Сабзавот экинларидан мўттасил ва юқори ҳосил олиб туришда маҳаллий
Download 3.5 Mb. Pdf ko'rish
|
Сабзавот экинлари селекцияси ва уруғчилиги
Участкани танлаш ва алмашлаб экиш. Уруғлик экинларнинг ўсиб-униб
бориши ва экинбоплик ҳамда нав сифатлари юқори бўлган уруғлар шаклланиши учун энг қулай шароитларни юзага келтиришда участкани тўғри танлаш ва алмашлаб экишга риоя қилиб бориш муҳим аҳамиятга эга. Уруғлик экинлар учун участка танлашда экинларнинг биологик хусусиятлари, уларнинг касалликлар ва зараркунандалар билан нечоғлик зарарланиши, Тупроқ унумдорлиги, жой рельефи, фазовий изоляцияга риоя қилиб бориш зарурлиги, экинларни суғориш шароитлари ва бошқа омиллар ҳисобга олинади. Озиқ-овқат мақсадлари ва уруғлик учун экиладиган экинларнинг талаблари кўпинча бир-бирига мос келмайди. Чунончи, овқатта ишлатиладиган карамни ер ости сувлари саѐз жойлашган ерларга экиш маъқул, уруғлик карам учун эса, бундай ерлар секинроқ қўриб борадиган бўлганидан, унча тўғри келмайди, чунки бу экинни имкони борича эрта муддатларда экиш керак бўлади. Редискада экин экилганидан бошлаб илдизмеваси ҳосил булгунича орадан 30-90 кун ўтадиган бўлса, етилган уруғларини олиш учун орадан 150-170 кун ўтиши керак бўлади. Уруғлик экинлар етиштириладиган участкаларни ўсимликларнинг вегетация даври қанча давом этиши ва улар ўз ривожланишининг турли даврларида нималарга мухтож бўлишини ҳисобга олиб туриб танлаш керак. Бодринг билан кабачкида уруғ олиш учун кук мевалар етиштиришдагига қараганда кўпроқ иссиқлик ва ўзоқроқ давр керак бўлади, демак бунда ҳам шу ўсимликларни етиштириш учун турли участкаларни танлаш керак. Уруғлик экинларни алмашлаб экишнинг ихтисослаштирилган схемалари билан умуман сабзавотларни алмашлаб экиш схемаларини йШЛа б чиқишнинг агротехник гамойиллари асосан бир хил. Шу билан бирга Тупроқ озуқасига талабчан уруғлик экинларни Тупроқда ўсимликлар учун қулай шаклдаги озиқ моддаларнинг тупланиб хуришига ѐрдам берадиган экинлардан кейин экиш имконияти ҳисобга олинади. Иккинчи йил уруғлик экинлари учун Тупроқци куздан бошлаб тайѐрлаб, унга органик ва минерал ўғитларни солиб қўйиш зарур. Товар маҳсулот етиштиришга мўлжалланган ва уруғлик олиш учун экиладиган битта экиннинг ўзини битта далада ѐки алмашлаб экишнинг кўтни далаларида, шунингдек икки йиллик экинларни уларнинг уруғлик учун эқилган ўсимликлари билан ѐнма-ѐн қилиб жойлаштириш ярамайди, чунки уларнинг касалликлари билан зараркунандалари бир хил, буларга қарши кўраш муддатлари эса, ҳар ҳил бўлади. Экинлар шу тариқа жойлаштириладиган бўлса, мазкур экинлар учун хос бўлган зараркунанда ва касалликлар кўплаб тарқалиб кетиши мумкин. Бундан ташқари, биринчи йил экинларида гул чиқарган ўсимликлар пайдо бўлиши ҳам мумкинки, булар иккинчи йил ўсимликларини чанглайдиган манба бўлиб хизмат қилади ва навнинг биологик ифлосланишини кучайтиради. Уруғлик экинларни алмашлаб экишда экин навлари билан экин турлари ўртасида фазовий изоляция бўлишига риоя қилиш зарур. Битта экиннинг ўзини битта участкада босим икки йил жойлаштириш ярамайди, чунки ҳосилни йиғиб олиш пайтида тўкилиб қолган уруғлар қишлаб қолиб, келаси йили униб чиқиши ва етиштирилаѐтган нав ўсимликлари билан чатишиб, биологик ифлосланишни кучайтириши мумкин. Битта алмашлаб экиш даласида, одатда, битта экинни етиштириш керак. Битта далада иккита экинни етиштириш зарур бўлганида улар бир хилдаги технология билан парвариш қшшб бориладиган экинлардан иборат бўлиши лозим. Тупроқ унумдорлигини ошириш, касалликлар ва зараркунандалар тарқалишига йўл куймаслиқ бегона ўтларни камайтириш учун уруғлик экинларни алмашлаб экишга кўп йиллик ўтларни жорий этиш катта аҳамиятга эга. Агротехника чора-тадбирлари. Уруғлик экинларни етиштириш шароитлари ва уларга қўлланиладиган агротехника уруғларнинг экинбоплик ва ҳосилдорлик сифатларига каттагина таъсир ўтказади. Уруғлик экинларни етиштиришда агротехника чора-тадбирлари Тупроқ-иқлим шароитлари ҳамда ўсимликларнинг биологик х усусиятларини ҳисобга олган ҳолда бажарилиши керак. Уруғликка экиладиган бир йиллик экинларнинг агротехникаси озиқ- ;°вкат мақсадларида етиштириладиган экинлар агротехникасидан деярлифарқ қилмайди. Бироқ, озиқ-овхат мақсадларига мўлжалланган экинлар эхтиѐжга қараб турлича муддатларда экиладиган бўлса, уруғликка етиштириладиган экинлар уруға обдон етилиб олинш ва ҳосили юқори бўлиши учун мумкин қадар эрта муддатларда экиб олинади. Икки йиллик экинларни етиштиринща экиш муддатлари шундай бўлиши керакки, тоқи она ўсимликлар сақлашга ққўйиладиган вақтга келганда уларда нав белгилари яхши билиниб турадиган, маҳсулдор органлари яхши шаклланиб олган булсин, шунда нав учун типик ўсимликларни сахдаб қўйишга ажратиб олиш осон бўлади. Уруғликка эқилган бир йиллик экинларнинг озиқланиш майдони ва уларни жойлаштириш схемалари озиқ-овхат мақсадҳарида экиладиган экинлардаги билан одатда бир хил бўлади. Уруғ олишга мўлжалланган икки йиллик ва кўп йиллик экинлар, уларнинг озиқланиш майдони биринчи йил ўсимликларидан кўра каттароқ бўладиган қилиб экилади. Уруғлик экинларни етиштиришда нав тозалигини сақлаб қолиш учун механик; ва биологик ифлосланишга ҳарши кўрашишга алоҳида эътибор берилади. Бунинг учун алмашлаб экишда ишлаб чибўлган чоралардан ташҳари ѐт аралашма тушиб қолишига йўл куймайдиган Ҳамма агротехника чора-тадбирларига амал хилинади ва яширин ҳолатдаги аралашмаларни маълум қилиб хуядиган шароитлардан фойдаланилади. Уруғларни экиш вақтида экиш механизмларида олдинга экин уруғларининг ҳолдикҳари бор- йўқлиги текшириб кўрилади. Кўчатидан етиштириладиган экинларда аралашмаларни баъзи ҳолларда баргларининг шакли ва ранггига қараб ажратиб олса бўлади. Экинбоп ва нав сифатлари Юқори бўлган уруғ олиш учун ўсимликлар касалликлари, зараркунандалари ва бегона ўтларга ҳарши кўраш олиб бориш муҳим аҳамиятга эга. Булар нечошик зарарлилишга қараб ҳарантин ва ҳарантинмас деган хиларга бўлинади. Ҳарантин зараркунанда в.а касаллиютар билан зарарланган ўсимликлар топилганида буни ҳарҳол ўсимликлар ҳарантини бўйича давлат инспекциясининг жойлардаги хишлоқ хўжалик органларига маълум хилинади. Уруғлик экинларда ҳарантин бегона ўтлар топилганида ҳам Худди шундай хилинади. Уруғлик учун эқилган экинларда ҳарантин зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтлар бўлишига йўл куйилмайди. Шунинг учун бу хилдаги зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтлар билан зарарланган участкалардан олинган уруғлардан фойдаланиш масаласи уруғлар анализ хилиниб, сифати текшириб қурилганидан кейин ўсимликлар ҳарантини бўйича давлат инспекцияси томонидан хал хилинади. Ҳарантинмас зараркунандалар ва касалликлар аниқланган махалда уларга ҳарши тегишли чоралар кўрилади. Кузғатувчилари уруғлар орқали ўтадиган касалликлар йўл ққўйиладиган меъѐрдан ортиқ тархалган бўлса, уруғликка эқилган экинлар элита ѐки навли экинлар қаторидан чиқарилади. Борди-ю, зарарланганлик даражаси катта бўлмаса, уруғликка эқилган экинлар навли экинлар қаторидан чиқарилмайди, лекин бунда улар касал теккан ўсимликлардан тозаланиши ва юкумсизлантирилиши шарт. Уруғлик экинларга тушган бегона ўтларни ўз вақтида йўқ қилиш уруғ ҳосилини ошириш ва уруғларнинг экинбоп ҳамда маҳсулдорлик сифатларини яхшилашда муҳим роль уйнаш билангина ҳолмайди. Бу, аввало, навларнинг биологик ифлосланишини камайтирадиган чорадир, чунки кўпгина бегона ўсимликлар, етиштирилаѐтган экиннинг ѐввойи аждодлари экиб қўйилган нав билан осонгина чатишиб, уни ифлослантиради. Шу муносабат билан экишар орасидаги бегона ўсимликларгина эмас, балки фазовий изоляция доирасида жойлашган хушни участкалардаги бегона ўтлар ҳам йўқ қилиниши зарур. Шу билан бирга бегона ўсимликларни йуқотиш ишлари улар хали гулга кирмасдан илгари ўтказилиши керак. Уруғлик материалнинг нав тозалигини сахдаб қолишга оид чоралар мажмуасида касал теккан ва зараркунандалар билан зарарланган, ѐрилиб кетган она ўсимликларни олиб ташлаш, ҳосилни йигаш, тозаловчи ва сараловчи стол ҳамда машиналарда ишлаш пайтида аралашиб ҳолган бошқа нав ва дурагайларни йўқотиш, шунингдек кам ҳосил берадиган, мажмагил ўсимликларни олиб ташлаш ҳам маълум аҳамиятга эга. Download 3.5 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling