Сабзавот экинларидан мўттасил ва юқори ҳосил олиб туришда маҳаллий
Download 3.5 Mb. Pdf ko'rish
|
Сабзавот экинлари селекцияси ва уруғчилиги
3. Қовоқ
Ботаник таснифи, морфологик ва биологик хусусиятлари. Қовоқ 4 кенжа туркум ва 25 тўрни ўз ичига оладиган Cucurbita L. туркумига киради. Мамлакатимизда экиладиган қовоқҳар ҳар ҳил морфологик ва хўжалик-биологик белгиларга эга бўлган қуйидаги учўга турга киради. 1. Қаттщ пўстли ѐки оддий цовоц - С. pepo L. var. citrul. Поялари анча қиррали бўлиб, эгатчалари бор, барглари тўқ яшил, учи ўткирлашиб келган, беш япроқди. Барглари, поялари ва мева бандлари каттик тиканавчалар билан копланган. Крвоқдинг бу тури узун палакли ўсимликларни ҳам, калта палак чиқариб, Тупли бўлиб ўсадиган ўсимликларни ҳам ўз ичига олади. Мевалари бошқа турларнинг меваларига Қараганда майдароқ, кўпинча тухумсимон шаклда, саргаш-заргалдоқ ѐки оч сариқ тусда, йўл-йўл наҚиш и бўлади. Мевасининг шакли ва катта-кичиклиги жиҳатидан бир-биридан ўралиб турадиган жуда кўп навлари бор. Мева банди жуда қиррали, призматик шаклда. Мевасининг эти сертола, бошқа турлардан кўра дағалроқ. Қаттиқ пўстли қовоқ тўртта кенжа тўрни ўз ичига олади: узун палакли қовоқ - ssp. pepo (палаги узун бўладиган асосий навлари ва узун палакли кабачки); палаги калта ѐки Тупли қовоқ -ssp. levicunlis (кабачки, патиссон, кийшик бўйин ѐки крукнеки); манзарали қовоқ ssp. polimorfa, ѐввойи ҳолда ўсувчи қовоқ - ssp. faxbana. Йирик мевали қовоқ - С. maxima Duch. lina Alef. Поялари цилиндрсимон, тукли, думалоқ, жуда узун. Барглари яшил, йирик буйраксимон ѐки сал уйикди. Мевалари йирик шарсимон ѐки ясси тортган, гоқо чўзиқроқ бўлиб, пўсти юмшоқ ва ҳар ҳил рангли. Эти кам толали, юмшоқ. Қаттиқ пўстли қовоқка Қараганда бир мунча кеч пишар. Тўртта кенжа тўрни ўз ичига олади: эски дунѐ ковога - ssp. maxima (экиладиган навлари); америка ковош - ssp. americana (анча тез пишар, палаги узун ва жуда каттик тўқлар билан когшанган); хитой KOBOFH - ssp. furbankurbus (саллага ухщаш шаклда майда ва ўртача мева қиладиган нимжон ўсимликлар), ѐввойи ҳолда ўсувчи қовоқ - ssp. andreara. 2. Мускат цовоц - С. moschata Duch. Поялари ва баргларининг бандлари думалоқ-қиррали, мева банди эса қиррали бўлиб, мевага томон кенгайиб боради. Барглари салгина уйилган, беш япроқди ѐки буйраксимон, томирлари орасида оқ догаари бор. Бу турга мансуб ўсимликларнинг ҳаммаси узун палакли. Меваси шакли, катта- кичиклиги ва ранги жиҳатидан ҳар ҳил; чўзиқ шакдда бўлиб, ўртаси торайиб келган, пушти-жигарранг ѐки сариқ тусга кирган майда ва ўртача мевалари кўпроқ учрайди. Мевасининг эти заргалдоқ тусда, мушк хидли, зич, майин. Росмана экологик-географик типлардан иборат бўлган олтита кенжа тўрни ўз ичига олади: туркман KOBOFH - ssp. noghuta (мевалари чўзиқ шаклда бўлиб, суст сегментланган); япон KOBOFH - ssp japónica (мевалари дағал сегментланган, жуда буришган ѐки эгатчали); Мексика KOBOFH - ssp. mexicana (меваларининг пўсти ѐгочсимон бўлиб, эти югасд, упсимон, ширин); Колумбия KOBOFH - ssp. columbiana (мевалари қалампирнусха); шимолий америка KOBOFH - ssp. boreali americanica (мевалари майда ва ўртача катталикда бўлиб, шакли ясси шаклдан тортиб то цилиндрсимон шаклгача боради) ва хинд KOBOFH - ssp. indica (мевалари жуда йирик очиқ рангли, шарсимон ѐки тухумсимон шаклда) шулар жумласидандир. Шу уччала тўрнинг ҳар бир кенжа тури бир неча тур-хиларни ўз ичига олади, уларга ўзларининг тарқалиш ареали ѐки мевасининг шаклига қараб ном қўйилади. Экиладиган қовоқ навлари яхши ривожланиб, тезгина кучли ер устки қисмлари ва илдиз системасини Ҳосил қил ад и. Download 3.5 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling