Сабзавот экинларидан мўттасил ва юқори ҳосил олиб туришда маҳаллий


Download 3.5 Mb.
Pdf ko'rish
bet35/151
Sana03.12.2023
Hajmi3.5 Mb.
#1806389
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   151
Bog'liq
Сабзавот экинлари селекцияси ва уруғчилиги

Ўсимликларни баҳолаш усуллари. Селекция ишининг мақсади селекция 
материалининг биологик хусусиятлари ва сифатига, назорат қилинадиган 
белгининг турига қараб ўсимликларни баҳолашнинг ҳар ҳил усуллари 
қўлланилади. 
Ўтказиладиган жойи ва бажаришнинг нечоғлик мураккаблиги қараб 
баҳолашнинг дала ва лаборатория усуллари тафовўт қилинади. Дала 
усуллари ўсимликларнинг умумий габитусини, айрим органларининг 


тузилиши, маҳсулдорлиги, бутун вегетация даврида айрим фазалари 
ўртасидаги даврларнинг муддатлари ўсимликларнинг касалликлар ва 
зараркунандалардан қанчалик зарарланишини аниқлашни ўз ичига олса, 
лаборатория усуллари-маҳсулот сифатини аниқлашни: ундаги озиқ моддалар 
миқдорини маҳсулотнинг транспортда ташиш ва қайта ишлашга нечоғлик 
яроқлилигини белгилаб чиқишни ўз ичига олади. 
Баҳолаш усуллари бевосита ва билвосита усулларга бўлинади. 
Бевоситалари санаб кўриш (касалликларга чалинган ўсимликлар
сонини), 
улчаб чиқиш (поясиыинг баландлиги, барглариниИГ катта- кичиклигани), 
торозида тортиб кўриш (маҳсулдор органлари, вегетатив қисмларини) йўли 
билан бажарилади. Билвосита усуллар қандай бўлмасин бирор мураккаб ѐки 
кеч маълум берадиган белгини бир мунча барвақт маълум берадиган бошқа 
бир оддий белгининг табиатига қараб аниқлаб олишга имкон беради. 
Қай тариқа бажарилишига қараб, баҳолаш усуллари иккй гуруҳга 
ажратилади: объектив ва субъектив усуллар. 
Баҳолашнинг объектив усулларида ўсимлик органларининг оғирлиги, 
катта-кичиклиги, таркибидаги кимѐвий моддаларнинг миқдорини билиб 
олишга имкон берадиган ҳар ҳил асбоблардан санаб кўриш (масалан, 
помидор меваларида уялари сонини ва бйр
и1ГЧ11
Тўпгулигача чиқарган 
баргларининг сонини санаб кўриш) усулидай фойдаланилади. Бунда 
белгиларнинг катталиги физик бирликлар оғирлиқ узунлик ўлчовлари, 
ҳисобга олинаѐтган органларини фоизи нисбатлари ва миқдори билан 
ифодаланади. Баъзи белгилар бйр 
и
У
ла
V Р нечта ўлчов миқдорлари билан 
ифодаланади (масалан карам бошининг каттиклиги, тигизлиги). Узунлик 
ўлчовлари билан ифодаланувчи белгиларни баҳолаш учун (ўсимликларнинг 
бўйи, барг япроғининг узунлиги ва эни, маҳсулдор органларининг бўйи ва 
диаметрини) турли улчаш асбоблари: чизгачлар, штанге! щирқўлл ар ва 
бошқалар ишлатилади. Маҳсулдор ва вегетатив органларининг оғирлиги 
тортиб кўриш йўли билан баҳоланади. 
Маҳсулдор оргаяларнинг кимѐвий таркиби селекция жараѐнининг 


дастлабки даврларида осон бажарса бўладиган ва кўп миқдордаги 
намуналарни тахминан баҳолаб чиқишга имкон берадиган усуллар бнлан 
аниқданади 
(хандлар 
миқдори 
рефтахтометр 
ѐрдамида, 
сабзи 
илдизмеваларидаги қарашиноидлар миқдори уларни буяб кўриш йўли билан 
аниқданади). Селекция жараѐнининг бир мунча кечки даврларида
иетикбояли селекция материали аниқлаб олинган махалда усймяикнинг 
озиқдик жиҳатларига анча аниқ баҳо бериш учун кимѐвий анализ 
қўлланилади. Бунда барча экинлардаги КУРУД моддалар, витаминлар ва 
мазкур экин учун ҳарактерли бўлган бошқа моддалар (карамда ханд ва оқсил, 
картошкада крахмал, сабзида ханд ва ҳаротиноидлар, помидорда ханд, 
кислоталар ва ҳаротинсидлар) миқдори аниқлаб чиқилади. Маҳсулдор 
органлар ханчалик етилганида овқатга ишлатиладиган ѐки хайта ишлаш учун 
юбориладиган бўлса, худди шунча етилган даврида кимѐвий анализ учун 
олинади. 
Объектив усулларнинг яхши томони шуки, улар юқори даражада аниқ 
бўлади, лекин бу усуллар субъектив усуллар га Қараганда вақт ва мехдатни 
кўпроқ талаб қилади. Бу усуллар селекция жараѐнининг сўнгш босқичларида, 
бир қадар текислаб олинган камроқ сондаги намуналар синалаѐтган 
махалларда қўлланилади. 
Баҳолашнииг субъектив усулларига сезги органлари (курув, туйгу 
органлгфи, маза билиш, хид билиш органлари) ѐрдамида бажариладиган 
усуллар киради. Бунда белгиларнинг нечоғлик ифодапангани тўғрисида 
уларкинг ханчалик яхши сезилиб турганига қараб фикр юритилади. Бу 
усуллар 
билан 
баҳолашнииг 
аниқдиги 
сезги 
органларининг 
Кузгахувчанлигига, бир зайлдага ўузоқ ишда нечоғлик чарчаб қолиши ва 
қишининг сезувчанлик хусусиятларига боғлиқдир. Баҳолаш ишида бир неча 
қиши иштироқ этаѐтган бўлса, аниқлик ортади. 
Баҳолашнииг субъектив усуллари ўсимликлар ѐки тегишли қисмларининг 
ранги, таъми-мазасш!и ва объектив усуллар билан билиб бўлмайдиган бошқа 
белгиларини аниқлаб олиш учун қўлланилади. Уларшшг натижалари уч ѐки 


беш балли система бўйича ифодаланади. Ўсимликларнинг морфологик 
белгиларини (Тупининг шаклини, шоқланишининг тури, барг япроғининг 
кирқилганлиги, тўқлар билан коплангани, ѐн баргларининг шакли ва 
бошқаларни) билиб олиш, барглари, мевалари ва бошқа органларининг ранги 
ва тусининг оч- туклигини аниқлашда куз билан қўриб, субъектив баҳолаш 
усуллари (визуал усуллар) дан фойдаланилади. Селекция жараѐнининг 
дастлабки 
босқичларида, 
селекция 
материалининг 
хажми 
катта, 
индивидларининг уптасидаги тафовутлар эса анча бўлган махалларда визуал 
йўл билан баҳолаш одатда объектив методлар билан билиб олинадиган 
белгилар учун ҳам қўлланилади. Визуал баҳолашнинг аниқлигини ошириш 
учун аксари шкалалар ишлатилади, яъни ўзининг юқори кўтарилиб ѐки паст 
тушиб борадиган тартибда нечоғаик ифодаланишига қараб гуруҳланган 
белгилардан фойдаланилади. Шкалалар қоғоз, ҳартонда (рангни аниқлаш 
учун буѐклар билан, барг четлари шаклини аниқлаш учуя расмлар 
кўринишида) тасвирланган бўлади ѐки тирик материалдан тузилади (14-
расм).
14-расм. Ош ловлаги илдизмевапариникг кундаланг кесимвдаги халкалар: 
1 - оқишлари; 2 - сезилар-сезилмаслари; 3 - ўртача ифодаланганларя, 
4 - яққол ифодаланганлари; 5 - жуда чвдол нфодаланганлари; 
6 - ҳаммадан яққол ифодаланганлари; 7 - эти деярли оқ
Органолептик йўл билан субъектив баҳолаш усули таъм-мазаларни 
аниқлашда қўлланилади. Дегустация, яъни тотиб кўриш баҳолашнинг наинки 
анча тез битадиган, балки кўпинча бирдан-бир тўғри келадиган усўти 


ҳамдир, чунки маҳсулотларнинг таъми-мазаси таркибидапг айрим озиқ 
моддаларнинг миқдоригагина эмас, балки уларнинг нисбатига, шунингдек 
арзимас миқдорларда бўладиган хушбуй моддалар бор- йўқлигига, этининг 
юмшоқ-каттикдиш ва бошқаларга ҳам боғлиқ бўлади. 
Субъектив усулда баҳолашнинг яхши томони шуки, бунда кам еарф-
Даражатлар қилиб, кўп миқдор ўсимликларни тезда баҳолаб °лиш мумкин 
бўлади, айрим белгилар учун эса, бу баҳолашнинг ягона тўғри усули бўлиб 
ҳисобланади. 
Селекция материалини баҳолашда кўпинча белгилар ўртасидаги, айникса 
қийин ва осон тахдил қилинадиган белгилар ўртасидаги Қорреляцион 
богланигццан фойдаланилади. Осон аниқданадиган белги бўйича 
бериладиган дастлабки баҳо қиммати кам ўсимликларни яроқсизга чиқариш 
ва бирмунча мураккаб баҳолаш усуллари билан текшцриладиган ўсимликлар 
миқдорини камайтиришга имкон беради. 
Чунончи бош пиѐзни ҳар бошининг уялилигига қараб баҳолаш мазаси 
бирмуича ўткир бўладиган формаларни танлаб олишга имкон беради. Карам 
баргларининг тузилишига қараб унинг тез нишар, кечпишар формаларини 
ажратиб олиш мумкин, чунки тезпишар формаларининг барглари думалоқ, 
калта бандли бўлса, кечпишар формаларининг барглари тухумсимон шаклда, 
узун бандли бўлади. Шундай қилиб, белгилар ўртасидаги қорреляцион 
ботанит қийинчилик билан бажариладиган органолегггиқ фенологик ва 
кимѐвий анализлар ўрнига ишни оддийгина визуал усул билан битиришга 
имкон беради. 
Селекция материалини баҳолашнинг усулларидан бири ўсимликларни 
экиб-ўстириш шароитларидир. Селекция материали одатда мазкур минтакд 
учун тавсия этилган технология бўйича экиб, ўстириб борилади. Одатдагича 
экиш муддатларида бир йиллик экин уруғларини ва сақлаб қўйиш учун 
яроқли икки йиллик она ўсимликларни олиб бўлмайдиган доллардагина экиш 
муддатлари ўзгартирилади. Ўсимликларнинг ўсиб, ривожланиб бориши учун 
энг яхши шароитларни яратиш, ўзларининг ирсий хоссаларини етарлича 


намоѐн кцлиши учун уларга мумкин қадар кўпроқ имкон бериш ва уларнинг 
бошқа ўсимликлар томонидан кцсилиб ко лиши эхдимолини бартараф этиш 
мадсадида биринчи авлодида танланадиган селекция материали одатдагидан 
кўра каттароқ озиқланиш майдонига экилади. Кейинчалик у одатдаги 
афотехника шароитларида ҳам бир йўла баҳоланади. 
Ўсимликларни ноқулай ташқи муҳит омилларига чидамлилик белгиси 
жидатидан баҳолашда одатдан ташқари экиш муддатлари қўлланилади ва 
ўсимликлар бошқача схемада жойлаштирилади, сунъий йўл билан нам 
танкцс бўладиган шароит яратилади, ўсимликлар паст ва юқори ҳарорат 
шароитларида ўстириб борилади. 

Download 3.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   151




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling