Сабзавот экинларидан мўттасил ва юқори ҳосил олиб туришда маҳаллий
Уруғлик ўсимликларнинг ўсиб-униб бориш шароитлари ва
Download 3.5 Mb. Pdf ko'rish
|
Сабзавот экинлари селекцияси ва уруғчилиги
Уруғлик ўсимликларнинг ўсиб-униб бориш шароитлари ва
касалланиши. Уруғларнинг сифатидаги экологик ва матрикал тафовутлар, уларнинг етилганлик даражаси, уруғлик ўсимликларнинг ўсиб-униб боришидаги шароитлар, қўлланиладиган афотехника, экинларнинг касалликлар билан зарарлангани ва бошқа омиллар ҳосил бўладиган уруғларнинг физик ва экинбоплик сифатларига каттагина таъсир кўрсатади, деб юқорида айғиб ўтилган эди. Ташқи муҳит омиллари ноқулай келиб, ўсимликларнинг ўсиб бориши учун яхши шароитлар бўлмаганида, улар етарлича етилмай қолган, касалликлар билан анчагина зарарланган махалларда экинбоплик сифатлари ва ҳосилдорлиги паст уруғлар ҳосил бўлади. Айни вақтда экинларнинг нав тозалиги юқори бўлиб колавершли мумкин, лекин шунга карамай, уларни навли экинлар қаторидан учириш, яроқ,сизга чиқариш керак бўлади, чунки улардан олинадиган уруғларнинг экинбоплик сифатлари, маҳсулдорлик ва ҳосилдорлик хоссалари кескин камайиб кетади. Ўсимликларнинг ўсиб-униб боришида ноқулай омиллар ва шароитлар қайта-қайта такрорланиб турадиган бўлса, бу - навнинг ирсиятига таъсир ўтказиши ва қимматли хоссаларини ѐмонлаштириб қўйиши эҳтимолдан ўзоқ, эмас. Карам, редиска, пиѐз ва помидорнинг яхши етилмаган уруғлари етилганларига Қараганда кўпроқ нам ютиб, секинроқ буртиши ва секинроқ униб чиқиши аниқланган. Уруғларнинг ѐши улардан униб чиқадиган ўсимликларнинг кейинчалик ўсиб-униб боришига ҳам таъсир қилади. Етилмаган уруғларнинг униб чиқиши бир текис бормайди, бундай уруғлардан олинган кўчатлар ривожланищца ўзоқ вақт орқада қолиб боради. Етилмаган уруғлардан чиққан ўсимликларнинг ривожланишда орқада қолиши эртанги ҳосил миқдорининг камайиб кетишига, помидорда меваларнинг дуруст етилмай қолишига, редиска билан пиѐзда эса, кўпгина ўсимликларнинг яхши ривожланмай қолишига олиб келади. Анча етилган уруғлар экилганида ҳозир айғиб ўтилган экинларнинг ҳосилдорлиги ортади, ҳосилининг товарлик хоссалари эса, яхшиланади. Сабзавот экинлари вирусли, бактериал ва замбуруғли касалликлар билан зарарланади, бу касалликларнинг кўпчилиги уруғлардан ўтади ва навни репродукциялаш вақтида тарқалиши мумкин. Сабзавот ва полиз экинларининг касалликлари икки гуруҳга бўлинади: 1) уруғлар орқали ўтадиган ва уруғларни юкумсизлантиришнинг ишончли у ЛЛ ари хали ишлаб чихилмаган касалликлар. Бундай касалликлар белгиланган меъѐрдан ортиқ, тархалиб кетган махалларда уруғлик экинлари навли экинлар қаторидан учирштиб, яроқсизга чиқарилади; 2) уруғлик экинларга тушганида бу экинларнинг уруғлик қаторидан чиқарилишига сабаб бўладиган касалликлар, лекин бунда ўсимликларнинг шу касалликлар билан неча фоиз зарарлангани албатта аниқданади ва даладаги экинлар тозалаб чиқилади, касал теккан мева ва ўсимликлар ҳосилни йиғиб-териб олиш ва янчиш махалида яроқсизга чиқарилади, касал теккан она ўсимликлар эса, сақлашга қўйиш ва бахррда экиш олдидан олиб ташланади. Бу касалликлар билан зарарланган ўсимликлардан олинган уруғлардан уларга кимѐвий моддалар ва иссиқлик таъсирида тегишлича ишлов берилганидан кейин фойдаланилади. Биринчи гуруҳ касалликлари жумласига қуйидагилар киради: карамда - томир бактериози, альтернариоз, фоммоз, соҳта ун шудринг; сабзида - фоммоз, альтернариоз, бактериоз; ловлагида - соҳта ун шудринг, сил; помидорда - бактериал рақ хора бактериал дог касаллиги, барча вирусли касалликлар; очих ердаги бодрингда - бактериоз, антракноз, ѐпих ердаги бодрингда - антракноз, аскоқитоз, мозаика, бактериоз; нўхатда - аскоқитоз ва бактериоз; ловияда - антракноз ва бактериоз. Download 3.5 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling