Сабзавот экинларидан мўттасил ва юқори ҳосил олиб туришда маҳаллий
Download 3.5 Mb. Pdf ko'rish
|
Сабзавот экинлари селекцияси ва уруғчилиги
Селекция материалидан фойдаланиш. Мазкур жойда етиштирилган
селекция навлари анчагина текислаб олинган популяциядан иборат бўлиб, қандай бўлмасин бирор дастлабки материаал асосида ўтказиладиган селекция ишининг сўнгти нуқтаси ҳисобланади. Бироқ ўз ўзидан, яъни спонтан равишда рўй бериб турадиган мутация жараѐни нав белгиларининг ирсий жиҳатдан бир қадар турли-туман бўлишини таъминлаб боради. Шу билан бирга рецессив мутациялар сезиларли даражада тупланиб бориши мумкинки, бу нарса танлаш учун ўша навдан дастлабки материал тариқасида фойдаланишга имкон беради. Бундай навларнинг афзаллиги шундаки, уларда юзага келган қимматли мутацион белги олдиндан мавжуд бўлиб келган қимматли белгилар мажмуаси билан бирга кушилган бўлади. Шу муносабат билан, мазк5р жойда яратилган селекция навлари биринчи галда муайян фазилатларга эга бўлган навларни етиштириб чиқариш учун ишлатилади. Навни қайси минтақага мўлжаллаб етиштириш зарур бўлса, иқлимининг шароитлари жиҳатидан шу минтақага бир мунча яқин турадиган жойларда етиштириб чиқарилган навлар кўпинча анча истиқболли дастлабки материал бўлиб ҳисобланади. Биздаги шароитлардан бошқача шароитларда юзага келган, лекин бирдек мақсад йўлида ишлатса бўладиган ирсий асосда яратилган ажнабий навлар турли йўналишдаги селекция учун яхши материал бўлиб хизмат қилади. Масалан, усти ѐпилган ерда экишга мўлжалланган навлар селекциясида бошқа минтақаларда шундай мақсадца экиладиган навларнигина эмас, балки иссиқ ва нам иқлимли минтақада экиладиган навларни ҳам дастлабки материал сифатида олиш мумкин. Илдизмевали сабзавот, карамнинг тезпишар навларини яратищда Ғарбий Оврупо навлари, хусусан, қуѐш энергияси биздагидан кўра камроқ тушиб турадиган шароитларда экилганида товар маҳсулот олишни таъминлаб берадиган Голландия навлари ҳаммадан кўра кўпроқ истиқболлидир. Карам ва илдизмеваларнинг сақлаб қўйишга ярайдиган навларини етиштириб чиқариш учун ўзоқ саклашга мўлжаллаб яратилган. Сқандинавия навлари кўпроқ қимматли бўлиб ҳисобланади. Бизнинг шароитларимизда ўзга минтақалардан келтирилган навлардан фойдаланилганда нав понуляциялари баъзан янги шароитларга салбий ва ижобий муносабатда бўладиган биотипларга сезиларли даражада ажралиб қолади. Мана шу нарса селекция учун истиқболли формаларни етиштириб чиқариш имконини беради. Ўзбекистонда ажнабий навлардан кўпгина навлар етиштирилган, чунончи, тарвузнинг ҚорольКуби 92 нави озарбайжон, Ўзбекский 452 нави - туркман, Хаит Қора нави тожик нав намуналаридан; карамнинг Белоқочанная, Ташкентская 10 ва Ўзбекистанская 133 навлари болгар типидаги Ликўришка навидан; пиѐзнинг Каба нави - Болгариянинг Каба навидан етиштирилган. Ўсимликларнинг навлари ѐки турларини ил гари улар усмаган янги жойларга кучириш, ўша жойларга расм қилиш интродукция дейилади. Бошқача айтганда, интродукция (лотинча интродукто - киритиш деган сўздан олинган) маълум бир жойда экиб келинаѐтган ўсимликлар турлари ѐки навларини табиий шароитлари ўхшаш бўлган бошқа бир мамлакат, вилоят, минтақага киритишдир. Инсон интродукция туфайли ер юзининг турли қисмларидан келиб чиққан ўсимликларни экиб, улардан олинадиган жуда турли-туман маҳсулотлардан бахраманд бўлиб келмоқда. Интродукция қилинадиган ўсимликиинг ирсий табиати шу ўсимлик кўчириб келинадиган муҳит шароитларига нечоғлик мувофиқ келишига, бу ўсимлик билан қай даражада селекция иши олиб борилишига қараб, интродукциянинг икки шакли тафовўт қилинади: натурализация ва акклиматизация. Натурализация - ўсимликларни ўзи ўсиб турган жойининг шароитларига яқин ѐки ундан ҳам яхшироқ шароитларга эга бўлган минтақага кучирищдир. Бу1ща ўсимлик янги жойда яхши ўсиб, кўпайиб боради. Натурализациянинг селекцияга бевосита алоқаси йўк. Акклиматизация - яъни иқлимлаштириш интродукция қилинган нав ѐки тўрнинг янги шароитларга мослолишидан иборат бўлиб, бунда қаттиқ табиий ва сунъий танлаш туфайли популяция генларининг таркиби ўзгариб боради. Популяцияларнинг ген таркиби жинсий кўпайиш натижасида бир нечта авлод давомида ўзгариб борадиган бўлгани учун акклиматизация бир йиллик ўсимликларда осонроқ ва икки ҳамда кўпйиллик ўсимликларда қийинроқ кечади. Четдан чангланиш усули акклиматизацияии анча осонлаштиради, чунки мосланувчанлик хоссаларини белгилаб берувчи ген аллелларининг жуда турли-туман тарзда пайваста бўлиб кушшшшини таъминлаб беради. Download 3.5 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling