Сабзавот экинларидан мўттасил ва юқори ҳосил олиб туришда маҳаллий


 боб. СЕЛЕКЦИЯ ЖАРАЕНИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ВА НАВ СИНАШ


Download 3.5 Mb.
Pdf ko'rish
bet49/151
Sana03.12.2023
Hajmi3.5 Mb.
#1806389
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   151
Bog'liq
Сабзавот экинлари селекцияси ва уруғчилиги

5 боб. СЕЛЕКЦИЯ ЖАРАЕНИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ВА НАВ СИНАШ 
 
1. Селекция жараѐнини ташкил этиш ва унинг техникаси 
Селекция ишиии ташкил этиш ва унинг мазмуни. Селекция жараѐни 
янги навларни яратишга дойр мураккаб чора-тадбирлар мажмуасини ўз ичига 
олади. У ижрочи ходимларнинг малакаси юқори ва анчагина мураккаб 
замонавий асбоб-ускуна, жихозлар булиишни талаб этади. Селекция иши 
одатда илмий-текшириш муассасалари ва олий ухув юртларвда бажарилади. 
Мамлакатимизда Ўзбекистон сабзавот-полиз экшшари ва картошкачилик 
илмий-текшириш институт, Ўзбекистон ўсимликшунослик илмий-текшириш 
института, Тошкент Давлат аграр университета ва Самарқанд Кцшлоқ 
хўжалик института сабзавот ҳамда нолиз экинлари ва картошка селекцияси 
билан шуғулланади. Буларнинг ишини кцшлоқ хўжалиги бўйича Ўзбекистон 
илмий-ишлаб чиқариш маркази мувофиқлаштириб боради. Селекция ишини 
олиб боришда бир-бирига яқин бўлган бир ѐки бир нечта экин селекциясини 
олиб борадиган бўлимлар, лабораториялар ѐки ходимлардан иборат гуруҳлар 
ташкил эталади. Селекция шшшинг хажми катта бўлса, селекция 
бўлимларида 
цитология, 
физиология 
ва 
биоқимѐ, 
радиология, 
фитопатология, энтомология, хужайралар ва тўкималар культураси 
лабораториялар и ѐки гуруҳлари ташкил этилади ва ҳоқазо. 
Селекция жараѐнини тўғри ташкил этиш селекция бўлимлари ихтиѐрида 
ҳарорати, намлиги, Ёруғлиги ва хавосининг газ таркиби идора этилиб
ростлаб туриладиган омборлар ва музхоналар; кўчатхоналар, иссиқхона, 
яъни теплицалар, фитотрон, шунингдек ўсимликларни ўстириш, уларни 
ўрганиш, текшириб, синаб кўриш, кўпайтириш учун бир нечта ер 
участкалари булиишни кузда тутади. 
Сабзавот экинлари билан олиб бориладиган селекция ишини тезлаштириш 
учун ўсимликлардан йил давомида бир нечта авлод олишга имкон берадиган 
иссиқхоналар 
ва 
фитотронлардан 
фойдаланилади. 
Фитотронларда, 
иссиқхоналардан фарқ қилиб, ўсимликларнинг ирсий жиҳатдан муҳим 
бўлган хусусиятларини аниқлаб бориш учун зарур шароитларни яратиш 


мумкин. Берилган йрограмма бўйича одатдан ташқари, яъни экстремал об-
хаво %1ароитларини (гармсел туриши, совуқ тушиши ва бошқаларни) ѐки 
одатдагидан бошқача бўлиб бирга кушилган иқлим омилларини (ҳарорат 
паст бўлгани ҳолда равшан Ёруғлик бўлиб туриши ва бошқаларни) юзага 
келтирса бўлади. Бу нарса селекция жараѐнини тезлаштириш ва ўсимликлар 
ирсиятини ўрганиш учун кенг имкониятлар яратади. 
Селекционерлар одатда каттақон дастлабки материалга эга бўлади Ва 
турли йўналишларда иш олиб бориб, ҳар ҳил мақсадларга мўлжалланган 
навларни яратади. Бундан ташқари, битта мақсадда ишлатиладиган навни 
яратиш турли йўлларда ва ҳар ҳил дастлабки материал билан бошланиши 
мумкин. Шу муносабат билан ишда селекция жараѐнининг бир нечта 
босқичларида турган бир нечта намуна бўлиши мумкин. Шу сабабдан 
ишнинг қулай бўлиши учун мавжуд селекция материали ва унга 
ажратиладиган ер майдони айрим участкаларга - кўчатхоналарга бўлинади. 
Буларнинг ҳар бири ўз номига эта бўлиб, қандай мақсадга мўлжалланганлиги 
ва унда олиб бориладиган ишнинг табиатига кўра бошқаларидан фарқ 
қилади. Селекция жараѐни дастлабки материал кўчатхонасида бошланиб
селекция ва назорат кўчатхонасида давом эттирилади ва қонкурс билан нав 
синаш кўчатхонасида поѐнига етказилади. Яратилган нав қонкурс билан нав 
синашдан муваффакдят билан ўтганидан кейин давлат синовига 
топширилади. 
Нав намуналари, дурагайлар, оилалар ва бошқа селекция материалини 
хўжалик белгилари бўйича ҳолисона баҳолаш учун уларнинг шу белгиларини 
яхин атрофда ўсувчи ва стандарт, яъни андоза деб аталувчи 
районлаштирилган навларнинг белгиларига селекция кўчатхонасидан бошлаб 
солиштириб чиқилади. Уларни ўрганиш муддати 2-5 ва бундан кўра кўпроқ 
хўжалик ҳосилини олиш билан белгиланади. Намуналарни баҳолашда барча 
кузатувлар ва ҳисобга олиш ишлари ҳар бир делянкада олиб борилади, кейин 
эса ўртача кўрсаткичлар ҳисоблаб чиқилади. Баҳоланадиган белгилар ва 
баҳолашнинг аниқдигига ққўйиладиган талаблар селекция жараѐнининг илк 


босқичларидан кейинги босқичларига ўтилган сайин кўпайиб боради. 
Коллекцион ва селекцион кўчатхоналарда булар қонтроль хучатхоналардаги, 
хусусан, қонкурс синовлари кўчатхона- ларидагидан кўра анча кам бўлади. 
Баҳолаш ишини ўтказиб бўлгандан кейин танлаб қўйилади энг яхши 
ўсимликлар, яъни булгуси оила ѐки линияларнинг дастлабки аждодлари 
қозиқчалар, ѐрликҳар, рангдор богловлар билан белгилаб қўйилади-да, 
уруғларини йиғиб олишга киришилади. Редиска, салат, пиѐз ва мевалари 
қуруқ бўладйган бошқа экинлар, уларнинг уруғлари расо етилгунича 
даланинг ўзида йўқолиб кетишига йўл куймаслик учун, ўзига бошаб 
қўйилади ѐрликҳари билан бирга Тупроқдан суғориб олинади ва усти ѐпик 
жойга осиб қўйилади. 
Бодринг, помидор ва мевалари серсув бўлиб, ўзоқ, вақт мобайнида мева 
тугиб турадиган бошқа ўсимликлар ҳосили бир неча марта, вақти-вақти 
билан йиғиб турилади. Уруғини олишда бижгиш шароитлари бир хил 
бўлиши учун ҳар бир намунани алоҳида идишга жойлаш херакмас, яхшиси, 
ҳар бир намунанинг уруғларини алоҳида халтача ѐки доқа салфеткага 
жойлаб, пластмасса ѐрлигини ҳам ўшанга солиш ва огзини боғлаб, ҳамма 
намуналарни шиша идишга жойлаш ва устига мевасининг сувини қўйиб 
қўйиш керак. 
Икки йиллик ўсимликларда ажратиб олинган энг яхши ўсимликлар ѐгоч 
ѐки пластмасса ѐрлик билан белгиланади-да, сақлаб қўйилади. Илдизмевали 
ўсимликларда ѐрликҳар намуналар жой- ланган яшикчаларга солиб 
қўйилади, карамда эса мис сим билан ўзагига боқтаб қўйилади. сақлаш 
муддати ўтганидан кейин уруғгсиклар сақлашга яроқлилиги ва касалликларга 
чидамлилиги 
ж
иҳатидан баколаб чиқилади, селекция мақсадларига тўғри 
келмай- диганлари яроқсизга чиқарилади. Уруғлик ўсимликларни экиш 
схемалари ва уларга қилинадиган барча парвариш усуллари ҳар бир 
ўсимликнинг чангланиши бекаму-куст таъминланадиган були- шига 
қарашилиши керак. Бунинг учун чангланадиган бир гуруҳ ўсимликлар билан 
банд бўладиган участка мумкин қадар квадрат шаклида, қўлланиладиган 


агротехника усуларининг ҳаммаси эса ўз вақтида ва юқори сифатли қилиб 
бажариладиган бўлиши керак. Уруғлик ўсимликларни шикастланишдан 
сақлаш учун уларни козиқчалар ѐки шпаллерларга боғлаб қўйилади. 
Ўсимликлар ҳосили пишиб, йиғиб-териб олишга келганидан кейин улар 
кесиб ѐки су]гу- риб олинади ва боғлаб ққўйиладиган ѐрликҳар билан 
таъминланиб, обдон етилтириш ѐки куритиш учун усти берк жойга осиб 
қўйилади. Уруғлари махсус селекция молотилкалари билан ѐки қўлда 
янчилади ва тозаланганидан кейин тегишли ѐзувлари бор қоғоз пакетларга 
солиб, экишгача сақланади. 
Ўзоқ давом этадиган селекция иши натижасида талайгина маълумот 
берадиган каттагина материал тупланиб борадики, бу мате- риалдан бошқа 
мутахассислар ѐки селекционернинг ўзи кейинчалик фойдаланиши мумкин. 
Ана шу материални яхшилаб системага солиш учун унда ўз аксини 
топадиган селекция иши тегишлича хужжатлаштирилган ҳолда олиб 
борилади. Шу хилдаги мутлақо зарур хужжатлар жумласига қуйидагилар 
киради: уруғлар каталоги, йиллик дала дафтарлари, изоляция қилинган 
участкаларга экиладиган экинлар дафтарлари, синалаѐтган намуналарни 
баҳолаш дафтарлари, ишнинг режалари ва унга дойр ҳисоботлар, ишлаб 
чиқариш сино- вининг актлари, етиштирилаѐтган элита ва репродукция 
китоблари. 
Уруғлар каталоги икки қадимга бўлинади: унинг биринчи қисмига 
селекция учун материал тариқасида ишлатиш мақсадида келтирила- диган 
уруғ намуналари тўғрисидаги маълумотлар (келтирилган куни, Каердан 
олингани, номи, қисқача таърифи, уруғларнинг миқдори, сарфи); 
иккинчисига - янги оилалар, линиялар ва дурагай популяция- ларнинг бош 
аждодлари сифатида ишлатиладиган энг яхши ўсимлик- лардан ҳар йили 
олинадиган уруғлар тўғрисидаги маълумотлар ѐзилади (намунанинг номери, 
келиб чиқиши, уруғларнинг миқдори, °линган ва сарфланган вақти). 
Синалаѐтган намуналарни баҳолаш дафтарига фенологик кузатув- ларнинг 
натижалари, ҳосилдорлик кўрсаткичлари, ҳосилнинг сифати, касалликлар ва 


зараркунандалар билан зарарланиш даражаси, она ўсимлик ва уруғларининг 
сақлаб қўйишга чидамлилиги ва бощкалар ѐзиб борилади. Етиштирилаѐтган 
элита ва репродукция хусусида селекция ишининг охирги босқичида 
юритиладиган китобга олинган уруғлар тўғрисидаги маълумотлар, уларнинг 
келиб чиқиши ва сифатини тасдикдовчи хужжатлар (дала синовлари, 
навларни текширищ актлари, уруғлар сифатини текшириш тўғрисидаги 
актлар) нинг номерлари, уруғлар бсриб юборилган кун саиаси ва уларнинг 
миқдори, уруғларни бериш вақтида тузилган хужжатларнинг номерлари 
ѐзилади. 
Шартли белгилар қўлланиладиган бўлса, уларнинг маъноси шу белгилар 
ишлатилган жойнинг ўзида ѐки дафтарнинг охирида тушунтириб қўйилгаи, 
яъни уларнинг ҳалити берилган бўлиши керак. 

Download 3.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   151




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling