Сабзавот экинларидан мўттасил ва юқори ҳосил олиб туришда маҳаллий
Download 3.5 Mb. Pdf ko'rish
|
Сабзавот экинлари селекцияси ва уруғчилиги
ланишнинг ўз-ўзидан идора этилиши хосдир, бундай шоқланишнинг уч
хили бўлади: 1. Поясининг учки кўртаги устунлик қилиб, босиб тургани учун шоқланиш тўхтаб қолади ва ўша куртак чимдиб олиб ташланганидан кейин шоқланиш бошланади (Динзо-си нави); 2. Бош поясида бир йўла бир нечта Тугунча ўсиб бориши натижасида шоқланиш тухталиб қолади. Бош поясининг ҳосили йиғиштириб олинганидан кейин шоқланиш бошланади (Эстафета, Сюрприз, Апрелский, Зозуля ва бошқа навлари); 3. 2-3 бугам ҳосил бўлганидан кейин ўсишни тўхтатиб қўядиган охирги (детерминант) типдаги шоклар чиқиши ҳисобига шоқланиш чекланиб қолади; бу хилдаги навларда бош поянинг ўсиши нисбатан барвақт тўхтайди. Барги бандли, яхлит, барг пластинкасининг шакли, катта-ки- чиклиги ва хирхдлганлиги навига қараб ва битта ўсимликнинг ўзида анча ҳар ҳил бўлади. Дастлабки барглари кичикроқ ва нисбатан дум ал оқ шаклда бўлиши билан ажралиб туради. Учинчи-тўртинчи ва кейинги барг хултикҳарида урғочи гуллар ҳосил бўлади. Бодринг меваси кўп уруғи қовоқча бўлиб, 8-10 кунлик етилмаган кук мева ҳолида овхатга ишлатилади. Кук мевалари катта-кичиклиги (3-70 см), оғирлиги (20-300 г), шакли, тузилиши, ранги (оқ тусдан тух яшилгача), юзасининг текислиги (текисдан то ховургали ва тиканав думбоқчали юза) жиҳатидан бир-биридан фарқ қилади. Тўқлари (тиканавлари) оддий, мураккаб ва аралаш, оч жигарранг ва хора тусли бўлиши мумкин. Қора тукли мевалари тез саргаяди. Бодринг навлари тахир маза берадиган кукурбитацинлар деган моддаларни нечоғлик ўзида Туплаб бора олиши жиҳатидан ҳам бир-биридан фарқ қилади. Мевалари ва барглари, фақат баргларининг ўзи тахир бўладиган, шунингдек кукурбитацинларни Туплай олмайдиган навлари бор. Гуллаши ва мевалар шаклланишининг биологияси. Бодринг эрхах ва урғочи гуллар чиқарадиган бир уйли ўсимликдир. Гулларининг ҳаммаси беш бўлакли, гултожи оч сариқ рангда бўлиб, гилдираксимон шаклда. Эркак гуллари шода тарзидаги Тўпгулга Туп ланган. Уларда 5 тадан чангчи бўлиб, буларнинг 4 таси бир- бирига қўшилиб кетган. Урғочи гуллари якка-якка, гоқида 2-3 тадан бўлади. Бу гулларнинг иккита икки паллали тумшуқчаси бўладиган Уруғчиси уч уяли, пастки Тугунчадан ташкил топган уясида 4-5 та т Ухум хужайра бўлади. Бизнинг тадқиқотларимиз Ўзбекский 740 деган жайдари бодринг навида эркак гуллар ўсимлик ниҳоллари униб чиққан пайтдан ҳисоблаганда 35-40 кун, Маргеланский 822 деган навда эса, 50-55 кун ўтгач очила бошлашини кўрсатиб берди. Урғочи гуллар эркак гулларга Қараганда 6-7 кун кейин очилади. Эркак ва урғочи гулларнинг ўсимлик Тупининг турли қисмларида жойлашиши бир хил эмас ва поясидан юқори кўтарилиб борган сайин уларнинг нисбати урғочи гуллар фойдаси томон ўзгариб боради. Ўсимлик Тупининг гуллар ҳаммадан кўп бўладиган 3 қисми тафовўт қилинади: биринчиси - бош поянинг пастки қисми, бунда фақат эркак гуллар бўлади; иккинчиси - поя ва новдалар (шоклар) нинг ўрта қисми, бу ерда эркак ва урғочи гуллар очилади; учинчиси - бош поя ва ѐн шокларнинг устки қисми - бу жойда асосан урғочи гуллар бўлади. Катта-кичиклиги ва фертиллиги жикатидан битта ўсимликда тўрт хил эркак гуллар бўлади: буларнинг биринчи хили юксак даражада (97-98% гача) фертил чанги бўладиган энг йирик гуллардир. Булар новданинг биринчи қадимида туғилади ва ўсимликлар эндигина гулга кираѐтган ва ялписига гуллаган даврда очилади. Гулларнинг иккинчи хили ҳам юксак даражада фертил чангли йирик гуллар бўлиб, ўсимлик қийғос гуллаган даврда новданинг иккинчи қисмида очилади. Учинчи хили ўсимликлар қийғос гуллаган даврда новданинг иккинчи қисмида пайдо бўладиган майда гуллардир. Тўртинчи хили эса, гуллаш даврининг охирларига келиб учинчи қисм новдаларининг учки томонида пайдо бўладиган майда стерил гуллар. Хрзир айғиб ўтилган иккала бодринг навларида эркак гуллар боя кўрсатилган ўсимлик Тупи кдемларининг асосан биринчиси билан иккинчисида, урғочи гуллар эса, иккинчиси билан учинчисида очилади. Эркак ва урғочи гулларнинг ялпи очилиш вақти бир- бирига тўғри келади. Ўзбекский 740 навдаги бир Туп ўсимликда 185-218 та эркак ва 65-75 та урғочи гуллар пайдо бўлса, Маргиланский навидаги ўсимликда тегишлича 182-212 ва 50-60 та гул пайдо бўлади. Эркак ва урғочи гулларнинг нисбати ўсимлик онтогенези мобайнида ўзгариб боради. Ўсишни идора этувди гидрел ва кампозан моддаларини ишлатиб, бодринг ўсимликларида эркак гуллар тугилишини кечиктириш ва урғочи гуллар тугилишини тезлаштириш м ум кин. Бодринг хашаротлар ѐрдамида чангланадиган, яъни энтомофил ўсимликдир. Бу ўсимликни чанглатадиган асосий хашарот асал арилардир. Лекин бодрингнинг чанпганишида бошқа хашаротлар, жумладан чумолилар ҳам иштироқ этади. Чанг доналари йирик бўлади - диаметри 62-66 мкм келади. Энг йирик чанг доналари новдаларнинг ўрта қисмида юзага келадиган ва ѐппасига гуллаш даврида очиладиган гулларда шаклланади. Уруғчи тумшуқчасининг чанг олувчанлиги гул шодасида гуллаш даври бошланишидан 2 кун илгариѐк маълум бериб қолади. Чангдонларда чанг 3 кун атрофида, чанглашга олингани эса, атиги бир неча соат мобайнида саклаггиб туради. Чанг равшан Ёруғлик ва к0 ри (27-30°С дан юқори) ҳароратга бардош бермайди. Гуллар асосан эрталабки соатларда очилади. Эркак гуллар очилганидан кейин 1-2 кун, урғочи гуллар эса, 3-4 кун ўтгач, сўлиб к;олади. Бодрингнинг гермафродит гуллар чиқарадиган, шунингдек асосан эркак ѐки урғочи гул тугиб, қисман икки уйли бўладиган хилари ҳам бор. Селекцияда гетерозисни юзага чиқариш учун ана шундан фойдаланилади. Бодрингда, айникса иссиқхоналарда ўстириладиган йирик мевали навларида партеноҳарпия ҳодисаси тарқалган. Уруғи бўлмайдиган мевалар олиш меваларнинг товарлик сифатларини ўзоқроқ сақлаб қолишга ва меваларни кўпроқ вақт оралатиб, камроқ марта ттб олишга имкон беради. Бодринг ўсимлигининг қуйидагича 6 та жинсий типи борлиги аниқланган: 1) одатдаги, яъни айрим жинсли, бир уйли бодринг - кўпроқ эркак ва камроқ урғочи гуллар чиқаради; 2) феминизацияланган бир уйли (соҳта урғочи) бодринг - урғочи гулли бугимлари ўсимликларнинг устки ярусларида жойлашадиган эркак гулларидан устун туради, шу нарса гетерозис дурагайлар олиш учун булардан она ўсимликлар тариқасида фойдаланишга имкон бермайди; 3) урғочи бодринг, қисман икки уйлилари орасида бош поясининг асосида аксари эркак гуллар бўлмайдиган урғочи типдаги ўсимликлар. Япония ва Жанубий Сақалиндан келтирилган қисман икки уйли навлар ѐрдамида она ўсимликлар етиштириб, булардан бир қанча гетерозис дурагайлар олиш учун фойдаланилган; 4) икки жинсли эркак бодринг (андромоноция) - озроқ икки жинсли ва асосан эркак гуллар чиқаради. Икки жинсли гулларида табиий автогамия бўлиши мумкин эмас. Икки жинсли эркак типидаги навлар АҚШ ва Австралияда бор. 5) икки жинсли (гермафродит) бодринг - урғочи типидаги бир япон нави ўсимликларини икки жинсли-эркак типидаги навга чатиштириш йўли билан Н. Н. Ткаченко томонидан олинган. Обоеполий 107-3, Гермафродитний 61 ва бошқа навлар шу асосда етиштириб чиқарилган. 6) ўтаэркак бодринг, буни ҳам Н. Н. Ткаченко Хиндистон ва Непалдан келтирилган нав намуналаридан фойдаланиб туриб, етиштириб чиқарган. Олинган дурагайларда эркак жинси урғочи жинсидан анча устун туради. Меваларнинг ўсиши уруғкуртаклар уруғланганидан кейин бошланади. Бизнинг тадқиқотларимиз кўрсатиб берганидек бодринг м еваларининг ривожланиб бориши икки даврдан: шаклланиш ва ўилиш даврларидан иборат бўлади. Жайдари навдаги битта ўсимликда Ўртача олгагща 20,8-21,0 урғочи гул ҳосил бўлиб, 11,8-13.8 дона 56,7-66,7% мева туғилади, то етилгунича 5,0- 5,6 дона ѐки 24- ‘'° мева сақланиб қолади. Дастлабки мевалари тугилганидан кейин 40-50 кун ўтгач, кейингилари эса, 2-3 кун кечроқ етилади. Мевалар тугилганидан кейинги биринчи ва иккинчи хафтада ҳаммадан кўра жадалроқ ÿcHÔ боради. Меваларнинг ÿcHuiH 15-20 кун, етилиш даври эса, 35-40 кун давом этади. Уруғшунослиги. Бодринг меваларида ypyғ ховун ва тарвуз меваларидагидан Кўpa камроқ б)ўлади. Биздаги маълумотларга кўра, Ўзбекский 740 ва Маргеланский 822 жайдари бодринг навларининг бир дона меваси ўpтana росмана ривожланган 196-225 та, бир Туп ;ўсимликда эса 1052-1093 та уруғ ҳосил қилади. Бундан ташҳари, уларда 11-14 фоиз етилмаган уруғлар ҳосил бзўлади. Бодринг уруғларининг ривожланишида ҳам, худди полиз экинларида бўўлганидеқ қуруқ модда, ѐглар, оқсиллар тÿплaниб борадиган жараѐнлар юзага чихиб, сув ва хандлар миқдори камайиб боради. Уруғлардаги нам миқдори меванинг ѐшига ҳамиша тесҳари мўтаносиб б)ўлади. Намлик 32-34 фоизга хаҳар камайганида меваларида қуруқ моддаларнинг Тупланиши тўхтайди. Тадқиқотларимиз Kÿpcaraô берганидек ривожланиш махалида ховун уруғлари қандай давр ва босқичларни босиб $л-адиган бўлса, бодринг уруғлари ҳам худди ÿuia давр ва босқичлардан ўтади. Фарқи фақат шуки, уруғаинг тўла етуклик даври ховунда 50-60 кундан кейин тугалланса, бодрингда бир мунча эртароқ - 45-50 кундан кейин тугалланади. Бодринг уруғларининг оғирлиги шаклланиш даврининг охирларига келганда 1000 донаси ҳисобидан олганда 3-4 г келади ва уларнинг унувчанлиги нулга тенг бўлади. Тўлишиш давридаги ҳамирланиш босқичининг охирларида (уруғлик 20-25 кунлик б)ўлганида) уларнинг 1000 дона ҳисобидаги оғирлиги 6-14 г, унувчанлиги 0-2%, униб чиқиш энергияси 0,4% бўўлади. Етилиш давридаги мум пишиқлик босқичининг бошларида (уруғлик 25-30 кунлик бÿлгaнидa) бу кўфсаткичлар тегишлича 14-26 г, 20- 82% ва 4-40% ни, шу босқичнинг охирларида (уруғлар 35-40 кунлик б)Ч1ганида) - 27 г, 84-90% ва 82-85% ни ташкил этади. Етилиш даврининг биологик пишиқлик босқичи бошланган махалда (уруғлар 40-45 кунлик бўлганида) 1000 дона ypyғ оғирлиги 27-28 г ни ташкил этади, уруғларнинг унувчанлиги 90- 98%, униб чиқиш энергияси 86-88% бўлади, бу босқичнинг охирларига келганда (уруғлар 45-50 кунлик бўлганида) эса, бу кўрсаткичлар амалда ўзгармайди ва тегишлича 28 г, 96-98% ва 86- 88% ни ташкил этади. Демақ бодринг уруғларининг униб чиха олиш лаѐхати биологик жиҳатдан т5ша-тўжис пишиқлик бошланишидан илгарироқ намоѐн 6ÿnaflH. Уруғлар унувчанлиги мум пишиқлик охирлари - биологик иишикдигининг бошларига келганда, яъни уруғлар 35-40 кунлик бўлганида нормал даражага якдн бўлади. Шунга Кўpa, Ўзбекистон шароитларида уруғлик бодринг меваларини 40-50 кунлик даврида, г яъни уруғларининг намлиги 37-38% бўлиб турган махалда ўзиб олган маъқул бўлади, бунда меваларни қўшимча равишда етилишга куймасдан туриб уруғлари ажратиб олинади. Мевалар 35-40 кунлик ѐшга етиб, урурларининг намлиги 40-45% бўлиб турган махалда ўзиб олинадиган будса, уларни тахминан 10 кун, ѐши 30-35 кунлиқ уруғларининг намлиги 45-47% бўлиб турган пайтда узилган меваларни эса тахминан 20 кун қўшимча равишда етилтириб олиш керак бўлади. Об-хаво ноқулай келганида ѐки экин участкасини жуда тез бўшатиш зарур бўлганида уруғлик бодринг меваларини 20-30 кунлик ѐшида ўзиб олиш мумкин, лекин бунда уларни албатта 20-30 кун давомида димлаб, етилтириб олиш керак. Бодринг уруғлари буктириб қўйиладиида уларнинг тўла-тўкис буртиши, тадқиқотларимиздан маълум бўлганидеқ 24-27 соат давомида тугалланади. Уруғлар ўзининг қуруқ ошрлигига нисбатан хдсоблаганда 44-49% сув ютади. Уруғларнинг сув ютиши дастлабки уч соат давомида айникса тез боради. Бунда уруғларнинг нечоғлик кўп сув ютиши ҳароратга боғлиқ. Ҳарорат 15°С бўлиб турган махалда дастлабки 3 соат давомида 24%, ҳарорат 30°С бўлганида эса, 33,4% нам ютади. Етилмаган бодринг уруғлари етилганларига Қараганда кўпроқ нам олади. Чунончи, 20 кунлик мевалардан олинган уруғлар тўла-тўкис буртган махалда қуруқ оғирлигига нисбатан ҳисоблаганда 138%, 30 кунлик мева уруғлари - 104%, 40 кунлик мева уруғлари - 88%, 50 кунлик мева уруғлари эса, 44% нам ютади. Бодринг уруғлари якка-якка, ясси, узунчоқ, оқ ѐки малларанг тусли бўлади. 1000 дона уруғлинг оғирлиги 15-25 г ни ташкил этади. Бир қилограммида 40-60 минг дона уруғ бўлади. 1 куб м хажмга 600-650 кг уруғ сигади. Бодринг уруғлари одатдагича шароитларда унувчанлигини айтарли йўкотмаган ҳолда 6-8 йил давомида сақлаб туради-ю, лекин сақлашнинг биринчи-иккинчи йилида унувчанлиги ҳаммадан яхши, униб чиқиш энергияси ҳаммадан кўп бўлади. Селекциясининг ютўқлари ва йўналишлари. Ўзбекистонда бодринг Фаргона водийси ва Тошкент воқасида кадим-кадимлардан бери экиб келинади. Бу жойларда ҳалқ селекцияси йўли билан бир Қанча жайдари навлар - популяциялар яратилганки, булар Ғарбий осиѐ кенжа турига (Ғарбий осиѐ экологик-географик гуруҳга) киради. Мамлакатимиз аҳолиси бодрингнинг калта меваларини кўпроқ маъқул кўради. Шунинг учун бодринпшнг ҳалқ селекцияси тўқ яшил ва силлиқ юзали калта мева берадиган салатбоп бодринг навларини яратишга қарашилган. Бодрингнинг илмий селекцияси мамлакатимизда Бутуниттифоқ ўсимликшунослик институтининг Ўрта Осиѐ тажриба станциясида С. Г. Бабаев ва Ўзбекистон сабзавот-картошка тажриба станциясида М. Н. Қўлакова томонидан бошланган. Олдинига селекция жайдари навлар популяцияларида индивид- лар ва оилаларни танлаш йўли билан олиб борилди. Ўзбекистон сабзавот-картошка тажриба станциясида жайдари Марғилон нави популяциясидан Ўзбекский 740 нави билан Маргеланский 822 нави, жайдари Оқ, тумшуқ нави популяциясидан эса Ташкентский 86 нави селекция йўли билан етиштирилди ва Ўзбекский 740 нави 1944 йилда, Маргеланский 822 нави 1946 йилда, Ташкентский 86 нави эса 1952 йилда районлаштирилди. Жайдари, маҳаллий навлар орасида тўзлашга яроқли, тезпишар ва касалликларга чидамли навлар йўк. Шу муносабат билан Оврупо навларига чатиштириш йўли билан бу белгиларни кузлаб туриб, селекция ишлари олиб бориладиган бўлди. Ўзбекистон сабзавот-полиз экинлари ва картошкачилик илмий-текшириш институтида Ўзбекский 740 навини Боршчаковский нави билан тўғридан-тўғри ва тесҳари тартибда чатиштириш натижасида тўзлашга яроқли ўртолишар Куйлюкский 262 ва Первенец Ўзбекистана 265 навлари етиштирилиб, 1965 йилда районлаштирилди. Кейинчалик Худди шу институт томонидан дурагайлаш усули билан тезпишар Ранний 646 (Астраханский 136 х Ўзбекский 740) ва Гулноз (Ўзбекский 740 х Парад) деган бодринг навлари етиштириб чиқарилди, булар- нинг биринчиси 1964 ва иккинчиси 1994 йилда районлаштирилди. Тошкент Давлат аграр университетида ўтказилган тадқиқотлар асосида мамлакатимизда ун-шудринг касаллигига чидамли бўлган универсал Парад ва Қонкурент типидаги навлар районлаштирилди. Кейинчалик шу Университетда жайдари навларни бошқа жойлардан келтирилган навлар билан дурагайлаш орқали Талаба ва Омад деган универсал навлар етиштирилди ва 1998 йилдан бошлаб мамлакатда районлаштирилди. Мамлакатимизда гетерозисга мўлжалланган бодринг селекцияси олиб борилмоқда. Ўзбекистон сабзавот полиз экинлари ва картошкачилик илмий- текшириш институтида тўзлашга мўлжаллаб, очиқ ерларда ўстириш учун Хосидцор деган гетерозис дурагай етиш- тирилган (Плодовитий 147 х Маргеланский 822). Тошкент Давлат аграр университетида ѐпик-ерларга экиш учун Навбақор деган гетерозис дурагай етиштириб чиқарилди (Ива х Ўзбекский 740), у партеноҳарпия кодисасини юзага чиқариб, юзи силлиқ бўладиган калта мевалар беради. Мана шу дурагайдан танлаш ва индукциялаш йўли билан ѐпик ерларга экиш учун Серсув нави яратилиб, 1997 йилдан бошлаб районлаштирилди. Ташкентский 86 ва Куйлюкский 262 навларини айтмаганда, юқорида тилга олиб ўтилган навларнинг каммаси козиргача районлаштирилган колда сақланиб келмоқда. Бундан ташқари, ѐпик ерларга экиш учун арилар ѐрдамида чангланадиган ва партеноҳарпик мевалар берадиган бир қанча биринчи авлод дурагайлари районлаштирилган, селекция йўли билан К. А. Тимирязев номидаги Москва қишлоқ хўжалик академиясида етиштирилган Манул, Марафон, Сентябрский дурагайлари ва Молдавия сугориладиган дехқончилик ва сабзавотчилик илмий текшириш институтида яратилган Сюрприз 66 дурагайи шулар зўумласидандир. Бодринг селекциясининг асосий йўналишлари бодрингнинг очиқ е р Ла рга экиш учун салатбоп ва қонсервлашга яроқли нав ва дурагайларини, ѐпик ерларга экиш учун эса, салатбоп нав ва дурагайларини яратишдир. Ҳар бир йўналиш учун биринчи навбатда юқори ҳосилли, касалликлар ҳамда зараркунандаларга чидамли бўлиб, хушхур ва товар сифатлари юқори мева берадиган навларни етиштириб олиш зарур. Янги яратилган нав ва гетерозис дурагайлар ҳосилдорлиги жиҳатидан мавжуд нав ва дурагайларга Қараганда 20- 30 фоиз устун турадиган бўлиши керак. Улар гуруҳ иммунитетига эга, яъни икки ва бунлан кўра кўпроқ касалликларга бараварига чидамли бўлиши лозим. Селекцияда бозор муносабатлари талабларига кўра юзага келган шу муҳим йўналишлар билан бир қаторда очиқ ерларга экиш учун маҳсулотини мамлакат ташҳарисига чиқарса бўладиган навларни етиштириш ҳам катта аҳамиятга эга. Маҳаллий иссиқ ихлим шароитларига мослашган, ииқўллар, қорнишонлар ва бошқа турлардаги қонсерваларни тайѐрлашга ярайдиган навларни яратиш зарур. Янгилигича истеъмол хилинадиган маҳсулотни четга чиқариш учун транснортда ташишга бардош берадиган навлар бўлиши керак. Очих ерларга экиладиган бодринг селекциясининг муҳим вазифалари шунингдек: галла ва эртанги сабзавот экинларидан кейин такрорий экин тариқасвда экилганида юқори ҳосил олишни таъминлаб берадиган тезпишар навларни; маҳаллий иссиқ ихлим шароитларига яхши мослашган, қуруқдикка ва иссиқликка чидамли бўлган навларни; механизмлар ѐрдамида парваришлаб, ҳосилини олдин 1 -2 марта териб олинганидан кейин бир йўла йигашга яроқли иалаги калта ва ихчам формаларни яратиш; дурагай уруғлар ишлаб чиқариш учун кам Даражат талаб қиладиган Юқори ҳосилли гетерозис дурагайларни танлаш ҳамдир. Епик ерларга экиладиган бодринг селекциясининг энг муҳим йўналишлари йилнинг турли фаслларида ва ҳар ҳил турдаги усти ѐпик иншоот ерларига экишга яхши мослашган, тез пишарлиги жиҳатидан ҳар ҳил бўладиган навларни яратишдир. Вақтинча пана бўладиган пленкалар ташга экиш ва иситмасдан ў. туриб , парваришлаб бориш учун вегетация даврининг бошидан то Мева хилгунича совуқха чидамли бўлиб, кескин ҳарорат ўзгаришларига бардош берадиган навлар зарур. Ёпиқ ерларга экиладиган бодринг селекциясининг энг муҳим иуналиши урғочи тинда гуллайдиган ѐки гуллари орасида эркак гуллари кам михдорда бўладиган дурагайларни яратишдир. Шунингдек касалликларга, ургимчак кана ва илдиз нематодаси сингари зараркунандаларга чидамли нав ва дурагайларни; юзи текис бўлиб, Са Ргаймайдиган партеноҳарпик калта мева берувчи тезпишар нав № 213 ва дурагайларни етишгириб чиқариш хдм ѐпик ерларга экиладиган бодринг селекциясининг муқим вазифаларидир. Сслекциясининг дастлабки матсриали ва усул-амаллари. Илдиз чириш ва фўзариоз касалликларига чидамли навларни яратищца- Шимиширазу, Асфуцинари, Митани, Бан-бан-хуан-гуа, Анешанский Динь-зо-сн, Тойоқа Хайва, Оқай деган япон ва хитой намуналари ва бошқалар, шунингдек булар асосида етиштирилган, асал арилар ѐрдамида чангланадиган иккита донор - Жемчужина ва Зимний навлари яхши дастлабки материал бўлиб ҳисобланади. Бу донор-навлар ун- шудринг, зангсимон ва ҳол-ҳол ÄOF касалликларига хдм чидамлидир. Ун-шудринг ва соҳта ун-шудринг касалликларига чидамли бодринг селекцияси учун боп келадиган дастлабки материал жуда катта. Кўпгина япон навлари (Нацу Фуцинари), хитой навлари (Та-хи-ци, Да-бай-ци, Ди- хуан-гуа, Хей-хань-туй, Бей-жень-хуан-гуа, Лекинский), ҳинд навлари (Вест индиа гхеркин, Банголоре), америка навлари (Пальметто, ПР-27, Санти, Паломар, Асхлей), рус навлари (Дальневосточний, ВладиВостокский 155, ВИР-60, Қонкурент, Грибовский 2, Этюд, ВНИИСОҚ) ана шу касалликларга қарши иммунитетга эғадир. Вируслар сабаб бўладиган бодринг мозаикаси касаллигига чидамлилик юзага келтириш учун: Шандуньский, Да-зо-он, Аньшанский, Хиненза деган хитой навлари, Тоқио-лонг-грин номли япон нави, Оқио МР-25,17,20, М-9, Тамрон, Ниагара деб аталувчи америка навлари, Берлиозские деган рус навлари яхшр дастлабки материал бўлиб хизмат қилиши мумкин. Кустовие 112 рус нави, Хинензе хитой нави, Даби ѐки Пиклин америка нави, Кукумис чех нави, Виндермур Вондер канада нави бактериозга чидамли бўлиши билан ажралиб туради. Касалликлар комплексига (ун-шудринг, зангсимон ва ҳол- ҳол дог касалликларига) чидамли бодринг нав намуналари бор. AKJUU дан келтирилган Pionear, С-7-63, Limeni (Fj), Голландиядан келтирилган Korovo Steree, Doplux mix, domino mix, HUK шулар жумласидандир. Бутуниттифоқ; қишлоқ; хўжалик ва сугориладиган сабзавот экинлари илмий-текшириш институтида комплекс касалликлар ва ургимчак канага чидамли бир қанча нав ва дурагайлар яратилган. Тўзланадиган бодринг навларини яратишда Боршчеговский, Неженский, Вязниковский, Алтай, Водолей, Зайка, Синтез деган ва бошқа рус навлари, Хиндистон ва Еарбий Грўзиядан келтирилган навлар, пиқўллар ва қорнишонлар тайѐрлашга боп келадиган навларни етиштиришда эса, голланд ва америка навлари дастлабки материал бўлиб хизмат қилиши мумкин. Транспортда ташишга яроқли навларни яратишда: Дин-зо-си деган хитой нави, ВладиВостокский 155, Алтайский ранний 166, ВИР-60, Ева деган рус навлари, Маркет, Минвайн, Бари Минку номли америка ргавлари дурустгина дастлабки материал бўла олади. Фабла, Амбри деган голланд навлари, I Засолочний 4142 деган рус нави хамиша деярли тахири йўқлиги билан ажралиб туради. Тезгшшарликни кузда тўтувчи селекцияда Мелкие Аныпанские, Хей- Ханьтуй деган хитой навлари, Муромский, Алтайский ранний 161, Астраханский 136, Мелкобугорчатий 29, Изяшчний, Иҳар, Электрон деган рус навларидан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир. Қургоқчилик ва иссиқликка чидамли бодринг селекциясида дастлабки материал тариқасида ишлатиш учун ҳалқ селекцияси йўли билан етиштирилган жайдари навларни, Донской 175, Астраханский 136 номли рус, украин Галаховский 414, Кримский 7, Азовка, Круглиқ Рябчик 357/4 деган рус навлари, Индийский боғирний деган хинд навини олиш ўринлидир. Галаховский 414, Кримский 7 ва Круглик навлари тунроқ шурлигига анчагина чидамли бўлиб ҳисобланади. Механизмлар ѐрдамида парваришлаб, ҳосилини бир марта йиғиб олишга яроқли палаги калта ва ихчам навларни яратиш учун, Тошкент Давлат аграр университетининг тадқиқотлари кўрсатиб берганидек Парад, Қонкурент, Кустовой, Шчедрий 118, Этюд, Электрон, Грибовский 2, ВНИИСОҚ, шунингдек Универсалний, Рўтем, Пролог деган рус ва украин нав ва дурагайлари яхшигина дастлабки материал бўлади. Шу мақсадларда ишлатиш учун Мелкий Курчавий (К-1438) деган ярим маданий хи!Щ нави, Бутуниттифоқ ўсимликшунослик институтининг Крим ва Майкоп тажриба станциялари чиқарган талайгина навлар, ВНИИСОҚ Симферополь сабзавот тажриба станцияларида етиштирилган Красноҳарский, Донский номли навлар, Молдавия сугориладиган дехқончилик ва сабзавотчилик илмий- текшириш институтида яратилган навлар дуруст дастлабки материал бўлади деган маълумотлар ҳам бор. Очиқ ва ѐпик ерларга мўлжалланган гетерозис дурагайларини олиш учун Посредник 97, Плодовитий 147, Урожайний 37, Нацу Фицинари навларидан, шунингдек урғочи тиида гуллайдиган бошқа нав ва дурагайлардан фойдаланиш керак. Ёпик ерларга мўлжалланган навларни олиш учун қуйидагилар Дастлабки материал бўла олади: партеноҳарпик навларни етиштиришда - Телеграф, Китайские ползучие (узун мевали), Датские горчичние (ўртача узун мевали), Японские 571 (калта мевали) деган партеноҳарпик навлар, Эрнцин деган хитой нави, Нагаоқо, Халф грин, Ҳарк грин ва Тоқио во деган япон навлари. Кескин ҳарорат ўзгаришларига чидамли ва вегетациянинг дастлабки Даврида совуқка нисбатан бардошли бўлиб, иситилмайдиган иншоотларда етиштириб боришга яроқли навларни яратишда дастлабки материал тариқасида Аншанский, Эрнцин, Лапшин деган хитой навлари, Далневосточний 27, ВладиВостокский 55, Каскад, Миг, Кунгурский, Ржевский ва бошқа рус навларидан фойдаланиш зарур. Бодрингнинг ѐпик ерларга экишга лаѐкатли, бошқа белги ва хоссаларга эга бўлган навлари ва дурагайларини яратиш учун К. А. Тимирязев номидаги Москва қишлоқ хўжалик академияси Бутуниттифоқ сабзавот хўжалиги илмий-текшириш института Украина сабзавотчилик ва полизчилик илмий- текшириш института Молдавия сугориладиган дехқончилик ва сабзавотчилик илмаа- текшириш институти томонидан етиштириб чиқарилган намуналар орасида кўпгина дастлабки материал бор. Бодринг селекциясининг усул-амаллари, яъни методлари селекция ишининг йўналишига қараб ҳар ҳил бўлади. Жайдари навларни яхшилашда аввал яримлар усулидан фойдаланиб ўтказиладиган оилавий танлаш методлари, сўнгра яхшиловчи ялпи танлаш метода қўлланилади. Дастлабки популяцияларни яратишда полиплоидия, сунъий мутагенез, тўқцмалар қўлтураси, яъни уларни сунъий озиқ, муҳитларида ўстириш, ген инженерияси методларини қўлланищ мумкин. Бодрингнинг тетраплоид хилари кцркинчи йилларда АҚШ ва Германияда, эллигинчи йилларда эса, собиқ СССР да ундирилган уруғларига 0,05% ли колхицин эритмаси билан 48-72 соат давомида ишлов бериш йўли билан олинган эди. Эллигинчи- олтмишинчи йилларда жонлантирадиган тегишли нурлар ва кимѐвий моддаларни таъсир эттириш йўли билан жаҳоннинг бир кднча мамлакатлари ва собиқ; СССР да бодринг мутантлари олинди. Тўкималар культураси методи амалий селекция соқасида эндигина қўлланиб келмоқда. Бодринг устида иш олиб борилганида селекциянинг асосий методи дурагайлашдир. Бу методда аввал янги нав модели тузилиб, дастлабки материал яратилади ва танлаб олинади, ота-она формалари, чатиштириш системаси ва танлаш методлари белгилаб олинади. Бодринг селекцияси жараѐни бир неча босқичларни ўз ичига олади: коллекцион кўчатхона ва дурагай кўчатхонасида; селекция кўчатхоналари; қонтрол кўчатхонада нав синаш ва дастлабки нав синаш ишлари; қонкурс синови. Селекция кўчатхонасини икки хил шароитда: иккийчи авлоддан бошлаб пленҳали иситмайдиган иссиқхоналарнинг сунъий инфекцион шароитида, тўртинчи авлоддан бошлаб эса, табиий шароитда жойлаштириш ўринлидир. Ота-она жуфтлари уларнинг ирсий белгиларини ҳар томонлама ҳисобга олиб туриб танланади, бунда уларнинг ижобий белгилари мумкин қадар кўпроқ бўлишига аҳамият берилади. Комбинацион селекция (оддий, уч ҳарра ва босқичма-босқич чатиштириш) ва танловчи селекция (қайталама чатиштириш) методларидан фойдаланиб, кунгилдаги белгиларнинг пайваста бўлиб, бирга қўшилишини, комбинацияланишини таъминлашга ҳаракат қилинади. Чатиштириш ишлари катта хажмда ўтказилганида яхши натижалар қўлга киритилади, чатиштириш кичикроқ хажмда ўтказиладиган бўлса, ота-она жуфтлари жуда синчиклаб танлаб олинади. Одатда 100 та ва бундан кўра кўпроқ комбинациялар устида, гетерозис дурагайлар етиштиришда эса, неча юзлаб комбинациялар устида иш олиб борилади. Бодрингни чатиштиришда урғочи ва эркак шоналари олдин пахта билан ўралиб, изоляция қилиб қўйилади. Тумшуқчага гулдургони ун эркак гул ўтказиладиган бўлса, изоляция қўлланилмайди. Урғочи цюяанинг гул тожисини очилишига бир-икки кун қолганида ѐрилади ва чанг туширилади. Лекин чанглаш иши гул очилган куни ўтказиладиган бўлса, натижаси дурустроқ, бўлади, аммо гул тумшуқ;чалари очилишидан бир неча соат илгари кам чанг олишга тайѐр бўлиб туради. Чанглаш иши эрталаб соат 9-11 ларда ўтказилади. Чанг доналари яшаш кобилиянини чангдонларда 3 кун, улардан тўқиб олинганида эса 4 соат давомида сақлаб туради. Чанг хаво ҳарорати 10°С ва нисбий намлиги 80% бўлган шароитда сақлаб қўйиладиида 4-кунга келиб атиги 50 фоизи униб чика оладиган бўлиб қолади. Бодринг селекциясида танлаш методҳарини қўлланишнинг акамияни катта. Айни вақтда яримлар усули билан якка тартибда танлаш асосий метод бўлиб ҳисобланади, бунда ҳар бир мева уруғларининг ярми экилади, иккинчи ярми эса, эктиѐт қилиб қўйилади (резерв тариқасида). Вегетация даврида ўсимликлар хўжалик белгилари бўйича баҳоланади ва келаси йили резерв уруғлардан энг яхшилари экилади. Селекция жараѐнини тезлаштириш учун танлаш экспресс метод билан ўтказилади. Бунда олдин ҳар бир оиланинг 10 тадан уруғи Петри косачасига ѐки кцпик сепиб қўйилади иссиқдонага экилади ва уларга бир нечта касаллик юқтирилади. Ўсимликларнинг касалликларга чидамлилиги ва мевасининг таъми (аччиқмаслиги) баҳоланганидан кейин номаъқул оилалар яроқсизга чиқарилади. Резервдаги энг яхши оилалар тувак ва иссиқхоналарга экилади ва иккинчи марта баколанади. Билвосита белшлар ва қорреляцияларга қараб ўтказиладиган танлаш усулини кенг қўлланиш керак. Масалан, мевалар уруғ палла баргларига нечошик яқинроқда ҳосил бўлса, биотип шунча тез пишар бўлади. Уруғ паллаларнинг шакли билан мева шакли ўртасида кам қорреляцион богланиш боў: уруғ паллалар чўзиқ,, узунроқ бўлса, мевалар кам узун бўлади. Ўсимлик урғочи гулларни нечоғлик кўп чиқарадиган бўлса, касалликлар билан шунча кўпроқ зарарланади. Илдиз системаси бақувват бўладиган ўсимликлар илдизи нимжонроқ ўсимликларга Қараганда кўпроқ маҳсулдор ва совуқка кўпроқ чидамли бўлади. Касалликларга чидамлиликни кузлаб ўтказиладиган селекцияда дурагай авлод 2-дан то 4-бугингача инфекцион фонли иситилмайдиган теплицаларда (иссиқхоналарда) ўстириб борилади ва қимматли белгилар кўпроқ тупланиб борадиган бўлиши учун энг яхши Ўсимликларни ўзвдан чанглатиш ва жуфт чатиштириш йўли билан с Унъий чатиштириш ўтказиб турилади. Тўртинчи бугиндан бошлаб бир хилдаги оилалар аралашмаси ; Ва а йрим оилалар ҳосилдорлиги ва бошқа хўжалик белгилари бўйича синаб кўрилади. Тўртинчи ѐки бешинчи бугиндан бощдаб ўсимликлар табиий инфекцион дапада ўстирилади. Селекция кўчатхоналарида тезпишарлиқ ҳосилдорлиқ МеВа тўқларининг табиати, гул тўтунининг шакли ва бошқа белгилар бўйича танлаш ишлари олиб борилади. Бодринг чатиштирилганида бириичи авлодда одатда қуйидаги белгиларнинг устун туриши кузатилади: қора тўқлар оқ тўқлардан мураккаб тўқлар оддийларидан; йирик думбоқчали юза майда думбоқчали ва силлиқ юзадан; кук мева этинингяшил туси оқ тусидан; турсимон уруғдон TÿpcH3 уруғдондан; меваларнинг партеноҳарпик тугилиши одатдагича тугилишидан устун туради ва хоқазо. Тезпишар навлар кечпишар навлар билан, калта палакли навлар узун палакли навлар билан чатиштирилганида биринчи авлодда оралиқ Ҳолатдаги белгилар намоѐн бÿлaди. Download 3.5 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling