Сабзавот экинларидан мўттасил ва юқори ҳосил олиб туришда маҳаллий
Download 3.5 Mb. Pdf ko'rish
|
Сабзавот экинлари селекцияси ва уруғчилиги
Уруғликнинг экинбоплик сифатлари. Бу - уруғларнинг экишга ва
сақлаб қўйишга яроқлилик даражасини таърифлаб берадиган хоссаларининг мажмуасидир. Уруғларнинг экишга яроқлилиги уларнинг унувчанлиги, униб чиқиш энергияси, ўсиш кучи, яшаш лаѐкати, оғирлиги, тозалиги ва бошқалар билан таърифланади. Унувчанлик - одатдагича ривожланган нишлар ҳосил қилиб, униб чика олиш лаѐкатидир. Уни маълум муддат давомида ѐки энг яхши шароитларда одатдагича, яъни нормал равишда униб чиққан уруғларнинг ундириш учун олинадиган умумий уруғлар миқдорига нисбати сифатидаги фоизлар билан белгиланади. Уруғларнинг униб чициш энергияси - бу уруғларнинг тез ва ялписига (унувчанликни аниқлашдагидан кўра қисқароқ муддат ичида) униб чика олиш лаѐкатидир. У одатдагича, яъни нормал униб чиққан уруғларнинг фоизлар кисобидаги сони билан белгиланади. Ўсиш кучи - уруғлар нишчаларининг маълум ҳалинликдаги кум қаватини ѐриб чика олиш лаѐкати. Бу кўрсаткич уруғ нишчаларининг дала шароитларида ўзининг устидаги Тупроқ катламини енгиб чика олиш лаѐкатини таърифлаб беради. Яшашга лаѐқатлик - униб чиқадиган ѐки тиним колатида турган тирик уруғлар сонидир. Уни одатда тиним даврини ўтмаган уруғларда, шунингдек уруғларнинг сифатини тезгина тахминан аниқлаб олиш зарур бўлганида текшириб кўрилади. Уруғларнинг тозалиги - асосий экин уруғлари оғирлигининг анализ учун олинган намунага фоизлар ҳисобида ифодаланган нисбати билан таърифланади. Соябопгулдошлар оиласига мансуб кунлар учун у 90-96% га, қовоқдошлар оиласига мансуб экинлар - 97-99% га тўғри келади. Уруғларнинг экишга яроцлилиги - уруғларнинг тозалигини ва «нувчанлигига богаик бўлган бошқа сифатини таърифлаб берадиган кўрсаткич (Х%). Уни мана бу формулага мувофиқ; аниқданади: Х=АВ / 100, бу ерда А - уруғларнинг тозалиги, фоиз ҳисобида; В - уруғларнинг унувчанлиги, фоиз ҳисобида. Уруғларнинг намлиги - уруғлардаги сувнинг аралашмалари бор уруғ оғирлигига нисбатан фоизлар ҳисобида олинган миқдоридир. Бу кўрсаткич уруғ намунаси лабораторияга келганидан кўпи билан икки кун ўтганидан кейин аниқданади ва экин хилига қараб 9-15% ни ташкил этадиган бўлиши керак. Уруғ намуналари огзи бекитилган шиша идишларда келтирилади. Уруғларнинг касалликлар билан зарарлангани, бунда замбуруғли ва бактериал касалликлар кузғатувчиларининг тур таркиби, уруғларнинг нечоғлик зарарлангани аниқданади. Нам камерада ва озиқ муҳитларида текшириш учун мўлжалланган намуналар 200 г оғирликда олинади. Намуна қоғоз пакетга солинади ва қайси партиядан олинган бўлса, ўша партия турган жойнинг ўзида сақланади. Анализ натижалари экиннинг хили ва касаллик кузғатувчиларининг турига қараб зарарланган уруғлар оғирлигининг намунадаги уруғлар умумий оғирлигига нисбати ҳолида олинган фоизлар ҳисобида ѐки 1 кг даги зарарланган уруғлар сони билан ифодаланади. Уруғларга зараркунандалар тушганлиги - намни аниқлаш учун олинган нахмуна бўйича аниқданади. Уруғларга уларнинг ички Қисмига ўтиб оладиган зараркунандалар тушганлигини уруғлар унувчанлиги ва тозалигини аниқлаш учун топширилган намуналар бўйича белгилаш мумкин. Анализ натижалари ичига зараркунандалар ўтган уруғлар оғирлигининг намунадаги умумий оғирлигига нисбатан олинган фоизлар ҳисобида ифодаланади. Уруғларга зараркунандалар тушганлигини текшириб, анализ қилиш ишларини тайѐрлов ташкилотларининг талабларига мувофиқ давлат ҳарантин инспекциялари ўтказади. Уруғларнинг экинбоплик сифатлари ―Қишлоқ хўжалик экинларининг уруғлари. Сифатларини аниқлаш усул-амаллари‖ деган ДАС 12036-85, ДАС 12037-81, ДАС 12038-84, ДАС 12-41-82, ДАС 12042-80, ДАС 12046-85 га мувофиқ аниқданади. Сабзавот экинларининг уруғлари экинбоплик сифатларига қараб биринчи ва иккинчи синфга бўлинади. Уруғларнинг нав сифатлари кдиси соқа стандартлари бўйича аниқданадиган бўлса, ҳар бир экин Уруғанинг ҳар қайси синфга мансублигини кўрсатадиган мезонлар дам худди ўша стандартлар бўйича белгаланади (2-жадвал). |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling