Сабзавот экинларидан мўттасил ва юқори ҳосил олиб туришда маҳаллий


Чатиштириш методикаси ва техникаси


Download 3.5 Mb.
Pdf ko'rish
bet24/151
Sana03.12.2023
Hajmi3.5 Mb.
#1806389
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   151
Bog'liq
Сабзавот экинлари селекцияси ва уруғчилиги

Чатиштириш методикаси ва техникаси. Дурагайлаш она ўсимлик 
гулини маълум навга (ѐки навлар гуруҳига) мансуб ота ўсимлиги 
гулларининг чангги билан уруғлаштиришни кузда тутади. Бу жараѐн 
қуйидаги амаллардан таркиб топади: она ўсимликларни танлаш ва синаб 
кўриш, ота ўсимлик чанггини тайѐрлаш, баъзан синаб кўриш, зарур бўлса, 
ўсимликни бичиб қўйиш, сунъий ѐки табиий равишда чанглантириш, 
ўсимликларнинг чангланган гуллари ѐки тунгалларини алоҳида лаб қўйиш - 
изоляция қилиш. Чатиштириш техникаси ўсимликлар гупининг тузилишига, 
чанглантириш 
ва 
алоҳида 
лаб 
қўйиш 
усулига, 
ўсимлик 
гуллашииингтабиатига ва бошқа шароитларга боғлик. 
Алоҳида лаб қўйиш, яъни изоляциялаш усуллари. Ўсимликларни уларга ѐт, 
бегона чанг тушишидан сақлаш ѐки алоҳида лаб, ажратиб қўйишнинг 
фазовий, вақт ўзра изоляция қилиш ва махсус изоляторлар ѐрдамида 
изоляция қилиш сингари усуллари бор, буларнинг қайси биридан 
фойдаланиш ўсимликлар гулининг тузилишига, гуллаш биологиясига ва 
чангланишининг усулига боғлиқ. Фазовий изоляция билан вақт ўзра 
изоляция қилиш четдан чангланадиган ўсимликлар учун қўлланилади. 
Фазовий изоляцияда чатиштириладиган ўсимликлар алоҳида -алоҳида


участкаларда, мазкур экиннинг бошқа навларидан фазо билан, бушлик билан 
ажралиб турадиган жойларда ўстирилади. Икки уйли ўсимликлар (исмалоқ, 
спаржа) чатиштирилганида иккита нав бир участкада ўстирилади 
в
а уларнинг 
биттасидаги эркак ўсимликлар олиб ташланади. Вақт У
3
ра изоляцияда 
чатиштириладиган ўсимликларнинг бири маълум бир вақтда, иккинчиси - 
ўша участканинг ўзида бошқа вақтда Ўстирилади, шунга кўра гуллаш 
муддатлари орасидаги тафовўт Уларнинг четдан чангланишига йўл 
куймайдиган бўлади. 
Изоляторлар ўзининг вазифасига қараб, уч турли бўлади: бир гуруҳ 
ўсимликлар ва айрим ўсимликни ажратиб қуйишга, ўсимликларнинг шоклари 
билан Тўпгулларини ажратиб қўйишга ва айрим гулларни ажратиб қўйишга 
мўлжалланган изоляторлар шулар жумласидандир. 
Катта-катта ўсимлик гуруҳларини ажратиб, алоҳида лаб қўйиш учун ѐгоч 
ѐки металлдан ишланиб, устига доқа ѐки тур (металл ѐки синтетик тур) тутиб 
қўйилади, баландлиги одам бўйича келадиган, эшикли изоляция уйчалари 
қўлланилади (6-расм).

Download 3.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   151




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling