Сабзавот экинларидан мўттасил ва юқори ҳосил олиб туришда маҳаллий


Бир-биридан узоқ ўсимликларни дурагайлаш


Download 3.5 Mb.
Pdf ko'rish
bet27/151
Sana03.12.2023
Hajmi3.5 Mb.
#1806389
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   151
Bog'liq
Сабзавот экинлари селекцияси ва уруғчилиги

Бир-биридан узоқ ўсимликларни дурагайлаш. Хўжалик учун қимматли 
белгиларни ўзида мужассам этган янги навларни етиштириб чиқаришда тур 
ичида дурагайлаш йўли билан ҳамиша ҳам мақсадга эришиб бўлмайди. 


Кўпинча бир-биридан ўзоқ турадиган ўсимликларни дурагайлащцан 
фойдаланилади, бу усул жуда хилма-хил формаларни юзага келтиради ва ҳар 
ҳил тур ва туркумларга хос бўлган белгиларни ўзида мужассам этган лиги 
формалар олишга имкон беради. 
Бир-биридан ўзоқ, ўсимликларнинг ўз-ўзидан, яъни спонтан равишда 
чатишуви ва уларни сунъий йўл билан чатиштириш натижасида жуда хилма-
хил галла, мева ўсимликлари, манзарали ўсимликлар ва сабзавот экинлари 
олинган. Карамдошлар оиласига мансуб хабашистон карами, рапс ва серей 
хантали сингари экиладиган экиклар маданий карам, сурепица ва қора хантал 
ўртасидага ўзоқ чатишув натижасида келиб чиққан. Сабзи, брюква ва бошқа 
экинлар ҳам дурагайлаш натижасида келиб чиққан. Ҳартошхашшг маданий 
ва ѐввойи ҳолда ўсувчи турларини чатиштириб, туганавларининг тиним 
даври қисқа бўладиган бир қанча картошка навлари етиштирилган. 
Бир-биридан ўзоқ ўсимлик
ла
рни дурагайлашда кўпинча чатишмаслик 
(бир-бирига мос келмаслик) ҳодисасига дуч келинади, бунинг сабаби 
ўсимликларнинг систематик жиҳатдан бир-биридан ўзоқда туриши ва шу 
мупосабат билан уларнинг бир-бирига тўғри келмаслиш, мос бўлмаслишдир. 
Чатишмаслик ҳодисасини енгиш учун қуйидаги усул-амаллардан 
фойдаланилади: 
1.  Турли индивидлар чангги аралашмаси ѐки она ўсимлик ѐ бўлмаса, она 
тур чанги аралашмасидан фойдаланилади. Иккитадан тортиб беш-олти 
хилгача бўлган чанг аралашмаси ҳаммадан маъқул бўлиб ҳисобланади. 
2.  Ўсимликни такрорий равишда ѐки кўп қайталаб чанглаб (гулини 
бичишдан то қўриб кетгунича) етарли миқдорда чанг тушириш. 
3.  Уруғланиш 
жараѐнини 
бошқариб 
бориш 
мақсадида 
муҳит 
шароитларини (ҳарорат, Ёруғлик ва бошқаларни) ўзгартириш. 
4.  Гул тумшуқчасига эритмалар томизиш ѐки ўсимликка физиологик 
жиҳатдан фаол бўлган моддаларни пуркаш, шунингдек уларга табиий 
омиллар билан таъсир ўтказиш. 
5.  Воситачи усулидан фойдаланиш, бу шундан иборатки, иккита тур бир-


бири билан чатишмайдиган бўлса, лоакал бири билан чатишадиган учинчи 
тур ишга солинади. Шу таршс,а олинган дурагай бошқа тур билан 
чатиштириш учун воситачи бўлиб хизмат қилади. 

Download 3.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   151




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling