Сабзавот экинларидан мўттасил ва юқори ҳосил олиб туришда маҳаллий
Кичик осиѐ тарвузи - рус тарвузига яқин бўлади-ю, лекин камроқ маданийлаштирилгани ва камроқ текислангани билан фарқ
Download 3.5 Mb. Pdf ko'rish
|
Сабзавот экинлари селекцияси ва уруғчилиги
2. Кичик осиѐ тарвузи - рус тарвузига яқин бўлади-ю, лекин камроқ
маданийлаштирилгани ва камроқ текислангани билан фарқ қилади. 3. Навказ орти тарвузи - бу тарвуз навлари мезофил кўриншцца, эти очиқ рангли, лекин дағалроқ ва шираси камроқ бўлади. 4. У рта осиѐ тарвузи - Марказий Осиѐ навларини бирлаштиради, Тупи дағалроқ тузилган, палаги узун, барги йирик пўсти ҳалин, кечпишар бўлиши билан ажралиб туради. 5. Афгон тарвузи - ўрта осиѐ тарвузига яқин туради-ю, лекин камроқ маданийлаштирилгани билан фарқ қилади. 6. Ўзоқ Шарк тарвузи - нам иқлим шароитида вужудга келган. Бу гуруҳга кирадиган навлар палаш калта, меваси майда, тезпишар, эти лимондек сариқ в а кам шира бўлади. 7. Шаркий Осиѐ нави - Япония, Хитой ва Қорея навларини ўз ичига олади, япалоқ-эллипс шаклда, эти жуда ширали ва чучмалроқ бўлади. 8. Хинд тарвузи - Тупининг тузилиши мезофил тусда, мевалари йирик ва каттик пўстли, эти дағал ва шираси кам. Америка тарвузи - АҚШ ва Канада навларини бирлаштиради. Мевасининг чўзинчоқ шаклда, этининг очиқ рангли, майда донадор, у жуда сершира ва лаззатли бўлиши билан ажралиб туради. 9. Ғарбий Оврупо тарвузи - Тупи мезофил қиѐфада бўлиб, етилиш муддатлари ва морфологик белгилари турлича бўлади. Хураки тарвуз шокланиб, ѐйилиб ўсадиган, бўйи 4-5 м га борадиган узун поялар чиқаради. Барглари оддий барглар, фестонсимон кирқилган, узунлиги 8-23 см келади, узун бащцти, қўлраншамо-яшил тусли бўлади. Бир Тупидаги баргларнинг сони 2000 тага етиши ва бундан кўра ортиқроқ бўлиши мумкин. Барг қўлтиқларидан ¿нгалаклар чиқади. Меваси - катталига билан шакли ҳар ҳил бўладиган, пўстининг қалинлиги ва ранги жиҳатидан бир-биридан кўп фарқ қиладиган қовоқ мева. Эти юпка деворли йирик хужайралардан ташкил топган паренхима. Этида плаценталар хсойлашган. Хашаки тарвуз морфологик белгилари жиҳатидан хураки тарвуздан кам фарқ қилади. Хашаки тарвузнинг палаш бир мунча узун бўлиб, камроқ шохлайди, уруғлари чоқсиз, меваларининг эти ширинмас, бирмунча дағал, яшилнамо - оқ тусда бўлади. Гуллаши ва мева тугишининг биологияси. Тадқиқотларимиз кўрсатиб берганидек Ўзбекистонда етишгириладиган тарвуз навларида ҳам, худди қовун навларидагидеқ 5 хил гул бўлади: функционал эркак ва чин эркак гуллар, функционал урғочи ва чин урғочи гуллар ва гермафродит гуллар. Пастдан юқорига томон эркак ва гермафродит гуллари очилиб боради. Ўзбекский 452 нав тарвузнинг бир Тупида 187-234 дона, Кузивой 30 нав тарвузнинг бир Тупида эса 190-314 дона чин ва функционал эркак гуллар очилади. Бу навларнинг мева тугадиган гуллари тегашлича 11 ва 10 баравар кам бўлади. Тарвуз гулининг тузилиши қовун гулининг тузилиши билан тахминан бир хил. Чанг доналарининг диаметри 60-63 мкм келади, Тугунчаси пастки, 3-4, баъзан 5 бўлакли. Тарвузда мева тугадиган гуллар тезпишар навларида 4-11, ўртолишар навларида - 15-18, кечпишар навларида - 20-25 барг қўлтиқҳарида юзага келади. Гулларнинг ривожланиши шароитлар жуда қулай келганида 30-35 кун давом этади. Эркак гуллар, тарвуз ниҳоллари униб чиққанидан бошлаб ҳисоблаганда, 46-49 кундан кейин, урғочи гуллар - 52-54 кундан кейин очилади. Тадқиқотларимиз кўрсатиб берганидек Ўзбекский 452 деган тарвуз навида ксеногамия, гейтеногамия ва гравитацион автогамия кузатилса, Кузивой 30 деган навда - ксеногамия, гейтеногамия, гравитацион ва қонтакт, яъни таҳалиш йўли билан юзага чиқадиган автогамия кузатилади. Тарвузни чанглантирадиган асосий хашоратлар асал арилар, арилар, кундўзги капалак ва пашшалардир. Ўзбекский 452 навида ўрта ҳисобда 19 дона урғочи ва икки жинсли гуллар ҳосил бўлиши, шуларнинг 41 фоизи сақланиб қолиши ва 17 фоизи мева тугиши, Кузивой 30 навида эса, бу рақамлар шунга яраша 13,8 дона, 52 ва 21 фоиз бўлиши тадқиқотларимизда аниқланган. Тарвуз мевалари ҳам худди қовун мевалари сингари шаклланиб боради. Меваси пўст, эт ва уруғи плацент ал ардан ташкил топган. Пўстининг учинчи қаватида ѐгочланган ҳалин деворли хужайралар патлами (совўт) жойлашган, унинг остида кўп қаватли пўстлоқ паренхимаси ѐтади, шу паренхима мева этининг паренхимасига айланиб боради. Мева этининг паренхимасида пўст паренхимаси билан Қўшилиб кетган плаценталар жойлашади. Плаценталар бутун мева буйлаб тармоқданган, уларнинг шу тармоқҳарида уруғлар бўлади. Тарвуз уруғлари томирлар билан тўташган, бу томирлар тарвуз мевасининг марказида бир-бири билан кўп шлиб, томир дасталарини ҳосил қилади (3-4 дона). Худди қовун сингари, тарвузнинг дастлабки мевалари кам, тугилган пайтидан бошлаб ҳисоблаганда 40-50 кундан кейин етилади. Download 3.5 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling