Сабзавот экинларидан мўттасил ва юқори ҳосил олиб туришда маҳаллий
Нав тозалигини сақлаб боришда танлаш, навларни тозалаш, ва
Download 3.5 Mb. Pdf ko'rish
|
Сабзавот экинлари селекцияси ва уруғчилиги
3. Нав тозалигини сақлаб боришда танлаш, навларни тозалаш, ва
текшириш ишларининг аҳамияни Сабзавот экинлари уруғилигида навнинг қимматли белгилари ва хўжалик учун муҳим биологик хоссаларини сақлаб бориш учун навни танлаш, тозалаб, текшириб туриш, апробация қилиш ишлари ўтказилади. Танлаш. Танлаш уруғларнинг нав сифатларини сахлаб боришнинг асосий усулидир. Четдан чангланадиган экинлар ' Уруғчилигида танлашнинг аҳамияни айнихса катта, чунки бу ўсим-ликлар баъзи хўжалик ва биологик белгилари жиҳатидан кўпинча гетерозигот бўлади. Сабзавот ва полиз экинлари уруғчилигида ялпи танлаш методи қўлланилади - оддий ва яхшиловчи таилаш иншари ўтказилади. Бунда ҳар бир ўсимлик куздан кечирилиб, баҳолаиади ва белгилар мажмуаси бўйича энг яхши деб топилган ўсимликлар уруғлик мақсадлари учун танланади. Белгилари етиштирилаѐтган навга тўғри келмайдиган, говлаб кетган, ривожланмай (унмай) қолган, зараркунанда ва касалликлар билан зарарланган ўсимликлар яроқсизга чиқарилади. Уруғларини иккинчи ва учинчи репродукция га кўпайтириб боришга рухсат этиладиган сабзавот экинлари учун яхшиловчи ялпи танлаш жуда яхши натижа беради. Насл олиш учун элита уруклари эқилган уруғлик ўсимликлар участкасида кузда уларнинг туккан пиѐзлари, илдизмевалари ва бошқалари келаси йил экиш учун ажратилади, кейин уларнинг янги навга типиклари танлаб олинади, яъни она ўсимликлар икки гуруҳга ажратилиб, алоқ,ида-алоқ,ида сақланади. Баҳорда уларнинг ҳар бир гуруҳида яна такрорий танлаш ўтказилади. Бунда биринчи гуруҳ она ўсимликларининг ташқи кўринишигина эмас, балки ички белгилари ҳам куздан кечириб чиқилади. Шу биринчи гуруҳиан етиштирилган уруғлардан иккинчи репродукция уруғларини олиш учун дастлабки материал сифатида фойдаланилади, иккинчи гуруҳи эса, овқатта ишлатиладиган маҳсулот олиш учун экилади. Бир йиллик экинлар (қовоқдошлар, итузумдошлар) уруғчилигида қўлланиладиган яхшиловчи ялпи танлашда кейинчалик кўпайтириладиган уруғларни олдин танлаб қўйилган энг яхши ўсимликлардан олинади. Бундай ўсимликлар танланганида улар ѐрликҳар ѐки козидчалар билан белгилаб қўйилади. Сабзавот экинларида модификацион ўзгарувчанлик кучли намоѐн бўлиб туради, шу муносабат билан бу экинларда ўтказиладиган танлашнинг самарадорлиги кўп жиҳатдан уруғлик ўсимликларни парвариш к;илиш шароитларига боғлиқ. бўлади. Шу сабабли ўсимликларнинг ўсиб-униб бориши учун энг қулай ва бир текис шароитларни яратиш селекция жараѐнидагина эмас, балки уруғлик ўсимликларни етиштиришда ҳам катта аҳамиятга эга. Download 3.5 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling