Сабзавот экинларидан мўттасил ва юқори ҳосил олиб туришда маҳаллий
Гуллаши ва мева тугишининг биологияси
Download 3.5 Mb. Pdf ko'rish
|
Сабзавот экинлари селекцияси ва уруғчилиги
Гуллаши ва мева тугишининг биологияси. Тадқиқотларимизда
аниқланганидеқ турли қовоқ навларининг гуллари ҳар ҳил типда бўлади. Жинсий жиҳатдан олганда йирик мевали қовоқ бир уйли моноэсциз ўсимлик бўлса, мускат қовоқ бир уйли полигам ўсимликдир. Йирик мевали қовоқда (Испанская 73 нави) икки хил эркак ва урғочи гуллар бўлади. Лекин новданинг турли қисмларида 5 тоифа гуллар ҳосил бўлади: а) ўсимликнинг гуллаш махали бошланганида асосий поянинг пастки ярусида пайдо бўладиган майда эркак гуллар; б) новданинг иккинчи ярусида пайдо бўладиган одатдаги эркак гуллар; в) қийғос гуллаш даврида новданинг учинчи ярусида очиладиган одатдаги эркак ва урғочи гуллар; г) новданинг тўртинчи ярусида пайдо бўладиган йирик урғочи гуллар; д) новданинг учки қисмида пайдо бўлиб, уруғсиз мевалар ҳосил қиладиган, етилмай қолган эркак ва урғочи гуллар. Мускат қовоқда (Палов кади навида) беш хил гул бўлади, даста- даста бўлиб жойлашган функционал эркак ва чин эркак гуллар, якка-якка бўлиб жойлашадиган функционал урғочи ва чин урғочи, гермафродит гуллар.Эркақ урғочи ва икки жинсли гуллар пастдан юқори томон очилиб боради. Бир Туп қовоқ ўсимлигида 300-500 дона эркак ва 10-18 дона урғочи ҳамда гермафродит гуллар пайдо бўлади. Қовоқ турларида гуллар ўзининг шакли, ранги ва бошқа белги- лари жиҳатидан бир-биридан фарқ қиладиган бўлади. Йирик мевали қовоқнинг гул тожи ҳаммадан кўра йирик ва очиқ рангли бўлса, мускат қовоқнинг гуллари ҳаммасидан майдадир. Йирик мевали қовоқ гул барглари ташқарига қайрилган, каттик пўстли, мускат қовоқ гул барглари эса тик турадиган ва учи ўткирлашган. Йирик мевали қовоқ гулининг косачаси кадахсимон, каттик пўстли қовоқ гул косачаси эса, бочкасимон. Косача барглар йирик мевали Қовоқда ипсимон, ингичка, мускат қовоқда - узунлашган, сербар, каттик пўстли қовоқда - бигизсимондир (35-расм). Ҳар ҳил турдаги қовоқ гулларининг тузилишида ўхшашликлар Ҳам кўп. Гулкурўони беш аъзоли, гул тожи кунгироқсимон бўлиб, косачаси билан қўшилиб кетган, ўртасигача 5 та сариқ, ѐки заргалдоқ рангли япроқҳарга ажралган. Эркак гулларнинг чангдонлари Ковўзлоқка ухшаб буқилган ва бир-бири билан қўшилиб , битта устунча . Ҳосил қилган. Чанг доналарининг диаметри, бизнинг маълу- мотларимизга Қараганда, Испанская навида 101- 107, Палов кади ' навида - 106-111 мкм келади. Урғочи гулларнинг устунчаси йўғон- лашган, думалоқ ѐки қиррали, такасимон шаклда бўладиган 3-5 та икки паррали тумшуқчаси бор. Тугунчаси пастки бўлиб, учта, баъзида тўрт- бешта мевабарглардан юзага келади. Қовоқ гулларининг ривожланиши шароитлар қулай келганида 30-35 кун давом этади. Қовоқнинг гуллаши майсалари униб чикқднидан бошлаб ҳисоблаганда навининг нечоғлик тезгшшарлигига 34 расм. Йирик мевали (а), каттиҳ пўстли (б) ва мускат (в) қоюқ маданий турларининг уруғчи гули (1), чангчиси (2) ва уруғчи гул ғунчалари (3). қараб 35-60 кундан кейин бошланади. Аввал эркак гуллари ва бир неча кундан кейин - мева қиладиган гуллари очилади, баъзан бунинг акси ҳам бўлади. Эркак гуллари аксари ўсимлик майсалари униб чиққанидан бошлаб ҳисоблаганда 44-56 кундан кейин, урғочи гуллари эса, 52-54 кундан кейин очилади. Испанская навли йирик мевали қовоқда ксеногамия билан гейтеногамия устун турса, Палов кади деган қовоқда, унинг урғочи гулларида ксеногамия билан гейтеногамия, гермафродит гулларида эса ксеногамия, гейтеногамия ва ҳамма турдаги автогамия устун туради. Қовоқни чанглантирадиган асосий хашаротлар асаларилар, икки канотли хашаротлар ва кунгазлардир. Қовоқ мевасининг ички бушлиги бўлиб, унда плацента ва уруғлари туради. Пўстлощда совўт кдтлами бор, бу катлами қаттиқ пўстли қовоқда ҳаммадан пишиқ,. Ҳар ҳил турдаги қовоқ меваларининг бандҳари турлича бўлади. Йирик мевали қовоқда мева бандлари цилиндрсимон бўлса, каттик пўстли қовоқда жуда қиррали, мускат қовоқда эса, кцррали бўлиб, мевага яқин жойи юлдўзсимон кенгайиб келган. Испанская деган йирик мевали қовоқда мева қиладиган гуллар )фта хдсобда 16,6 донадан бўлади, шуларнинг 49 фоизи мева тугади ва тугилган меваларининг 22 фоизи сақланиб қолади, Палов кади деган мускат қовоқда эса, бу рақамлар тегншлича 11,8 дона, 55 ва 22 фоизни ташкил этади. Мевалари олдинига тез ўсиб боради, уларда уруғлар катталанишга бошлати билан меваларининг ўсиши секинлашади. Палов кади навида мевалар тугилган махал ид ан бошлаб ҳисобланганда 50 кўлщан кейин энг катта хажмга, 60 кундан кейин эса, энг катта оғирликка етади. Мевалари етилган сайин уларнинг таркибида саҳароза ва пектин моддалар кўпайиб, крахмал миқдори камаяди. Download 3.5 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling