологик шароитларда ўзини қандай тўтишини аниқлаш учун экологик ѐки 
станциялараро синовлари ўтказилади. Бунинг учун уруғларни турли 
геофафик минтақаларда жойлашган селекция станцияларига юборилади ва 
ўша маҳаллий шароитларда энг яхши деб хдсоблаб келинаѐтган навлар билан 
бирга қонкурс синови методикаси бўйича синаб кўрилади. 

Download 3.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   151




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling