Сабзавот экинларидан мўттасил ва юқори ҳосил олиб туришда маҳаллий
Download 3.5 Mb. Pdf ko'rish
|
Сабзавот экинлари селекцияси ва уруғчилиги
3. Нав ва уруғ назорати
Нав сифатлари билан экинбоплик сифатлари юқори бўлган уруғларни ишлаб чиқариш Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 29 авгусгдаги ‗Уруғчилик тўғрисида‖ги қонунига, уруғлар ва экиладиган материал хусусида мавжуд бўлган тегишли норматив хужжатлар ва станлартларга хатьиян мувофиқ ҳолда ташкил этилади ва бунда мавжуд методикаларга, ўсимликларни парваришлаш, ҳосили йиғиб олинганидан кейин уруғларини ишлашга дойр минтақа технологияси ҳамда бошқа чора-тадбирларга амал қилиб борилади. Уруғларнинг нав тозалиги устидан олиб бориладиган назорат нав назорати деб, экинбоплик сифатлари устидан олиб бориладигани эса, уруғ назорати деб аталади. Назоратнинг бу иккала тури давлат назорати ва хўжалик ичидаги назоратга бўлинади. Нав назорати. Уруғчилик хўжаликларининг стандартлар билан тасдикданган уруғларни кўпайтириш схемаларига риоя қилиб бори- ши навларни янгилаш, яъни хўжаликдаги навли уруғларни худди ту нав, аммо юқори репродукциядаги уруғларга вақти-вақтида алмаштириб туриш йўли билан таъминланади. Навни янгилаш иши кўпайиш коэффиценти юқори бўлган ўсимликларда бу коэффиценти пастроқ ўсимликлардагига Қараганда бот-ботроқ ўтказиб турилади. Кўпайтириш схемалари бузилганида олинадиган уруғлар нав тозалиги жиҳатидан стандартга жавоб бермайдиган бўлиб қолиши мумкин, шунга кўра уларни навга кирмайдиган, навсиз уруғлар деб хцсобланади. Давлат назорати дала апробацияси, уруғлик экинлар навини аниқлаш учун гуллаши олдидан текшириб кўриш, дурагай уруғлар олинадиган экинларни текшириш, экинларнинг касалликлар ва зараркунандалар билан зарарланган, ҳарантин бегона ўтлар билан ифлосланганини текшириб чиқиш, ердаги нав назорати, навни арбитраж ва лаборатория йўли билан назорат қилиш ишларини ўз ичига олади. Апробация (маъқуллаш) уруғлик ва кўчат олиш учун етишти- риладиган материалнинг тоза навлилигига баҳо беришнинг асосий усулидир. Апробация ўсиб турган ўсимликларни куздан кечириб чиқиш ѐки нав тозалигини ѐ бўлмаса, навга хослигини, шунингдек бегона ўтлар билан ифлослангани, касалликлар ва зараркунандалар билан зарарланганини аниқлаш учун экинлардан намуналар ва апробацион боглар олиш йўли билан ўтказилади. Апробацияни агрономлар - жорий йилда ѐки кўп деганда беш йил илгари махсус курсларни туғитган ва апробация олдидан тегишли йўл-йўриқларни олган апробаторлар ўтказишади. Апробация хужа- ликда уруғчилик учун жавобгар бўлган шахе ва ―Ўзнавсабзавотуруғ‖ бирлашмасининг вақили иштирокида олиб борилади. Апробатор- ларнинг ишини апробация бўйича инспектор назорат қилиб боради. Апробация олдидан эқилган уруғларнинг нав сифатларини таърифлаб берадиган "Элита (суперэлита) уруғлар аттестацияси‖ ва ‗Уруғ гувоқномаси‖ бор-йўқлиги текшириб кўрилади. Булар бўлмаса, пробация ўтказилмайди. Дал ада экинларнинг фазовий изоляциясига нечоғлик амал қилингани аниқданади, экинларнинг жисмоний майдони ва мўлжалланаѐтган ҳосили белгиланади, агротехник тадбирларнинг қандай бажарилаѐтгани текширилиб, экинларнинг ахволига баҳо берилади. Апробация экинларнинг маҳсулдор °рганлари техник етуклик даражасига етиб, апробацион белгилари пайдо бўлган пайтда ўтказилади. Экин навининг тозалигини аниқлаш учун намунага синама у Ўсимликлари (ҳар бир қатордан қаторасига олинадиган ўсимликлар гуруҳи) олинади. Ҳар бир синама ўсимликлари икки гуруўЯ бўлинади: 1) апробация белпиларига эга (жумладан навли) ва хужалих учун қимматли бўлган ўсимликлар; 2) апробация белгилари йўк (ривожланмай ҳолган, усмай ҳолган) ва уларни йўқотган (майиб- мажруҳ зарарланган, говлаб кетган) ўсимликлар. Синамани олишд а аиробацион белгилари аниқ билиниб тургап ўсимликларии 50 Тупга етказиб олинади. Синамалариинг сони уруғликка эқилган экин майдони ва унинг хилига қараб белгиланади (3-жадвал). Дала шароитларида синамаларни майдоннинг диагонали бўйича погонама-погона қилиб, тенг масофаларда жойлашган нухталардан олинади. Анализ натижалари ―Апробатор блоқноти‖га ѐзилади. Экинларнинг ҳарантин текширувидан ўтказилгани апробация актига илова хилинадиган акт билан расмийлаштирилади. 3-жадвал Download 3.5 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling