Сабзавот экинларидан мўттасил ва юқори ҳосил олиб туришда маҳаллий
Уруғчиликда қилинадиган ҳисоб-китобларнинг умумий тамой-
Download 3.5 Mb. Pdf ko'rish
|
Сабзавот экинлари селекцияси ва уруғчилиги
- Bu sahifa navigatsiya:
- Бир йиллик сабзавот экинларининг экиш нормалари ва уруғ ҳосилдорлиги
Уруғчиликда қилинадиган ҳисоб-китобларнинг умумий тамой-
иллари. Нав ва экинбоп сифатлари Юқори бўлган уруғларни етиштиришда уруғчи-агрономларга бир қанча ташкилий масалаларни хал қилиш ва агротехник режаларни тўзиб чиқишга тўғри келадики, бу нарса экин майдонлари, уруғлар, она ўсимликлар, сабзавот омбор- лари, коп-канор, яшчик ва бошқаларга бўлган эхтиѐжни аниқлаб, ихтисодий жиҳатдан асослаб беришни талаб қилади. Экин майдонлари ва уруғлик материалга бўлган эхтиѐж бир йиллик ўсимликлар учун ўртача уруғ ҳосилдорлиги ва хабул қилинган экиш нормаларига қараб ҳисоблаб чиқилади (5-жадвал). Уруғ олишга мўлжалланган бир йиллик экинлар майдони шундай Ҳисоб қалинадики, тоқи етиштирилган ҳосил зарур миқдорда уруғ олиш учун хўжаликка имкон берадиган булсин. Режада белгиланган Уруғ миқдори хўжаликда сўнгги йилларда олиб келинаѐтган ѐки 5- жадвалда кўрсатилган ўртача уруғ ҳосилдорлишга бўлинади. Бир йиллик экинлар уруғларига бўлган эхтиѐж экин майдонини ўахихий экиш нормасига, яъни уруғларнинг тозалиги билан бир Қаторда унувчанлигини ҳам назарда тутиб белгиланадиган хакдхий экиш нормасига кўпайтириш йўли билан ҳисоблаб чиқилади. Уруғларнинг экишга яроқлиги нечоғлик паст бўлса, экиш нормаси шу нча Юқори қилиб олинади. Хахихий эхиш нормаси уруғлар 100 фоиз унувчан деб олинган махалдаги экиш нормасига хиѐслаб Ҳисоблаш йўли билан аниқданади. 5 - жадвал Бир йиллик сабзавот экинларининг экиш нормалари ва уруғ ҳосилдорлиги Экин Экиш нормаси кг/га Уруғ ҳосилдорлиги кг/га Тарвуз 3-4 100-200 Бақлажон 0,6 400-800 Қовун 2-3 80-160 Нўхат 140-210 1000-1500 Бодринг 4-5 150-250 Қал ампир 1 50-120 Редиска 4-5 600-800 Салат 3 150-400 Помидор 0,4 40-200 Қовоқ 3-5 60 йовия 100-140 800-1500 Уруғликка мўлжалланган икки йиллик экинлар учун талаб этиладиган экин майдонлари Худди бир йиллик экинлар майдони сингари, режалаштирилган уруғ миқдорини ўртача уруғ ҳосилдорлигига булиш йўли билан белгиланади. Биринчи йил ўсимликларининг экин майдони биринчи йил экин майдонининг иккинчи йил экин майдонига бўлган нисбатига қараб аниқданади (6-жадвал). Икки йиллик экинларни экиш учун талаб этиладиган уруғ миқдори Худди бир йиллик экинлар мисолидагидек аниқданади. Иккинчи йилда экиш ва шу мақсадца сақлаб қўйиш учун талаб этиладиган она ўсимликлар миқдори уларни экиш махалида ўсимликларни жойлаштириш схемасини, она ўсимликларнинг ўртача оғирлигини, қишда сақлаб қўйилган ва баҳорги танлаш ўтказилган пайтда бўладиган нобудгарчиликни ҳисобга олган ҳолда аниқлаб чиқилади. Бундай нобудгарчилиқ одатда, 1 га майдонга нисбатан олинган экиш нормасининг 15-25 фоизини ташкил этади. Сабзавот омборларига бўлган эхтиѐж она ўсимликларнинг хажмий оғирлиги, сақлашга ққўйиладиган она ўсимликлар уюмининг баландлиги, орада ҳолдириладиган ўтиш йўлларининг кенг-торлиги, стеллажлардаги тоқчалар сони ва бошқаларга қараб аниқданади. Қишга сақлаб ққўйиладиган она ўсимликларнинг хажми уларнинг сонини билган ҳолда умумий сонини бир куб метрдаги сонига таксим қилиш йўли билан аниқлаб олинади. Сўнгра, уюм баландлиги ѐки стеллаж, ѐ бўлмаса, оқурларда сакданаѐтган она ўсимликлар қавати- нинг қалинлиги, шунингдек стеллажларнинг сонини ҳисоблаб чихиб, она ўсимликлар жо бўла оладиган хахихий сатх юзаси аниқданади. Бунга ўтиш йўлларининг юзаси қўшилади-да, сабзавот омборининг юзаси умуман ханча бўлиши кераклиги билиб олинади. Уруғлар полиэтилен сирилган, хуш чоқ қилиб, каноп билан тиқиб қўйилган каноп хомарда сақланади, бу ҳоллар ер, яъни поддан камида 20 см кўтарилиб тypaдигaíў тахта тўшама устига териб, тахлаб чиқилади. Қоп тахларининг баландлиги: сельдер учун |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling