Сабзавот экинларидан мўттасил ва юқори ҳосил олиб туришда маҳаллий
Download 3.5 Mb. Pdf ko'rish
|
Сабзавот экинлари селекцияси ва уруғчилиги
Полиплоидия. Полиплоидия хромосомалар сонининг ҳаррази миқдорда
ортиши бўлиб, бунда ирсий модда ўзгаришга учрамайди-ю, лекин миқдорининг ортиши ирсий белгиларнинг ўзгаришига сабаб бўлади. Экиладиган киишоқ хўжалик экинлари орасида диплоид, триплоид ва тетраплоид навлар бор. Уруғи бўлмайдиган тетраилоид тарвузлар шираси юқори бўлиши билан ҳам ажаралиб туради. Полиплоидияда ўсимликнинг хужайралари, айникса меристематик тўкималаридаги хужайралари ҳамиша деярли катталашади. Бу нарса ўсимлик органларининг катталашувига олиб келади, аксари ўсимликнинг гуллари, мевалари ва уруғлари катталашган бўлади. Барглари қалинроқ, лекин калтароқ ва сербарроқ бўлади. Полиплоид ўсимликлар одатда секин ўсиб, сустроқ шоқланади, кечроқ ва узоқроқ гуллайди, камроқ чанг беради, органларининг кимѐвий таркиби ўзгарган бўлади. Уларда ҳар хил даражада ифодаланган стериллиқ яъни бепуштлик кузатилади. Полиплоид формаларни юзага келтириш селекция учун дастлабки материал яратиш усули сифатида каттагина дикдатга сазовордир. Бундай формаларни олиш мақсадида ишлов бериладиган материал диплоид ѐки шунга яқин сондаги хромосом ал арга эга бўлиши керақ тоқи буларнинг сони икки баравар ортишидан юзага келадиган полиплоидия белгиларнинг ѐмонлашиб қолишига сабаб бўлмасин. Бироқ, полиплоид ҳолат қандай ўзгаришларни келтириб чиқаришини олдиндан айтиш ҳозирча мумкин эмас, чунки битта экиннинг турли навлари ҳам турлича реакция кўрсатиши мумкин. Полиплоидияда ўсимликлар қисман стерил бўлиб қолиши ва уруғ маҳсулдорлиги бир қаҳар камайиб кетиши мумкинлигини назарга олиб, уни қайси ўсимликларнинг вегетатив қисмлари маҳсулдор органлар бўлиб ҳисобланадиган бўлса, шундай ўсимликларга татбиқ, этиш ўринлидир. Лекин, ўзоқ танлаш йўли билан уруғидан кўпаядиган ўсимликларда ҳам анча серуруғ, серпушт линияларни олиш мумкин. Ўсимликларнинг полиплоид ҳужайралари, кейинчалик эса органларини ҳам, қуйидаги усул-амаллар билан олиш мумкин: 1. Декапитация, бунда тўкималари регенерация лаѐкатига эга бўлган ѐш ўсимликлар (помидор, карам ва бошқалар) да поясининг учи чимдиб, олиб ташланади, ўсишининг тезлашувига қулайлик туғдирадиган шароитлар яратилади, барг қўлтиқларидан чиқадиган новдалари битта қолмай олиб ташланади. Натижада поясининг кесилган жойида каллус юзага келиб, унда куртаклар пайдо бўлади. Буларнинг бир қисмидан полиплоид новдалар ўсиб чиқади (помидорда 10 фоизгача). 2. Ўсимликларга 20-30 минўт давомида паст (0-8°С) ѐки юқори (38-40°С) ҳарорат таъсир эттириш. Ҳарорат билан кучли таъсир ўтказиш натижасида полиплоид ҳужайралар пайдо бўлиши мумкин. Download 3.5 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling