Сабзавот экинларидан мўттасил ва юқори ҳосил олиб туришда маҳаллий


Биринчи ва иккинчи дурагай авлодлар таркиби


Download 3.5 Mb.
Pdf ko'rish
bet26/151
Sana03.12.2023
Hajmi3.5 Mb.
#1806389
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   151
Bog'liq
Сабзавот экинлари селекцияси ва уруғчилиги

Биринчи ва иккинчи дурагай авлодлар таркиби. Гомозигот 
ўсимликлар чатиштирилганида юзага келадиган биринчи дурагай авлод 
гетерозигот ўсимликлар билан бир хил бўлади ва уларда танлаш 
ўтказишнинг маъноси қолмайди. Тўла-тўкис гомозигот (барча генлари 
бўйича гомозигот)лар амалда фақат ўзидан чангланадиган ўсимликлар билан 
ишлаш вақтидагина чатиштирилиши мумкин. Бироқ, булар ҳам аниқ, 
ифодаланган морфологик белгилари бўйича гомозигот бўлади ва турли 
биологик ҳамда хўжалик белгиларини юзага келтирадиган генлари бўйича 
гетерозигот бўлиши мумкин. Уруғчиликка энг маҳсулдор формаларни ҳар 
йили танлаб бориш натижасида гетерозиготлик бир ханча авлодлар давомида 
сақланиб туриши ва ҳатто ўзича рўй берадиган мутацион жараѐн туфайли 
кучайиб бориши ҳам мумкин. Шу сабабдан иккинчи дурагай авлодни олиш 
учун уруғликка селекция мақсадларига энг кўп мос келадиган бир нечта 
ўсимликни қолдириш маъқул. 
Четдан чангланадиган ўсимликларни чатиштиришда одатда, ота ва она 
бўлмиш ҳар қайси навнинг бир нечта янг яхши вакилларидан фойдаланилади, 
чунки булар ҳар қайси навда эркин чангланиши туфайли мураккаб 
гетерозиготлар бўлиб ҳисобланади ва уларда кўпчилик генлар бўйича 
талайгина аллеллар бўлади. Буларнинг четдан чангланиши натижасида 
турли-туман биринчи авлод гетерозиготларининг янада мураккаброқ 
иопуляциялари юзага келади (ота-она формаларининг қўшилишини ҳисобга 
олмаганда). Шу муносабат билан биринчи авлодда жуда истиқболли бўлиб 


чиққан формаларни чатиштириш ва иккинчи дурагай авлодларини олиш учун 
уларни эркин чанглатиб қўйиш кенг қўлланиладиган селекция усулидир. 
Иккинчи дурагай авлод ота-оналаридаги тафовутларни белгилаб берувчи 
кўпчилик генлари бўйича гетерозигот бўлган ўсимликлардан юзага келади. 
Шу сабабдан, ота-оналар ўртасидаги тафовутлар нечоғлик катта бўлса, 
иккинчи дурагай авлод ҳам шунчалик хилма-хил бўлади. Иккинчи авлод 
генотиплари шаклларининг хилма-хилиги иихоят даражада кўп бўлади ва 
уларни таҳлил қилиб чиқиш ҳам қийин. Бундай хилма-хилик асосан 
миқдорий генларга тааллуқли бўлади ва ўсимликнинг етилиш муддатлари
ҳосилдорлиги, ноқулай омилларга чидамлилиги, таркибидаги озиқ 
моддаларнинг миқдори ва бошқалар сингари белгиларнинг намоѐн бўлишида 
кўпроқ, маълум беради. Бу генларнинг устунлик қилиши, яъни доминант 
бўлиши туфайли фенотипнинг хилма-хилиги генотипнинг хилма-хилигига 
қараганда бир мунча камроқ бўлади. Иккинчи дурагай авлод формаларининг 
сиртки хилма-хилаиги ота-оналарининг тафовутларини юзага чиқарадиган 
морфологик белгиларнинг бирга қўшилишида ҳаммадан аниқ намоѐн бўлади. 
Иккинчи авлод тахлили қулай бўлиши учун умумий хилма-хилигини сифат 
ва миқдор белгилари жиҳатидан алоҳида-алоҳида олиб, куздан кечирган 
маъқул. 
Иккинчи авлод индивидлар сифат белгиларининг қай тариқа ўзгариши 
яхши ўрганилган ва Мендел томонидан аниқланган қонуниятларга 
буйсунади. Кўп генли ирсийланишда иккинчи авлодда белгиларнинг 
одатдагича 3:1 нисбатда ажралиши кузатилади, яъни доминант белгили учта 
ўсимликка битта рецессив ўсимлик тўғри келади. Қизил мевали помидор 
навини сариқ мевали помидор нави билан; Тупининг типи одатдагича бўлган 
ўсимликларни детерминант формалари билан; мевалари оқ тиканли 
бўладиган бодринг навларини мевалари қора тиканли бўладиган бодринг 
навлари билан чатиштиришда ана шундай ажралиш рўй беради ва хоқазо. 
Белгини юзага чиқарадиган ген иккита ѐки бундан ортиқроқ бўлса, 
иккинчи авлодда кузатиладиган ажралиш ҳодисаси бир мунча мураккаброқ 


бўлади. Бундай ажралиш ўша ге!шар ўзаро таъсирининг табиатига ҳам 
боғлиқ бўлиб, ота-она белгиларига ҳам, янги белгиларга ҳам эга бўлган 
ўсимликларнинг ҳар ҳил нисбатда пайдо бўлишига олиб келиши мумкин. 
Масалан, патиссонпи кабачки билан чатиштирилганида иккинчи авлодда 
9:6:1 нисбатда ажралиш рўй бериб, меваси думалоқ ва чўзиқ бўладиган 
ўсимликлар пайдо бўлади, меваси қизил ва оқ бўладиган редиска навлари 
чатиштирилганида эса, 9:3:4 нисбатда ажралиш рўй беради. 
Иккинчи дурагай авлод таркибини таъсирининг кучи ва йўналиши 
жиҳатидан бир-бирига яқин бўлган ва талайгина аллелларни ҳосил қиладиган 
кўп сонли генларга боғлиқ миқдорий белгиларга қараб аниқлаб чиқиш анча 
қийин. Ҳар қайси ген аллеллари ўртасидаги ўзаро муносабатлар аудитив, 
доминант- рецессив ва ўта доминант бўлиши мумкин. Битта ген аллеллари 
бошқа геннинг мазкур белгига ўтказиладиган таъсирини жонлантириши ѐки 
сўсайтириб қўйиши мумкин. Шундай қилиб, иккинчи дурагай авлодда 
ажралиш ҳодисаси кўпгина белгиларга тааллуқли ҳолда боради ва жуда 
мураккаб бўлади. Белгиларнинг мақсадга мувофиқ равишда бирга қўшилиш 
эхтимоли катта бўлмайди, кўпгина ҳолларда буни биологик жиҳатдан юзага 
чиқариш ҳам қийин. Масалан, эртолишарлик юқори маҳсулдорлик билан 
бирга боғланмайди. Иккинчи авлоднинг битта ген таъсири билан наслдан-
наслга ўтиб борадиган таркиби, ҳар қайси алоҳида миқдорий белгиси Бўйича 
олганда, Ҳарди-Вайнберг формуласига мувофиқ аниқланади: 
(
р
А
+q
a
)
2
= Р
АА
2
+2
2
pq Aa+q
2
aa, 
бу ерда Р-белгини юзага чиқарувчи геннинг доминант аллели (А) га эга 
бўлган гаметалар улуши; 
q - ўша геннинг рецессив аллели (а) га эга бўлган гаметалар улуши. 
Бу тенгликнинг чап ярмида доминант ва рецессив аллелли гамет аларнинг 
нисбати, унг ярмгща эса, авлод таркиби кўрсатилган. Биринчи авлод эркак ва 
урғочи гаметалар, тенг нисбатдаги доминант ва рецессив аллелларни ҳосил
қилади. Шунинг учун р = q = 0,5. Кейкнги авлод таркиби эркак ва урғочи 
гаметаларнинг бирга қўшилиш эхтимоли тенглигига боғлиқ. Шунга кўра 


иккинчи авлод ўсимликларининг 1/4 қисми (р = 0,25) доминант аллели 
бўйича гомозигот, ярми (2pq = 0,5) - гетерозигот ва 1/4 қисми (q =0,25) 
рецессив аллели бўйича гомозигот бўлади. Масалан, мевалари қизил помидор 
навлари мевалари сариқ бўладиган навлари билан чатиштирилганида 
иккинчи авлодда ўсимликларнинг 1/4 қисми сариқ мевали, 3/4 қисми эса, 
қизил мевали бўлади. Қизил мевалилар орасида уларнинг 2/3 қисми мева 
рангининг доминант аллели бўйича гетерозигот, 1/3 қисми эса, гомозигот 
бўлиб чиқади. Чатиштириладиган ўсимликлар бир-биридан мустақил ҳолда 
наслдан наслга ўтиб борадиган генларга алоқадор бир нечта белгилар билан 
тафовўт қиладиган бўлса, у ҳолда иккинчи авлодда бир генларнинг бир нечта 
рецессив, бошқа геиларнинг бир неча доминант аллеллари бўйича гомозигот 
ўсимликнинг пайдо булиш эхтимоли мана бу кўпайтмага тенг бўлади: 
P = q
2
1
.q
2
2
.q
2
3
.q
2
4
…..q
2

Масалан, 4 та белгиси жиҳатидан бир-биридан фарқ қиладиган 
ўсимликлар чатиштирилганида иккинчи авлодда барча генларнинг рецессив 
аллеллари бўйича гомозигот ўсимликларнинг топилиш эхтимоли (Р) мана 
буни ташкил этади: 
P = q
2
1
.q
2
2
.q
2
3
.q
2

= 0,25 . 0,25 . 0,25 . 0,25 = 0,0039 
яъни мингта ўсимликка тахминан 4 ўсимлик тўғри келади. 
Иккинчи авлоднинг хажмини аниқлашда бу авлодда бошқа қимматли 
белгиларга ҳам эга бўлган бир неча ун ўсимликлар топилиши зарурлигидан 
келиб чиқиш керак. Иккинчи авлод хажми керакли генотипга эга бўлган 
ўсимликларнинг талаб этиладиган сонини уларнинг топилиш эхтимолига 
булиш йўли билан аниқланади. Масалан, 40 та ўсимлик зарур бўлганида 
иккинчи авлоднинг керакли хажми 10256 (40:0,0039) ни ташкил этади. 

Download 3.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   151




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling