Сабзавот экинларидан мўттасил ва юқори ҳосил олиб туришда маҳаллий
Ишлаб чиқариш ва давлат нав синовлари
Download 3.5 Mb. Pdf ko'rish
|
Сабзавот экинлари селекцияси ва уруғчилиги
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ишлаб чиқариш нав синови.
3. Ишлаб чиқариш ва давлат нав синовлари
Мамлакатимизда навларни биринчи бор, яъни дастлабки марта, ишлаб чиқаришда ва давпат йўли билан ўрганиш босқичлари бор. Булар дала методи билан ўтказилади ва айни вақтда баъзи белгиларни аниқ билиб олиш учун лабораторияда текшириш усулларидан фойдаланилади. Бунда янги навлар ўзларининг хўжалик белгилари жиҳатидан районлаштирилган навлар билан солиштирилиб, такдослаб кўрилади. Навларни дастлабки марта ўрганиш иши станция синовлари (қонкурс синовлари) кўринишида илмий муассас.алар ва тажриба муассасаларида олиб борилади. Бунда районлаштирилган шу гуруҳцаги навларга солиштириб қурилганида анча яхши бўлиб чиққан навлар ишлаб чиқариш ва давлат синовларига берилади. Ишлаб чиқариш нав синови. Бу синов давлат нав синовини тўлдиради ва нав таснифи юзасидан анча катта материал беради. Ишлаб чиқариш нав синови илмий муассасаси билан хўжалик ўртасцда тузиладиган шартномалар асосида )пгказилади. Илмий муассаса хўжаликни янги нав уруғлари билан таъминлайди ва уруғлар экиладиган участкани (Тупроги минтаха учун хос бўлиб, рельефи билан унумдорлиги жиҳатидан текислаб олинган, аввалгиси билан бир хилдаги бўлган участкани) танлащца, Тупроқди экишга тайѐрлаш, экинни экиш ва парвариш қилиб боришга дойр агротехника чора- тадбирларини ишлаб чикцшда ѐрдам бериб, навни синаш ишига методик жиҳатдан раҳбарлик қилиб боради. Габитуси жиҳатидан ихчам ўсимликлар (илдизмевалар, ниѐз) камида 0,1 га, йирик ўсимликлар (карам, бодринг, помидор) эса камида 0,25 га майдонда ишлаб чиқариш синовидан ўтказилади. Ишлаб чиқариш нав синови учун навни биринчи бор ўрганишда ажратиб олинган. энг қимматли навлардан 2-4 таси танлаб олинади. Шу навлар билан биргалихда районлаштирилган навларнинг етилиши жиҳатидан битта гуруҳга кирадиган, ушбу райоцца кўп экиладиганлари Ҳам стандартлар тариқасида экилади. Тажриба қайтарикҳарсиз ўтказилади. Экинлар энг қулай, яъни оптимал муддатларда экилади ва синов ишлари юксак даражадаги агротехникани қўлланилган ҳолда олиб борилади. Вегетация даврида фенологик кузатувлар олиб борилиб, экинларнинг касалликлар ва заруркунавдаларга чидамлилиги, ҳосилдорлиги ва маҳсулотининг товар сифатлари аниқланади. Ишлаб чиқариш синовида навни албатта иктисодий жиҳатдан баҳолаш талаб этилади, ана шу баҳо навнинг хўжалик учун нечоғлик қимматлилигини ва уни ишлаб чиқариш учун танлаб олиш қанчалик мақсадга мувофихлигини кўрсатиб беради. Бундай баҳолаш иши барча навлар учун ўтказилмасдан, балки ишлаб чиқариш синовида ажратиб олинган энг яхши навлар хусусида ўтказилади. Унинг пировард натижаси 1 гектар ердан олинадиган фойда миқдори билан белгиланади. Ишлаб чиқариш синовининг якунлари бўйича акт тузилиб, уида янги навнинг районлаштирилган навга нисбатан олинган ҳосилдорлиги, жорий этилганида олинадиган фойда миқдори ва навнинг бошқа афзалликлари кўрсатиб қўйилади. Бу актда навни ишлаб чиқаришга жорий этиш ва районлаштиришнинг мақсадга мувофиқдиги хусусида таклифлар берилади. Уни хўжалик ва илмий муассаса вакиллари имзолайди. Ишлаб чиқариш нав синовининг натижалари ва булардан келиб чиқадиган тавсияномалар навни районлаштириш учун асос бўлиб хизмат кйла олмайди. Булар давлат нав синови натижаларига қўшимча материал бўлибгина ҳисобланади ва навни районлаштириш, районлаштирганда ҳам, қайси вилоятлар ва сабзавотчиликнинг қайси йўналишлари учун районлаштириш кераклиги туғрисидаги масалани қўриб чиқишда назарга олинади. Давлат нав синови. Давлат нав синовининг асосий вазифаси навлар ва дурагайларга ҳолисона баҳо бериш, бир қанча хўжалик ва биологик белгилари жиҳатидан энг маҳсулдор ва қимматли бўлганларини хишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришига районлаштириш учун аниқлаб олишдир. Бундай синов навни районлаштириш учун мажбурий бўлиб, маълум Тупроқ ва ихлим шароитларига мослашган навларни тўғри танлаб олиш ва тўғри жойлаштиришга қаратилгандир, чунки навлар тўғри танлаб олиниб, тўғри жойлаштирилгандагина ўзларининг қимматли белгиларини кўпроқ даражада намоѐн қилади ва маҳсулотининг сифати етарли даражада яхши бўлган Юқори ҳосиллар олишни таъминлаб беради. Битта навнинг ўзи минтаханинг турли жойларида, ҳар ҳил шароитларда, аммо ягона методикани, яъни бир хилдаги усул-амалларни қўлланиб туриб, синовлардан ўтказилади, шунда навга анча аниқ баҳо бериш мумкин бўлади. Давлат нав синаш ишларини амалда бажариш вазифаси Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги хошидаги Қишлоқ хўжалик экинлари навларини синаш бўйича давлат комиссиясининг зиммасига юкланган. Бу комиссия давлат нав синовини ўтказиш билан бир қаторда методик хужжатларни ишлаб чиқади, янги навларни жорий этишни тезлаштиришга ѐрдам беради, нав учун муаллифлик хухукини расмийлаштиради. Давлат нав синаш участхаларининг иши устидан назорат олиб бориш, экинлар ва навларни синаш режаларини ишлаб чиқиш, синов участкаларини ва уларда навларни тўғри жойлаштириш устидан назорат олиб бориш, ҳисобга олиш ва кузатувлар ўтказиш ишларини бажариш, ишлаб чиқариш синовини ташкил этиш, давлат нав синаш Участкаларида ўтказилган синовлар натижаларини умумлаштириб, якунлаш ва навларни райоБшаштиришга дойр таклифларни тайѐрлаш ўам шу комиссия вазифалари қаторига киради. Давлат нав синаш ишлари бизнинг мамлакатимизда ҳозир битта нав синаш станцияси (Самарқанд вилояни) ва саккизта нав синаш участкаларида олиб борилади. Сабзавот экинлари бўйича давлат нав синаш участкалари Андижон, Наманган, Бухоро, Хоразм, Сур- хонҳарѐ вилоятларида жойлашган, Тошкент вилоянида эса, учта шундай участка бор. Тошкент вилоянидаги участкаларнинг иккитаси (Кибрай ва Чиноз туманларидаги нав синаш участкалари) очиқ; ерга экиладиган сабзавот экинлари навларини синаш ишларини олиб борадиган бўлса, биттаси (Зангти-ота туманидаги участка) ѐпик ер экинлари навларини синаш ишларини ўтказади. Навларни районлаштиришда ҳар бир нав синаш участкасида ўтказилган синов натижалари иқлими, Тупроги ва ишлаб чиқариш шароитлари жиҳатидан ўхшаш бўлган к;ушни вилоятга ҳам тааллуқли бўлиб ҳисобланади. Давлат нав синаш участкалари жамоа хўжаликларида ҳам ташкил этилади, бу хўжаликлар ер участкалари ва парвариш учун зарур иншоот ҳамда ускуналарни шартномалар асосида ажратиб беради. Уларнинг штатлари катта эмас: мудир ва 2-3 нафар ходимдан иборат бўлади. Жамоа хўжалиги давлат нав синаш участкаси билан тузилган шартномага мувофиқ,, барча дала ишларини бажаради, зарур сондаги ишчилар ва қишлоқ хўжалик техникасини ажратади. Навларни синашга адоқадор бўлган барча ишларнинг хакини хўжаликка Давлат нав синаш комиссияси тўлайди. Давлат нав синаш ишлари тегишли методикалар бўйича олиб борилади, бу методикаларда делянкаларнинг улчамлари, қайтарикҳар сони, ҳисобга олиш ва кузатув ишларининг рўйхати ҳамда ҳар бир экин хусусида ҳаммадан аниқ натижаларни қўлга киритиш учун зарур бўлган бошқа талаблар кўрсатиб қўйилади бўлади. Сабзавот экинлари кичик ва катта делянкаларда давлат синоввдан ўтказилади. Кичик делянкалар тўрт-олти қайтарикли қилиб олинади; майдони: пиѐз, саримсоқ, бодринг учун 50 кв. м, итузумдошлар ва илдизмевалиларга мансуб сабзавотлар учун 80-100 кв. м, карам ва полиз экинлари учун 100-160 кв. м бўлади. Катта делянкалар икки қайтарикли қилиб олинади, майдони - полиз экинлари ва карам учун камида 1000 кв. м ва бошқа экинлар учун камида 500 кв. м бўлиши керак. Тажриба экинлари экиб қўйилади давлат нав синаш участкасининг четларида эни кам деганда 2,5 м келадиган ихота йўллари (химоя йўллари) бўлиши шарт. Тез пишарлиги жиҳатидан ҳар ҳил гуруҳҳарга мансуб навлар орасида ҳам икки қатор ихоталар бўлади (биринчиси - тез пишарлиги жиҳатидан олдинги гуруҳ нави, иккинчиси - кейинги гуруҳ нави ўртасида). Четдан чангланадиган сабзавот экинларининг уруғларини синаш участкаси селекция муассасаларидан ҳар йили, ўзидан чангланадиган экинлар уруғларини синовнинг фақат биринчи йили олади, кейинги йилларда эса, участка ўзидан чиққан ҳосил уруғларини экади. Сабзавот экинлари 3-5 йил давомида давлат нав синовидан ўтказилади. Ҳисобга олиш ва кузатиб бориш ишлари давлат нав синовини кузда тутиб, ҳар бир 5ўсимлик учун алоҳида ишлаб чиқилган методикалар бўйича олиб борилади. Синалаѐтган навлар ҳосилдор- лиги, маҳсулотининг товар сифатлари, вегетация даврининг муддати, касаллихлар, зараркунандалар ва ноқулай ташкц муҳит омилларига чидамлилиги, парвариш ва ҳосилини йиғиб-териб олишда механизм- лардан фойдаланишга яроқлилиги жиҳатидан баҳоланади. Баъзи навлар ўзоқ сақлаб қўйишга ва ҳар ҳил усуллар билан хайта ишлашга яроқлилиги, шунингдек бошқа xÿжaлик ва биологик белгилари жиҳатидан ҳам баҳоланади. Истиқболли навлар махсуддор органла- рининг биокимѐвий ва технологик сифатлари Давлат комиссия- сининг лабораторияларида, хайта ишловчи саноатнинг илмий- текшириш муассасалари ва қорхоналаридаги лабораторияларда баҳоланади. Давлат нав синовида олинган натижаларнинг ҳаммасини нав синаш участкасининг ходимлари йиллик дала дафтарларига ѐзиб борадилар, бу дафтарларнинг махсус формалари ÿxuiani экин гуруҳлари учун ишлаб чиқилган бўлади. Дала дафтарларида ҳар хайси экин бўшича тажриба режаси келтирилиб, хайтарикҳар ва бу хайтарикҳар ичида навларнинг хавдай жойлаштирилиши, ихота ҳарахтзорлар, дунѐ томонлари, нишабнинг хайси томонга ҳарагани, айланма ва ѐн томондаги химоя майдонлари йўлларнинг кенглиги кўрсатиб қўйилади. Уларда тажрибанинг қандай шароитларда ўтказилиши тасвирлаб берилади: участканинг Тупроқ шароитлари, ypyғ ва К)шатларнинг сифати ва уларни ҳозирлаш усул-амаллари, ўғитлар солиниши, озиқланиш майдони ва делянкалар улчами, тажриба 5ўтказилганида бажариладиган ишлар К)фсатиб Х)ўйилади. Барча кузатувлар, ҳисобга олиш ва анализ, яъни тахдил қилишга оид маълумотлар акс эттирилади. Хўар бир делянкада қилинган юмушлар кÿpcaтилaди; районлаштиришга тавсия этиладиган навларнинг ихтисодий самарадорлигига дойр ҳисоб-китоблар келтирилади. Янги нав ўзининг ҳосилдорлиги жиҳатидан мазкур минтахада районлаштирилган стандарт навдан анча устун турадиган, маҳсуло- тининг сифати ва хўжаликда фойдали бошқа белгилари бўйича ундан қолишмайдиган б)ўлса, шунингдек ҳосилдорлиги жиҳатидан, сифати ва бошқа фойдали белгилар жиҳатидан, ÿuia навдан анчагина афзал бўлса, ана шунда давлат синовига топширилиши мумкин. Янги навни давлат синовига топширишда шу нав (дурагай) нинг тегишли экин гуруҳлари учун ишлаб чиқилган, Давлат комиссияси томонидан тасдикданган форма бўйича тузилган таъриф-тавсифи ҳам берилади. ―Навнинг тасвири‖ деб аталадиган шу хужжатда навнинг Хай тариқа етиштириб чиқарилгани, ботаник жиҳатдан хайси оилага мансублиги ва қандай мақсадца ишлатилиши кўрсатилади, станцияда Ўтказилган уч йиллик синовлар натижасида аниқланган xÿжaлик ва биологик белгилари (стандартга нисбатан) айғиб ўтилади, батафсил морфологик баѐни келтирилади, агротехникага талабчан- лиги кўрсатиб қўйилади, энг муҳим ўсимлик органларииинг фотосуратлари илова қилинади. ―Навнинг тасвири‖ билан бирга давлат нав синовини синов даврининг бошидан охиригача яхши сифатли уруғлар билан таъмиштаб боришга дойр мажбурият ҳам кушиб берилади. ―Навнинг тасвири‖ ва шу мажбуриятнома оригинатор- муассасанинг, яъни навни яратган илмий муассасанинг директори ва навнинг муаллифи томонидан имзоланади. Янги навни давлат синовига топшириш махали га келганда илмий- тадқиқот муассасасида навни бошқа нав синаш участкаларида ва ишлабчиқариш шароитларида синаб кўриш учун етарли миқдорда уруғлар бўлиши керак. Нав синаш участкаларининг ҳаммаси уруғларни биринчи йилда ўша нав уруғлари қайси илмий-текшириш муассасасида етиштирилган бўлса, бевосита ўша муасасанинг ўзидан олади. Давлат синовига топшириладиган нав уруғлари ва экиладиган материалнинг албатта тахт бўлиб, тайѐр туриши керак бўлган знг кам миқдори қуйидагича: картошка учун - 50ц, бодринг учун - 50 кг, бош карам, помидор, аччиқ қалампир ва бақлажон учун - 3 кг, карамнинг бошқа турлари учун - 1 кг, механизмлар ѐрдамида териладиган помидор учун - 5 кг, петрушка, сельдер, пастернақ салат, исмалоқ, шовул, брюква, қалампир, спаржа учун - 5 кг, пиѐз учун - 35 кг, саримсоқ, ловлаги, турп, редиска учун - 50 кг, қоюқ қовун, тарвуз учун - 70 кг, ловия учун - 60 кг, нўхат учун - 200 кг. Давлат нав синовидан олинган натижалар юзасидан нав синаш участкаси Давлат комиссияси томонидан тасдикданган форма бўйича ҳар йили ҳисобот тўзади. Бу ҳисобот дала натижалари ҳамда лабораторияда ўтказилган анализларнинг натижалари асосида тузилади ва тажрибани ўтказган ҳамда ҳисоботни тўзган ходим ва нав синаш участкасининг мудири томонидан имзоланади. Ҳисоботда тажриба тўғрисидаги, зқилган материалнинг сифати, тажрибани ўтказиш давомида бажарилган қишлоқ хўжалик ишларининг сифати хакидаги умумий маълумотлар, шунингдек фенологик кузатувлар, ҳосилни ҳисобга олиш ва унинг сифати тўғрисидаги маълумотлар, синовнинг энг муҳим кўрсаткичлари, йилнинг об-хаво шароитлари ва нав ўсим- ликларнининг ўсиб-унишига, маҳсулдорлигига буларнинг таъсири тўғрисидаги маълумотлар келтирилади; навлар атворининг жадвал- ларда акс эттирилмаган хусусиятлари кўрсатиб ўтилади. Бу ҳисоботга навларни ишлабчиқариш синовида олинган натижалар тўғрисидаги актлар илова қилиниб, кўп шб берилади. Ҳисобот навларни районлаштириш ва синовлардан олиб қўйиш тўғрисида нав синаш участкасининг берган таклифлари билан тугалланади: бу таклифларда қайси навларни районлаштиришда қолдириш, қайсиларини қайтадан районлаштириш, қайсиларини давлат синовидан олиб қўйиш зарурлиги кўрсатиб ўтилади. Ҳисоботларни ана шундай таклифлар билан бирга Қиш лоқ хужалих экинлари навларини синаш бўйича давлат комиссиясига топширилади. Давлат нав синовининг натижалари мутахассисларнинг кенгашларида ҳар йили мухоқама хилинади, бу кенгашларда янги нав ва дурагайларни районлаштириш ва истиқболи йўқҳарини районлаштиришдан олиб ташлаш тўғрисида тавсиялар берилади. Қиш лоқ хужалих эхинлари навларини синаш бўйича давлат комиссияси ҳар йили пленум чахиради ва давлат нав синови натижаларини ҳамда навларни районлаштириш ва унча қимматди бўлмаган ҳамда эскириб ҳолган навлар билан дурагайларни давлат синовидан олиб ташлаш тўғрисида давлат нав синаш участхалари ва мутахассислар хенгашининг берган тахлифлари шу пленумда хўриб чиқилади. Бу пленум истиқболли бўлган янги навларни давлат нав синовига хиритиш тўғрисида ҳарорлар ҳам хабул қилади, давлат нав синовининг методикасига хиритилган ўзгартиришлар ва қўшимчаларни тасдихдайди. Пленумнинг барча эхинлар навларини районлаштириш тўғрисидаги ҳарорларини Ўзбехистон Республихаси Вазирлар Махкамаси тасдихлайди. Download 3.5 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling