Сабзавот экинларидан мўттасил ва юқори ҳосил олиб туришда маҳаллий
Download 3.5 Mb. Pdf ko'rish
|
Сабзавот экинлари селекцияси ва уруғчилиги
Селекциясининг ютуқҳари ва йўналишлари.Ўрта Осиѐ экологик-
географик гуруҳига мансуб жайдари тарвуз навлари турли-туман цопуляциялардан иборат бўлиб, булар учун мевасининг йирик ва £хиш сақланадиган, этининг дағал бўлиши ҳарактерлидир. Тарвузнинг илмий селекцияси Ўзбекистонда 1925 йили Бутуниттифоқ ўсимликшуиослик институтининг тажриба станциясида проф. К. И. Пангало ва шоғирдлари томонидан бошланган. Бу селекционер олимлар ўзбеқ туркман, шимолий навказ, астрахан, шимолий хитой популяциялари ва америка намуналаридан аналитик селекция йўли билан 1955 йилгача 11 навни етиштириб чиқардилар в а районлаштирдилар. Улар томонидан етиштирилган навлардан Ўзбекский 452, Хайитдора, Мраморный деган навлар ҳозиргача районлаштирилган ҳолда долиб келмоқда. Ўзбекистон сабзавот-ҳартонжа станциясида жайдари популяция- дан аналитик селекция йўли билан 1949 йили Кузивой 30 нави ва Шимолий Навказ намунасидан Қороль Куби 92 деган нав етиштириб чиҳарилиб, районлаштирилди, булар ҳозиргача эқилиб келмоқда. 1957 йили ―Сортсемовошч‖ бирлашмасининг Самарқанд вилоят бўлими томонидан жайдари популяциядан етиштириб чиқарилган Самарқандский белий деган нав районлаштирилди. 70-йилларда Ўзбекистон сабзавот-полиз экинлари ва картошка- чилик илмий текшириш институти хорижий навдан танлаш йўли билан Совга деган навни яратиб, районлаштирди, Ўзбекистон лалмиқор дехдончилик институти эса, худди шу йўл билан Лалмиқор Кузивой, Од дўзивой ва Тезпишар навларини, дурагайлаш методи билан эса, - Спўтник навини етиштириб чиҳарди. Кейинги йилларда Ўзбекистон сабзавот-полиз экинлари ва картошкачилих илмий-текшириш институти Гулистон туманига ҳарашли жайдари намунадан Гулистон навини (1984) ва дурагайлаш методи билан Дилноз навини, Тошкент Давлат аграр университета эса, танлаш методи билан Ўринбой навини етиштириб, районлаштирди (1997). 1998 йилгача Ўзбекистон Республикасида 12 та тар вўз нави районлаштирилган, шулардан 1 таси жайдари (Тожикистондан келтирилган Мозаичний нави), 1 таси бошда жойлардан олиб келинган (Красноҳар ўлкасинииг Необичний нави) бўлиб, 10 таси ватанимизда селекция йўли билан етиштирилган навлардир, буларнинг 6 таси (Ўзбекский 452, Мраморний, Хаитдора, Кузивой 30, Гулистон, Ўринбой навлари) танлаш методи билан, 2 таси (Спўтниқ Дилноз навлари) эса, дурагайлаш методи билан яратилган. Мамлакатимизда тарвуз селекциясининг энг муҳим йўналиши ҳосилдорлиги жиҳатадан мавжуд навлардан 20-30 фоиз устун турадиган ва меваларининг таркибидаги дуруд моддалар, дандлар ҳамда витаминлар кўп, эти ширадор бўладиган юдори мадсулдор, касаллидлар ва зараркунандаларга чидамли навларни етиштириб чиқаришдир. Мамлакатимизда тарвуз экини ўсимлик касалликларидан фўзариоз, ун- шудринг, илдиз чириш касалликлари ва баъзи вирусли касалликлар билан кўпрод зарарланади. Шу муносабат билан экинларнинг бу касалликларга чидамлилигини оширишга қаратилган селекция тарвуз селекцисининг муҳим йўналиши бўлиб ҳисобланади. Бир йўла бир неча касалликларга чидамли бўлган навларни яратиш айнидса муҳим. Лалмиқор дехдончилик шароитларида етиштиришга яроқли бўлган дургодчиликка чидамли навларни етиштириб чиқариш ҳам диддатга сазовордир. Тарвуз устида олиб бориладиган селекция ишининг муҳим йўналишларидан бири, худди довун селекциясидаги каби, ҳосили тез пишиб, мевалари транспортда ташишга яхши бардош берадиган цавларни яратиш, мевалари ўзоқ; турадиган ва олисга олиб борса бўладиган кеч пишар навларни етиштириб чиқариш, экин парвариши ва ҳосилии ўзиш ишларини механизмлар ѐрдамида бажаришга имкон берадиган палаги калта навларни яратишдир. Тарвуз селекциясининг муҳим вазифаларидан бири меваси жуда лаззатли бўладиган Юқори ҳосилли биринчи авлод гетерозис дурагайларини олишдир. Бизнинг шароитларимизда мевасининг шакли ҳар ҳил бўлган, шунингдек тезпишарлиги, морфологик белгилари ва келиб чиқиши жиҳатидан фарқ қиладиган навлар чатиштирилганида гетерозис натижаси ҳаммадан яхига бўлиб чиқиши аниқланган. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling