Сабзавот экинларидан мўттасил ва юқори ҳосил олиб туришда маҳаллий


 Уруғларнинг нав ва экинбоплик сифатлари


Download 3.5 Mb.
Pdf ko'rish
bet58/151
Sana03.12.2023
Hajmi3.5 Mb.
#1806389
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   151
Bog'liq
Сабзавот экинлари селекцияси ва уруғчилиги

2. Уруғларнинг нав ва экинбоплик сифатлари 
Сабзавотчиликда юқори сифатли уруғлардан фойдаланилган такдирдагина 
экинлар ҳосилдорлигини ошириш ва олинадиган маҳсулот сифатини 
яхшилаш мумкин. Урурлар сифати икки кўрсатгач билан: нав сифатлари (нав 
тозалиги) ва экинбоплик сифатлари билан белгиланади. 
Нав сифатлари. Уруғларнинг нав сифатлари уларнинг маълум навга 
мансублигини таърифлайди. Бу сифатларнинг асосий мезони нав тозалиги 
ѐки уруғларнинг маълум навга нечоғлик мос келишини белгилаб берадиган 
ва фоизлар ҳисобида ифодаланадиган соодир. Бу сон мазкур навга хос бўлган 
уруғлар умумий уруғ миқдорининг қанча улушини ташкил этишини кўрсатиб 
беради. Уруғлар тозалиги одатда мазкур уруғлардан етишиб чиққан авлодда 
навга хос ўсимликларнинг фоизлар ҳисобидаги миқдорига қараб аниқланади. 
Экинларга бошқа нав ўсимликлар, тасодифий дурагайлар ва бошқалар 
аралашган бўлса, уруғларнинг нав тозалиги камайиб кетади. 
Экинлар қандай мақсадларга эқилганига қараб, уруғлар нав сифатлари 
(нав тозалиги) жиҳатидан амалдаги андозалар, яъни стандартларнинг 
талабларига жавоб берадиган бўлиши керак. Сабзавот ва полиз экинлари нав 
сифатларига кўра биринчи, иккинчи ва учинчи нав категорияларига, яъни 
тоифаларига бўлинади (Уруғларнинг нав ва экинбоплик сифатлари ОСТ-46-
90-80, ОСТ-46-107-80). Ҳар бир тоифа учун навга хос бўлмаган маълум фоиз 
миқдордаги ўсимликлар, энг паст (учинчи) тоифа учун эса, озроқ миқдорда 
(1-3%) бошқа нав ва тасодифий дурагайлар аралашмаси бўлишига йўл 
қўйилади (1- жадвал). 


1- жадвал 
Турли экинлар уруғларининг нав тозалиги 
Тоифлар бўйича нав тозалиги
(кўп деганда %) 
Тоифалар бўйича умумий 
аралашмалар қаторида кўпи билан 
қуйидаги миқдорда бсгона нав ва 
дурагайлар бўлишига йўл қўйилади 
(% ҳисобида). 

II 
II 
II 
III 
Тарвуз 
99 
98 
90 


Бақлажон 
98 
97 
92 


Кук нўхат 
99,5 
98,8 
97 


Қовун 
99 
97 
92 


Бош карам 
98 
97 
85 


Гул карам 
98 
95 
85 


Бош пиѐз 
98 
95 
85 


Сабзи 
98 
96 
85 


Бодринг 
98 
96 
90 


Кал ампир 
99 
97 
96 


Помидор 
99 
98 
97 


Редиска 
98 
95 
85 


Турп 
97 
95 
90 

Шолғом 
98 
95 
90 


Салат 
99 
98 
95 


Ош 
ловлаги 
98 
95 
90 


Қовоқ 
95 
93 
85 


Кўк ловия 
ва лима 
99,8 
99 
97 


Элита ва биринчи тоифа экинларида бошқа нав ва дурагайлар бўлишига 


йўл куйилмайди. Кўпчилик сабзавот экинларининг биринчи тоифа 
уруғларида кўпи билан 1-2% миқдорида навга хос бўлмаган уруғлар бўлиши 
мумкин, навга хос бўлмаган шундай уруғларнинг фақат қовоқ уруғларида 
5%, ловия уруғларида эса, кўпи билан 1-2% бўлишига йўл қўйилади. 
Иккинчи тоифа уруғлар учун бу кўрсаткичлар 2-7% атрофида бўлса, учинчи 
тоифа уруғлари учун 3-15% фоизни ташкил этади. Кўпчилик экинларнинг 
учинчи тоифа уруғларидаги бошқа нав ва тасодифий дурагайлар 
уруғларининг аралашмаси 1-3% бўлишига йўл қўйилади (салатда 5% гача). 
Иккинчи тоифадаги бирмунча қимматли уруғлар хусусига к ел ганда фақат у 
зидан чангланадиган нўхат ва ловия ўсимликлари уруптариқагина кўп 
деганда Я 1% аралашмалар бўлишига йўл қўйилади. 
Иссиқхоналарда 
ўстириладиган 
бодринг 
ва 
помидор 
нав 
ва 
дурагайлариникг уруғлари ОСТ-48-92-90 ва ОСТ-48-94-80 га мувофиқ, нав 
сифатлари бўйича биринчи ва иккинчи тоифаларга бўлинади. Ота-она 
формалар ва районлаштирилган навларда биринчи тоифа уруғларининг нав 
тозалиги 100 фоизни ва иккинчи тоифа уруғларининг нав тозалиги камида 98 
фоизни ташкил этади. Дурагай уруғлар миқдори биринчи тоифада камида 95 
фоизни ва иккинчи тоифада камида 90 фоизни ташкил этиши керак. 
Уруғлик саримсоқ нав сифатлари бўйича уч тоифага бўлинади. Биринчи 
тоифасига уруғлик учун илмий муассасалар томонидан етиштирилган 
суперэлита ва элита саримсоқ; иккинчисига - уруғчилик хўжаликларида 
етиштирилган уруғлик саримсоқнинг I ва II репродукциялари; учинчисига - 
товар хўжаликларида етиштириладиган уруғлик саримсоқ киради. Уруғлик 
саримсоқнинг нав тозалиги биринчи тоифада камида 99%, иккинчисида - 
98% ва учинчисида - 95% бўлади. Учинчи тоифада кўп деганда 4% бошқа 
навлар аралашмаси бўлишига йўл қўйилади. 

Download 3.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   151




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling