Сабзавот экинларидан мўттасил ва юқори ҳосил олиб туришда маҳаллий
Download 3.5 Mb. Pdf ko'rish
|
Сабзавот экинлари селекцияси ва уруғчилиги
6-расм. Изоляция уйчаси
Бир нечта ўсимликни ажратиб қўйиш учугг бир мунча содда тузилган, кичикроқ ва пастроқ бўладиган оддий изоляторлар қўл- ланилса, битта ўсимликни ажратиб қўйиш учун Мунератти систе- масидаги изоляторлар ишлатилади. Оддий изолятор газлама ѐки тур тортилиб, ҳамма тарафи бекитиб ққўйиладиган синчлардан иборат. Мунератти системасидаги изолятор устки ва ўрта қисмларига кунда- ланг тусинлар ташланиб, бир-бири билан бирлаштирилган тўрт козиқ кўринишида ишланган. Устки ярмида козиқҳари ва тусинларига газлама коқдлади, пастки ярмига газлама қоқилмасдан, балки уни ўсимликнинг тагига тортиб келиб, унга боғлаб қўйилади (7-расм). Ўсимликнинг шоклари ва Тўпгулларини ажратиб қўйиш учун кичкина изоляторлардан фовдаланилади, булар каттик симдан ишланган енгилгина ҳаркасга тортилган ѐки ҳаркас қўйилмаган мум қоғоз, пленка (шамол ѐрдамида чангланадиган ўсимликлар учун), доқа, батист, майда кузли тур, доқа ва тур тутилган гшенкадан (хашаротлар ѐрдамида чангланадиган ўсимликлар учун) тайѐрланади. Изоляторларни икки учи очиқ турадиган енгликлар кўринишида ѐки бир учи очиҳ ҳолган хопчалар кўринишида тиқиб олииади. Кейин уларии ўсимликларнинг Тўпгуллари ѐки шокларига кийгазиб, учлари боғлаб қўйилади. Тўпгулларга шикает етиб колмаслиги учуи изоляторлар ѐндош шоқчага, хоқиб қўйилгаи козиқчага ѐки ўсимлик қатори буйлаб тортилгаи енмга боғлаб қўйилади. Қовоқдошлар, итузумдошлар ва дуккаклиларнинг йирик гулларини ажратиб қўйиш учуи пахтан и юиха Хават қилиб, уни гул устига ѐнилади-да, гул бандига тахалиб турган четлари ўраб қўйилади (8-расм). Ковоқаошларда гулини ажратиб қўйиш учун. бундан ташҳари, резинка халхаси ушлаб турадиган иккита тахтачадан иборат махсус кисхиштар ҳам ишлатилади, булар ўсимлик гуллаб келаѐтган махалда гул тожига кийгазиб қўйилади, кейин олинади ва чангланиш вақтида яна кийгазилади-да, гул Тугунчаси ўса бошлайдиган махалгача ҳолдирилади. Чанглаш усуллари. Чатиштириш техникаси чанглаш ҳарактерига, ўсимлик чангдонлари ва тумшуқчасининг етилиш вақти ва бошқа шароитларга кўп даражада боғлиқ. Гуллари айрим жинсли бўладиган ўсимликларни ажратиб қўйилгаи Участкаларда чатиштириш маъқул. Кўп йиллик икки уйли ўсимликлар (спаржа) да бир навининг энг яхши урғочи Туплари, бошқа бир навининг энг яхши эркак Туплари танлаб олиниб, уларни биргаликда ®ки алоҳида қаторлар қилиб экилади. Бир йиллик икки уйли Ўсимликлар (исмалоқ) да ҳар навининг уруғлари навбатлашиб 8-расм. Пиѐз айрим Тўпгуллари (енглик) ва бодринг гулларини изоляциялаш (пахта). борадиган қаторларга экилади, кейин она навининг ҳамма эркак ўсимликлари олиб ташланади-да, долган урғочилари ота нав бўлмиш бошқа ўсимликнинг чангги билан чангланади. Бир уйли ўсимликлар (маккажўхори, қовоқдошлар) да она ўсимлик сифатида олинган навда эрках гуллари хали чангдонлари очилмасдан туриб олиб ташланади. Крвоқдошларга мансуб кўпгина ўсимликларнинг меваларида бир талай уруғ ҳосил бўлади, шунинг учун бундай ўсимликларни чатиш- тириш иши аксари ажратиб, алоҳида лаб қуйилган гулларида қул билан бажарилади. Она ўсимликнинг урғочи гуллари билан ота ўсимликнинг эркак гулларига газлама изоляторлар кийгазилади ѐки 9-расм. Бодрингни чатиштириш: I кейин урғочи гул яна алоҳида лаб,урточи гул; 2 - эркак гул; 3 – барглари юлиб ташланган эркак гул; 4- қўлда чанглаш уларни юпқа пахта қавати билан ўраб қўйршади. Битта урғочи гул изолятор тагида очилган 2-3 та эркак гул чангги билан чангланади. Бунинг учун изоляторни олиб туриб, эркак гуллари йиғиб олинадида, гул барглари пинцет билан юлиб ташланади. Сўнгра очилиб турган чангдонлари урғочи гулнинг тумшуқчасига оқиста тақалади ѐки гулбарглари олиб ташланган эркак гул чангланаѐтган урғочи гулга солиб қўйилади (9-расм). Шундан кейн урғочи гул яна алоҳидалаб, изоляция қилиннади ва гул бандига ѐрлиқ қоғози осиб қўйилади. Гули икки жинсли бўладиган ўсимликлар бичилган (она ўсимлик гул шоналаридан чангдонлар олиб ташланган) ва бичилмаган ҳолда чатиштирилади. Ўсимликни бичмасдан туриб чатиштириш усули дурагай ўсимликлар табиатини аниқлаш осон бўладиган, шунингдек ўсимликлар (карам, қалампир, номидор, нўхат) протерогинияси яхши билиниб турадиган махалда, яъни ўсимлик тумшуқчаси гул очилишидан 1-2 кун илгари чанг олишга қодир бўлиб қоладиган, чанг халтачалари эса хали очилмаган ва чанглаштиришга халал бермайдиган бўлса, ана шундагина қўлланилади. Бичмасдан туриб чатиштириш иши ўсимликларни қаторларга шахмат тартибида экиш ѐ бўлмаса, ота-она ўсимликлар ѐки уларнинг қисмларини гуллаш бошланишидан олдин умумий изолятор тагига жойлаштириш йўли билан олиб борилади. Сўнгги ҳолда хашаротлар ѐрдамида чангла- надиган ўсимликлар учун изолятор тагига ас ал ари ѐки пашшаларни қўйиб юборилади, шамол ѐрдамида чангланадиган ўсимликлар учун эса ўсимликлар силкитилади ѐки изоляторга олдиндан тайѐрлаб қўйилади чанг пуркалади. Соябопгулли ўсимликларда гулни қайта чанглантириш учун бир навнинг соябопи иккинчи нав соябопининг юзига текказилади. Ўсимликларни бичиб туриб чатиштириш ўзидан чангланадиган ўсимликларда ҳам, четдан чангланадиган кугтчилик сабзавот экинларида ҳам қўлланилади. Чатиштириш ва чангини йиғиш учун яхши ривожланган ўсимликлар танланади: карам, редиска, турп, Шолғомда 15 гул шонасини қолдириб, биринчи гул шингиллари; сабзи, пиѐзда - биринчи соябоплари; помидорда - биринчи гуллари очилган 2-3 та шингил танланади. Тўпгуллардаги қолган шоналар ва очилган гулларнинг ҳаммаси пинцет билан чимдиб, олиб ташланади. Бичиишда унча етилмаган, чангдонлари халивери ѐрилавермайдиган ва булардан хали чанг тўқилмайдиган чангчилар олиб ташланади, жуда ѐш шоналарни ҳам бичиш ярамайди, чунки бунда улар зарарланади ва кўпинча нобуд бўлиб кетади. Помидор гулларини Бичиишда чангдонлар ишни енгиллаштириш учун гул тожи билан бирга олиб ташланади. Бичиш иши куннинг иккинчи ярмида ўтказилади, шунда очиқ қолган гул уруғчиси қуѐш нурлари таъсиридан сақланади. Бичишдан кейин гулларни пахта билан ўраб, изоляция қилиб қўйилади. Бошқа ўсимликларнинг гулларини бичиш учун учлари думалоқ ѐки тўғри бўлиб, ўтмаслаштирилган, бир-бирига зич тақалиб турадиган пинцет ишлатилади. Чангчи ипларини пинцет учи билан ушлаб туриб, чангдонлари, уларни эзиб юбормасдан оқиста олиб ташланади. Протерандрик ўсимликлар (сабзи, ловлаги, салат)нинг майда гулларини сув ѐрдамида бичиш мумкин, бунда гулларга пульверизатордан сув пуркалади. Етилган чанглар ювилиб кетади и бўртиб, ѐрилади. Гул тумшуқчасига бегона, ѐт чанг тушмаслиги ва тумшуқча қўриб қолмаслиги учун бичилган шоналар ўралиб, изоляция қилиб қўйилади. Ота ўсимликларнинг шоналари чангдонлари (гуллари) очилгунича изоляторлар билан ѐпиб қўйилади. Чангдонлар очилганидан кейин изоляторлар олинади-да, чангги пинцет билан приборкага, стаканча, силлиқ деворли қутичаларга йиғилади. Чангни йиғишнинг бошқа усули ҳам бор. Помидорда чанг ҳар хил тузилишдаги вибраторлар билан йиғалади. Бир қанча бошқа ўсимликларда олдин шоклари ѐки Тўпгулларидаги очилган гуллари ва зарарланган шоналарининг ҳаммаси олиб ташланади-да, кейин бу шоклар ѐки Тўпгуллар сувга солиб қўйилади. Шоналари очилганидан кейин чатнаган чангдонлари пинцет билан йиғиб олинади. Баъзан очилмай турган шоналардан пинцет ѐрдамида чангдонларни териб олинади-да бир оз қуриши учун юпқа қават қилиб ѐзиб қўйилади. Шундан кейин чанг халтачалари ѐрилиб, улардан чанг тўқилади. Бу чанг эксиқаторлар, бюкслар, пахта билан бекитиб ққўйиладиган пробиркаларда сакланади. Гули очилишидан 1-2 кун олдин гул тумшуқчаси чанг олишга қодир бўлиб қоладиган протерогиник ўсимликлар (карам, турп, редиска ва бошқалар) да гулни чанглаш иши бичищдан кейин ўтказилса, чангдонлари тумшуқчасидан илгари етиладиган протерандрик ўсимликлар (ловлаги, сабзи, бош пиѐз)да - бичищдан кейин 1 -2 кун ўтказиб туриб, яъни гул тумшуқчалари яхши етилиб, уларда ширали суюқлик пайдо бўладиган пайтда амалга оширилади. Чангни томизгич билан, учига учбурчак шаклидаги кичкина резинка урнатилган препаровка игнаси, сим, юмшоқ, пат ѐки тўқлардан иборат чўткача билан туншрилади (10-расм). Чанг олдиндан тайѐрлаб қўйилмаган бўлса, чанглаш иши етилган чангдон билан ўтказилади ѐки изолятор тагидаги эркак гуллардан пинцет учига чанг олинади-да, шу пинцет ѐрдамида ўтказилади (11-расм). 10-расм. Ўсимликларни чатиштириш (суньий чанглаш) учун ишлатиладиган асбоблар: гулчанг солинган шиша идиш; 2- чангдонлар; 3 гулни бичиш ва чанглашда ишлатиладиан асбоблар; - 4 ѐрлихҳар; 5 - изоляция учун ишлатиладиган халтача; 6 - икки томони бекитиладиган халтача Шамол ѐрдамида чангланадиган ўсимликларнинг гуллари изоляторларни силкитиш, чангни шиша найчалар ѐки йўғон поҳол ѐрдамида пуркаш йўли билан чангланади. Бичилган помидор гуллари олдиндан чанг билан тўлдирилиб, бир томонига пахта тиқиб бекитиб қўйилади шиша найчага гул тумшуқ, часини ботириш йўли билан чанглантирилади. Помидор гулларини чанглашда чанглагичлардан ҳам фойдаланилади ѐки тумшуқчасига ота ўсимлик чангдонларининг устунчаси қийгизилади (12-расм). . 11-Расм. Карамни дурагайлаш техникаси: 1-Тўпгул (бичиш учун яроқли гул гун- чалари белгилаб қўйилади, қолган гуллар, ғунчалар, қўзоқҳар олиб ташланади); 2 - ғунчанинг умумий кўриниши; 3 - ғунчанинг бўйлама кесими; 4 - ғунчани очиш; 5 - очилган ғунча; б - пинцет ѐрдамида чангчиларни олиб ташлаш; 7 - бичилган ғунча кесими; 8 - оталик гул {унчаси; 9-10 - пинцет ѐрдамида чанг олиш. 12-расм. Помидорни чатиштириш; 1 - пинцет билан гулини бичиш; 2 - учи резинҳали игна билан гул чангини тушириш; 3 - бичилан гул уруғчисининг тумшуқчасига ота ўсимлик чангдоннинг устунчаси киритиб қўйилади . Сабзавот экинларининг гуллари ва Тўпгуллари чанглантирилганидан кейин ажратилиб, изоляцияланади-да, уларни чанглаш усули, ўсимлик номери, қачон бичилгани ва чанглангани, чаиглантирилган гулларининг сони, чатиштириш ишини олиб борган қишининг фамилияси ѐзилган ѐрлик қоғоз осиб қўйилади. Бу маълумотлар чатиштириш дафтари (ведомости)га ҳам ѐзилади. Ўсимлик гуллаб бўлганидан кейин чатиштириш иши текшириб кўрилади (ревизия). Бунда изоляторлар олиб ташланади ѐки тугилган дурагай уруғли мевалар ичида етилгунича қолдирилади. Мевалар етилган сайин ѐрлик қоғози билан бирга олиб турилади. Download 3.5 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling