Сабзавот экинларидан мўттасил ва юқори ҳосил олиб туришда маҳаллий


Эркак стериллик асосида дурагай уруғлар олиш


Download 3.5 Mb.
Pdf ko'rish
bet45/151
Sana03.12.2023
Hajmi3.5 Mb.
#1806389
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   151
Bog'liq
Сабзавот экинлари селекцияси ва уруғчилиги

Эркак стериллик асосида дурагай уруғлар олиш. Сабзавот экинлари 
дурагай уруғларини ишлаб чиқаришда стерилликдан фойдаланишнинг 
аҳамияни Катта. Стериллиқ яъни бепуштлик ҳар ҳил сабабларга: 
чангчиларнинг йўқлиги, чангдонларнинг очилмай Қолиши, чангнинг стерил, 
яъни бепушт, пуч бўлишига боғлиқ бўлиши мумкин. Помидорда чангнинг 
стерил ѐки чангчиларнинг йўқ бўлишига сабаб бўладиган 50 дан ортиқроқ 
рецессив генлар борлиги тоиилган. Дурагай уруғлар ишлаб чиқаришда 
шулардан фойдаланиш мехнат сарфини анча камайтиришга имкон беради
чунки гулларни бичишга зарурат қолдирмайди. 
Стерил ўсимликлар гетерозигот ўсимликлар билан стериллик тииида 
чанглаш йўли билан кўпайтирилади ва авлодда 50 фоиз атрофида стерил 
ўсимликлар олинади. 100 фоиз стерил ўсимликлар олиш усули таклиф 
этилган. Бунда стерил ўсимликларга гиббереллин билан ишлов бериб, фертил 
гуллар шакллантириб олинади ва буларнинг чангги билан стерил гуллар 
чангланади. 
Гулнинг стериллиги нимага боғлиқлигига ва чанг стериллигининг ий 
табиати қандайлигига қараб, эркак стериллигининг бир нечта 
т
И
£и тафовўт 
қилинади.
функционал эркак стериллиги номидорда чангдонлари ва тожларинииг 
тузилишида норасолик борлигига боғлик бўладики, ту нарса чанг тўкилиб, 
гулнинг ўзидан чангланишига тускинлик қилади- Функционал эркак 
стериллигининг Жон-Бер нави билан Врибичанский навида тонилган икки 
хили тафовўт қилинади. Биринчи хилида чангдонлар 3/4 қисмигача 
гулбарглар билан қўшилиб кетган ва очилмайдиган бўлади; иккинчисида 
гуллар одатдагича бўлади-ю, лекин етилганидан кейин очилмай тураверади 
(24-расм). Бундай формалар чангдонларини пинцет билан очиб, сунъий 


чанглаш 
йўли 
билан 
уларни 
кўпайтириш 
осон. 
Бутуниттифоқ, 
ўсимликшунослик институтининг Майкоп станциясида помидорнинг 
Стерильная 1 деган формаси олинган, унда физиологик эркак стериллиги 
уруғчи устунчасининг узунлиги билан бирга учрайди. Физиологик эркак 
стериллиги бор формаларнинг камчилиги дастлабки навларида комбинацион 
лаѐкатнинг наст бўлишидир.

Download 3.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   151




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling