Сабзавот экинларидан мўттасил ва юқори ҳосил олиб туришда маҳаллий


Download 3.5 Mb.
Pdf ko'rish
bet48/151
Sana03.12.2023
Hajmi3.5 Mb.
#1806389
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   151
Bog'liq
Сабзавот экинлари селекцияси ва уруғчилиги

Биринчи 
авлод 
дурагайларининг 
хилари. 
Чатиштириладиган 
ўсимликларнинг сони ва буларнинг ирсий табиатига қараб биринчи авлод 
дурагайлари оддий дурагайлар (навлараро дурагайлар, нав- линия 
дурагайлари ва линиялараро дурагайлар) ҳамда мураккаб дурагайларга (учта 
ва тўртта линия дурагайлари ѐки кўшалоқ дурагай- 
ларга) бўлинади. 
Навлараро дурагайлар селекция ишининг биринчи босқичида, иккита 
навни бир-бирига чатиштириб қўриб, уларнинг комбинацион лаѐкати 
аниқланган, ўсимликлар гуллашининг биологик хусусиятлари эса, тўла-тўкис 


дурагай уруғлар олишга имкон берадиган махалда икки навни чатиштириш 
йўли билан олинади. 
Нав-линия дурагайлари урғочи типда гуллайдиган, қандай бўлмасин бирор 
турдаги эркак стериллик ѐки тўғри келмасликни зохир қиладиган линияларни 
юқори сифатли дурагайлар берадиган нав билан чатиштириб олинади, бунда 
мазкур линиялар билан навнинг ўзаро комбинацияланиш лаѐкати юқори 
бўлиши керак Лииияларнинг хўжалик белгилари навнинг Худди шундай 
белги- ларидан устун турадиган бўлса, у вакгда дурагайлар етарли даражада 
текисланган бўлиб чидади. Урғочи типда гуллайдиган линиялар асосзда 
олинган бодринг дурагайлари нав-линия дурагайлари бўлиб ҳисобланади. 
Линияяараро дурагайлар ҳар ҳил навлар ѐки баъзан битта навнинг икки 
линиясини чатиштириш йўли билан олинади. Бош карам, брюссел карами ва 
гул карам биринчи авлод дурагайларининг кўпчилиги ўзи ўзига тўғри 
келмайдиган иккита линияни чатиштириб олинади. 
Мураккаб дурагайлар. Биринчи авлод дурагайларини олишда ўзи ўзига 
тўғри келмайдиган линияларни кўпайтириш қийин бўлганлигидан, кўпинча 
уч линияли схема қўлланилади. Бунда ўзи ўзига тўғри келмайдиган иккита 
линия бир-бири билан чатиштири- либ, яна ўзи ўзига тўғри келмайдиган 
дурагай олинади, шу дурагай учинчи линия билан чатиштирилади-да, 
биринчи авлод дурагайи олинади. Айни вақтда кўпайтириш махалида дуч 
келадиган қийинчиликлар уч линиадан фақат биттасига тааллуқли бўлади. 
Шу қийинчиликни ҳам енгиш учун учинчи линия ўрнига навдан 
фойдаланилади. Бўтща чатиштирилаѐтган ўсимликларни кўпайтириш 
муаммоси барҳам топади-ю, лекин майдон бирлигидан олинадиган ;ўўрагай 
уруғлар хрсили камайиб кетади, чунки чангловчи навдан уруғ олиб бўлмайди 
(бу нав ўсимликлари гу.плаб бўлганидан кейин олиб ташланади). 
Линияларни кўпайтиришга бўладиган мехнат ва вақт сарфини 
камайтириш учун тўрт линияли дурагайлар олиш таклиф этилган. Шу 
мақсадда иккита навдан иккитадан ўзи ўзига тўғри келмайдиган линиялар 
етиштирилади. Ҳар бир навнинг икки линиясини чатиш- тири<н йўли билан 


оддий дурагайлар, ўзи ўзига тўғри келмайдиган матга шу оддий 
дурагайларни чатиштириш йўли билан эса тўрт линияли (кўшалоқ) дурагай 
олинади. 
Бу схемада ўзи ўзига тўғри келмайдиган линияларни кўпайтиришга 
сарфланадиган мехнат жуда ҳам камаяди, лекин дурагай- ларнинг бир 
текислиги оддий дурагайлардагидан кўра камроқ бўлади, чунки ҳар бир 
линия дурагайлари бир-биридан фарқ қилиб туради. Буни бартараф этиш 
учун тўрт линияли дурагайлар олиш схемаси қўлланилади. Ушбу схемада 
оддий дурагайлар билан оралиқ дурагайлар фақатгина ўзи ўзига тўғри 
келмаслик гени билан фарқ Қиладиган изоген эгачи линияларни чатиштириш 
йўли билан олинади. Оралиқ дурагайлар ўзининг генотипи жиҳатидан ўзи 
ўзига тўғри келмайдиган линияларга ўхшаш бўлади ва булар чатишти- 
рилганида олинадиган тўрт линияли дурагайлар текислиги жиҳатидан оддий 
дурагайлардан қолишмайди. 



Download 3.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   151




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling