Сабзавот экинларидан мўттасил ва юқори ҳосил олиб туришда маҳаллий
Полиспермия - тухум ҳужайрасини бир йўла бир нечта спермийлар билан уруғлантириш. 4
Download 3.5 Mb. Pdf ko'rish
|
Сабзавот экинлари селекцияси ва уруғчилиги
3. Полиспермия - тухум ҳужайрасини бир йўла бир нечта спермийлар
билан уруғлантириш. 4. Хромосомаларининг сони ҳар хил бўлган турларни чатиштириш. Бунда хужайраларнинг бўлиниш жараѐни ўз-ўздан изидан чиқиши туфайли амфидиплоидиялар пайдо бўлади. 5. Ўсимликларга полиплоидоген деб аталадиган кимѐвий бирикмалар (колхицин, хлороформ, эфир, хлоралгидрат, аценафтен) ни таъсир эттириш. Ўсимликларни шундай бирикмалар билан ишлаш булинаѐтган ҳужайралардаги функцияларнинг бузилишига сабаб бўлади. Бунинг натижасида ҳар бир ҳужайранинг хроматидалари бир-биридан ажралиб, ҳужайранинг қутбларига тарқалмасдан, балки унинг марказида қолади. Телофазада хросомаларининг сони икки баробар кўп бўладиган янги ядро юзага келади. Ўсимликларга полиплоидоген моддалар таъсир эттириш учун уларнинг ўсиш нуқталари, куртаклари, уруғлари, ниҳоллари ва бошқа вегетатив органлари ҳар хил қонцеитрациядаги эритмага турлича вақт давомида (ҳар хил экпозицияда) намлаб қўйилади (пахта тампонлар, фильтр қоғоз, Петри косачаси ва бошқаларда). Энг самарали полиплоидоген модда бўлмиш колхицин эритмасининг энг оптимал қондентрациялари 0,01 дан 0,2% гача, баъзан 0,05% гача, бунда экспозиция бир неча соатдан то икки кеча кундузгача давом этади. Селекцияда полиплоидиядан гаплоидларни полиплоид долга келтиришда, ўсимликларнинг чатишмаслигини бартараф этиш учун, ўзоқ дурагайларнинг пуштдорлигини ошириш ѐки улардаги беиуш- тликни йуқотиш мақсадида фойдаланилади. Бироқ, хромосомалар Тупламининг триплоид долатда бўлиши туфайли юзага келган стериллик баъзи долларда фойдали бўлиши мумкин (уруғсиз тарвуз). Баъзи экинларда полиплоидиядан триплоид дурагайлар олиш учун фойдаланилади, буларнинг афзаллиги уларнинг уруғсиз бўлишидир. Кднд ловлаги билан дашаки ловлаги устида олиб борилган ишда даммадан катта ютўқлар қўлга киритилган, буларнинг триплоид дурагайлари диплоид навларга қараганда 20-30 фоиз кўпроқ ҳосил беради. Триплоид ўсимликлар ҳамдан-кам долларда бекаму-куст жинсий хужайраларни ҳосил қилади ва шунга кўра ўсимликларда юзага келадиган стериллик хўжалик учун қимматли баъзи белгилар пайдо бўлишига олиб келади. Масалан, уруғсиз банан ва тарвузнинг ҳар йили юқори ҳосил берадиган бўлиши; азалиялар билан нилуфарларнинг ҳар йили муқим гуллаб, гулларининг ўзоқ сақланиб туриши; тилоғочнинг зўр бериб, тез ўсиб бориши шунинг натижасидир. Олма ва нокнинг триплоид навлари селекция учун қимматли бўлиб ҳисобланади. Ўсимликларни полиплоид долга келтириш усули кўпгина сабзавот экинлари: карам, редиска, нўхат, бодринг, салат, пиѐз, шунингдек полиз экинлари селекциясида қўлланиладиган бўлди. Бу соҳада Польшада катта муваффақиятларга эришилган, бу мамлакатда полиплоидлаштириш йўли билан яратилган дастлабки материал асосида редиска, бодринг, кольраби карам ва исмалоқ навлари етиштирилган ва районлаштирилган. Мутациялар ѐки полиплоид формалар олиш мақсадида ўсимликларга мутагенлар ва полиплоидогенлар билан ишлов берилганида уларнинг бир талай меристематик ҳужайраларига таъсир ўтказилади, уларнинг ҳар бирида мутациялар рўй бериши ѐки ҳар хил даражадаги серпуштлилик юзага келиши мумкин. Шундай қилиб, ўсимликларга ишлов бериш натижасида химера ўсимликлар - миксоқимералар пайдо бўлади. Шу туфайли химераликни йуқотиш ва мумкин қадар кўпроқ хилма-хил формаларни ҳосил қилиш учун ишлов берилган ҳар бир ўсимликда шоқланишни зўрайтириш ва имкони борича кўпроқ гулларнинг ўзидан чангланишига қўйиб бериш керак. Полиплоидларни аниқлаш иши ўсимликларни қандай бўлмасин бирор анатомик-морфологик белгиларига ѐки плоидлик билан боғлиқ бўлган бошқа кўрсаткичларига қараб танлашдан бошланади. Тригогоидлар мевалари бир мунча йирик барг огазчалари ва барглари каттароқ, чангининг яшашга қобилияти камроқ, уруғлари полиморф, яъни турли шаклда бўлиши билан таърифланади. Полиплоидларнинг дастлабхи танловини ўсимликлар ривожланишининг ниҳоллик пайтидан бошлаб турли босқичларида оғизча аппарати хлоропластларининг миқдорига қараб олиб бориш мумкин. Ўсимликларнинг плоидлилигини аниқ, узил-кесил белгилаб олиш учун цитогенетик усул қўлланилади, бу усул гарчи кўп мехнат талаб қилса-да, лекин ҳаммадан кўра ишончли бўлиб ҳисобланади. Download 3.5 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling