Сабзавот экинларидан мўттасил ва юқори ҳосил олиб туришда маҳаллий
Download 3.5 Mb. Pdf ko'rish
|
Сабзавот экинлари селекцияси ва уруғчилиги
- Bu sahifa navigatsiya:
- Биологик ифлосланиш.
УСУЛЛАРИ
1. Навлар ѐмонлашувининг сабаблари Яхши селекция қилиб етиштирилган уруғларнинг ирсий хоссалари бир қанча авлодлар давомида яхши сақланиб туради. Бироқ, ўсимликларни кўпайтириш жараѐнида навларнинг биологик-хўжалик белгилари ва хоссалари ѐмонлашиб қолиши мумкин. Навлар ўзгарувчанлигининг асосий сабаблари уларнинг ифлосланишидир. Ифлосланишнинг биологик ва механик хилари тафовўт хилинади. Биологик ифлосланиш икки навнинг ўзаро ѐки яқин хон-ҳардош бўлган бегона ўсимликлар билан (масалан, редиска билан Шолғомнинг ѐввойи Шолғом билан, маданиц сабзининг ѐввойи ҳолда ўсувчи сабзи билан) чатишиб қолиши, ажралиш ҳодисаси бошланиб, спонтан мутациялар пайдо бўлиши натижасида рўй берадиган бўлса, механик ифлосланиш урукда тасодифан аралашмалар тушиб қолишига боғлиқ бўлади. Ўсимликлар касалланишининг кўпайиб бориши, экиш учун етилмаган уруғлар ишлатилиши, уруғчиликка дойр жараѐнларда агротехника даражасининг паст бўлиши ҳам репродукция жараѐнида навлар ўзнарувчанлигига олиб борадиган омил бўлиб ҳисобланади. Биологик ифлосланиш. Битта экиннинг турли навлари бир-бирига яхин жойда ўстирилганида уларнинг табиий равиища ўзаро чатишуви туфайли рўй беради ѐки асосий экин нави орасида бошқа нав ўсимликлари бўлганида (нав ифлос бўлганида), шунингдек асосий экин бошқа маданий ҳамда ѐввойи формалар билан чангланганида кузатилади ва нав понуляциясида ўзгача ирсият пайдо бўлишига олиб келади. Четдан чангланадиган экинлар уруғчилигида бундай Кписа кўпроқ,, ўзидан чангланадиган экинлар уруғчилигида эса, камроқ рўй беради. Ўзидан чангланадиган экинларнинг навлари, айникса фақультатив ўзидан чангланувчи экинлар навлари четдан чангланиш йўли билан йфлосланиб қолиши мумкин. Четдан чангланадиган ўсимликларнинг аммаси нав ва тур- хиллар доирасида бир-бири билан осон чатишади, бунинг натижасида навга хос белгилари аксари кескин ѐмонлашиб қолган дурагай уруғлар ҳосил бўлади. Улар ўз оиласига мансуб бўлган маданий ва ѐввойи турлар билан осонгина чатишаверади. Сабзи, ловлаги, шовул, салат, пастернавнинг ѐввойи шакллари шу экинлар маданий навларини биологик ифлослантирадиган ўсимликлардир. Карамдошлар оиласига мансуб сабзавот экинлари оиланинг маданий ва ѐввойи турлари билан осон чатишади (30-31-расмлар). Сабзавот экинларининг ѐввойи аждодларидан кўп инча хўжалик белгилари пасайиб кетган ва органларининг маҳсулоти сифатсиз бўладиган ўсимликлар етишиб чиқади. Масалан, редиска билан ѐввойи Шолғом дугарайларида йўғонлашган этдор илдизмева бўлмайди, шщизмеваси етуклик даврига кирмасидан ил гари шоқланиш бошланади, ўсимлик ѐгочланган сершоқ илдиз ва ҳалин тукли йирик-йирик барплар чиқаради. Чанглантирувчи ўсимликнинг баъзи морфологик белгилари етиштирилаѐтган навдаги ўсимликлар белгиларидан устун турадиган (доминант) бўлса, нав популяциясида пайдо бўлган дурагай ўсим- ликларни топиб олиб, юлиб ташлаш осон. Чунончи, ҳар ҳил карам турларининг бир- бири билан, картошка баргли помидорнинг оддий помидор билан, редисканинг ѐввойи Шолғом билан чангланишидан Ҳосил бўлган дурагайларни ажратиб олиш қийин эмас (масалан, редиска дурагайининг илдизмеваси, гуллари ва поясининг бугам- ларида бинафша тусли пигмент доглари бўлади). Етиштирилаѐтган ўсимликнинг морфологик белгилари жиҳатидан ўзига яқин турадиган нав чангги билан ѐки рецессив белгили ўсимлик чангги билан чангланишидан ҳосил бўлган дурагайларни аниқлаб олиш Қийинроқ бўлади. Бундай ҳолларда биологик ифлослик нав популяциясида яширин ҳолда ўзоқ сакланади ва белгилари мазкур навдан ажралиб турадиган ўсимликларни юзага келтирадиган манба бўлиб хизмат қилади. Нав популяциясида белгилари бошқача ўсимликларнинг бўлиши биргина чатишув оқибатигина эмас, балки ўсимликларнинг бир қанча генлар бўйича гетерозигот бўлиб қолганига ҳам алоқадор бўлиши Шумкин. Ажралиш ҳодисаси туфайли рецессив аллелларнинг гомозигот Ҳолатга ўтиб қолиши навда фарқҳар пайдо бўлишига олиб келади. Ташқи муҳитнинг турли омиллари таъсири остида бирдан (спонтан Равишда) рўй берадиган ўзлуксиз мутацияланиш жараѐни ҳам бунга с абаб бўлиб, ўсимликларнинг ҳар хил гештар бўйича гетерозигот Редиска 30-расм. Карамдошлар оиласига мансуб сабзавот ўсимликларининг четдан чаншаниш схемаси. Бир-бири билан осон чатишадиган турлар-йўғон чизиқ билан; сунъий чатиштирилганида насл берадиган дурагайлар ҳосил қиладиган турлар- кўшалоқ чизиқ билан; чатиштирилганида дурагайлари одатда насл бермайдиган турлар-пунктир чизиқ билан белгиланган. Карам турлари (Хитой карамидан ташщри) 31-расм. Карамдошлар оиласига мансуб сабзавот экинларининг шу оилага кирадиган ўсимликлар билан четдан чангланиш схемаси. Бир-бирИ билан осон чатишадиган турлар-йўғон чизиқ билан; сунъий чатиштирилганида насл берадиган дурагайлар олинадиган турлар-кўшалоқ чизиқ билан; чатишмайдиган турлар-пунктир чизиқ билан белгиланган бўлиб қолшиига олиб келиши мумкин. Мутациялар Кўпчилик олларда рецессив бўлиши муносабати билан кучайиб борадиган ретерозиготликни пайкаб олиб, уни камайтиришга дойр тегишли ч ораларни кўриш жуда қийин бўлади. Навнинг ажралиш ҳодисасига учраши натижасида пайдо бўладиган ўсимликлар асосий навга аралашиб қолади ва биологик ифлосланишни кучайтиради. Механик ифлосланиш. Навнинг механик ифлосланиши эқилаѐтган нав уруғларининг бошқа навдаги мазкур экин уруғлари билан ѐки маданий ва ѐввойи ҳолда ўсувчи бошқа ўсимликларнинг уруғлари билан ифлосланишига боғлик. Механик ифлосланишнинг тур ифлосланиши ва нав ифлосланиши деган хилари бор. Тур ифлосланиши деб, бир экин уруғанинг бошқа турдаги экин ѐки ѐввойи аждодларининг уруғлари билан ифлосланиб қолишига айтилади (масалан, редиска уруғларининг Шолғом ѐки ѐввойи аждодлар бўлмиш бегона ўт уруғлари билан ифлосланиб қолиши); борди-ю, бир нав уруғлари бошқа нав уруғлари билан ѐки ўша экин навсиз материалининг уруғлари билан ифлосланиб қолган бўлса, буни нав ифлосланиши деб айтилади. Уруғларнинг механик ифлосланиши уруғлик экинларни ўриб, йшиб олиш, ташиш ва димлаб етиштириш, куритиб қўйиш, уруғ- ларини янчиш, тозалаш ва саралаш, зчолган ҳолда ѐки йиртик; ва пломбаланмаган копларда сақлаб қўйиш ва ташиш вақтида рўй бериши мумкин. Сеялканинг экиш аппаратлари илгари эқилган бошқа нав ва экинларнинг уруғларидан яхши тозаланмаган бўлса, уруғлар механизмлар ѐрдамида эқилаѐтган махалда ҳам ифлосланиб қолиши мумюин. Экинлар алмашлаб экилмайдиган ва далалар ѐввойи ҳолда ўсувчи сабзавот ўсимликлари (қовун, сабзи, ѐввойи Шолғом, сурепка, ѐввойи ловлаги, шовул, салат, исмалоқ ва бошқалар) билан ифлосланган бўлса, уруғларнинг механик ифлосланиши даланинг ўзида ҳам рўй бериши мумкин. Маданий ва ѐввойи ҳолда уоадиган баъзи ўсимликларнинг уруғлари кейинги йилда ҳам янги экинларни ифлослантириб қўйиши мумкин. Бир йиллик баъзи сабзавот экинларнинг уруғчилигида алмашлаб экиш қоидаларига риоя Хилинмайдиган бўлса, уруғлар механик равишда, четдан чангланиш Ҳодисаси юз берганида эса, биологик йўл билан ҳам ифлосланиб Қолиши мумкин, чунки ўтган йил ҳосилидан тўкилиб, қишлаб чиққан Уруғлардан униб чиққан ўсимликлар ха деганда кузга чалинмайдиган аралашмалар бўлиб қолади. Механик ифлосланиш навнинг ѐмонлашиб қолишига олиб борадиган жуда муҳим омилдир, чунки асосий нав экинига аралашиб Ҳолган арапашма биологик ифлосланишга олиб келувчи жиддий манба бўлиб қолади. Уруғлардан кўпайиб, четдан чангланадиган бир йиллик экинлар (редиска, дуккаклилар, қовоқдошлар, қалампир) учун бу На рса айникса хавфлидир. Она ўсимликлар яхши танлаб, саралаб олинмаган ва механизмлар ѐрдамида экиладиган бўлса, биологик ифлосланиш хавфи икки йиллик экинлар учун ҳам, кўп йиллик экинлар (карам, пиѐз, илдизмевалар ва бошқа ўсимликлар) учун ҳам анча ортади. Бундан ташқари, уруғликка мўлжалланган сабзавот экинлари ўзоқ вақт гуллаб туради, бир талай гул чиқариб, хаддан ташқари кўп чанг зарраларини ҳосил қилади, битта гули чангланганида иккитадан бир неча унтагача дурагай уруғлари бўладиган мевалар тугади. Бу нарса биологик ифлосланиш эхтимолини янада оширади. Download 3.5 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling