Сабзавот экинларидан мўттасил ва юқори ҳосил олиб туришда маҳаллий
Селекциясининг дастлабки материали ва методлари
Download 3.5 Mb. Pdf ko'rish
|
Сабзавот экинлари селекцияси ва уруғчилиги
Селекциясининг дастлабки материали ва методлари. Бутун- россия ва
Ўзбекистан ўсимликшунослик институтлари, Ўзбекистан дон институти ва Ўзбекистан сабзавот полиз эхинлари ва картошка- чилих илмий-техшириш институти томонидан Тупланган нав намуналарининг коллехциялари, шунингдек мамлакатимизнинг турли туманларида экиладиган жайдари навлар турли йўналишларда олиб бориладиган тарвуз селекцияси учун жуда бой дастлабки материал бўлиб хизмат хила олади. Фўзариоз сўлиш хасаллигига чидамлилихка қаратилган селекция учун ўрта осиѐ навларидан Байрагский нави, россия навларидан Победител 395, Волжский 7, Биковский 22, 23, 48, Мелитополский 142 ва 143, Туман 27, Красавчик 55 навлари, Калхома свит, Файерфаке деган америка навлари, К- 3851, К-3853 деган коллекция намуналари, Ховкесбари деган австралия нави дастлабки материал бўлиши мумкин. Стоқс киевский, Туман днепропетровский, Сқороспелка ҳарьковская деган навлар ун-шудринг хасаллигига бошқалардан кўра чидамлироқ бўлиб ҳисобланади. Кургоқчиликка чидамли ва лалмиқор ерларда экишга яроқли навлар селекцияси учун Спўтниқ Кузибай боғирний, Оқ Кузивой, Тезпишар, Багаевский мўрашка, Динний лист, Кузивой 30, Ҳаитқора навлари ва ер устки қадими билан илдиз системаси бақувват бўладиган йирик уруғли бошқа навлардан дастлабки материал сифатида фойдаланиш мумкин. Тезпишар навларни етиштириш учун чатиштириш мақсадида ѐввойи африка тарвузидан фойдаланса бўлади. Жуда тез пишадиган ва меваси этининг сифати яхши бўладиган Ариҳара, шунингдек Тупида 6-8 тадан майҳароқ мева тугадиган арман Чит нави ҳамда Гунго деган Хйнд нави ҳам бунинг учун анча боп келади. Тезпишарликка қаратилган селекция учун Вр432 (Кемеров вилояни), Ильинский (Фотон), Сқориқ СВД деган коллекция намуналари, кўпгина ўзоқ шарк навлари, Одесский ранний, Огонеқ Скварский ультрасқороспелий деган украин навлари, Арчарска деган болгар нави, Бутунроссия ўсимликшунослик институти каталогида К-512 рақамлари билан белгиланган Вьетнам навлари, Сяо-Цэи(3736) деган хитой нави, Ранний Гарриса (3857), Ариҳардо (3860), Хомншинский деган америка навлари, мамлакатимизда селекция йўли билан етиштирилган Ўринбой, Улмас навлари яхшигина дастлабки материал бўлиб хизмат қилади. Ривожланишидаги фазала- раро даврлари қисқа ва ҳар хил бўладиган навлар чатиштирилса, тезпишарликка қараш ил ган селекцияда дурустгина натижаларга зри- шилади. Сақлаб қўйса бўладиган ва транспортда ташишга бардош берадиган навларни яратиш учун ўрта осиѐ экологик-географик гурукининг вакиллари - Кузивой 30, Хаит қора, Крра тарвуз, Чани тухум навлари, Туман 127, Биковский 199, Волжский 7 деган россия навлари дастлабки материал бўла олади. Хашаки тарвуз билан Колоцинт тарвуз кам ана шундай навларни яратиш учун қимматли дастлабки материал бўлиб ҳисобланади. Меваларнинг сифатини яхшилашга қарашилган селекцияда Любимец хўтора Пянигорска, Мелитополский 60, Туман днепропетровский, Запорожский белосемянний, Динний лист, Грибовский длиннолистний, Астраханский навлари яхши дастлабки материал бўлиб хизмат қилади. Тупи ғуж бўлиб ўсадиган навларни етиштириш учун Кустовой десертний, Қорол (К-3939) деган америка нави дурустгина дастлабки материал бўла олади. Тарвуз селекциясининг методлари кўп жиҳатдан қовун селекцияси методларига ухшайди. Жайдари нав-популяциялар билан ишлашда қўлланиладиган асосий селекция методи маълум мақсадга қарашилган танлашдир: аввал якка тартибда танлаш усули қўлланилиб, яримлар методидан фойдаланган колда авлодга баҳо бериб борилади, кейин ялпи танлаш ўтказилади. Танлаш ишларини амалга ошириш техникаси ва ўсимликларни баколаш методлари қовун устидаги ишлар билан бир хил. Селекция популяциялари кўринишидаги дастлабки материални яратиш учун тарвуз селекциясида полиплоидия, сунъий мутагенез, тўкималар культураси методларидан фойдаланилади. Бироқ, ҳаммадан кўра кенгроқ тарқалган метод ҳар капай дурагайлаш методи бўлиб қолмоқда. 1938 йипдан бошлаб Японияда ва 40-йиллардан бошлаб АҚШ Д а уруғсиз тарвуз етиштириб чиқариш учун полиплоид формалар ҳосил қилиш юзасидан иш олиб борилди. Одатдаги диплоид навлар тувакларга экипади-да, ўсимликлар биринчи чин барг чиқарганидан кейин ўсиш нуқтасига бир томчидан 0,2-0,4% ли колхицин эритмаси томизилади ва бу иш тўрт кун давомида олти марта такрорланади. Биринчи авлодда диплоид ва тетраплоид ўсимликлар юзага келади. Тетраплоид ўсимликлар ўз мевасининг бир мунча думалоқдиги ва бир мунча майдароқдигига қараб танлаб олинади. Келаси йили бу тетраплоид ўсимликлар диплоид ўсимликлар билан чатиштирилади ва триплоид ўсимлик ур ўтл ар и олинади. Триплоид ўсимликлар ка салликларга чидамли бўлиши билан ажралиб туради ва таркибидаги кднд моддалари одатдагича бўладиган уруғсиз мевалар беради. Триплоид ўсимликларнинг 10 фоизида пуч ypyғ пўстлари ҳосил бўлади, ҳолос. Дурагайлаш методи билан тарвуз навларини етиштириб чиқаришда ҳам, худди қовун селекциясидаги каби, аввал нав модели тузилиб, ота-она жуфтлари танлаб олинади, кейин селекция методлари қўлланилади ва тегншли усуллар бўйича синовлар ўтказилади. Чатиштиришда гермафродит гуллар бичилиб, изоляция қилиб қўйилади, эркак ва урғочи гуллар эса, шоналар очилишига бир кун қолганида кечкурун изоляция қилиб қўйилади. Чангни гул очилишидан 20-30 минўт илгари йиғиб олинади. Чанглаш эрталаб соат 7-8 да ўтказилганида ҳаммадан кўра яхшироқ тутиб қолади. Чанг яшаш кобилиянини бир кеча-кундўз давомида сақлаб туради, лекин янгигина йиғиб олинган чанг ишлатиладиган бўлса, натижа ҳаммадан яхши бўлиб чиқади. Дурагайлашда доминант бўладиган белгилар куйидалардир: тарвуз этининг қизил ранги сариқ ва оқ ранга устидан; уруғининг қора ранги оқ ранги устидан; пўстининг тўқ яшил ранги йўл-йўл ва оқ ранги устидан; пўстининг қалинлиги юпҳалиги устидан доминант бўлади. Мевасининг катта-кичиклиги ва шакли, вегетация даврининг муддати, меваси таркибидаги қанд моддаларининг миқдори сингари белгилар оралиқ тарзда наслдан-наслга ўтиб боради. Дурагайлаш йўли билан янги тарвуз навларини яратишда, худди Қовун селекциясидаги каби, танлаш методлари ва селекция жараѐнини тезлаштириш усуллари қўлланилади. Download 3.5 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling