Сабзавот экинларидан мўттасил ва юқори ҳосил олиб туришда маҳаллий


Download 3.5 Mb.
Pdf ko'rish
bet44/151
Sana03.12.2023
Hajmi3.5 Mb.
#1806389
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   151
Bog'liq
Сабзавот экинлари селекцияси ва уруғчилиги

2. Дурагай уруғлар олиш усуллари 
Биринчи авлод дурагай уруғларини олиш учун чатиштирилаѐтган 
ўсимликларнинг биридан иккинчисига чанг кучиб ўтишини таъминлаш 


зарур. Бунинг учун ўзидан чангланадиган ўсимликларда ўзидан чангланиш 
ҳодисасини бартараф этиш, четдан чангланадиганларида эса, уларни нав ѐки 
линия доирасида четдан чанглантириш зарур бўлади. Дурагай уруғларни 
кўплаб ишлаб чиқаришда ўсимлик гулларини бичиб қўйиш ва чангни қўлда 
кўчириб ўтказиш жуда қийин. Шу сабадан ўсимликларнинг биологиК 
хусусиятларига қараб четдан чангланиши ѐки чатиштирилаѐтган линиялар 
ичида қайта (четдан) чангланиши қийин ѐки мумкиН бўлмайдиган формалар 
яратилган. Буларда чанг шамол ѐки хашаротлар ѐрдамида ўтади. 
Ўсимликларнинг биологик хусусиятлари ва селекционерларнинг Қўлга 
киритган ютўқларига қараб ўсимликларни қайта чанглашнинг зўрли 
усуллари, махсус ўсимлик формаларини етиштириб чиқаришнй талаб 
кдлмайдиган, аммо кўп миқдор уруғ олишга имкон бермайдигаН 
анча
оддий 
усуллар ҳам, махсус линияларни етиштиришни талаб қиладиган, лекин кўп 
миқдор юқори сифатли дурагай ypyғ олишга имкон берадиган бир мунча 
мураккаб усуллар ҳам қўлланилади. 
Махсус линияларни етиштириб чицаришни талаб қилмайдигап усуллар. 
Булар қаторига навларнинг эркин ҳолда қайта (четдан) чангланиши, ихки 
уйли ўсимликларни дурагайлащ ва ўсимлик гулларини қўлда чанглатиш 
киради. 
Эркин қайта чангланиш четдан чангланадиган ўсимликлар билац ишлаш 
махалида қўлланилади. Бунда икки навнинг она ўсимлнкларч бир бирини 
чанглайдиган бўлиши учун навбатлашиб берадиган қаторлар ҳолида ѐки 
шахмат тартибида экилади. Натижада уруғлар аралашмаси олинади, унда 50-
60 фоиз уруғлар дурагай уруғлар бўлади. Олинадиган дурагайлар кам фоизни 
ташкил этадиган бўлгани учун бу усул унча расм бўлган эмас. 
Эркин қайта чангланиш рецессив ҳолдаги маркер белгилардан 
фойдаланиб қўлланиладиган бўлса, кўпроқ самара беради. Бунда она 
ўсимликлар тариқасида маркер белгиларига эга бўлиб, вегетация даврининг 
бошида осон таниб олинадиган ўсимликлардан фойдаланилади. Она нав 
чангги билан қайта чанглаиишдан ҳосил бўлган ўсимликлар кўчат 


етиштириш ѐки ниҳолларни яганалащ вақтида маркер белгиларига қараб 
юлиб ташланади - яроқсизга чиқарилади. Бу нарса экин ичида кам сарф-
даражат қилган ходца фақат дурагай ўсимликларни қолдиришга имкон 
беради. 
Маркер белгилар тариқасида: карамда мум Бубори йўк барглардан, 
помидорда - Тупининг штамб типда ва баргининг картошка нусха бўлишидан 
фойдаланилади. Бу усул ни четдан чангланадиган ўсимликларда 
қўлланилганда маркер белгиларига эга бўлган навлар чангловчи 
ўсимликлардан кўра 3-4 баравар кўпроқ экилади, уруғлар эса, фақат шу 
навлардан йиғилади; ўзидан чангланадиган ўсимликларда маркер 
белгиларига эга бўлган ўсимликларнинг гуллари мумкин қадар барвақт, 
бичиб куйилмасидан туриб, чанглатилади. 
Бир уйли, айрим 
ЖИБГСЛИ 
ўсимликлар (бодринг, кабачки)нинг дурагай 
уруғларини кўплаб ишлаб чиқаришда эркин ҳолда қайта чанглаш 
усулларидан бири қўлланилади ва бунда чатиштирилаѐтган нав ѐки 
линияларнинг она ўсимлиги тариқасида ривожланишининг илк босқичларида 
эркак гуллари жуда кам бўладиган ѐки умуман бўлмайдиган ўсимликлардан 
фойдаланилади. 
Урғочи гул чиқарадиган формалар биринчи марта 1924 йили Украинада 
H.H.Ткаченко томонидан бодрингда топилган эди. Ҳозир урғочи гул 
чиқарадиган талайгина бодринг навлари бор. Уларнинг баъзилари 
(Посредник-97, Плодовитый-147, Изобильный-131) дан очиқ ерлар, 
бошқалари (Одностебельный-33, Нацу Фусинария, Ива) дан иссиқхоналар 
учун дурагайлар етиштиришда фойдаланилади. ЎзбекистоБща Плодовитий-
147 навини Маргиланский-822 нави билан чатиштириб олинган ҳосилдор 
номли бодринг дурагайи ва иссиқҳоналарга экиш учун Ива навини 
Ўзбекский-740 нави билан атиштириб олинган Навбаҳор дурагайи яратилган. 
Урғочи гулли ўсимликларни кўпайтириш учун ўсимликларда как гуллар 
сунъий равишда иайдо қилинади. Бунинг учун ниҳолларга ривожланишининг 
1 -2 барг чиқадиган фазасига келншда О {5-0,20% ли гиббереллин эритмаси 


пуркалади. Дурагай уруғларни 
к
―плаб ишлаб чиқаришда урғочи гулли 
ўсимликлар чангловчи нав ўсимликлари билан навбатлашиб борадиган 
қаторларга экилади. Гуллаш бошланганида она нав орасидаги эркак гулли 
ўсимликлар олиб ташланади, дастлабки мевалари эса, овқатта ишлатнлади. 
Эркак гулли ўсимликлар олиб ташланганидан кейин тугилган мевалар 
уруғликка қолдирилади. 
Икки уйли ўсимликларни дурагайлаш. Икки уйли ўсимликларда дурагай 
уруғлар бир нав ѐки линияга мансуб урғочи ўсимликларни бошқа нав ѐки 
линиянинг эркак ўсимликлари билан битта участкага биргаликда экиб 
етиштириш йўли билан оликади. Чунончи, вегетатив йўл билан кўпаядиган 
спаржани дурагайлашда битта линиянинг урғочи ўсимликлари ва бошқа 
линиянинг эркак ўсимликлари навбатлашиб борадиган қаторлар ҳолида ѐки 
шахмат тартибида экилади. Кўп миқдор ypyғ олиш учун урғочи ўсимликлар 
эркак ўсимликларга Қараганда 2-3 баравар кўпроқ экилади. Исмалоқда 
чатиштириладиган икки нав ѐки линия навбатлашиб борадиган қаторлар 
ҳолида экилади. Гулга кириши олдидан она навнинг эркак ўсимликлари 
умумий шакли-шамойили, яъни габитусига қараб танланади-да, олиб 
ташланади. Эркак ўсимликларни олиб ташлаш ишини осонлаштириш учун 
урғочи ўсимликларининг улуши кўпроқ чиқадиган қилиб етиштирилган 
линиялардан она ўсимликлар тариқасида фойдаланилади. 
Чатиштириладиган ўсимликларни ьўулда чанглаш усули, агар бу усул 
иктисодий жиҳатдан ўзини оқдайдиган бўлса, ана шундай махалларда 
қўлланилади. Бир уйли ўсимликларнинг ажратиб, яъни изоляция қилиб 
қўйилади урғочи гуллари айрим жинсли гуллар билан ва четдан 
чангланадиган ўсимликларнинг бичиб, изоляция қилинган гуллари билан 
қўлда чанглатилади. 
Гуллари айрим жинсли бўладиган ўсимликлар (бодринг, йирик мевали 
қоюқ 
сабзавот 
экинларининг 
кўпгина 
навлари)ни 
чатиштиришда 
чатиштириладиган навлар навбатлашиб борадиган Қаторлар ҳолида - ота нав 
бир қатор ва она нав икки қатор қилиб экилади. Ўсимликлар гуллаганида она 


нав урғочи гулларининг ш он ал ар и ва ота навнинг эркак гуллари кечкурун 
изоляция қилиб Қўйилади. Изоляцияланган эркак гуллар эрталаб юлиб 
олинади-да, изоляция қилиб қўйилади урғочи гуллар улар билан сунъий 
чанглантирилади, бунда 1 та урғочи гулга 2-3 та эркак гул ишлатилади. 
Тошкент Давлат аграр университетида ана шундай йўл билан Навбаҳор 
гетерозис дурагай бодринг уруғлари олинади. 
Помидор дурагай уруғларини ишлаб чиқаришда бичиб қўйилади гулларни 
к;улда чанглаш кенг расм бўлган. Бу усулни ўзидан чангланадиган бошқа 
ўсимликлар (меваси кўп уруғли бўладиган қалампир, бакалажон 
ўсимликлари) нинг дурагай уруғларини олиш учун ҳам қўлланиш мумкин. 
Помидор дурагай уруғларини олиш учун 200-300 кг ѐки 3-5 минг дона мева 
етиштириш керак. Бунда гулларни бичиш, изоляциялаш, бичилган гулларни 
белгилаб қўйиш (маркировка), гул чангини йиғиш ва чанглаш учун катта 
сарф- даражатлар кдпиш талаб этилади. Шунга карамай, ишлаб чиқаришда, 
айникса иссиқхона сабзавотчилигида дурагай помидор уруғларидан 
фойдаланиш жуда самарали бўлиб ҳисобланади, чунки бундай уруғларни 
экиш нормалари катта эмас. 
Помидорнинг бичилган гулларини қўлда чанглаш Болгарияда батафеил 
ишлаб чиқилган. Гулларни бичишда тожбарглари чангдонларининг 
устунчаси билан бирга олиб ташланади. Чангловчи навнинг чангги ҳар ҳил 
тузилишдаги вибраторлар ѐрдамида йиғиб олинади ва чанглаш олдидан 
стерил шиша найчаларга тўқилади. Бу найчаларнинг учи пахта билан 
бекитилган бўлади. Чанглаш махалида гулнинг уруғчиси найчага киритилиб, 
тумшуқчаси чангга текказилади. 
Кўп мехнат талаб қиладиган бичиш ишига ўрин қолдирмаслик учун она 
нав тариқасида помидорнинг узун устунчали формаларидан фойдаланиш 
тавсия этилади. Узунустунлик ѐки лонгостилия ҳодисаси шу билан 
ифодаланадики, помидорнинг баъзи формаларида устунча чангдонлардан 2-3 
мм узунроқ ва ташқарига чиқиб турадиган бўлади. Бундай формаларни қўлда 
чанглаш гулларни бичмасдан туриб, 60- 70% дурагай уруғ олишга имкон 


беради. Лекин бу усул кенг расм бўлган эмас, чунки узун устунчалик 
ҳодисаси муҳит шароитларига қараб ва онтогенез мобайнида ўзгариб туради. 
Бундан ташқари, бу усул асосан помидорнинг паст сифатли дурагай 
берадиган ярим маданий формалари учун ҳарактерлидир. 

Download 3.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   151




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling