Сабзавот экинларидан мўттасил ва юқори ҳосил олиб туришда маҳаллий
Download 3.5 Mb. Pdf ko'rish
|
Сабзавот экинлари селекцияси ва уруғчилиги
Умумий комбинацией лаѐцат тахдил хилинаѐтган белгининг намоѐн
бўлишидаги қандай хусусиятларни мазкур линия ўзининг иштироқи билан олинган ҳамма дурагайларга ўтказишини кўрсатиб беради. Бу лаѐхат белгининг ўша линия иштирокида олинган дурагайлардаги ўртача катталиги билан синалаѐтган барча дурагайлардаги умумий ўртача катталиги ўртасидаги айирмага қараб белгиланади. Бу айирма хиймати катта бўлганида мусбат сон, кичик бўлганида манфий сон билан ифодаланиши мумкин. Линиянинг хусусий комбинацион лаѐхати белгининг дурагайда намоѐн бўлиши ота-она ўсимликларнинг умумий комбинацион лаѐхатига кўра руѐбга чиқади, деб кўтилганидан кўра ханча фарқ қилишига қараб белгиланади. Дурагайда белги иккала ота-она комбинацион лаѐхатининг биргаликда таъсир этган махалдагидан кўра кучлироқ намоѐн бўлса, у ҳолда хусусий комбинацион лаѐхатни мусбат деб, бордию, сустроқ намоѐн бўлса, уни манфий деб хисобланади. Ишнинг биринчи босхдчида бошқа навнинг кўпгина линиялари билан чатиштиришда умумий комбинацион лаѐхатнинг нечошик яхши дурагайлар бериши баҳоланади. Бунда кўпинча бошқа нав чанглари аралашмаси билан чанглаш усули қўлланилади. Ишнинг кейинги босқичида бир нав энг яхши линияларининг ўсимликлари бошқа навнинг энг яхши линиялари билан чатиштирилади ва олинган дурагайларнинг сифатига қараб линияларнинг хусусий комбинацион лаѐхати тўғрисида фикр юритилади, яъни турли навларнинг хайси икки линиясини бир-бири билан чатиштириш энг яхши сифатли дурагайлар олишга имкон бериши аниқланади. Дурагай уруғларни кўплаб ишлаб чиқариш учун худди мана шу дурагайлардан фойдаланилади. Биринчи авлод дурагайларининг юқори сифатли эканини кўрсатадиган энг муҳим мезон уларнинг тезпишарлиги, Тупи ва маҳсулдор органларининг катта-кичиклиги жиҳатидан бир текис, экин парвариши ва ҳосилни йиғиб- териб олиш ишларини механизмлар билан бажаришга имкон берадиган бўлишидир. Бунга чатиштириш учун гомозигот линияларни олиш йўли билан эришиш мумкин. Четдан чангланадиган ўсимликларда гомозиготлилик табиий ҳолатдир, шунинг учун уларни текислашда муаммолар пайдо бўлмайди. Четдан чангланадиган ўсимликларда линияни текислаб олишнинг зарур шарти уларни табиий гетерозигот ҳолатдан сунъий гомозигот ҳолатга ўтказишдир. Бунга ўсимликларни мажбуран ўзидан чанглатиш йўли билан эришилади, шунинг натижасида олинадиган авлодларда у ѐки бу белгиси жиҳатидан гомозигот бўлган ўсимликларнинг улуши авлоддан авлодга ўтган сари кўпайиб боради. Агар битта ген тўғрисида гап бораѐтган бўлса, инбридингда гомозигот ўсимликлар улуши ҳар бир авлодда икки баравар ортади. Линиянинг етарли даражада гомозигот бўлишига эришиш учун 5-7 йил мобайнида инбридинг ўтказиб борилади. Ўсимликларни мажбуран ўзидан чанглатиш бир қанча ўсимликларда инбрид депрессия юз беришига олиб келади. Шу муносабат билан кам қимматли гетерозигот ўсимликлар билан бир қаторда керакли гомозигот ўсимликларни ҳам йўқотиб юбормаслик учун саралаш ишини жуда синчиклаб ўтказиш лозим бўлади. Download 3.5 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling